Буюк Британия ЕИга қарши: кураш давом этмоқда, натижаси номаълум

414
(Янгиланган 19:22 26.07.2020)
ЕИнинг Brexit масалалари бўйича бош музокарачиси Мишель Барнье Британия билан савдо битимига эришишни “эҳтимоли паст” деб атади.

У бунда орол ҳукуматини айблади, аниқроғи, уларнинг “очиқ ва адолатли рақобатга ва мувозанатлаштирилган балиқ овлаш битимига тарафдор бўлишдан бош тортишини”.

ЕИ ва Буюк Британия ўртасидаги норасмий мусобақанинг яна бир тури қитъа Европаси ғалабаси билан якунланди деб ҳисоблаш мумкин.

Эслатиб ўтиш жоиз, олдинги турда - олти ой олдин - Лондон ёрқин ғалабани қўлга киритган эди. Унда, 2019 йил декабр ойида Буюк Британиядаги парламент сайловларининг ғолиби Консерваторлар партияси, аниқроғи шахсан Борис Жонсон бўлди, у ўз сайловолди дастурининг асосий боби сифатида британияликларга чақмоқни сингари Brexitни ваъда қилган эди. Ва у сўзида турди.

Бу орқали, у Брюссель билан бир неча йил давомида ўта қаттиқ музокаралар олиб борилишидан мамлакатининг чексиз таҳқирланишига чек қўйди. Шу билан бирга, Жонсон дунё олдида Европа Иттифоқдан бошқа йўл йўқ деган тақиқини пучга чиқарди, бу унинг ўтмишдошлари радикал қадамлар қўйишга журъат этолмаганликларининг сабабларидан бири эди.

Бу, шубҳасиз, бирлашган Европа учун жуда жиддий зарба бўлди, ҳам ғоявий, ҳам моддий зарба: Буюк Британиянинг умумий Европа бюджетига қўшган ҳиссаси шунчалар каттаки, унинг йўқотилиши оғриқсиз бўлмай қолмайди.

Ва ҳозир, етти ой ўтгач, навбатдаги натижаларни сарҳисоб қилиш вақти келди ва бу сафар ғалаба ЕИ томомнида. Аммо, фақат “очколар бўйича” ва орқасидан аччиқ таъмни қолдиради.

Брюссель Лондон билан музокараларда танланган қатъий чизиқ бўйича ҳаракатланишда давом этмоқда - энди муҳокама қилинадиган мавзу бу жорий йил 31 декабрдан кейин томонлар ўртасидаги савдо қоидалари. Барньенинг баёноти The Telegraph нашрининг яқинда олинган маълумотини тасдиқлайди, унга кўра ЕИнинг Британияга ён беришдан бош тортиши “ҳеч қандай келишув” бўлмаслигини ва янги йилдан бошлаб улар ўртасидаги савдо муносабатлари ЖСТ қоидалари билан тартибга солинишини англатади – бу эса албатта Бирлашган Қироллик учун фойдасиздир.

Бошқа кўплаб соҳаларда, Лондон учун ҳам истиқболлар унчалик яхши эмас. Ғарб ОАВлари мамлакат дуч келаётган муаммолар ҳақида фаол ёзишмоқда. Bloomberg агентлигининг “Борис Джонсоннинг глобал Буюк Британияси глобал воқеликка дуч келмоқда” номли заҳарли сарлавҳаси остидаги мақоласи ушбу маънода жуда характерлидир. Муаллифларнинг одатда Россияга қарши журналистикага ҳос усулни қўллаганлари ўзича кулгили. Уларнинг фикрига кўра, бой берилган держава буюклиги ностальгиясида бўлган Лондон, мамлакат учун жуда муҳим бўлган ички заифликларга эътибор бермай, фаол равишда ўзини таъсирли геосиёсий куч сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Муаммолар рўйхати эса ҳақиқатан ҳам ҳайранатланарли.

Буюк Британия бутун аср давомидаги энг ёмон рецессияни бошдан кечирмоқда. Миллий валюта шу қадар беқарорки, Америка банки фунтни ривожланаётган бозор валюталарига таққослаб, унинг тебранишларини “энг яхши вазиятда невротик, энг ёмонида эса ақл бовар қилмас” деб баҳолади. Британиянинг асосий FTSE 100 фонд индекси 17 фоизга тушиб кетди, инвесторлар эса очиқчасига оролни тарк этмоқдалар. Кўзни қамаштирувчи манзара COVID-19 дан ўлимларнинг юқори даражаси билан янада мураккаблашмоқда.

Бундай фонда, Иттифоқ иқтисодиёти ҳам оғир даврларни бошдан кечираётган бўлса-да, ЕИ янада илҳомлантирувчи кўринади. Евронинг мавқеи шу қадар мустаҳкамланганки, Credit Agricole и Mizuho International Plc. таҳлил агентликларининг фикрига кўра, яқин келажакда у ҳатто долларни асосий заҳира валютаси мақомидан маҳрум қилиши мумкин.

Бироқ, ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг стратегик келишувларга эришиши сўнгги кунларнинг асосий янгиликлари бўлди: иттифоқнинг 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджети ҳақида ва энг муҳими, иқтисодиётни тиклаш бўйича инқирозга қарши улкан чоралар режаси (750 миллиард евро) ҳақида келишувлар.

Умуман олганда, манзара бир қарашда бир хил маънога эга: британияликлар реал муаммоларни эътиборсиз қолдириб, ​​ЕИ билан муносабатларда эски чуқурлар бўйлаб ишонч билан ҳаракат қилиб ташқи сиёсатда аразлаб ўтирган бир пайтда, қитъали Европа ўзининг бирдамлиги ва тоғларни толқон қилишга тайёрлигини намойиш қилмоқда.

Ишбилармонликка оид ОАВлар Европа иқтисодиётига жуда катта миқдордаги пулларнинг кириб келишига хурсанд бўлганидан вазиятни айнан шу тарзда талқин қилишмоқда.

Аммо сиёсатчилар бундай бўронли қувончни кўрсатмаяптилар. Гарчи Эммануэль Макрон келишув кунини “тарихий” деб атаган бўлса-да, аксарият ҳамкасблари унга қараганда шашди пастроқ. Европа Марказий банки раиси Кристин Лагарднинг сўзларига кўра, келишув “яхшироқ бўлиши ҳам мумкин эди”, Ангела Меркель буни “оғриқли, аммо масъулиятли муроса” деб атади.

Бундай вазминликни тушунса бўлади. Саммит режалаштирилган икки кун ўрнига тўрт кун давом этди ва иштирокчилар орасида шу қадар жиддий қарама-қаршиликларни кўрсатдики, баъзи пайтларда келишувларга эришишнинг иложи йўқдай туюлди. Охир-оқибат қабул қилинган қарорлар улкан ғалабага эмас, балки чуқур жароҳатга бир амаллаб ёпиштирилган пластирьга ўҳшайди. Ҳамма норозилигича қолди: молиявий ёрдамга муҳтож, аммо кўпроғига умид қилган Жанубий Европа мамлакатлари ҳам, ҳамда “банкет учун тўлашига тўғри келадиган” ва янада камроқ зарар кўришни умид қилган шимолликлар ҳам.

Натижада, фақат ишбилармонлик олами жуда оғир кунларни бошдан кечираётган жаҳон иқтисодига яқинлашаётган молиявий ёмғирдан ҳаяжонланмоқда, сиёсий таҳлилчилар эса бирлашган Европанинг тақдири тўғрисида умидсизликка тушиб қолган.

Аслида, Буюк Британия ва ЕИ ўртасидаги рақобатда тизимли инқироз шароитида давлатнинг ҳаракатларига мутлақо турлича стратегик ёндашув акс этади. Британияликлар оҳир-оқибат буни амалга ошириш осонроқ кечади деган умидда якка сузиб чиқишга қарор қилишди. Ўз навбатида, континентал Европа эса қийинчиликларга жамоавий қаршилик кўрсатишни афзал кўрди. Аммо ҳозирданоқ аён бўлиб туриптики, ички бирликни сақлаб қолиш учун кўп ҳаракат талаб этилади.

Демак, Британия-Европа мунозаралари натижаси ҳали аниқланмаган ва ғолибни эълон қилишга ҳали эрта.

Манба: РИА Новости

414
Американский высотный самолет-разведчик Lockheed U-2

"Уни тутиб бўлмайди": АҚШ Россиянинг қайси қуролини умуман кузатувга ололмади

1676
(Янгиланган 20:22 06.08.2020)
Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik, Андрей Коц. Ҳаракатланаётган поезд олдида йўл очиш, локомотивни тезда таъмирлаш, қўшинларни бутун мамлакат бўйлаб кўчириш – 6 август, пайшанба куни ҳарбий темир йўлчилари ўзларининг касб байрамини нишонламоқдалар. Уларнинг жанговар техникаси ҳар доимгидек ноодатий бўлган. Рельсдаги зирҳли маҳлуқлар ҳақида - РИА Новости материалида.

Захира йўлида

Гарчи зирҳли поездлар XIX асрда пайдо бўлган бўлса-да, улар ҳали ҳам Россия армияси захирасида мавжуд. Биринчи чечен кампанияси пайтида, СП-1 ва СП-2 махсус поездлари Назран-Грозний участкасида таъмирлаш-тиклаш гуруҳларини ҳимоя қилган. Уларнинг ҳар бирининг платформаларида иккитадан БМП-2 мавжуд. Шунингдек, ушбу майдончаларда қум ва шпалдан ясалган бошпаналар, автоматлар ва автоматик гранатомётлар учун ўт очиш нуқталари жиҳозланган.

Иккинчи чечен кампаниясида бешта махсус поезд иштирок этди. Экипажларга темир йўл йўналишларини муҳандислик разведкаси, фугаслардан тозалаш, қўшин эшелонларини жанговар кузатуви ва мудофааси юклатилган. Ва бугунги кунда "Байкал", "Терек", "Амур" ва "Дон" зирҳли составлари, зарурият туғилса, йўлга чиқишга тайёр. Хусусан, 2015 йилда улардан иккитаси бир нечта ҳарбий округларда моддий-техник таъминот қўшинларининг машқларида иштирок этган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

Бироқ, яқин вақтгача рельслардаги энг қўрқинчли маҳлуклар - 1980-йилларнинг охирларида хизматга қабул қилинган РС-22 қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган жанговар темир йўл ракета тизимлари (БЖРК) эди. Ушбу ядровий ушлаб туриш воситалари ривожланган темир йўллар тармоғи туфайли жуда ҳаракатчан эди, уларни йўлдошлардан кузатиш жуда қийин бўлган. БЖРК биринчилардан бўлиб ядровий қуролсизлантириш дастурининг бир қисми сифатида хизматдан чиқарилди.

2013 йил апрел ойида Мудофаа вазирининг ўринбосари Юрий Борисов "Баргузин" номли янги авлод БЖРК лойиҳаси ҳақида маълум қилди. 2014 йил декабрига келиб, Мудофаа вазирлиги комплексга қандай ракета ўрнатилиши бўйича қарор қабул қилди: бу РС-24 “Ярс”. Битта поездга – олтита ракета. Улар оддий юк вагонига сиғади, бу эса фуқаролик поездлари оқимида БЖРК-ни самарали ниқоблаш имконини беради.

Бироқ, 2018 йилда лойиҳа музлатилганлиги маълум бўлди ва бўш қолган маблағлар шахтада жойлаштириладиган "Авангард" ракета мажмуасини яратишга сарфланди. Шунга қарамай, ракета поездлари бўйича ишланмалар сақланиб қолди ва Россия уларни ишлаб чиқаришни тиклашга доим қодир.

Биринчи "Хунхуз"лар

БЖРКнинг катта набиралари деб 1915 йилда император армияси таркибига киритилган биринчи рус зирҳли поездларини атаса бўлади. Унда қўшинлар таркибига бешта махсус поезд киритилди. Биринчи жаҳон урушининг энг яхши зирҳли поездлари деб “Ҳунхуз” типидаги тўртта поезд ҳисобланади.

Уларнинг ҳар бири "О" серияли паровоз ва икки ўқли платформадан иборат бўлган. Улар Австриянинг 12 та қўлга олинган саккиз миллиметрлик Шварцлозе пулемёти ва 1904 йилда ишлаб чиқарилган 76,2 миллиметрлик тог тўпига эга минора билан жиҳозланган. Қалинлиги 1,2-1,6 сантиметр пўлат тунука билан қопланиши 94 кишидан иборат экипажни ўқотар қуролдан ҳимоя қилишга етарли эди.

Бош зирҳли поезд 1915 йил 24 сентябр куни эрта тонгда тўғридан-тўғри Австрия окоплар чизиғига етиб бориб, бўронли ўт очган. Шошиб қолган душман чекинди ва рус пиёда қўшинлари дарҳол ҳужумга ўтдилар. Бироқ, австрияликлар тезда ўзларига келиб, иккинчи ҳимоя чизиғида “Хунхуз”ни ишдан чиқаришди.

Россия армияси йирик операцияларда зирҳли составлардан фаол фойдаланган, хусусан, Брусилов ҳужумида.

Фронт йўлларида

Зирҳли поездлар фуқаролар урушида жангларда иккала томонда ҳам иштирок этишган. Иккинчи Жаҳон урушида ўнлаб турли хил лойиҳалар бўйича қурилган, енгилларидан тортиб ўта оғирларигача, икки юздан ортиқ зирҳли поездлар темир йўлларда жанглар оборган. Улардан энг машҳури, шубҳасиз, Севастополни ҳимоясида қатнашган “Железняков”дир.

У ҳақиқий қуруқликдаги маҳлуқ бўлиб, тўртта платформада жойлашган бешта 76 миллиметрлик тўп, иккита 82 миллиметрлик миномёт, ўн тўртта 7,62 миллиметрлик Максим пулеметлари ва иккита 12,7мм зенитли ДШК билан қуролланган эди. Зирҳ қалинлиги 30 миллиметрга етган, тезлиги эса соатига 50 километрни ташкил этган, бу эса “Железняков”га зарбани самарали ушлаб туришга ва ҳужумдан тезда чиқиб кетишга имкон берган.

Немислар уни "яшил шарпа" деб аташган. Тинч ҳолатда экипаж камуфляж рангларини ўзгартириб, составни қайта бўяшган. Йўлга "Железняков" фақат синчков разведкадан сўнг чиқарди. Ҳужум чизиғида у душман истеҳкомларига кучли зарба бериб, дарҳол позициясини ўзгартирарди. "Железняков" тош қояларда ёки туннелларда ўйилган тор чуқурчаларда яширинар эди. Гитлерчилар тутиб бўлмас зирҳли поездни кузатишга муваффақ бўлишди. Авиация у яширинган туннелга ҳужум қилиб иккала чиқиш йўлини тўсиб қўйди.

1942 йил 1 майда шакллантирилган 31-чи зирҳли поездлар дивизиони Волгадан Берлингача жанглар олиб борди. Унинг асосий зарба кучи "Козьма Минин" ва "Илья Муромец" составлари. Уларнинг ҳар бири 76 миллиметрлик тўртта тўп, иккита реактив снаряд учириш ускунаси, 12 тадан ДТ пулемети ва тўрттадан 25 миллиметрлик автомат зенит қуроллари билан жиҳозланган бўлган. Зирҳ қалинлиги 4,5 сантиметрга етган.

Бўлинма Курск жангида 61-чи армиянинг ҳужумини ҳимоя қилиб турган, Ғарбий Украинани озод қилган ва немисларга Польшада зарбалар берган. Унинг ҳисобида – артиллерия дуэлида вайрон қилинган битта немис зирҳли поезди, 42 та миномёт батареяси, 24 та алоҳида қурол нуқтаси, 14 та дзот, 94 та пулемёт пункти, 15 та самолёт ва юзлаб душман аскарлари.

Урушдан кейин

1970-йилларда, ХҲР билан муносабатлар кескинлашуви туфайли СССР Совет-Хитой чегараси бўйлаб Транссибирь магистралини патруллаш ва ҳимоя қилиш учун тўртта зирҳли БП-1 поездини қуришга қарор қилди.

Янги техника, ҳозирда айтилганидек, модулли бўлган. Зирҳли тепловоз саккизта платформада иккита ПТ-76 сузувчи танки, саккизта БТР-40ЖД зирҳли транспортёри, шунингдек иккита Зу-23-2 зенит қуроллари жойлашган майдончани тортиб келган.

Шунингдек, бешта БТЛ-1 русумидаги жанговар модул: маневрли тепловоз ва Т-54, Т-55 ёки Т-62 танклари ўрнатилган иккита тўрт ўқли платформалардан иборат бўлган. Бунга қўшимча одатий қуролларга эга пиёдалар бўлинмаси. Бу поездлар мустақил равишда ҳам ҳаракат қилишлари мумкин эди.

Дарвоқе, бу поездлар жангларда қатнашишига тўғри келмади. Пекин билан алоқалар яхшиланди ва БП-1 захирага юборилди.

1676
Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь

“Каспий маҳлуқи”ни қайта тиклаш керакми ёки йўқ

814
(Янгиланган 16:53 06.08.2020)
Яқин келажакда оғир жанговар экранопланлар янги вариантда ва бортига қанотли ракеталар ўрнатилган ҳолда Россия ҳарбий-денгиз кучларига қайтади. Улар база инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга қодир.

Россиянинг дунёда ягона "Лунь" ракетали экраноплани 31 июль куни Каспийскдан Дербентга денгиз орқали тортиб келинди, у “Патриот” паркининг марказий экспонатига айланади.

34 йил олдин Нижний Новгородда қурилган “Лунь” экраноплани, узоқ синовлардан сўнг 1991 йилда тажрибали фойдаланиш  учун Каспий флотилиясига топширилди. Ва у 903 лойиҳанинг режалаштирилган саккизта аппаратидан фақат битта ягона бўлиб қолди. Аммо экранопланлар тарихга ғарқ бўлмади.

Юқори тезлиги (500 км/с) ва парвознинг пастда амалга оширилиши (7 - 10 метр) туфайли ракета ташувчи-экранопланлар радарларга сезилмай денгиз ва текисликлар узра минглаб километрларни учиб ўтиб денгиз базалари ёки авиаташувчи гуруҳларига кутилмаган йўналишлардан ракета учиш масофасига яқинлашиб, зарба бериши мумкин

Янги экранопланлар ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар имкониятларини кенгайтиради. Аввалроқ, Россия Ҳарбий-денгиз флотининг кемалар қуриш бошқармаси бошлиғи, 1-чи даражали капитан Владимир Тряпичников "Экранопланларни ривожлантириш" лойиҳаси 2050 йилгача кемалар қуриш дастурига киритилганини маълум қилди. РФ Мудофаа вазирлиги янги экранопланни яратишга тактик-техник топшириқни ишлаб чиқди, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, янги экраноплан 2022 йилда биринчи парвозини амалга оширади.

ОАВлар "Каспий маҳлуқи"ни (бу аппратни Ғарбда улкан ўлчамлари ва фантастик кўриниши учун шундай аташган) қайта ишга тушириш масаласини қизғин муҳокама қилмоқдалар. Американинг National Interest нашри ҳам, Хитойнинг Sohu нашри ҳам четда қолмади.

Илмий-технологик ва ишлаб чиқариш базаси ҳам бор - Россия кўп мақсадли экранопланларни ишлаб чиқаришда Ғарб мамлакатларини анча ортда қолдирган. Мисол учун, "Лунь" бундан 29 йил олдин ҳам парвозларни яхшигина амалга ошириб, ракета зарбаларини амалга оширган, 1990 йилларнинг охиридан АҚШда лойиҳалаштирилган, 1200 тонна юк кўтариш лойиҳавий қувватига эга бўлган юк ташувчи экраноплани (юкхонаси 17 дона Абрамс танкига мўлжалланган) ҳатто прототип кўринишида ҳам битказилмади.

Бугунги кунда Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар экранопланларини тиклаш истиқболлари қандай?

Фойдаланиш хусусиятлари

Яқин келажакда кўп мақсадли экранопланлар (Ғарбда улар WIG - Wing-In-Ground effect деб аталади) сўнгги юқори аниқликдаги қанотли ва гипертовушли ракеталар, ҳужум дронлари, электромагнит замбараклар, оғир торпедаларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлиши мумкин.

Тезкор ҳаракат кучлари сифатида зарба экранопланлари Россия Арктикасини самарали патрул қилиши мумкин бўлар эди.

Десант (юк ташувчи) модификациясида ушбу аппаратлар ҳарбийларни ўз одатий қуроли ва зирҳли транспорти билан катта масофага тезкор равишда етказиш имкониятини яратади. Янги экранопланлар душман радарларига деярли кўринмайди, тежамкорлиги ва юк ташиши бўйича самолёт ва вертолётлардан, шунингдек, тезлик борасида қанотлари сув остида жойлашган кемалардан устундир. Улар можаро зонасидан жуда катта масофага ("Чайка-2" - 5000 кмгача) "кучларни тарқатиш" имконини беради ва жанговар фойдаланишнинг барча соҳаларида Россиянинг имкониятларини оширишга ёрдам беради.

National Interest маълумотларига кўра, янги А-050 "Чайка-2" экраноплани "Каспий маҳлуқи"нинг реинкарнацияси ҳисобланади ва (Нижний Новгороддаги Алексеев номидаги марказий конструкторлик бюросида) йўловчиларни (100 кишигача) ва юкларни қирғоқ минтақаларда, шу жумладан, Арктикада ташиш учун яратилмоқда. Турли оғирликдаги юкларни ташиш қобилиятига (ихтисослашувга) эга бўлган "қанотли кемалар"нинг қатор линияси қурилмоқда, улар 2022 йилдан кечикмай парвозини амалга оширади.

Аввалроқ Хитой Халқ-озодлик армияси учун бир нечта “Чайка” экранопланларини сотиб олиш бўйича музокаралар ташаббуси билан чиқди. Бу кеманинг душман учун катта сюрприз бўлиши мумкин бўлган билвосита юқори тайёргарлиги ва самарадорлигини кўрсатади.

Аэродромсиз авиация сифатида экранопланлар тинч даврда ҳам самаралидир. Масалан, Россиянинг "Эколен" ИИЧБси “Каспий маҳлуқи”нинг муқобили ер-ҳаво амфибияни ишлаб чиқмоқда. У  ҳам ҳавода, ҳам ер устида уча олади, 750 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга. Денгиз ва дарёлар, тундра ва чўлда фойдаланиланиш мумкин. Учиш ва қўниш учун экранопланга фақатгина етарлича сув ҳавзаси ёки текис ер майдони керак бўлади.

Улкан хусусиятлари

Экраноплан жуда паст баландликда учаётиб, кираётган ҳаво оқими қанот остида зич "ҳаво ёстиғи"ни яратганда юзага келадиган эффектни қўллайди. Сув юзасидан (музли дала, қорли текислик ёки жанубий дашт) кўтарилаётганда, аппарат барқарорликка эришиб, соатига 500 км тезликда ёқилғини минимал сарфлаб, катта юк билан - "Чайка-2" - 10 тоннагача, “ҳавода сузади”.

Алексеев номидаги Нижний Новгород конструкторлик бюроси ҳам учиш оғирлиги 100 тонна бўлган А-080 "Чайка-3" экранопланининг оғир вариантини яратиш устида ишламоқда. Истиқболли машина Россиянинг замонавий авионикаси ва навигацион-пилоташ мажмуаси билан жиҳозланади. У беш даража нишобликка эга жиҳозланмаган қирғоққа мустақил равишда чиқиши, сувда ва аэродромга жойлаштирилиши мумкин.

Ҳатто кўҳна "Лунь" ҳам технологик жиҳатдан ҳайратлантиради, у 450 км/соат тезликда 2000 км дан ошиқ масофани, уч метрдан 500 метргача баландликда босиб ўтиб, ўзининг йирик ўлчамлари билан ёқилғини транспорт самолётидан беш баравар кам сарфлаган.

У ўзининг ташқи қиёфаси билан ҳам ҳурмат қозонтиради. Корпуснинг олд қисмида, пилонда 8 дона тортиш двигателлари (Ил-86 турбиналари асосида) жойлашган, уларнинг соплолари экран эффектини кучайтириш учун сувга бурчак остида ўрнатилган (кучайтирилган оқим бироз орқада жойлашган қанотларга акс этади). Экраноплан фюзелажида уч жуфт кемаларга қарши зарба масофаси 250 км бўлган ва ўз радиолокацион станциясига эга ЗМ-80 "Москит" ракеталари ўрнатилган. Узунлиги қарийб 74 метрни ташкил этиши ва трапеция шаклидаги қанотларнинг узунлиги 44 метр ва майдони 550 квадрат метрни ташкил этиши, 380 тонналик кемани космик қиёфага келтиради.

Жанговар мақсадларга келсак, учта товушдан тез “Москит” ракетаси (максимал тезлиги 2,8Мах-да, ҳар 5 сонияда учириши шартида) авиаташувчини йўқ қилишга етарли бўлар эди.

Экранопланлар СССР Ҳарбий-денгиз флотига душман кемаларини йўқ қилиш воситаси сифатида яратилган. Ўзининг биринчи парвозини “Лунь” 1985 йилда амалга оширди. Унинг юқори тезлиги ва чидамлилиги, катта юкларни ташиши ва қуруқлик ва муз устидан учиш (шунингдек, баландликларда учиш) қобилияти билан биргаликда бошиданоқ ақл бовар қилмайдиган имкониятларни яратди. "Лунь", "Орлёнок" экранопланалари ракеталар ва десантчиларни етказиш учун муваффақиятли мослаштирилди. Десантли "Орлёнок" кичикроқ бўлиб, қўшинлар ва техникаларни тезкор ташишга мўлжалланган эди (150 та десантчи ёки иккита пиёдалар жанговар машинаси). СССР парчаланиб кетганидан сўнг қурилмалар қурилишининг бутун туркуми тўхтатилди (шу вақтга келиб 903 лойиҳасининг иккинчи "Лунь" аппарати 95%га тайёр эди), жанговар "авиаташувчилар қотили" эса Каспийскда лангарга ўрнатилди. Бу каби ҳолат яна такрорланмаслиги керак, чунки Ғарбий "шериклар" буни барибир қадрига етмайдилар. Бугунги кунда Россия ва унинг иттифоқчилари манфаатлари учун тинчликни мустаҳкамлаш мақсадида экранопланларни сифат жиҳатидан янги технологик даражада жанговар хусусиятларини такомиллаштириш керак.

814
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

94
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

94
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси