Флаги США и Китая

Пекин АҚШ “давлат” журналистларини жазолади

1208
Хитойнинг ҳазил туйғуси яхшигина ва у ерда бундан фойдаланилмоқда, айниқса, Америка билан кучайиб бораётган мафкуравий курашда.

Хитойнинг ҳазил туйғуси яхшигина ва у ерда бундан фойдаланилмоқда, айниқса, Америка билан кучайиб бораётган мафкуравий курашда. Мана бир мисол: АҚШнинг асосий (бир пайтлар) нашрлари, шу жумладан, "Time" журнали, Пекин давлат оммавий ахборот воситалари деб эълон қилди. Айнан шундай эмас, албатта, балки Вашингтон назорат қиладиган "агентликлар" деб. Буларнинг барчаси журналистларнинг аккредитациясини олиб қўйиш ёки ушбу оммавий ахборот воситаларинининг Хитойдаги мулкларини тортиб олиш олиш каби оқибатлар билан мужассамлашди.

Бизнинг дунёмиздаги оммавий ахборот воситалари нимани англатишини, уларнинг хоҳ ўзларининг ва ёки бошқа ҳар қандай давлатлар билан муносабатлари қандай бўлиши мумкин ва бўлиши керак деган ўйларга олиб борадиган ажойиб қисса.

Ушбу жанжални Пекин бошламади, у фақат жавоб берди. Гап шундаки, ой бошида Америка расмийлари Хитой ҳукумати томонидан "назорат қилинадиган"лар рўйхатига "Синьхуа" ахборот агентлиги, давлат радио ва телевидениеларини қўшди ва нашрларга хат ёзиб, мамлакатда ҳозир бўлишларини 160 кишидан 100 кишигача қисқартиришларини сўраган. Мулкни тортиб олиш билан.

Аммо булар ҳақиқатан ҳам давлат оммавий ахборот воситаларими? Шубҳасиз. Аммо Америкача талқин қуйидагича бўлган: "Хитой ҳукумати томонидан бошқариладиган агентликлар". "Ҳукумати" сўзи жавоб сифатида ишлатилгани жуда таъсирли.

Ушбу талқинларнинг ихтировий алмашинуви ортида АҚШ дунёга сингдиришга уринаётган бир қанча мафкуравий доктриналар турмоқда. Хитой, шунингдек, Россия ва бошқа кўплаб давлатлар, ушбу доктриналарга ҳеч бўлмаганда ҳайрат билан қарашмоқда, айниқса уларнинг амалий қўлланилишидан келиб чиқадиган нарсаларга.

Масалан, Америкада ва умуман Ғарб цивилизациясида оммавий ахборот воситалари умуман давлатга тегишли бўлмаслиги керак деган ғояни фаол тарғиб қилинмоқда. Бу ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи, тўғрироғи, фуқаролик жамиятининг тармоғи бўлиб, унга ҳукумат таъсир кўрсатмаслиги керак, бундан ташқари аксинча ОАВ унга таъсир қилиши ва уни назорат қилиши керак.

Яна бир ғоя: бир журналист аниқ суверен ҳақиқат ташувчисидир ва ким иш берувчиси бўлишидан қатъий назар, журналист унга қарам бўлмаслиги керак. Ва ҳозирги Пекин жанжалида Америка томони Пекин New York Times ва бошқа нашрларнинг аллақандай "вакилларига" эмас, балки эгалари билан тузилган шартнома асосида мустақил суверен шахсларга аккредитация беришдан бош тортяпти деб тушунтирмоқда.

Биринчи фикр иккинчисига зид келишини кўриш осон: агар журналист суверен бўлса, унда иш берувчиси ким, ҳаттоки давлат бўлса ҳам, нима фарқи бор? Аммо гап ҳатто бунда эмас. Ҳаммаси соддароқ. Хитой ўзига йўналтирилган ва пухта ўйланган ёлғонлардан чарчаган ва умуман ким кимнинг таъсири остида эканлигига бефарқ - америкалик журналистлар ҳукумат таъсири остидамиёки аксинча. Ёки қайси мафкура тўғри - эҳтимол қайси бирининг ғалабасида ёлғон камроқ бўлгани маъкулроқ.

Сўнгги уч-тўрт йил ичида Хитойнинг тажрибаси қуйидагича. Ушбу мамлакатда ишлаган (ва ҳозирда ҳайдалаётган) америкалик журналистлар тўсатдан бир овоздан даҳшатли ишларни қилаётган тоталитар давлатнинг манзарасини яратишга киришдилар. Шинжонда ёш жиҳодчиларни қайта ўқитиш мактаблари "концлагерлар"га айланди. Мамлакатда маҳбуслар ва бошқаларнинг бирбошлик "мажбурий меҳнати" аниқланди. Гонконгда ёш ғалаёнчилар демократия учун курашчилари бўлиб чиқди. Италиядаги (мамлакат "Европада коронавируснинг энг ёмон авж олишини олдини олиш учун ўз иқтисодиётини хавф остига қўйиши" учун мақталмоқда) ва Хитойдаги (карантин мобайнида "одамлар ҳаёти ва шахсий эркинликлари жуда қимматга тушади") карантинга оид чуқур маънога эга  маънавий изоҳларга нима дейсиз?  Гап шундаки, карантин чоралари бир хил, италияликлар хитойликлар мисолига тақлид қилишган.

Дастлаб, Хитой ҳукумати ҳар бир ҳодисани сабр билан ўрганди ва ҳар доим навбатдаги матбуотдаги фош қилинишнинг негизида жуда кўпол сохталик турганини аниқлади. Аммо негадир ўша "мустақил" журналистларнинг ўқувчилари бу ҳақда хабардор қилинмаган ёки бу бемаъни ва хуфиёна тарзда қилинган.

Айтишга ҳожат йўқ, Россия айнан шу вазиятни бошидан кечирди (ша маънода – муносабат билдиришни тўхтатди). Дарвоқе, Американинг ўзи ва унинг иттифоқчилари ҳам худди шу нарсани бошдан кечирмоқдалар: шунчаки Дональд Трампдан бошлаб, у ердаги Демократик партияга ёки унинг Европадаги клонларига тегишли бўлмаган ҳар қандай арбобларни ҳар куни масхара қилишларини кўриш кифоя. Умуман олганда, журналистикада бир нималардир рўй бермоқда ва ким кимнинг таъсир остида эканлигини ўрганиш узоқ ва зерикарли.

Хитой оммавий ахборот воситаларида "чет эллик журналистлар "Хитой ва дунё ўртасидаги ўзаро тушунишни ривожлантиришда ижобий рол ўйнаши керак" каби ахлоқий қоидаларни учратиш мумкин. Бу журналистиканинг махсус соҳаси – халқаро журналистикаси нима учун мавжудлиги шундоқ ҳам тушунарли: айнан халқлар бир-бирини тушунишлари учун, яъни ўз чегараларидан ташқарида бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқий манзарасини кўришлари учун.

Аммо бу танбеҳлар энг самаралиги эмас. Лекин яхши ишлайдигани - юқорида айтиб ўтилганидек, ҳазил, шу жумладан хитойча ҳазил туйғуси. Ўқувчиларимиз Пекин дунёни, шу жумладан Доналд Трампни қандай қилиб ўша вирусни "Ухань" ва "Хитой" вируси деб аташдан тўхтатишга мажбур қилиш ҳаракатлари ҳақидаги ҳикоя билан таниш. Энг кулгили томони шундаки, Хитой мутафаккирлари буни қандай бошлаганликлари: улар вирусга миллат беришни ирқчилик деб аташди. Ғарбий жамоалардаги қизғин мафкуравий муҳитдан йироқ бўлган оддий бир одам ҳар қандай ҳолатда ҳам шундай дейишга қодир: эҳтимол бу ирқчиликдир, эҳтимол бундай эмас - бу менга қизиқ эмас, мени тинч қўйинг. Аммо АҚШда бундай эмас. Бу ерда ўйин қоидалари шундан иборатки, кимнидир биринчи бўлиб ирқчиликда айблаган киши ғалаба қозонади ва айбланувчи эса дарҳол тавба қилишни бошлаши керак.

Ва бу хитойча ҳазил тактикасини қўллаш натижаси қуйидагича: Трампда эмас, балки бошқаларда бу иш берди. Майли  АҚШлик врач Юджин Гу исмли фуқаросида бу садо берди, ва яна бир неча Демократ конгрессменлар, ёки ҳатто Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ёки Голливуд юлдузи Миа Фэрроу иқтисодчи Девид Ротшильд (жуда ёши) билан бирлашиб ҳам садо беришди... Бу рўйхатда охиргилар Трампни ирқчи деб аташди ва Миа  вирус эндиликда олма пироги каби америкача эканлигини қўшиб ўтди ҳам.

Айтганча, пирог азалдан голландча бўлган, аммо Америка эса уни ўзиники деб ҳисоблайди. Пирогнинг миллати йўқми?

Манба: РИА Новости.

1208
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)

Россия ғарбий чегараларини мустаҳкамлаш: “Каракурт” ракета кемалари нимаси билан қизиқ

1120
Болтиқ флотининг жанговар таркиби мунтазам равишда бортида узоқ масофага мўлжалланган, юқори аниқликдаги ракета қуроллари жойлаштирилган янги авлод кемалари билан билан тўлдирилмоқда.

Бу НАТО мамлакатларининг минтақадаги ҳарбий инфратузилмани ва бир қатор тажовузкор имкониятларни агрессив ривожлантиришга Россиянинг муқаррар ва тенг жавобидир.

Россия ҲДФ бош қўмондони Николай Евменовнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Болтиқ денгизи флоти сув усти кучлари "Калибр-НК" қанотли ракеталари билан қуролланган 22800 "Каракурт" лойиҳасининг олти дона кичик ракета кемалари билан тўлдирилади. Олтита КРК (кичик ракета кемаси) дан тўрттаси "Панцирь-МЕ" зенит-ракета мажмуасисининг денгиз варианти билан жиҳозланади.

Янги ракета кемаларининг пайдо бўлиши Россия денгиз флотининг Болтиқ денгизидаги тезкор ва стратегик бирлашмасининг хужум кучини сезиларли даражада оширади. "Каракурт"нинг асосий қуроли - жанговар вазиятда синовдан ўтган ва 2,5 минг километргача масофадаги нишонга зарба беришга қодир бўлган "Калибр-НК" қанотли ракеталари. Қўйилган вазифасига қараб, битта бундай кема душманнинг ракетали эсминецини, ҳарбий базасини ёки аэродромини йўқ қилиши мумкин (мисол учун, Балтийскдан Ramstein авиабазасигача - атиги минг километр).

"Каракурт" мўлжал вазифаларини якка ўзи, ҳамда денгиз флоти гуруҳининг бир қисми сифатида бажариши мумкин.

Ушбу сериядан биринчи бўлиб ҳозирда "Панцир-МЕ" мажмуасининг денгиз модификацияси синовдан ўтказилаётган "Одинцово" КРК ҳизматга топширилади. Аввалроқ, Болтиқ флотига 22800 лойиҳасининг иккита кемаси  топширилган: "Мытищи" ва "Советск". Россияда 2026 йилга келиб 18 та "Каракурт" қурилиши режалаштирилган.

Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)
© Sputnik / Сергей Мамонтов
Малый ракетный корабль проекта 22800 (Каракурт)

Болтиқ флоти янги ракета кемаларини устувор тартибда олади, чунки у ғарбий стратегик йўналишда жойлашган ва душманнинг эҳтимолий ракеталари ва ҳаво зарбаларини қайтаришга доимо тайёр. Флотнинг асосий вазифалари қуйидагилар: иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш минтақаларини ҳимоя қилиш, юк ташувчи флот юриши хавфсизлигини таъминлаш ва Россия ҳукуматининг Дунё океанининг иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳудудларида ташқи сиёсий ҳаракатларини амалга ошириш.

Ҳарбий кемалар ватани қирғоқлари яқинида, Ўрта ер денгизида, Ҳинд ва Атлантика океанларида хизматни ўташмоқда. Болтиқ флоти таркибига ер усти кемалари бўлинмалари, дизел сув ости кемалари дивизиони, ёрдамчи ва қидирув-қутқарув кемалари бўлинмалари, денгиз авиацияси, қирғоқ қўшинлари, ҳаво мудофааси бўлинмалари ва бошқалар киради. Жойлаштиришнинг асосий пунктлари Балтийск шаҳри (Калининград вилояти) ва Кронштадт (Ленинград вилояти).

Кичкина деманг бизни...

22800 лойиҳасининг ракета кемалари конструкция ва жанговар имкониятлари билан ноёбдир, дунёда аналоглари йўқ. Масалан, "Каракурт" КРК яқин денгиз ҳудудининг 21631 лойиҳасининг "Буян-М" ракета-артиллерия кемасидан сезиларли даражада устундир.

Самарали қанотли ракеталарига эга бўлган юқори аниқликдаги "Калибр-НК" мажмуасидан ташқари (бортда қанча борлиги сир), янги КРКларда илғор бошқариш тизимлари, ҳаво мудофааси, радиотехник қурол, радио алоқа, навигация, радиоэлектрон кураш (РЭБ), шунингдек, диверсияга қарши ускуналар мавжуд. Ихчам кема корпусига (узунлиги 67 метр, кенглиги 11 метр, ҳажми 800 тонна) катта жанговар куч уйғунлашган.

Келажакда 22800 лойиҳаси, шунингдек, бир минг километрдан узоқдаги нишонга зарба берувчи, мавжуд ва истиқболли ракеталарга қарши мудофаа тизимларига сезилмайдиган "Циркон" гипертовуш ракеталарини ҳам олади (3М22 "Циркон" ракетаси соатига 10 минг км тезликда учади). Россия ҳарбий-денгиз флотининг "узоқ ва аниқ қўллар" дастури бошқа бир лойиҳадаги кичик ракета кемаларидан фойдаланган ҳолда Суриядаги ИД* жангариларини йўқ қилишнинг амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ривожланмоқда.

Корабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) Панцирь-МЕ
© Sputnik / Александр Мельников
Корабельный зенитный ракетно-артиллерийский комплекс (ЗРАК) "Панцирь-МЕ"

Ўтган йили қурилган "Одинцово" КРКси биринчи бўлиб ўз қурол тизимига интеграциялашган сўнгги "Панцирь-МЕ" ҳаво мудофаа тизимини қабул қилди. Бу битта минора ускунаси ичида қудратли артиллерия ва кўп режимли ракета қуролларини ва радиолокацион-оптик бошқарув тизимини бирлаштирган дунёда ягона тизими.

Автоматлаштирилган мажмуа таҳдидларга деярли бир зумда (уч-беш сония) жавоб беришни таъминлайди ва барча турдаги ҳаво нишонларига (секундига минг метр тезликгача учадиган) зарба беришга қодир, шу жумладан кемага қарши ракеталар, авиабомбалар, дронларга ҳам - 20 километргача узоқликда ва 15 километргача баландликда. Эслатиб ўтаман, қуруқликдаги "Панцирь" Сурияда энг юқори жанговар самарани кўрсатди. Кема версияси ҳам асосий моделнинг фазилатларини мерос қилиб олди. Денгиздаги "Панцирь"нинг аналоглари йўқ ва яқин келажакда кутилмаяпти ҳам.

Кичик ракета кемаси кичик акс берувчи юзаси туфайли душман радарларида аниқланиши осон эмас. Экипаж (39 киши) атроф-муҳитни "Минерал-М" кўп функцияли комплекс (горизонт орти масофасининг фаол ва пассив радиолокацион станциялари) ёрдамида кузатиб боради. Фарқланувчи хусусиятлар рўйхатига "Каракурт"нинг максимал тезлигини - 30 узел (соатига 55 километрдан ортиқ), автономликни - 15 кун, юриш масофаси - 2,8 минг денгиз милигача (4,5 минг километрдан ортиқ) қўшиш мумкин. Дарҳақиқат, кичик, аммо жуда чаққон. 22800 лойиҳасининг янги КРКлари НАТО мамлакатларининг нодўстона денгиз кучлари билан ўралган Болтиқ денгизи флотининг оператив имкониятларини кенгайтиради.

Суверенитет асоси

Сўнгги олти ой ичида Болтиқ флотида 1500 га яқин жанговар тайёргарлик машғулотлари муваффақиятли ўтказилди. Экипажлар 400 га яқин жанговар машқларни, шу жумладан 180та артиллерия ва етти ракета отувларини, миналар ўрнатишни, чуқурликга бомба отиш ва миналардан тозалаш ишларини амалга оширди. Тузилмалар ва қисмларнинг қўшма машғулотлари давомида кема ва қирғоқ зобитлари турли кучлар ва воситаларни бошқаришни ўргандилар.

Болтиқ флоти бугунги кунда кучли ва турли ҳил қисмлардан иборат гуруҳга эга, у замонавий қурол ва техник воситалари билан қуролланган сув усти ва сув ости кучлари, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва қуруқликдаги кучларга эга. Ҳарбий тайёргарликнинг устувор йўналиши - флотнинг турли ҳужум кучларининг (кема ҳужум гуруҳлари, авиация ва Болтиқ денгизи ҳудудидаги қирғоқ кучлари билан биргаликда) ҳаракатларини синашдир. Шу билан бирга денгиздаги классик муаммоларни ҳал қилишда замонавий "Стерегущий", "Сообразительный", "Бойкий" ва "Стойкий" корветлари, шунингдек, "Советск", "Серпухов", "Зеленый Дол" ва "Мытищи" кичик ракета кемалари муҳим рол ўйнайди. Янги "Калибр-НК" қанотли ракеталари ва эҳтимол, "Циркон"лар билан жиҳозланган "Каракурт"лар навбати ҳам яқинлашмоқда.

Қурол-аслаҳа соҳасидаги юқори технологиялар ҳар қандай мамлакатнинг ҳақиқий суверенитети ва барқарор ривожланишининг асоси бўлиб қолмоқда ва Россия ушбу йўналишда, ва ҳусусан, Болтиқбўйи минтақасида барча рақиблардан устундир. Пентагон расмий равишда  (ХҲР ва Россия Федерациясининг кучайиши фонида) АҚШнинг глобал ҳарбий устунлигини  йўқотганини, шунингдек Россиянинг Болтиқбўйи минтақасидаги НАТОдан ҳарбий-географик устунлигини тан олмоқда. РФнинг юқори технологияли қурол-аслаҳа соҳасидаги етакчилиги бу – ягона мақсад эмас, балки замон талаби ва миллий хавфсизлик кафолати.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) - Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган террорчилик ташкилоти.

1120
Зарубежные страны. Германия. Берлин

Германия яна мағлубиятга учради ва уни юзлаб миллиардлар тўлашга мажбур қилишди

1127
(Янгиланган 21:47 20.05.2020)
Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Наполеон Бонапарт қурол кучи билан эришолмаган нарсага, Эммануэль Макрон дипломатия ва сиёсий шантаж орқали эришди: энди Евроиттифоқ пулларини Париж бошқаради, немис солиқ тўловчилари эса француз қарзларини ва ижтимоий дастурларини тўлайдилар. Эммануэлӣ Макроннинг "коронабонд"лар масаласида Ангела Меркелӣ устидан ғалаба қозониши Германия ва ҳозирча ҳеч бўлмаса тузикроқ бюджет сиёсатини сақлаб қолган Европанинг озчилик мамлакатлари учун Биринчи Жаҳон уруши каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

Франция байроғи Бранденбург дарвозаси устидан ҳилпираб турмаган бўлса-да, Германия ҳақиқатан ҳам Франция ва унинг иттифоқчиларига шундай товон пулларини тўлайдики, вазият ҳақиқий урушдаги мағлубиятга ўхшатади. Бироқ, Европалик сиёсатчиларга ҳурмат бажо келтириш керак: омма олдида ҳаммаси теккис ва олижаноб кўринади. Коронавирусга қарши кураш баҳонасида, Ангела Меркелӣ (кўп йиллик қаттиқ қаршиликлардан кейин) "коронабонд" деб номланган - қарз мажбуриятларини чиқаришга рози бўлди, бу мажбуриятларни умуман Европа Иттифоқи (аслида Германия ва иқтисодиёти барқарорроқ бўлган бошқа давлатлар) ўз зиммасига олади, лекин маблағларни Франция, Италия, Испания ва боюджет интизоми бўйича ўзига ҳос тасаввурларга эга бошқа давлатлар сарфлашади. "Коронабонд"нинг биринчи транши ҳажми 500 миллиард еврони ташкил этади. ВВС таъкидлаганидек, "Франция президенти Эммануэлӣ Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркелӣ маблағлар грант шаклида тақдим қилиниши ҳақида келишиб олдилар".

Бюрократик атамаларни бежиз иқтисодий амалиётга таржима қиладиган бўлсак, бу қуйидагича ўқилади: немислар, голландлар, шведлар ва австрияликлар қарз олиб, бу қарзларни ўзлари тўлайдилар, пуллар эса "темир Ангела"нинг қаршилигини муваффақиятли синдирган "Европа жануби" мамлакатларига беғараз ёрдам сифатида кетади, эҳтимол айнан бу пулни тақдим қилинмаслиги (ва беғараз!) Еврозонаси йўқ бўлиб кетиши хавфи билан Меркелни рози бўлишга мажбурланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Германия канцлери таслим бўлганидан кейинла ушбу 500 миллиард евро "евро зонаси бирлашиши учун керак " бўлган ўзига хос қадам (эҳтимол биринчи қадам) деб Эммануэль Макрон эълон қилганида айнан шу таҳдидга ишора қилганини истисно қилиб бўлмайди.

Назарий жиҳатдан қарз Европа Иттифоқининг қўшма бюджети томонидан тўланади. Аммо муаммо шундаки, биринчидан, бу бюджетни Европа Иттифоқи давлатларининг ўзлари тўлдирадилар, шу билан бирга улар тенг нисбатда тўлдирилмайди, иккинчидан, агар коронавирус баҳонасида Макрон ва унинг иттифоқчилари илгари бардошли Меркелни умумевропа қарз мажбуриятларини чиқариш каби бу қадар нозик масалада "енгишга" муваффақ бўлишган бўлса, унда Франция, Италия, Испания ва "Европа жануби"нинг бошқа давлатларини ушбу бюджетга камроқ ҳақ тўлаши, Германия, Австрия, Дания, Голландия эса - анча кўпроқ тўлашига ундаши бамисоли элементар сиёсий операция.

Немис бизнеси, сиёсатчилари ва электоратнинг муҳим қисми учун принципиал масалада таслим бўлганидан кейин пайдо бўладиган улкан жанжални олдини олиб, Германия канцлери дарҳол Франция президентининг ғалабали маърузаларига муҳим тушунтиришларни беришга шошилди.

Унинг таъкидлашича, "коронобонд" бу бир марталик восита, чунки Евроиттифоқ мисли кўрилмаган инқирозга дуч келмоқда. Британиянинг The Guardian газетаси ўқувчиларнинг эътиборини қуйидагича тортади: Берлиннинг расмий позицияси қабул қилинган дастурнинг "чекланган сақлаш муддати" ни назарда тутади, бу ўз навбатида, ҳеч бўлмаганда назарий жиҳатдан, немис пулларини француз нафақаҳўрларига тарқатилишига қарши бўлганларни тинчлантириши керак. Муаммо шундаки, бу ваъдалар бировни тинчлантириши қийин.

Европарламентда аллақачон 2 триллион еврога (ҳозирда кўзда тутилаётган 500 миллиард эмас) тенг "иқтисодиётни рағбатлантириш" тўпламини  ташкил этиш тўғрисидаги талаблар тарқатилмоқда, бу Германия ва Европа Иттифоқининг анча-мунча барқарор давлатлари зиммасига яқиндагина ҳеч ким энг даҳшатли тушида ҳам тасаввур қила олмаган қўшимча қарзларни тўлаш вазифаси қўйилади. Бундан ташқари, Италия Бош вазири ўз твиттерида 500 миллиардлик "грантлар" "биринчи қадам" эканлигини ёзди. Демак, эҳтимол Макрон ва унинг бир ҳил вазиятдаги иттифоқдошлари Германияни соғишда давом этадилар.

Немис пулларини сақлаб қолишнинг сўнгги парадоксал умиди сифатида Австрия канцлери Курцнинг норасмий раҳбарлиги остида Австрия, Дания, Голландия ва Швеция иттифоқи чиқмоқда.

Euronews адолат билан Европа Иттифоқи барча давлатларининг "коронабонд" бўйича розилиги кераклигини таъкидлайди, бундай розилик эса йўқ: "Себастьан Курц Дания, Нидерландия ва Швеция етакчилари билан ушбу (Макрон ва Меркелнинг "коронабондлар" бўйича-таҳр.) таклиф тўғрисида гаплашганини ва уларнинг позицияси ўзгаришсиз қолганини Твиттерда эълон қилиб, бўлажак музокаралар қийин ўтишига ишора қилди. "Биз энг кўп зарар кўрган давлатларга кредит бериш орқали ёрдам беришга тайёрмиз", - дея қўшимча қилди у.

Бироқ, Франция ёки Италия бюджетидаги тешикларни қоплаш истиқболидан норози бўлган барча мамлакатлар амалда вето ҳуқуқига эга бўлишларига қарамай, ушбу жасур "тўртлик" гуруҳи узоқ вақт давомида Европа Иттифоқи, Париж, Берлин ва Европа комиссиясининг қўшма босимига қарши туришлари эҳтимоли паст. Евро ҳудудига аъзо бўлишдан зарар кўрган ва иқтисодиёти Европа ички бозорида Германия иқтисодиёти билан рақобатлаша олмайдиган мамлакатлар вакиллари учун коронавирус эпидемияси Берлин ва унинг иттифоқчиларини Евро зонаси келтирган қўшимча даромадларнинг бир қисмини бўлишишга даъво қилиш учун сўнгги имкониятдир. Бошқа томондан, Германия, Нидерландия ёки Австриядаги сайловчилари уларнинг ҳисобига маблағларни бу тарзда тақсимланишига асосли эътироз билдиришлари мумкин. Агар Ангела Меркелда евро ҳудудини сақлаб қолиш учун икки триллион евро сарфлаш кераклигига ишонч ҳосил бўлиб, ва охир оқибат бу пулларни Германия бюджети томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда, у ҳолда ўз фуқаролари Меркелни тўхтата олмайдилар. Аммо келгуси сайловда ушбу сайловчилар ўзларининг миллий манфаатларини қаттиқ ҳимоя қиладиган сиёсатчиларга муҳтож эканликларини ҳал қилишлари мумкин. "Коронавирусни қарзлар билан даволаш"нинг ёмон таъсири сифатида кўплаб Европа мамлакатларида тизимга қарши популизмнинг кескин ўсиши бўлиб чиқса ажабланмаса бўлади.

Агар рўй берса ҳам, бунда одатдагидек "ижтимоий тармоқлардаги рус троллари" ёки (ҳозирги модага мувофиқ) "Хитой тарғиботининг уринишлари" айбдор бўлади. Аммо Европа Иттифоқи учун сиёсий хавфларнинг янги тўлқинини яратишда ҳақиқий айбдорлар - бу йўлни танлаган Европа етакчиларининг ўзлари.

Манба: РИА Новости.

1127
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

14
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринларда қайд этилган.

Таъкидланишича, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) кузатилган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,39 млн кишини ташкил этган.

14