Россия окажет помощь Италии в борьбе с COVID-19

Россия МДҲ давлатларига COVID-19 билан курашишда қандай ёрдам бермоқда

970
(Янгиланган 14:42 17.07.2020)
2020 йил феврал ойидан бери Россия 32 давлатга COVID-19га қарши курашишда ёрдам бермоқда. Гуманитар юкларнинг ярмидан кўпи МДҲ, Абхазия ва Жанубий Осетияга жўнатилди.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik, Данара Курманова. Россия Федерациясининг беғараз ёрдами нафақат тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан чекланмади. Sputnik Россия пандемия даврида қўшни давлатларга қандай ёрдам берганини ўрганиб, маълумотнома тайёрлади.

Ҳамма текширилди

Чет элга биринчи инсонпарварлик ёрдами партияси феврал ойида ташкил қилинди - Россия коронавирус ташхиси учун тест-тизимларини юборишни бошлади. Бу ҳақда Sputnik’га Роспотребнадзор томонидан маълумот берилди.

““Вектор” марказининг олимлари 19 январда тест-тизимини яратдилар. 7 февралда унинг самарадорлиги Роспотребнадзор бошчилигидаги россиялик мутахассисларнинг Хитойга ташрифи давомида тасдиқланди. Шундан сўнг, Россия чет элга етказиб бериш бошланди ва ЕОИИ ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик муҳим йўналиш бўлди”, - деб маълум қилиш матбуот хизматида.

2020 йил 14 июль ҳолатига кўра, Россия чет элга 734 минг дона коронавирусни аниқлаш тестларини беғараз ёрдам сифатида юборди. Бу ҳажмнинг деярли 55 фоизи ёки 402,7 минг донасини МДҲ мамлакатлари, Абхазия ва Жанубий Осетия олди. Россия Марказий Осиё мамлакатларига - Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга энг катта партиясини жўнатди.

Бундан ташқари, Роспотребнадзор маълумотига кўра, Арманистон, Беларусь ва Тожикистонда коронавируснинг биринчи ҳолатлари Россия тестлари ёрдамида аниқланган. Аммо синов ўтказиш ва натижани олиш учун кимёвий реактивлар ҳам керак. Шунинг учун Россия 723 минг реагентларни чет элга юборди. Уларнинг 440 мингдан ортиғи яна МДҲ давлатлари, Абхазия ва Жанубий Осетияга жўнатилди.

Фақат тест билан эмас

Қўшни давлатларга инсонпарварлик ёрдами сифатида Россия, шунингдек, давлат чегаралари орқали ўтиш пунктларини жиҳозлаш учун 23 та контактсиз термометрни юборди. 10 та қурилма Қирғизистонга, 7 таси Арманистонга, 6 таси Тожикистонга етказиб берилди.

Шунингдек, Россия COVID-19билан курашаётган шифокорлар учун ўқув тадбирларга катта эътибор берди. Роспотребнадзор томонидан 10 та онлайн-маърузалар ташкил этилди, улар давомида Россия шифокорлари МДҲнинг 300 нафар мутахассислари билан тажриба алмашдилар.

“Бироқ, маслаҳатлашувлар нафақат видеоконференция форматида бўлиб ўтди.  Россиялик мутахассислар зарар кўрган мамлакатларга ташриф буюрди. Масалан, май ойида Россия Тожикистон ва Молдовада баҳолаш миссияларини ўтказди ва даволаш бўйича тавсиялар беришди”.

Шошилинч ёрдам

Ҳамкор давлатларга пандемияни енгишда ёрдам бериш учун, Россия шифокорларининг гуруҳлари ҳозирда МДҲнинг қатор давлатларида ишламоқда. Июл ойида россиялик эпидемиологлар ва вирусологлар Қозоғистон ва Қирғизистонга келишди. Хусусан, Қозоғистонда 55 нафар шифокор ишламоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли карантин режими 2 августга қадар узайтирилди, Россия қўшимча равишда Қозоғистонга гуманитар юк юборди. Қозоғистондаги "СК-Фармация" дори воситаларининг дистрибюторига кўра, 2790 дона тўпламдаги ҳимоя кийимлари, 22 минг ниқоб ва 236 “Фавипиравир” дори-дармонларидан иборат. Июль ойи охиригача Россия бу препаратнинг яна 700 минг дона таблеткасини юборади.

Бугунги кунда россиялик шифокорлари гуруҳлари Закавказияда ҳам ишламоқда. Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, арман шифохоналарига ёрдам бериш учун 50 нафар шифокор келди. 12 июль куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Озарбайжонга Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат университетининг шифокорларини юборди. Улар билан бирга Москва, Одинцово ва Норилск клиникаларида ишлайдиган 17 нафар кўнгилли шифокор Бокуга келишди.

Сербиядан Лаосгача

Таъкидлаб этиш керакки, Россия ёрдами МДҲ давлатлари билан чекланмади. Пандемия пайтида Россия 32 та давлатга беғараз ёрдам кўрсатди.

Россия Федерациясининг гуманитар миссиясининг жуғрофияси кенг: Гвинея, Непал, Коста-Рика, Никарагуа, Фаластин, Афғонистон, Куба, Лаос, Доминика, Ливан, Сербия, Венесуела, Миср - бу Россиядан полимер занжир реакцияси усули тести (ПЦР) етказиб берилди.

Вьетнамда Россия-Ветнам қўшма илмий-тадқиқот маркази коронавирусни ўрганмоқда. Унинг базасида россиялик мутахассислар 2 мингдан ортиқ тадқиқотлар ўтказдилар.

Россия ТИВ ҳам вирусга қарши курашда салмоқли ҳисса қўшди. Россия тиббий комплексларни ташкил этиш учун Жибутига чодирлар ва таркибий қисмларини юборди.  Камбоджага инсонпарварлик акцияси доирасида “Циклоферон” минг тўплами етказиб берилди.

Экспорт ҳажми ўсмоқда

Гуманитар ёрдам етказиб бериш билан бир қаторда, экспорт ҳажми ҳам ўсмоқда. Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия тест-тизимлари Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркия, шунингдек Грузия ва Украинага пуллик асосда етказиб берилмоқда.

Хорижий мамлакатларга - Австрия, Бангладеш, Болгария, Бразилия, Венгрия, Германия, Ҳиндистон, Италия ва Бирлашган Араб Амирликларига тестларни етказиб бериш ишлари фаол олиб борилмоқда.

“Ҳаммаси бўлиб 20 мингдан ортиқ тўплам экспорт қилинди. Жазоир, Афғонистон, Венесуела, Малайзия, Марокаш, Сербия ва Покистонга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизмати.

Россиянинг ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини (ИВЛ) экспорт қилиш ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Федерация кенгашидаги нутқида, Россия 600 донадан ортиқ ИВЛ аппарати Ўзбекистон, Беларусь, Серия ва Италия юборилганини маълум қилди. Бундан ташқари, Россия АҚШ билан ҳарорат ўлчаш терминалларини сотиш масаласини муҳокама қилмоқда.

970
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)
Президент США Дональд Трамп на военной авиабазе Рамштайн, Германия

Трамп АҚШ ва бутун дунё манфаати учун Германиядан қўшин олиб чиқмоқда

488
АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг айтишича, Германиядан қўшинларни олиб чиқиш Россияни ушлаб туришни ўз ичига олган стратегияга зид эмас.

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспернинг айтишича, Германиядан қўшинларни олиб чиқилиши Россияни тийиб туриш стратегиясига киради.

Вазирнинг бу вазиятдаги ҳолати оддий губернатор ҳолатидан ёмонроқ, чунки унинг тасарруфида эълон қилинаётган позицияни қўллаб-қувватлаш учун фақат битта аргумент мавжуд. Расмий равишда қараладиган бўлса, АҚШ амалда "қўшинларни шарққа, Россия чегараларига яқинроқ жойга кўчиради". Муаммо шундаки, яқинроқдан ўрганилса, ушбу тезис юз бераётган воқеаларнинг америкаликлар учун ноқулай бўлган аксини фош қилиб, чангга айланади.

Германияни деярли 12 минг аскар тарк этади. Аммо уларнинг аксарияти - 6,4 минг киши АҚШга, уйларига қайтади. Қолганлари бошқа Европа мамлакатларига, шу жумладан Италия ва Белгияга қайта тақсимланади. Москва ёнига – Польшага эса - фақат бир минг аскар юборилади.

Эспернинг сўзларини қўллаб-қувватлашга унча етарли бўлмаган математика. Бундан ортиқ бўлмаслиги тайин, чунки ГФРдаги Америка контингенти атрофидаги маш-машалар, НАТО ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликдан анча йироқ.

 

2018 йил июн ойида Washington Post  газетаси Пентагон томонидан ўтказилган Европада қўшинларнининг кенг кўламли қайта жойлаштириш нархлари ва таъсири таҳлили ҳақида айтиб берган эди. Газетанинг таъкидлашича, Трамп ўша йилнинг бошидаёқ ушбу ғояга қизиқиш билдирган. Аммо бунга АҚШ президентининг ҳохиши фақатгина мудофаа учун катта пул тўлашни истамаган НАТО бўйича иттифоқчиларининг норозилиги билан боғлиқ эди. Биринчидан, бу ерда гап аввало Берлинга тегишли, у кўп йиллар давомида Шимолий Атлантика альянси низомида талаб қилинганидек ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача оширишдан қочаётганди.

Бир йил олдин, ушбу мавзу жамоат эътиборида яна пайдо бўлди. Унда АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл ўз мамлакатининг ҳарбий контингентининг бир қисмини Германиядан Польшага олиб чиқишга тайёрлигини очиқдан-очиқ билдирган, чунки "немислар ўз савдо балансининг профицитини ички мақсадларига сарфлаётган бир пайтда, Америка солиқ тўловчилари Германиядаги 50 мингдан ортиқ америкаликлар учун тўлашда давом этишини кутиш ҳақоратлидир".

Бу баёнот Польшада энг жўшқин ва ва бағоят ҳурсанд муносабат билан кутиб олинишига сабаб бўлди. Бутун ўтган йил давомида Польша сиёсатчилари ва ОАВлари айнан  уларнинг мамлакати ГФР ўрнига Америка ҳарбий кучларининг Европадаги асосий марказига айланишини жуда орзу қилиб келдилар. Гап ядро қуролларини ҳам кўчириш истиқболларини муҳокама қилишгача борди ҳам. Аммо таъкидлаш жоизки, бу гаплар ўзидан ўзи пайдо бўлмади, балки воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўйган АҚШ амалдорлари томонидан қўзғатилди.

Умуман олганда, агар далилларни сиёсий баёнотлар, режалар ва тахминлардан тозаласак, унда рўй бераётганларнинг моҳияти жуда оддийлигини кузатса бўлади.

АҚШ кўп йиллар давомида дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири бўлган Германияни ҳарбий харажатларини кескин оширишга мажбур қилишга уриниб келган, чунки агар бу муваффақиятли амалга ошганида, маблағларнинг катта қисми океан ортига оқиб келган бўларди. Америкаликлар таҳдидлар, босим ва шантаж усулларигача боришган. Бироқ, уларнинг барча саъй-ҳаракатлари муваффақиятсиз бўлди: Вашингтон немис ҳукуматини ўз позицияларидан силжита олмади.

Кўринишидан, Дональд Трамп рўй бераётган воқеалардан ниҳоятда чарчаган, АҚШ бу вазиятда мутлақо ютқазганига ўхшамаслиги учун энди мамлакат мудофаа вазири ва бошқа амалдорлар давлат раҳбарининг Германиядаги ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаш операциясини амалга оширмоқдалар.

Аммо аслида бу рўй берди ҳам. Улар бой берди.

Улар немислардан ўзлари хоҳлаётганига мажбурлай олмадилар. Ўз иқтисодиётига қўшимча сармоялар киритолмадилар. Европадаги ҳарбий контингент қисқартирилади ва буларнинг барчаси Россиянинг тобора кучайиб бораётган таъсири ва кучи фонида. Германияни қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши кўринишидаги жазолаш кўринишидан жуда суст: ГФР ҳақиқатан ҳам ҳарбий тузилмага хизмат қиладиган иш жойларини ва маълум воситалардан маҳрум бўлади, аммо бу йўқотишларни, мамлакат Вашингтон талабларига рози бўлган тақдирда вужудга келадиган йўқотишлар билан солиштириб бўлмайди.

Умуман олганда, Польшадаги қўшимча мингта ҳарбий АҚШга ўз юзни сақлаб қолишга ва Россияни ушлаб туриш йўлини давом эттиришини жар солиб туришга имкон берадиган ягона нарсадир.

Аммо, бу воқеадаги энг қизиғи, Трамп айнан нима сабабдан Германиядан контингентни олиб чиқишга қарор қилганида. Ахир унга вазиятни яна ҳам чўзиб ўтиришга ҳеч нарса тўсқинлик қилмаган ва салбий оқибатлари ҳам камроқ бўларди.

Бу ерда, муаммо ечимини Америка президентнинг шахсияти ва у миллий етакчи сифатида ўз олдига қўйган мақсадларда излаш керак.

Ажабтовурлигига қарамай, Дональд Трамп аслида АҚШда тўпланиб қолган тизимли муаммоларни, шу жумладан радикал чоралар билан ҳал қилишни режалаштирган. Қолаверса, АҚШ ўз иқтисодий манфаатлари давлат обрўси билан очиқчасига зиддиятларга тўғри келиб қолган тузоққа тушиб қолди.

Аслида, президентнинг норозилиги бежиз эмас: Америка нафақат Европанинг мудофаа функцияларини ўз зиммасига олди, балки у асосан ўзи бу учун пул тўлайди, чунки Эски Дунёнинг энг катта ва энг бой иқтисодиётлари унинг бўйнига қулайгина ўрнашиб олган.

Шубҳасиз, бу ерда уларнинг ҳеч бири, шу жумладан Германия, Россиядан ўзларига нисбатан ҳарбий таҳдиди ҳақиқатига аниқ ишонмаслиги бу ерда катта рол ўйнайди. Агар америкаликлар Москва билан ҳарбий ва сиёсий ўйин ўйнашларни давом эттиришни истасалар, Европа ўзининг НАТО бўйича катта ҳамкорига қўмаклашиб туришга тайёр, аммо ўз амбициялари учун Вашингтон ўзи тўлаши керак.

АҚШнинг глобал супердержава сифатида мақоми аксарият Америка элиталарининг жуда муҳим мавқега эга, бунинг учун улар ҳар қанча маблағ тиқишга тайёр. Шу жумладан, олдиндан муваффақиятсиз ҳисобланган лойиҳаларга ҳам.

Аммо Дональд Трамп бундай позициядан йироқроқ. У бир неча бор ва очиқчасига дунё етакчисилиги АҚШ ва унинг иқтисодиётига маълум фойда келтириши кераклигини тақидлаган. Агар бу иш бермаса, унда супердержава мақоми бефойда ва қимматга тушадиган бемаъниликдир, уни қўллаб-қувватлашга сарфланадиган маблағларни эса янада муҳимроқ соҳаларга йўналтирилиши керак.

Германиядан контингентнинг бир қисмини олиб чиқиш қарори, Трампнинг сўзлари принципиал масалалар бўйича асли ҳаракатларга зид эмаслигига яна бир мисолдир.

Берлинни ўз позициясини ўзгартирмаслигини англаган, у ўзини ишбилармон каби тутди ва харажатларни камайтириш жараёнини бошлади. Ҳарбийларни кўчириш АҚШга анча қимматга тушади, аммо бу ҳар ҳолда бу уларни Германияда ушлаб туришдан кўра фойдалироқ бўлади. Шунинг учун Дональд Трампнинг қарори иқтисодий нуқтаи назардан самарали ва АҚШнинг миллий манфаатларига жавоб беради деб ишонч билан айтишимиз мумкин.

Айни пайтда, бу қарор, шубҳасиз, АҚШнинг заифлигини, зиммасига олинган молиявий мажбуриятлари бутун юкини кўтаришга қодир эмаслигини намойиш этиш орқали ўзининг дунё бўйлаб гегемонияси йўқ қилишни давом эттирмоқда. Бу эса бутун дунё манфаатларига жавоб беради.

488
Американский высотный самолет-разведчик Lockheed U-2

"Уни тутиб бўлмайди": АҚШ Россиянинг қайси қуролини умуман кузатувга ололмади

2330
(Янгиланган 20:22 06.08.2020)
Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik, Андрей Коц. Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқдалар. Уларнинг жанговар техникаси ҳар доимгидек ноодатий бўлган. Рельсдаги зирҳли маҳлуқлар ҳақида - РИА Новости материалида.

Захира йўлида

Гарчи зирҳли поездлар XIX асрда пайдо бўлган бўлса-да, улар ҳали ҳам Россия армияси захирасида мавжуд. Биринчи чечен кампанияси пайтида, СП-1 ва СП-2 махсус поездлари Назран-Грозний участкасида таъмирлаш-тиклаш гуруҳларини ҳимоя қилган. Уларнинг ҳар бирининг платформаларида иккитадан БМП-2 мавжуд. Шунингдек, ушбу майдончаларда қум ва шпалдан ясалган бошпаналар, автоматлар ва автоматик гранатомётлар учун ўт очиш нуқталари жиҳозланган.

Иккинчи чечен кампаниясида бешта махсус поезд иштирок этди. Экипажларга темир йўл йўналишларини муҳандислик разведкаси, фугаслардан тозалаш, қўшин эшелонларини жанговар кузатуви ва мудофааси юклатилган. Ва бугунги кунда "Байкал", "Терек", "Амур" ва "Дон" зирҳли составлари, зарурият туғилса, йўлга чиқишга тайёр. Хусусан, 2015 йилда улардан иккитаси бир нечта ҳарбий округларда моддий-техник таъминот қўшинларининг машқларида иштирок этган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

Бироқ, яқин вақтгача рельслардаги энг қўрқинчли маҳлуклар - 1980-йилларнинг охирларида хизматга қабул қилинган РС-22 қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган жанговар темир йўл ракета тизимлари (БЖРК) эди. Ушбу ядровий ушлаб туриш воситалари ривожланган темир йўллар тармоғи туфайли жуда ҳаракатчан эди, уларни йўлдошлардан кузатиш жуда қийин бўлган. БЖРК биринчилардан бўлиб ядровий қуролсизлантириш дастурининг бир қисми сифатида хизматдан чиқарилди.

2013 йил апрел ойида Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов "Баргузин" номли янги авлод БЖРК лойиҳаси ҳақида маълум қилди. 2014 йил декабрига келиб, Мудофаа вазирлиги комплексга қандай ракета ўрнатилиши бўйича қарор қабул қилди: бу РС-24 “Ярс”. Битта поездга – олтита ракета. Улар оддий юк вагонига сиғади, бу эса фуқаролик поездлари оқимида БЖРК-ни самарали ниқоблаш имконини беради.

Бироқ, 2018 йилда лойиҳа музлатилганлиги маълум бўлди ва бўш қолган маблағлар шахтада жойлаштириладиган "Авангард" ракета мажмуасини яратишга сарфланди. Шунга қарамай, ракета поездлари бўйича ишланмалар сақланиб қолди ва Россия уларни ишлаб чиқаришни тиклашга доим қодир.

Биринчи "Хунхуз"лар

БЖРКнинг катта набиралари деб 1915 йилда император армияси таркибига киритилган биринчи рус зирҳли поездларини атаса бўлади. Унда қўшинлар таркибига бешта махсус поезд киритилди. Биринчи жаҳон урушининг энг яхши зирҳли поездлари деб “Ҳунхуз” типидаги тўртта поезд ҳисобланади.

Уларнинг ҳар бири "О" серияли паровоз ва икки ўқли платформадан иборат бўлган. Улар Австриянинг 12 та қўлга олинган саккиз миллиметрлик Шварцлозе пулемёти ва 1904 йилда ишлаб чиқарилган 76,2 миллиметрлик тог тўпига эга минора билан жиҳозланган. Қалинлиги 1,2-1,6 сантиметр пўлат тунука билан қопланиши 94 кишидан иборат экипажни ўқотар қуролдан ҳимоя қилишга етарли эди.

Бош зирҳли поезд 1915 йил 24 сентябр куни эрта тонгда тўғридан-тўғри Австрия окоплар чизиғига етиб бориб, бўронли ўт очган. Шошиб қолган душман чекинди ва рус пиёда қўшинлари дарҳол ҳужумга ўтдилар. Бироқ, австрияликлар тезда ўзларига келиб, иккинчи ҳимоя чизиғида “Хунхуз”ни ишдан чиқаришди.

Россия армияси йирик операцияларда зирҳли составлардан фаол фойдаланган, хусусан, Брусилов ҳужумида.

Фронт йўлларида

Зирҳли поездлар фуқаролар урушида жангларда иккала томонда ҳам иштирок этишган. Иккинчи Жаҳон урушида ўнлаб турли хил лойиҳалар бўйича қурилган, енгилларидан тортиб ўта оғирларигача, икки юздан ортиқ зирҳли поездлар темир йўлларда жанглар оборган. Улардан энг машҳури, шубҳасиз, Севастополни ҳимоясида қатнашган “Железняков”дир.

У ҳақиқий қуруқликдаги маҳлуқ бўлиб, тўртта платформада жойлашган бешта 76 миллиметрлик тўп, иккита 82 миллиметрлик миномёт, ўн тўртта 7,62 миллиметрлик Максим пулеметлари ва иккита 12,7мм зенитли ДШК билан қуролланган эди. Зирҳ қалинлиги 30 миллиметрга етган, тезлиги эса соатига 50 километрни ташкил этган, бу эса “Железняков”га зарбани самарали ушлаб туришга ва ҳужумдан тезда чиқиб кетишга имкон берган.

Немислар уни "яшил шарпа" деб аташган. Тинч ҳолатда экипаж камуфляж рангларини ўзгартириб, составни қайта бўяшган. Йўлга "Железняков" фақат синчков разведкадан сўнг чиқарди. Ҳужум чизиғида у душман истеҳкомларига кучли зарба бериб, дарҳол позициясини ўзгартирарди. "Железняков" тош қояларда ёки туннелларда ўйилган тор чуқурчаларда яширинар эди. Гитлерчилар тутиб бўлмас зирҳли поездни кузатишга муваффақ бўлишди. Авиация у яширинган туннелга ҳужум қилиб иккала чиқиш йўлини тўсиб қўйди.

1942 йил 1 майда шакллантирилган 31-чи зирҳли поездлар дивизиони Волгадан Берлингача жанглар олиб борди. Унинг асосий зарба кучи "Козьма Минин" ва "Илья Муромец" составлари. Уларнинг ҳар бири 76 миллиметрлик тўртта тўп, иккита реактив снаряд учириш ускунаси, 12 тадан ДТ пулемети ва тўрттадан 25 миллиметрлик автомат зенит қуроллари билан жиҳозланган бўлган. Зирҳ қалинлиги 4,5 сантиметрга етган.

Бўлинма Курск жангида 61-чи армиянинг ҳужумини ҳимоя қилиб турган, Ғарбий Украинани озод қилган ва немисларга Польшада зарбалар берган. Унинг ҳисобида – артиллерия дуэлида вайрон қилинган битта немис зирҳли поезди, 42 та миномёт батареяси, 24 та алоҳида қурол нуқтаси, 14 та дзот, 94 та пулемёт пункти, 15 та самолёт ва юзлаб душман аскарлари.

Урушдан кейин

1970-йилларда, ХҲР билан муносабатлар кескинлашуви туфайли СССР Совет-Хитой чегараси бўйлаб Транссибирь магистралини патруллаш ва ҳимоя қилиш учун тўртта зирҳли БП-1 поездини қуришга қарор қилди.

Янги техника, ҳозирда айтилганидек, модулли бўлган. Зирҳли тепловоз саккизта платформада иккита ПТ-76 сузувчи танки, саккизта БТР-40ЖД зирҳли транспортёри, шунингдек иккита Зу-23-2 зенит қуроллари жойлашган майдончани тортиб келган.

Шунингдек, бешта БТЛ-1 русумидаги жанговар модул: маневрли тепловоз ва Т-54, Т-55 ёки Т-62 танклари ўрнатилган иккита тўрт ўқли платформалардан иборат бўлган. Бунга қўшимча одатий қуролларга эга пиёдалар бўлинмаси. Бу поездлар мустақил равишда ҳам ҳаракат қилишлари мумкин эди.

Дарвоқе, бу поездлар жангларда қатнашишига тўғри келмади. Пекин билан алоқалар яхшиланди ва БП-1 захирага юборилди.

2330

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

0
(Янгиланган 14:13 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

0
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    People attend a rally following the presidential election in Minsk, Belarus August 11, 2020. The opposition rejected official election results handing President Alexander Lukashenko a landslide re-election victory.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Police run to block protesters during a mass rally following presidential elections in Minsk, Belarus, Monday, Aug. 10, 2020. Thousands of people have protested in Belarus for a second straight night after official results from weekend elections gave an overwhelming victory to authoritarian President Alexander Lukashenko, extending his 26-year rule. A heavy police contingent blocked central squares and avenues, moving quickly to disperse protesters and detained dozens.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл