Американский авианосец CVN-78 Gerald R. Ford

“Форд” қовун туширди. Нима учун АҚШ суперавиаташувчи кемаси ҳануз хизматга тайёр эмас

450
Қарийб 13 миллиард доллар қийматидаги тарихдаги энг қиммат жанговар кема ҳали ҳам хизматга тайёр эмас, гарчи у 2017 йил май ойида денгиз флотига киритилган бўлса ҳам.

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik, Андрей Коц. Американинг янги авлод “Джеральд Форд” суперавиаташувчиси яна муаммога дуч келди – шу кунларда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари раҳбарияти лойиҳадан бир қатор юқори мартабали мутахассисларнинг четлатилишини маълум қилди. Америка ОАВлари буни “сузувчи аэродром”нинг тажрибали фойдаланишида аниқланган кўплаб камчиликлар билан боғламоқда. Қарийб 13 миллиард доллар қийматидаги тарихдаги энг қиммат жанговар кема ҳали ҳам хизматга тайёр эмас, гарчи у 2017 йил май ойида денгиз флотига киритилган бўлса ҳам. Нима учун “Джеральд Форд”нинг омади бу қадар чопмаётгани - РИА Новости материалида.

Келажак кемаси

Энг қудратли авиаташувчини ишлаб чиқилиш 1990-йиллар ўрталарида бошланган. Кемага 2005 йилда асос солинган. Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлигининг режаларига кўра, у 1960-йилларнинг бошларидан хизматда бўлган Американинг биринчи ядровий авиаташувчиси бўлган “Энтерпрайз” ўрнини эгаллаши керак эди. Деярли ўн йил давомида қурилганидан сўнг у 2013 йилнинг кузида сувга туширилган. Сув сиғими 100 минг тоннадан ортиқ бўлган “Джеральд Форд” дунёдаги энг катта сув сиртидаги жанговар кемадир.

Суперавиаташувчининг лойиҳадаги имкониятлари чиндан ҳам ҳайратлантиради. Узунлиги 337 метр, кенглиги 78 метр ва баландлиги 76 метр бўлгани билан, 30 узел (соатига 56 километр) тезликка эриша олади. Бундай тортишишни қуввати 700 мегаваттдан бўлган иккита Bechtel A1B ядровий реактори томонидан таъминланади. Сузиш автономлиги деярли чексиз, фақат юз кунда бир озиқ-овқат захираларини тўлдириб туриш керак.

“Джераль Форд” авиақанотида турли мақсадларга мўлжалланган юзга яқин самолётлар, шу жумладан F/A-18E/F Super Hornet, F-35C, қирувчи самолётлари, электрон қаршилик яратиш самолётлари, E-2D Hawkeye узоқ радиолокацион аниқлаш самолётлари, C-2 Greyhound транспорт самолётлари. Бундан ташқари, авиаташувчи MH-60R/S вертолётлари ва дронларни жойлашиши ва жанговар ишлатилишига ҳам мўлжалланган.

Гарчи конструкторлар кўплаб замонавий технологиялардан фойдаланиб, бортда жараёнларнинг аксариятини автоматлаштиришнинг юқори даражасига эришган бўлса-да, “Джераль Форд”нинг экипажи ҳануз кўп сонли - 4,5 минг кишидан иборат.

Корпуси бундан аввалги “Нимиц” синфидаги кемалар корпуси билан деярли бир хил. Эътиборга молик фарқлардан бири шундаки, нисбатан ихчам бино орқа томонга яқин жойлаштирилди. Парвоз палубаси сирти кенгайтирилди, унинг жойлашуви эса қурол-аслаҳа ва самолётларнинг тезроқ жилдирилишига имкон яратади. “Джераль Форд”нинг “ноу-хау”си - одатий буғли катапульта ўрнига электромагнит катапульта. Ушбу қурилмалар самолётларни юмшоқроқ тезлаштиради ва учувчиларга босим камроқ бўлади.

Қийин бола

Авиаташувчи 2016 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Аммо Bloomberg хабарига кўра, “Джераль Форд” жанговар синовдан ўта олмаган. Биринчи марта денгизга чиқишдан олдин ҳам, кемада кўплаб носозликлар аниқланган, уларнинг баъзилари эса фақат қайта лойиҳалаш орқали бартараф этилиши мумкин эди. Биринчи навбатда, электромагнит аэрофинишерлар (самолётларни тўхтатиб қолувчи мослама-таҳр.) суст ишлашини кўрсатди - ишлаб чиқувчилар уларни 1600 самолётни узилишларсиз қабул қилишлари мумкинлигини таъкидлашган, аммо амалда бу 25 дан ошмади. Электромагнит катапульта эса эълон қилинган тўрт минг ўрнига атиги тўрт юзта парвозни таъминлади ҳолос.

Шунингдек, Пентагон комиссиясида самолёт лифтларида қониқиш ҳосил бўлмади - кеманинг бутун жанговар ишига салбий таъсир кўрсатадиган муаммолар аниқланди. Ушбу муаммо ҳануз ҳал қилинмади - 11 та лифтдан фақат иккитаси керагидай ишлайди, бу жанговар тайёргарликни жиддий равишда чеклайди. Ва ниҳоят, дастлабки синовлар давомида мутахассислар янги лойиҳадаги авиаташувчилар учун махсус яратилган истиқболли радиолокацион станциялар билан боғлиқ муаммоларни аниқладилар.

Шунга қарамай, 2017 йил 8 апрел куни “Джераль Форд” денгизга йўл олди ва 31 май куни кема АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига киритилди. Бироқ, қийинчиликлар тугамади. Сафар давомида сузувчи валнинг қувватловчи подшипниклари тез ишдан чиқди. Кема портга қайтарилди, носозликни тузатишга бир неча ой кетди.

У ёғига баттарроғи рўй берди. 2018 йилда, денгиз синовлари пайтида, кучланиш ускунаси ишдан чиқа бошлади. Хабарда айтилишича: "Кема ўз ядровий реакторлари томонидан ишлаб чиқарилган энергияни суздирувчи вал ҳаракатига айлантиришида қийналмоқда”. Авиаташувчи таъмирлаш учун портга етказилди. Бир йил ўтгач, кучланиш ускунаси яна ишдан чиқди – “Джеральд Форд” яна портда қолди.

“Циркон”га қарши

Кўп камчиликлар бартараф қилинган бўлса-да, лифтлар ва электромагнит катапульталар доим ишдан чиқмоқда. Бир ой олдин, катапульталарни бошқариш тизими ишдан чиқди. Бортдан парвозлар беш кунга тўхтатилди.

Ва энг муҳими, янги модадаги катапульталар, бешинчи авлод F-35C қирувчи самолётининг палубали версиясини шунчаки қуввати етишмаслиги сабабли осмонга кўтаришга қодир эмаслиги аниқланди.

Ва шунга қарамай, ҳукумат суперавиаташувчилар дастурини молиялаштиришга тайёр. Ғарб экспертларининг шарҳларига кўра, сериянинг етакчи кемаси 2022 йилгача тўлиқ жанговар тайёргарликка етади. Яна бир авиаташувчи – “Джон Кеннеди” қурилмоқда. У ўтган йилнинг октябр ойида сувга туширилди, флот таркибига эса 2024 йилда киритилиши керак. Илгари Пентагонда “Нимиц”ларни ўрнини эгаллаши учун ушбу турдаги ўн-ўн икки кемага эҳтиёж борлиги ҳақида гапирилган.

Аммо бу режалар амалга ошиши ҳақиқатдан йироқроқ. Вазирликда ҳозирда АҚШнинг шундай йирик авиаташувчилар флотига эҳтиёж бор-йўқлиги борасида баҳслар кетмоқда. Пентагон раҳбари Марк Эспер кичикроқ кўламдаги Ҳарбий-денгиз кучларига қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Тез орада флотнинг янги тузилмаси машқлар ва маневрларда синовдан ўтказилади, кузда эса у тасдиқланади. Қабул қилинган концепцияга кўра, Ҳарбий-денгиз флотида авиаташувчилар сони камаяди, аммо сув сиғими кичикроқ кемалар, хусусан, фрегатлар сони кўпаяди.

Эҳтимол бу, катта ва оғир авиаташувчилар Россия ва Хитойнинг сўнгги кемаларга қарши ракеталари учун жуда осон нишон бўлганлиги билан боғлиқ. 2022 йил Россия Ҳарбий-денгиз флоти таркибига истиқболли гипертовушли “Циркон” ракеталари қабул қилинади. Айни пайтда ракета синовлардан ўтмоқда: турли ташувчилар сиртидан учиришнинг ўнга яқин синови кутилмоқда. Тахмин қилинишича, парвоз масофаси Америка авиаташувчиларининг палуба самолётлари ҳаракати радиусидан ошади, тўққиз Мах рақамига яқин тезлиги эса бу ракетани кемалар ҳаво мудофааси тизимлари учун даҳлсиз қилади. Американинг The National Interest нашри “Циркон” ҳар қандай сузувчи аэродромда “дарча очишга” қодирлигини тан олди.

450
Первая в мире вакцина от коронавируса

"Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси: барча доҳиёна нарсалар каби оддий"

44
Одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди.

Сергей Царенко. Биз, шифокорлар, моноклонал антитаначалар, стероидлар, антивирус дори воситалар ёрдамида коронавирус билан оғриган беморларни даволашда катта ютуқларга эришдик. Беморлар вафот этиши ҳолатлари камайди, аммо инфекциянинг оғир шакллари учраса, уларни Ўпкани суньий вентиляция ускуналарига ўтказишимизга тўғри келмоқда. Кейинчалик ҳар ўн бемордан 6-8 нафари касалхона ичидаги инфекциялардан вафот этмоқда. Бундай беморларни янги антибиотиклар ёрдамида қутқариш мумкин бўлар эди. Аммо уларни яратишга йиллар керак бўлади.

Аммо яна бир усул ҳам бор: одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди. Ахир, бу касалликка чидамли одамлар қанча кўп бўлса, жамиятда иммун қатлами шунча қалин бўлади, эпидемиянинг охири шунча тез келади.

Ҳозирча касалликка чидамлилик фақат одам у билан касалланган тақдирдагина шаклланмоқда. Аммо хавфсизроқ вариант ҳам бор ахир – бу эмлаш. Устига устак, Гамалея институти мутахассислари томонидан яратилган самарали ва хавфсиз вакцина ҳам мавжуд. Микробиология ҳамжамиятда бу институт автомобилсозликда "Мерcедес" маркаси каби мавқега эга.

Мен академик Гинцбург ва Логуновни кўп йиллардан бери биламан. Улар ва ходимлари билан бирга бардошли бактерияларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, институт олимлари аллақачон Эбола ва MERS-га қарши вакциналарни муваффақиятли яратдилар. Улар буни нафақат яратдилар, балки вакциналарни яратишда хавфсиз ва самарали усул – вектор усулини ишлаб чиқдилар. Одам учун хавфсиз аденовирусга орбитал станцияни ташувчи-ракетага илганни сингари - коронавируснинг бир бўлагини илишади. Уни инсон танасига киритишади. Шундан сўнг, ҳам "ташувчи-ракетага", ҳам "орбитал станцияга" иммунитет ҳосил бўлади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун уч ҳафтадан кейин худди шундай "орбитал станция" бошқа аденовирусда , бошқа"ташувчи-ракетага" илинган ҳолда киритилади. Иммунитет яна шаклланади. Натижада, иккала аденовирусга сустроқ иммунитет шаклланади-да (ахир унинг организмга кераги йўқ), коронавирусга эса - барқарор ва ишончли иммун ҳимоя шаклланади.

Барча доҳиёна нарсалар каби оддийгина. Ахир бизнинг “Левша”ларимиздан (чапақай-уста – таҳр.) бошқа ҳеч кимнинг ҳаёлига бундай нозик нарсалар келмаган. Дунёда яна бир нечта векторли вакциналар яратилмоқда, аммо бирданига иккита "ташувчи-ракета" билан ҳеч қаерда йўқ!

Вакцина аллақачон кўнгиллиларда синовдан ўтди. Эътиборга шуниси лойикки, биринчи кўнгиллилар Гамалея институтининг барча ходимлари бўлди. Улар янги кўприк яратувчиларига ўхшайди - кўприк бўйлаб биринчи поезд юраётганида, улар шу кўприк остида туришди! Бундан кейин, вакцина ҳарбий кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Битта ҳам асорат йўқ, ҳаммасининг иммунитети ўта кучли.

Матбуотда танқидлар тўлқини ўтгани ажабланарли эмас. Ўғирланган технологиялар ҳақидаги шунчаки уйдирмалардан тортиб, вакцинага иммунитетни шаклланиши пайтида тасодифан коронавирусни юқтириш ҳолатида вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақидаги сохта илмий мулоҳазаларгача. Охиргиси жуда қўрқинчли эшитилади: Антитаначаларга қарам кучайиш (ADE). Мутахассис бўлмаганлар учун қўрқинчли. Вирусологлар эса ADE таъсири фақатгина Денге безгагига хос ва шунда ҳам эмлаш билан боғлиқ бўлмаганлигини билишади. Бошқа ҳолларда, эффект баъзан пробиркада кўринади. Коронавирус инфекциялари ҳолатида эмас.

Шунда савол туғилади. Матбуотда бу кампанияни ким молиялаштирмоқда? "Мустақил экспертлар" кимга қарам? Полишинель сири: ҳозиргача Россия олимларидан ортда қолган бошқа вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарам. Шунингдек баъзида самарали дорилар, аммо касалликнинг енгил шакли ва кўп ножўя таъсирларга эга антивирус дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига.

Биз, амалиётчи-шифокорлар, бу шов-шувли маш-машаларга эътибор беришдан уяламиз. Биз коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар олдимизга келишини тўхташини ва ҳозирча эпидемияда бошқа ишга бормаётган қўлларимиз бошқа касалликлар билан ҳам шуғулланишини кутамиз.

44
Первый полет новейшего беспилотника «Охотник»

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни ташвишга солмоқда

621
(Янгиланган 17:41 12.08.2020)
Россия Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг оғир дронлари биринчи навбатда, "учинчи дунё" мамлакатларида исёнчиларга қарши курашиш учун мўлжалланган, Россия эса Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

Ғарблик "шериклар"ни Россиянинг юқори технологияли қурол-яроғлар соҳасидаги ютуқлари шу даражада ҳавотирга солмоқдаки, ҳатто 7 август куни нуфузли молиявий-иқтисодий журнал ҳисобланган Forbes асосий мавзудан чекиниб, Россиянинг оғир S-70 "Okhotnik" (Hunter) русумли учувчисиз қурилмасини АҚШнинг муқобил дронлари билан таққослашга киришди.

АҚШ ҲҲКнинг MQ-9 Reaper "ишчи тулпоридан" фарқли ўлароқ, Россиянинг разведка-зарба дрони (ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларисиз) исёнчиларга қарши курашиш учун эмас, балки кенг кўламли ҳарбий можаролар учун мўлжалланган, дея таъкидлаган Америка нашри.

Қурилма 5000 километр масофага разведка воситалари ва 6 тоннадан ортиқ бомба ёки "ер-ҳаво" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини олиб бориши мумкин. Олис масофа ва қуроллар хилма-хиллиги нуқтаи-назаридан "овчи" "мисли кўрилмаган имкониятларга" эга. Ташқи тузилиши X-47B Northrop Grumman лойиҳасига ўхшаш, лекин бошқа йўналишда кетган.

Кўпам кўз илғамайдиган зарба берувчи "Овчи" дронининг ишлаб чиқарилишини тезлаштириш режалари эълон қилинган, серияли ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланади.

АҚШда ўхшаш лойиҳа жойидан жилгани йўқ. Американинг оғир учувчисиз учиш аппарати - X-47B нинг илк парвози 2011 йилда амалга оширилди (бу вақтда "Сухой" корпорацияси "Овчи"ни энди ишлаб чиқара бошлаган эди). Пентагон 2020 йилга келиб машинанинг тезкор тайёрлигига эришиш  мақсадида ҳарбий-денгиз кучлари учун 2013 йилда истиқболли учувчисиз учиш мосламаларини мослаштириш дастури – UCLASSни ишга туширди (4та компания ҳар бири 15 миллион доллардан олди).

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

2015 йилдаёқ ҲДК мутахассислари кема зарба дронига бўлган эҳтиёж (самарадорлиги борасида) шубҳага боришганди. Кейинчалик эса ишлар янада ёмонлашди. UCLASS дастури доирасида дрон мақоми секин-аста зарба беришдан разведкага ва ундан сўнг шунчаки учар ёқилғи қуйиш аппаратигача пасайди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бугунги кунда "эргашувчи аппарат" (loyal wingman) сифатида бошқа, нисбатан кичик XQ-28 Valkyrie аппаратини эҳтиёткорлик билан синаб кўрмоқда, у атиги 450 кило фойдали юк (бир ёки иккита бомба ёки ракета)ни кўтаришга қодир ва "стелс" хусусиятларига эга эмас.

Forbes: "АҚШ дронлар йўналишида эрта старт қилган ҳолда финишга Россиянинг ортидан келиши мумкин", дея таъкидлашга мажбур. Юқори технологияли қурол-яроғ соҳасида бу аллақачон тенденцияга айланган.

Жанговар интеллект

Бундан аввал Американинг The Drive нашри ҳам Россиянинг оғир учувчисиз қурилмасига қатор мақолаларни бағишлаган эди: "Овчи" ("Охотник") қирувчига ўхшайди ва "жуда ҳайбатли кўринади" - узунлиги тахминан 38 фут, қаноти билан қўшиб 62 фут" (яъни 11 ва 19 метр), ўлчамлари - ичида қуроллар жойлаштиришга, конструкцияси эса "содиқ шерик" сифатида энг янги бошқариладиган қирувчи Су-57 билан биргаликда юқори тезликда учишга имкон беради.

Шу боис унга бўлган қизиқиш табиийдир. Кўринмас-оғир разведка-зарба хусусиятига эга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарадиган давлатлар рўйхати жуда тор. Зарба дронларини 5-авлод қирувчи самолётлари билан интеграллаштириш технологиясини эса ҳали ҳеч ким ўзлаштирмаган. Эҳтимол, Россия биринчи бўлади.

"Овчи" нинг аниқ хусусиятлари, жанговар вазифаси, жиҳозланиши ва қурол-яроғлари узоқ вақт махфийлигича қолади. Шуниси маълумки, учувчисиз қурилма рақиб радарлари (стелс) учун қурилма кўринишини камайтирадиган композит материаллардан фойдаланган ҳолда "учувчи қанот" схемаси бўйича тайёрланган.

Бошқарув мосламаси векторли реактив двигател билан жиҳозланган ва соатига 1000 километр тезликда уча олади. У 5-6 тонна жанговар юкни кўтаришга қодир. Учиш массаси - 20 тоннагача. Ҳаводан мудофаага қарши муҳим ҳаракатлар шароитида ишлаши мумкин. Иккинчи йилдирки синов парвозлари йил давом этмоқда.

Бундан ташқари, "Овчи"га, унинг бошқа қатор "кичик укаларига" сингари сунъий интеллект киритилмоқда. Оғир Су-57 қирувчилар бўғинида (Биринчи босқичда РФ Мудофаа вазирлиги томонидан 76та машинага буюртма берилган) "ақлли" эргашувчи оғир "Овчи"нинг жанговар қобилияти сезиларли даражада ошади, дея тахмин қилиш мумкин.

Ахир, Су-57 400 километргача бўлган олис масофада ҳавода ва ер устида жойлашган нишонларни аниқлай олади, 62 тагача бўлган объектни кузатиб боришга қодир, зарба дронларига нишонлар жойини юбориши мумкин.

Су-57 нинг Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларидан яққол устунлигини инобатга олган ҳолда (буюк пилотаж хусусиятлари, бортдаги 10 тонна арсенал (шу жумладан, гипертовушли қурол), ноёб асосий радар ва нишонларни аниқлаш бўйича оптик -электрон тизимлар), учувчи ва "Овчи" типидаги жанговар робот ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик учун улкан имкониятлар очилмоқда.

Оғир разведка-зарба учувчисиз қурилмаси Россия Ҳаво-космик кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилишга қодир. Шу билан бирга, истиқболли авиаташувчи кемаларда "Овчи" ва модификацияланган Су-57 биргаликда жойлаштирилиши ва жанговар вазифаларни бажариши мумкин. Тахминимча, истиқболда, Россия оғир учувчисиз аппаратининг самода - юқори технологияли "ов", дея аталмиш жанговар ишлари кўп бўлади ва бу ҳеч муболағасиз айтилмоқда.

Биринчи ўқ узилгунча учаман

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 7 август куни Невада штатида кўпсонли F-22 Raptors ва F-35A Joint Strike Fighter стелс-қирувчилари, B-2A Spirit кўринмас-бомбардимонлар, RQ-170 Sentinel стелс-дрони (ўта махфий 44-разведка эскадрильясидан), шунингдек, F-15E Strike Eagle "кўринмас" қирувчилари ва EA-18G Growler радиоэлектрон кураш самолёти иштирокида уч кунлик ҳарбий машғулотлар якунланганини эълон қилди.

1,4 миллион долларлик ушбу тадбир АҚШ (Шимолий ва Жанубий Америкада) эга бўлмаган юқори технологияга эга рақиб тажовузига қарши жиддий тайёргарлик каби кўринади.

Манёврлар давомида самолётлар ҳаво зарбасидан мудофаа тизимлари зоналарига яширин кириб бориш, шартли душманнинг мудофаа воситалари ва тизимларини радиоэлектрон бостириш ва ишдан чиқариш машқ қилинди.

Улар нимага тайёргарлик кўришганини пайқаш мушкул эмас. Ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШнинг Европадаги Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Харриган Пентагон Калининград вилоятининг кўпқатламли ҳаво мудофааси тизимини бузиш бўйича режага эга эканлигини эълон қилди, октябр ойида эса Польша ва АҚШ томонидан Калининград вилоятининг босиб олиниши режаси эълон қилинди.

Пентагон Россияни россия чегарасида тобора фаол ва телбаларча "тийиб турмоқда". Болтиқбўйи ва Қора денгиз устидаги ҳаво бўшлиғида Америка разведка самолётларини шунчаки ўққа тутиб беришмоқда. Бу очиқдан очиқ ва масъулиятсиз провокациялар замирида концептуал можарони қуроллига айлантириш мақсади ётибди.

Шу билан бирга, 2020 йилда Қўшма Штатлар разведка самолётларининг Россия чегаралари яқинида ушланиши ҳолатлари ортгани фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Американинг The National Interest  нашри экспертлари ҳодисалар учун айб тўлиқ Вашингтон зиммасида эканлигини очиқ айтишмоқда. Сабаби, НАТО қўшинлари Россия Федерацияси чегараларини ўраб олган, аксинча эмас. Россия ҳарбий ҳаракатларнинг барча шароитларида - ерда, денгизда, ҳавода зарба ва мудофаа воситаларини кучайтиришга мажбур. "Овчи" оғир зарба пилотсиз аппарат пайдо бўлиш ўз вақтида мантиқан тўғри бўлиб кўринмоқда.

Global Firepower маълумотларига кўра, АҚШда 2 мингга яқин ҳужум самолётлари мавжуд. Пентагонда 5 мингдан ортиқ учар аппаратлари бор, бу НАТО иттифоқчилари жанговар авиациясини ҳисобга олинмаганда. Таққослаш учун: Россия мудофаа вазирлигида 870 дона қирувчилар, бомбардимончилар ва ҳужум самолётлари, жами 4 минг дона учар аппаратлар.

Эҳтимол, Россия самолётлари Вашингтонни Мексика ёки Куба ҳудудидан гипотетик "тийиб туриш" учун етарли эмас, ахир Москва ўз олдига бундай мақсадни қўймайди. Евросиё қитъасида Россия Федерациясининг Ҳаво-космик кучлари фақат мудофаа вазифаларини ҳал қилмоқдалар ва қирувчи (зарба) авиациясининг имкониятлари асосан Россия чегараларининг периметри бўйлаб жойлашган ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимларини сезиларли даражада тўлдиради.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Невададаги "кўринмас" қирувчиларнинг тайёргарлиги ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини синаб кўриш режалари тактик жиҳатдан фойдасиз ва "воқеликдан учиб чиқаётган " америкалик ҳарбий хизматчилар учун ўта хавфлидир.

“Овчи" пилотсиз аппарат – келажакка сакраш, у ҳаво устунлигига эришиш йўлидаги эзгу юзлаб истиқболли Россиянинг воситаларидан биридир. Ортиб бораётган таҳдидларга Россиянинг юқори технологияли мудофаа қобилияти жавоб беради, Ғарб "шериклари"нинг энг ёмон умидларига мос келади, Пентагон ва НАТОнинг қуролли кучлари ва оддий қуролларнинг алоҳида қисмларидаги миқдорий устунлигини том маънода тенглаштиради.

621

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

9
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

9