Женщина в медицинской маске в Сеуле

Хитой вируси АҚШ қудратини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Россиягачи?

3097
Ҳозирги кунда глобал коронавирус эпидемияси қурбонларининг умумий сонини олдиндан айтиб бўлмайди, аммо унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари ҳақида бир нечта асосли тахминлар аллақачон ўртага ташланган.

Ҳозирги кунда глобал коронавирус эпидемияси қурбонларининг умумий сонини олдиндан айтиб бўлмайди, аммо унинг иқтисодий ва сиёсий оқибатлари ҳақида бир нечта асосли тахминлар аллақачон белгиланган ва эпидемиянинг энг муҳим узоқ муддатли қурбони аниқланган - бу ҳеч бўлмаганда биз одатланган кўринишдаги иқтисодий глобаллашув. Агар Вашингтон-Пекин йўналишидаги савдо уруши ва Дональд Трамп фаол иш олиб бораётган ЖСТга асосланган жаҳон савдо тизимини демонтаж қилиш шароитида глобаллашув интенсив жонлантиришда бўлган бўлса, энди глобал эпидемия ва кейинги иқтисодий (ва логистик) занжирларидаги узилишлари юқори эҳтимоллик билан жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги шаклини, масалан, Вашингтоннинг юқори мартабали амалдорлари таъкидлаганидек, охир-оқибат яксон қилади.

Американинг бизнесга оид ахборот Bloombеrg агентлиги, коронавируснинг глобал иқтисодиёт тушунчасини қандай ўзгартираётганининг энг ёрқин намунасини келтиради:

“Оқ уйнинг савдо бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро коронавирус эпидемияси АҚШнинг ишлаб чиқариш занжирлари жуда кўпини экспорт қилиб юборганлигини ҳақида баёнот берди ва бу ажабланарли эмас. Fox Sunday Morning Futures нашрига берган интервьюсида Наварро миллий иқтисодиётнинг барқарорлигига ишонч билдирди. “АҚШ иқтисодиёти ўта кучли ва Хитойда рўй бераётган вазият туфайли унчалик заиф эмас эмас”.  У ўз мақсадини баён этди -  ишлаб чиқариш занжирларини Қўшма Штатларга қайтариш. “(Ушбу соҳаларнинг-таҳр.) аксарияти Хитойда, баъзилари Ҳиндистонда, баъзилари Европада, лекин биз уларни АҚШга қайтаришимиз керак”, - деди у.

Ҳозирги пайтда Оқ уй томонидан олиб борилаётган “АҚШ бутун дунёга қарши" форматидаги савдо урушининг мафкурачиларидан бири, юқори мартабали амалдор ва Дональд Трампнинг содиқ иттифоқчиси позицияси билан қўшилмасликка асос йўқ. Фақат битта муҳим нозик тарафдан ташқари: жаноб Наварро Америка иқтисодиётининг заифсизлигини баҳолашда ҳаддан ташқари оптимистдир, аммо буни унинг океан орти маъмурияти вертикалидаги мавқеини ҳисобга олган ҳолда тушунса бўлади.

Бироқ, худди шу Bloombеrg агентлиги Трамп маслаҳатчисининг ноҳақ эканлигининг далилларини келтирди ва муҳим саноатларни қайтарилишининг кулгили (агар у одамларнинг қурбони бўлиш хавфига олиб келмаса) оқибатларга ишора қилди: АҚШ ҳозирда инфекциядан ҳимоя қилишда самарали деб ҳисобланган N95 тиббий ниқобларнинг кескин тақчиллигини бошдан кечирмоқда. АҚШдаги тақчиллик бу ниқобларни ишлаб чиқариш асосан Хитойда жойлашганлиги (у ерда анча арзон) ва Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида уларнинг экспортини тақиқлаб қўйганлиги  (чунки хитойлик шифокорларга улар кўп миқдорда керак) сабабли вужудга келди. Эҳтимол, агар эҳтиёж пайдо бўлса, Америка иқтисодиёти муқобил ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш масаласини ечишга қодир бўлади, аммо бу жойлаштириш тезлигини олдиндан айтиш қийин.

Американинг Axios нашри, эпидемияни олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли Хитой иқтисодиётини вақтинча музлатишнинг янада жиддий оқибатларига ишора қилмоқда:

“Хитойда коронавируснинг тарқалиши кучайган тақдирда, 150 га яқин рецепт бўйича бериладиган дори-дармонлар, шу жумладан, антибиотиклар, дженериклар ва баъзи брендли дорилар танқис бўлиш хавфи остида қолади. АҚШ Озиқ-овқат ва дорилар сифатини санитария назорати бошқармаси томонидан тузилган ўта хавфли (зонада жойлашган - таҳр.) дори воситалари рўйхати билан таниш бўлган икки манба шуни таъкидламоқда".

Расмий даражада бу маълумотни журналистларга тасдиқлашдан бош тортилди, аммо билвосита улар вазиятни кузатаётганликларини ва бозор иштирокчилари билан фаол алоқада бўлганликларини тан олишди. Журналистларнинг таъкидлашича, “Хитой АҚШда сотиладиган дори воситаларининг хом-ашёсининг асосий етказиб берувчисидир. Агар вирус Хитойнинг ишлаб чиқариш қувватини пасайтирса, унда ушбу ҳом-ашёдан тайёрланган дориларга ишонадиган америкаликлар фалокатга дуч келиши мумкин”.

Иқтисодиётнинг турли соҳаларида - смартфонлар ишлаб чиқаришдан бошлаб, то мода саноатига қадар, маълум муаммолар вужудга келиши равшандир. Bloombеrg хабар берган қурбонлар орасида нафақат Америка компаниялари, балки Европанинг технологик компаниялари, шунингдек, камида битта немис автомобил қисмларини ишлаб чиқарувчиси ва ҳаттоки Индонезиянинг Ғарбий брендлар учун пойабзал ишлаб чиқарувчиси ҳам бор. Буюк Британиянинг автомобил ишлаб чиқариши ҳам Хитой бутловчи қисмларининг этишмаслигидан азият чекиши мумкин.

Парадоксал равишда, Хитойда коронавирус эпидемияси АҚШ мудофаа қобилиятига ҳам катта зарба бериши мумкин. 2018 йилда Пентагоннинг шов-шувли ҳисоботи ҳақида Рейтерс агентлиги ёзганларини эслаш ўринлидир, унда Америка ҳарбий департаменти аудиторлари ўта хунук вазиятни тан олишган: "АҚШ Қуролли Кучлари ва мудофаа саноатининг нормал ишлаши учун зарур бўлган 300 дан ортиқ (!) асосий элементлар таҳдид остида: Америкалик ишлаб чиқарувчилар ёки банкрот бўлиш арафасида ёки Хитой ва бошқа мамлакатларнинг етказиб берувчиларига миллий иқтисодиётнинг саноатсизланиши ва ишлаб чиқаришни Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига кўчирилиши сабабли алмаштирилди".

Аслида, вазият Пентагон ҳисоботидагига қараганда ундан ҳам баттарроқдир: таҳлил нафақат етказиб бериш нуқтаи назаридан тўғридан-тўғри боғлиқликни, балки иккинчи даражали боғлиқликни ҳам ҳисобга олганлиги даргумон, мисол учун, АҚШ буюртмасига биноан зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси АҚШда жойлашганга ўхшаб кўринадиган бўлса-да, Хитой компонентлари ёки хом ашёсидан фойдаланади - масалан, нодир ер металлари.

Ҳозирда глобаллашган иқтисодиётнинг заифлиги ҳақидаги барча мунозаралар Хитойда бўлиб қаратилганлигига қарамай, шунга ўхшаш вазият сайёрадаги ҳар қандай йирик иқтисодиётнинг вақтинча ишламай қолиши (ёки тўлиқ эмбаргонинг жорий этилиши) билан вужудга келиши мумкин эди - барчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бундай ҳолатда фарқ нафақат заифликларнинг аниқ тўпламида, балки, хатарларни бошқаришда ёндашувлар қанчаликлигида. Россия узоқ вақтдан бери иқтисодиёт ва аҳолининг асосий эҳтиёжларини Россия аллақачон иқтисодиётнинг ва аҳолининг базавий эхтиёжларини ички манбалар ҳисобига қоплашга йўналтирилган давлат дастурини олиб бормоқда: ва шундан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар (шунингдек, озиқ-овқат бўйича антисанкциялар) келиб чиқмоқда. Худди шу мантиққа асосланиб, ички  фармакология саноатини ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган ҳаракатлар рағбатлантирилмоқда, шу шумладан энергетик супермамлакат мақомини сақлаб қолишш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларни гапирмасак ҳам бўлаверади.

Чексиз эркин бозор ва чексиз эркин савдо назариясининг мухлислари юқоридаги хатти-ҳаракатларга нисбатан истеҳзо билан муносабат билдиришни яхши кўрадилар, бунда Россия товарлари ёки хизматлари, айниқса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ёки иқтисодиётнинг маълум бир соҳасини ривожлантиришнинг дастлабки босқичларида ўзларининг хорижий муқобилларига қараганда қимматроқ ва камроқ жозибадор эканлигини рўкач қиладилар.

Глобал иқтисодий силкинишлар, кутилмаган фалокатлар ва эпидемиялар, шунингдек, иқтисодий урушлар ёки ҳарбий можаролар оқибатлари "банкдаги ҳисобдаги пул орқа ҳовлидаги заводни ўрнини босади" деган тамойилнинг жиддий чекловлари мавжудлигини эсга солади. Ҳозир бизнинг океан ортидаги шерикларимиз улар ўз ишлаб чиқаришини АҚШга қайтариш кераклигини тушунишади, аммо бу, энг яхши шароитда ҳам, кўп йиллар давом этади. Коронавирус эпидемияси унинг иқтисодий зарарининг якуний  ҳажмидан қатъий назар, иқтисодий суверенлашиш учун қўшимча туртки бўлади ёки ҳеч бўлмаганда глобал форс-мажор ҳолатларида иқтисодий барқарорликни ошириш чораларини кўришга мажбурлайди.

Яхшиямки, Россия кўплаб рақобатчиларимизга қараганда бу йўлдан анча илгарилаб кетди.

3097
Президент США Дональд Трамп

Бу мамлакат жарликка қараб кетмоқда. Президент дўстини қамоқдан сақлаб қолди

1228
(Янгиланган 19:00 12.07.2020)
Куни кеча Америка президенти Дональд Трамп сиёсий технолог Рожер Стоунни қамоқдан озод қилишга қарор қилди.

Буни АҚШ тарихидаги бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаш мумкин – бу билан Америка сиёсий ҳаёти “англосаксон модели”нинг қай бир маънодаги чегараланган расмий режимидан, боши анчадан бери фуқаролар урушидан чиқмаётган Жанубий Американинг бирон бир банан республикаси ёхуд Яқин Шарқ давлатига тобора ўхшаб қолмоқда.

Стоун - Америка президентининг эски ҳамкори. “Трампнинг Россия учун фаолияти” бўйича тергов доирасида у “конгресс олдида сохта гувоҳлик бергани”, шунингдек, прокуратура гувоҳларига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилгани ва “адолатга тўсқинлик қилгани”га, яъни Америка прокурорлари Оқ уйда Россия агентларини қидиришга қаратилган “жодугарларга қарши ов”га қаршилик кўрсатгани учун 40 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Стоун унга ва унинг оиласига кучли тазйиқ ўтказилганига қарамай, президентга туҳмат қилишдан бош тортгани учун “Трамп учун жафо чеккан” деб ном қозонди.

Нега Трампнинг қарорини босқичли деб ҳисоблаш мумкин.

Умуман олганда, Ғарбий (Америка) бошқарув тизимининг улкан устунлиги элита ичидаги можароларнинг барча иштирокчилари бир неча асосий қоидаларга риоя қилишида эди. Биринчидан, ички сиёсий можароларда рангли инқилоблар технологиясини қўллаш мумкин бўлмаган. Иккинчидан, элита ичидаги можароларни ҳал қилишда, аслида миллий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак бўлган давлат тузилмаларидан фойдаланиб бўлмасди. Учинчидан, бутун тизим барқарорлигини ва унга сайловчиларнинг ишончини сақлаб қолиш мақсадида суд қарорлари ҳурмат қилиниши керак бўлган. Бу ички сиёсий кураш оқ қўлқопларда ва олийжаноблик тамойиллари асосида олиб борилишини англатмаган, аммо қандайдир даражада ўзаро ҳурмат, шунингдек, қариндошларни таъқиб қилишдан воз кечиш ва сиёсий мухолифларни жисмоний йўқ қилишга (ёки қаматишга) уринишдан воз кечиш ҳақиқий фуқаролик урушларидан ҳимояни таъминлаган ва кейинги ғолибга сайловлардан кейин вайронага айланган ва қонга буланган эмас, аксинча, ҳақиқатан кучлик мамлакатни бошқаришини кафолатлаган.

2016 йилда сиёсий рақибларни таъқиб қилиш бўйича тақиқдан воз кечилди: Трамп кампаниясининг шиори “Уни қаманг!” бўлди (Ҳиллари Клинтон назарда тутилган), демократлар эса, ўз навбатида, Трамп ва унинг бутун оиласи ўз ватанларига хиёнат қилганлиги ва Путинга ишлашда айбланиб (аниқ сохта айблов билан) панжара ортига кетишини очиқчасига орзу қиладилар.

2016 йилги сайловлар билан бир вақтда, ички сиёсий курашда махсус хизматлардан бевосита ва кенг миқёсда фойдаланиш бўйича (олдинлари камдан-кам ҳолларда бузилган) тақиқдан ҳам бутунлай воз кечилди: ФБР ва ЦРУ бошлиқлари Трамп ғалаба қозонган тақдирда “кафолат” яратиш йўлида очиқчасига иш олиб борди ва бу “кафолат” “рашагейт”да ва “украинагейт” учун навбатдаги импичментга уринишда қўлланди, ва бу иккала мутлақо ақлсиз амалиётдан Америка жамиятининг бир қисми ларзага келди: жамият ўз хавфсизлик кучларига сўзсиз ишонишга ва уларнинг сиёсий фитналигига оид ҳар қандай шубҳаларни асоссиз назариялар сифатида чиқариб юборишга одатланиб қолди.

Рангли технологиялардан фойдаланишнинг дастлабки белгилари ва ҳокимиятни эгаллаш учун тартибсизликларнинг “синови” бундан бир неча йил олдин ҳам қайд этилган, аммо фақатгина 2020 йилда “кўча”дан фойдаланиш тақиқига барҳам берилди: Американинг деярли барча йирик шаҳарларида бўлиб ўтган тартибсизликлар яққол аксил-президент ҳусусиятга эга бўлди ва улар демократчи-сиёсатчилар томонидан очиқчасига қўллаб-қувватланган қотиллик ва вандализмлар билан ҳамоҳанг бўлди.

АҚШ сиёсатида “Анфан террибл” (шўх, эрка-таҳр.) мақомига эга Трампнинг ўзи ҳам ўз шахсий твиттерида махсус хизматлар, демократлар, судьялар ва ОАВларга қарши оловли чиқишларида обрўсида туриб, бир қатор “қизил чизиқлардан” кечиб ўтмагани ғоят ҳайратлантирди. У кўчадаги намойишларни бостиришда ўзига содиқ махсус кучларни, сиёсий таъқиблар учун прокуратурани жалб қилмади ва ҳаттоки қамоқда сақланаётган ўзининг судланган тарафдорларини қутқариш учун ўзининг авф этиш имкониятларидан фойдаланишни рад этди, чунки улар Трампга хиёнат қилишдан бош тортдилар, ва бу ерда генерал Флинни (миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ва Трамп сайлов штабининг асосий мутахассиси) ва сиёсий технолог Рожер Стоунни эслаш кифоя.

Қўрқув, ёки заифлик, ёки Трампгача бўлган сиёсий тизимни сақлаб қолиш истаги билан тушунтириш мумкин бўлган Трампнинг “Жанубий Америка қоидаларига мувофиқ ўйнашни” истамаслиги, кўпчилик орасида, шу жумладан президентнинг ўзини ҳимоясиз ва алданган деб ҳис қилган юқори мартабали ёки таниқли тарафдорлари орасида катта умидсизликни ва ҳатто нафратни келтириб чиқарди. Мана энди президент, жуда кеч бўлса ҳам, улар томон ёндошди.

"Америка овози"нинг хабар беришича: "АҚШ президенти Дональд Трамп, унинг узоқ йиллик дўсти ва маслаҳатчиси жазони ўташ учун қамоқхонага кетишидан бир неча кун олдин Рожер Стоунга чиқарилган ҳукмни юмшатди. Оқ уйнинг баёнотида шундай дейилади: “Рожер Стоун анча жабр кўрди ... Унга ва бу ишдаги бошқа кўплаб инсонларга ҳам адолатсиз муносабатда бўлишди. Рожер Стоун энди озод!”

Трампнинг узоқ вақтдан бери душмани, республикачи сенатор Митт Ромни, бу қадам Америка сиёсатининг “эски қоидалари” нуқтаи назаридан қандай қабул қилинишини тушунтирди:

“Мисли кўрилмаган тарихий коррупция: АҚШ президенти, президентни ҳимоя қилишда сохта гувоҳлик бергани учун судда хукм чиқарувчиларнинг қарори билан маҳкум қилинганга ҳукмни юмшатди”.

Сенатор Ромни шакл нуқтаи назаридан ҳақ, лекин моҳияти бўйича ноҳақ - агар Трамп сайлов штаби вакиллари сиёсий репрессияларга дуч келган, бошидан охиригача сохта бўлган “Америка сайловларига Россиянинг аралашуви” бўйича тергов бўлмаганида эди, унда президент ҳеч қандай шов-шувли қарор чиқармаган бўларди. Энди эса АҚШни банан республикасига айланишининг барча унсурлари тўпланди: махсус хизматлар сиёсий буюртмаларни бажармоқда, судлар эса сиёсий қарорлар қабул қилмоқда.

COVID-19 сабаб барча черков хизматларини бекор қилган, аммо шу билан бирга ирқчиликка қарши курашни рўкач қилиб оммавий вандализмага руҳсат берган демократик партия тарафдори бўлган мэрдан бошлаб, АҚШ президентигача бўлган ҳар бир амалдор “дўстларга - ҳамма нарса, душманларга – қонун” тамойили билан яшамоқда. Сиёсий рақиблар ва уларнинг оддий тарафдорларини ёмонлаш ва одам қаторидан чиқариш шунчалар кўпайдики, бу вазият 2013 йилдаги Украинани ўхшата бошлаяпти. Кўчаларда тўқнашувлар бўлиб ўтди, шу қаторда оммавий ғалаёнлар ва баъзи шаҳарларда бутун бошли кварталлари ёқиб юборилди. Унча ёқимли бўлмаган ушбу манзарада мамлакатни парчаланиб кетишига нима етмаяпти? Албатта, можаронинг иккала томони ҳам яхшилик ва ёмонликнинг сўнгги жанги сифатида қабул қилаётган президентлик сайловлари, унда нафақат шартли Трамп ёки Байден учун, балки барча иштирокчилар учун асосий ставка - уларнинг ҳаёти ва эркинлиги.

Бузилиб бўлган сиёсий тақиқларни қайта санаб ўтиш - сайловда ютқазган шахс ўтмишдаги имконсиз нарсани амалга ошириши кутилаётган сценарий фойдасига аҳамиятли далилдир: у шунчаки сайлов натижаларини тан олмайди ва ҳокимият учун кураш энди кўчада, қўлларда қурол билан олиб борилади. Буни Трамп ҳам, Байден ҳам амалга ошириши мумкин. Кўп йиллар олдин Америка ички сиёсий курашида “қизил чизиқлар”ни белгилаб қўйган Америка доно элиталари айнан шундай сценарийнинг олдини олишга ҳаракат қилишган. Аммо империя якунида одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши одат тусига кирган, бу қоидабузарликларнинг оқибатлари ўзини тез орада намоён қилади.

Манба: РИА Новости

1228

Туркия АҚШ қирувчиларида С-400ни синовдан ўтказмоқда: ортга қайтиш йўқ

906
(Янгиланган 19:14 09.07.2020)
С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда

С-400 "Триумф" зенит-ракета тизимининг янги синови орқали Анқара республиканинг мудофаа қобилиятини ва ҳақиқий суверенитетини мустаҳкамлаш бўйича қатъий позицияни намойиш қилмоқда - Россия томонидан ишлаб чиқарилган дунёдаги энг яхши қуролларни сотиш ёки уларни АҚШнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорликдаги аллақандай имтиёзларига ўрнига алмаштиришсиз.

4 июлдан бошлаб Туркия Мюртед авиабазасида турли баландлик ва масофаларда учаётган F-16 ва F-4 қирувчи самолётларига қарши Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини (ЗРТ) янги синовларини ўтказмоқда. Анқара Вашингтоннинг Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракеталарга қарши тизимларини ишлатиш билан боғлиқ кўплаб огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди.

“Триумф”ни АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 Viper ва F-4 Phantom II қирувчи самолётларида синовдан ўтказиши бежиз эмас. Ўтган йили АҚШ хавотирларига қарамай, турк мутахассислари С-400ни Американинг F-16 қирувчи самолётларига қарши - Анқара узра турли баландликларда синаб кўришди. “Триумф”нинг кўп босқичли синовлари 2020 йил ноябргача давом этади.

С-400ларни етказиб бериш ўтган ёзда бошланиб, Анқара ва Вашингтон муносабатларида зиддиятларга олиб келди. Америкаликлар турк ҳамкорларидан келишувдан воз кечиб, Patriot тизимларини сотиб олишларини талаб қилишди, Туркияни F-35 қирувчисининг қўшма ишлаб чиқариш дастуридан четлатиш билан таҳдид қилишди. Анқара ҳарбий-сиёсий босимга бардош берди, ён босишни рад этди ва бир неча бор “Триумф” альянсга таҳдид солмаслигини таъкидлади.

Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича 2,5 миллиард долларлик биринчи шартномасини ўтган йил ноябрь ойида якунлади. 2020 йил июнь ойида Анқара ва Москва “Триумф”ларнинг иккинчи тўпламини (полкини) етказиб бериш бўйича принципиал келишувга эришдилар. Шунда Туркия Республикаси мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир шундай баёнот берди: “С-400 тизими фойдаланиш учун сотиб олинмоқда. Нуқта”. АҚШ эса ҳануз Турк заминида “Триумф”ни йўқ қилиш йўлини изламоқда: улар уни сотиб олишни, Америка комплекслари билан алмаштиришни таклиф қилишмоқда, ва янги санкциялар билан таҳдид қилишмоқда.

“Триумф” абадий

Туркияда С-400нинг синовлари аниқланиш масофасини текшириш, кузатув барқарорлиги, йўқ қилиш самарадорлиги ва бошқа жанговар параметрларни аниқлаш учун ўтказилади. Анқара яқинида, Мюртед авиабазасида жойлаштирилган рус зенит-ракета тизимлари бир неча бор ҳақиқий аеродинамик нишонларда, шу жумладан F-35 ва F-22 самолётларида синовдан ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, махфий ва гўёки радарлар учун кўринмас бешинчи авлод Америка қирувчилари, уч марта “Триумф”лар аниқлаш ва зарба бериш радиусида кўринган. Қора денгиз ва Туркия ҳудуди орқали Яқин Шарққа ротация ва кўчирилиши пайтида, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 ва F-22 йўналишлари Мюртед авиабазасидан 200 километр наридан ўтказилади.

Fighter Jets World нашри хабарига кўра, Туркия ҳаво мудофааси мутахассислари радиолокацион станциялари имкониятларини турли хил режим ва баландликларда синаб кўришмоқда. Туркия томони Россиянинг С-400 тизимларини Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларида синови тафсилотларини ошкор қилмаяпти. Аммо, ҳарбий эксперт Виктор Баренецнинг маълумотларига кўра, ушбу текширув иштирокчиларидан бири “Рособоронэкспорт” вакили билан суҳбатда шундай деди: “Америка самолётлари радар экранларида шифтдаги пашшадек кўринади”. Шикоятлар йўқлиги ва янги етказиб бериш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, Анқара “Триумф”дан тўла қониқди, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади.

Олдинроқ Туркия мудофаа вазирлиги С-400ни жойлаштириш муваффақиятли кечганини, Россия тизими F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти радиолокацион станция қоплаш чегарасида - 600 километрдан ошиқ масофада аниқлаганини, ниҳоятда паст баландликларда барча нишонлар аниқланганини хабар қилган эди. "Триумф" дунё қурол бозоридаги энг машҳур 4-авлод қирувчи-бомбардимончисини топибгина қолмай, тизим нишонга зарба бериш ҳудудига киришидан олдин ракеталарни юборишга доимо тайёр. Яъни, жанговар навбатчилик режимида F-16 Fighting Falcon самолёти 400 километр масофада автоматик равишда йўқ қилинади. Эслатиб ўтаман, битта енгил F-16 қирувчи самолётининг нархи 50 миллион долларга, “кўринмас” F-35 эса икки баравар қиммат.

Янги имкониятлар даври

Мюртед авиабазасидаги “Триумфал”(яъни тантанали-таҳр.) синовлар Америка қирувчи авиацияси мавқеига катта путур етказди. Шундай бўлса-да, Анқара билан ҳаддан ташқари тортишиш Вашингтоннинг фойдасига зарар. Туркия ҳудудидаги Инжирлик авиабазасида Америка ядро қуроллари сақланади, бу АҚШ Ҳаво кучларининг қайноқ минтақадаги асосий таянч пунктидир. Геосиёсий жиҳатдан Туркия АҚШ ва НАТО учун жуда муҳимдир, шунинг учун иттифоқдаги ўйин қоидаларига ҳеч қандай хавфларсиз таъсир ўтказиши мумкин. Анқарани Москва билан кутилмаган яқинлашиши, Ғарб ҳамкорларининг диктати ва ташқи босимини янада заиф қилади.

С-400 сотиб олгани сабабли Вашингтон Туркиянинг F-35 дастуридаги иштирокини музлатиб қўйди (Анқара “жазоланди”, аммо дастурдан чиқарилмади). Ушбу чеклов киритилганидан кейин Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўглу Россиядан сўнги Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. МАКС-2019 авиакўригида бундай “тарихий ҳодиса”нинг эҳтимоллигини Ҳарбий-техник ҳамкорлик Федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев ҳам тасдиқлади. Вазият ривожланмоқда, аммо дастлабки натижаларни бугуннинг ўзида сарҳисоб қилиш мумкин.

Агар Туркия ҳаридининг жанговар салоҳиятини объектив баҳолайдиган бўлсак, унда республиканинг мудофаа қобилиятининг сифат жиҳатидан кўтарилиши сезиларли: битта "Триумф" батареяси 72тагача нишонга қаратилган ракетага эга ва бир вақтнинг ўзида 36та нишонга зарба бера олади. Ракеталар турли хиллиги С-400-га қирувчи-бомбардимончиларни, дронларни, қанотли ракеталарни, тактик ва баллистик ракеталарни 5 метрдан 30 километргача баландликда (2км дан 400км гача масофада) самарали ва фарқли равишда уриб тушуришга имкон беради. "Триумф" тизими турли масофали зенит-ракета тизимларини бирлаштира олади ва ҳаводан мудофаа тизимларининг муҳим тармоғини бошқаришга қодир (турк мутахассислари Россиянинг “Панцир-C1”, “Тор-М1” ҳаво мудофааси тизимларига ҳам эҳтиборини қаратиши лозим). Ҳаво мудофаасининг бузиб бўлмас гумбази Туркияга ҳаво кучларининг ривожланишидаги баъзи кечикишларни қоплашга имкон беради.

Шак-шубҳасиз технологик мукаммаллик ва ҳарбий қудратга эга бўлган Туркиядаги рус “Триумфи”, битта ҳам ўқсиз кўп қиррали дунёни кучайтиради, архаик ҳарбий блок ва унинг ўзини тайинлаган гегемонларини жойига қўяди. Шу билан бирга, янги имкониятлар даври яқинлашмоқда ва Анқарада Россиянинг С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимини сотиб олиш муҳокама қилинмоқда. Россиянинг узоқ масофали ҳаво мудофаа тизимлари халқаро бозорда ва жанговар позицияларда Ғарбнинг унчалик мукаммал бўлмаган аналогларини сиқиб чиқаришда давом этмоқда.

906
Российский атомный подводный ракетоносный крейсер проекта 949А Антей К-410 Смоленск

Россиянинг "Антей" атом кемаси Болтиқ денгизида нима қиляпти?

0
Швециянинг SVT телеканали тревога кўтармоқда: Россиянинг "Антей" атом сув ости кемаси Болтиқ денгизига кирди, у узоқ масофали қанотли ракеталар ва ядро қуролига эга торпедаларни ташишга қодир.

Маҳаллий мутахассислар томонидан РФнинг бу ҳаракатлари куч намойиши сифатида баҳоланмоқда. Кеманинг анча олдиндан режалаштирилган - Россия ҳарбий денгиз флоти куни шарафига Бош ҳарбий-денгиз парадида иштирок этиши Скандинавия ҳарбийлари ва мутахассислари томонидан эътиборга олинмади.

Швеция Мудофаа тадқиқотлари институти тадқиқот бўлими бошлиғи Никлас Гранхольм яқин бир неча ҳафта ичида Россия ҳарбий-денгиз кучларининг қандайдир машғулотлари бўлиб ўтади деб тахмин қилмоқда. Ва унинг қайд этишича, иккита ядро реакторига эга 150 метрлик сув ости кемаси Болтиқбўйи учун жуда катта ва хавфли. Швециянинг 60 метрлик дизел сув ости кемалари аниқ ютқазадилар. Ҳарбий эксперт хулосаси: “Антей” - бу Россия ҳарбий қудратининг намойишидир.

“Stockholm сейчас” русийзабон нашри яна бир мутахассис, хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Йоаким фон Брауннинг фикридан иқтибос келтирди: "Россия ҳарбийлари бизга яққол сигнал юбормоқда: улар ўзларини катта ва кучли эканликлигини кўрсатмоқдалар”. Швед қуролли кучлари Болтиқбўйидаги вазиятни кузатмоқда. Данияликлар биринчи бўлиб 150 метрлик “пичан ичидаги игна”ни, яъни Россиянинг К-266 “Орел” сув ости ракетали крейсерини сув усти ҳолатида ва 15 узел тезликда (27 км/соат атрофида) аниқлаганидан фахрланишади.

Бутун Атлантика океани хавф остида бўлганида, Балтика денгизи нима. Ғарб мутахассисларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда Россия сув ости кемалари ўз кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшиладилар, экипажлар эса – ўз маҳоратини. Узоқ масофаларга ҳаракатланувчи сув ости кемалари НАТО учун бош оғриғига айланди, бу ерда Шимолий Атлантикада ўз ҳукмронлигини йўқотганлигини эълон қилишди. Нима бўлганда ҳам, Болтиқбўйида нима бўляпти?

Ядровий энергетик ускунага эга К-266 “Орел” сув ости ракета крейсери ҳақиқатан Шимолий флотдан Балтика денгизининг Фин кўрфазига ҳаракатни амалга оширди. РФ Мудофаа вазирлиги буни яширмаяпти ҳам. Яна бир жиҳати маълум: 949А “Антей” лойиҳасидаги сув ости кемалари биринчи навбатда душман авиаташувчи гуруҳларига қарши курашиш учун мўлжалланган ва шунинг учун Болтиқбўйи мамлакатлари тинчгина ухлашлари мумкин (уларда авиаташувчилар йўқ). НАТОнинг Европадаги ҳарбий-денгиз кучлари ҳам “Орёл”нинг нишонига айланмайди.

Россиянинг ядровий сув ости кемасининг кириб келиши ҳақидаги савол жавоб сиртда турипти. Июл ойининг оҳирги якшанбасида Россияда денгиз флоти куни (яъни 2020 йилда - 26 июл) нишонланади. Шу сабабли, Болтиқбўйи давлатларининг денгиз мутахассилари бугунги кунда ядровий “Антей”нинг ташриф буюриши мақсади бўйича хаёлларга берилиши ажабланарли.

Эслатиб ўтаман, 2018 йилда “Орел” крейсери Шимолий флотни Балтика денгизи Фин кўрфазидаги Россиянинг Бош ҳарбий-парадида намойиш қилган эди. Гарчи экипаж 2020 йилда Североморск ва Кронштадт ўртасидаги 1500 дан ошиқ денгиз милини (тахминан 2800 км) босиб ўтишга тўғри келган бўлса-да, бу фақатгина тинчлик миссиясидир.

“Антей” ҳамкорларни хафа қилмайди

Учинчи авлоддаги 949А “Антей” лойиҳасининг сув ости кемалари (“Орёл”, “Смоленск”, “Воронеж”, “Омск”, “Тверь” ва бошқалар) душман авиаташувчиларига ва қирғоқ нишонларига ҳаракат масофаси 500 кмга тенг “Гранит” товушдан юқори тезликдаги қанотли ракеталари билан ракета ҳужумларини амалга оширишга яратилган.

Улар қалинлиги 45-68 мм бўлган пўлатдан ясалган мустаҳкам цилиндрсимон корпусга (10 та бўлинма) ва уфққа 45 даража бурчак остида (сув остидан учириш учун) кемаларга қарши ракеталарни учириш мосламаларига эга. Конструкцияси арктик кенгликларда сузиш учун мустаҳкамланган. Шу билан бирга, “Антей” нархи Американинг “Нимиц” типидаги авиаташувчиси нархидан таҳминан 10 баравар арзонроқ.

К-266 “Орёл” сув ости крейсери 1993 йилдан бери Россия ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар таркибида. 2017 йилда такомиллаштирилганидан сўнг, у бортида П-800 “Оникс” кемаларга қарши ракета тизимиги эга бўлди, унинг ўқ-дорилар заҳираси - 72 дона ЗМ-45 ракеталари ва 24 дона ҳар хил турдаги торпедалар. Таққослаш учун, Шимолий флотнинг етакчиси, “Петр Великий” оғир ядровий ракета крейсери, атиги 20та кемага қарши ракеталар билан жиҳозланган.

“Орёл” янги автоматлаштирилган жанговар бошқарув тизими, гидроакустика тизими ва паст шовқинли винтлар ҳисобига ўз имкониятларини оширди. Аввалроқ  маълум бўлдики, чуқур такомиллаштириш жараёнида “Антей” шунингдек, 2500 кмгача бўлган масофадаги нишонга зарба беришга имкони бор “Калибр” ракета тизимлари билан жиҳозланмоқда.

Қандай бўлмасин, “Орел” ядровий сув ости ракета крейсери ноёб жанговар хусусиятларга эга, 600 метр чуқурликгача шўнғиш қобилиятига эга, 24 минг тонна сув сиғимига эга, узунлиги 155 метр, сув ости тезлиги 32 узелгача (тахминан 59км/с), автономия - 120 кун, экипаж - 130 киши. Кема кўплаб машқлар ва юришларда муваффақиятли иштирок этди, икки марта денгиз нишонига ўқ узгани учун денгиз флотининг бош қўмондони мукофотинининг қўлга киритди.

Кильватер чизиғи бўйлаб мағрур тартибда

13 июл куни Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони адмирал Николай Евменов шундай деди: “Бош денгиз парадида иштирок этиш учун Шимолий флот кемаларининг таркибига "Вице-адмирал Кулаков" кемаларга қарши кемаси ва “Орёл” ядровий сув ости ракета крейсери кирган кемалар отряди Фин кўрфазига етиб келди. Яқин кунларда отряд парад тадбирларига тайёргарликни бошлайди”. Кронштадт рейдининг акваторияси катта сув сиғимига эга кемаларни вақтинча жойлаштиришга тайёр.

Флотлараро ўтиш пайтида "Вице-адмирал Кулаков" катта кемаларга қарши ракета кемаси ва “Орел” ядровий ракета сув ости крейсери экипажлари ҳаво мудофааси ва сув ости кемаларига қарши мудофаа, кечаси ва кундузи сигнал алмашинуви, омон қолиш қобилияти учун кураш бўйича бир қатор ҳарбий машқларни бажардилар. Вахта зобитлари ва штурманлари Балтика денгизи акваториясининг навигацион хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қимматли тажрибага эга бўлишди.

Йирик сув сиғимили кемалар парад тартибининг машқлари бошланди. Кронштадт рейдида байрамга “Орёл” крейсери билан биргаликда “Вице-адмирал Кулаков” Катта кемаларга қарши кемаси, “Минск” ва “Королев” катта десант кемалари тайёргарлик кўрмоқда. Экипажлар алоқа ва ўзаро ҳамжиҳатлик, кильватер сафида белгиланган тезликда ва курс бўйича ҳаракатланишни ишлаб чиқмоқдалар. Кронштадтнинг (ҳатто Балтика денгизчилари учун ҳам) қийин акваториясида ўтиш учун вахтадаги зобит ва штурман мутахассисларининг тайёргарлиги текширилмоқда.

Замонавий Балтика денгизи флоти - бу Россиянинг Ғарбий йўналишдаги ҳимоя нуқтаси, кемалар кучлари, денгиз авиацияси, ҳаво мудофааси, қирғоқ кучлари ва ягона оператив ва техник таъминот идораларини бирлаштирувчи турли хилдаги оператив ва стратегик бирлашма.

Бош парадга жалб қилинган ҳарбий-денгиз кучларининг катта қисми ва воситалари (ўнлаб кемалар, самолётлар ва вертолётлар) байрамни стратегик операция кўринишига айлантиради. Мақсадлар тинчлик учун, аммо ташкилаштириш жанговардир. Бу одатий ҳол. Балтика денгизида Россия ҳарбий-денгиз флотининг мавжудлиги таҳдид соладиган ҳарбий қудратнинг намойиши эмас, балки 317 йил мобайнида давом этаётган тарихий ҳақиқатдир. Ва К-266 “Орёл” ядровий сув ости ракета крейсери бу ерда – меҳмонда эмас, аксинча ўз уйида

0