Россия қуроли: “Искандер” нима учун матросларнинг йўл-йўл майкасини кийиб кўрмоқда

876
Қуруқликдаги ва денгиз чегараларини “Искандер-М” ракета тизимлари билан ҳимоялаб, Россия миллий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамламоқда.

Россиянинг стратегияси мантиқийдир: бу ускуналар қанча кўп бўлса ва потенциал тажовузкорга зарар етказиш эҳтимоли қанчалар кўп бўлса, Европа ва Осиёда тинчлик шунчалик мустаҳкамроқ бўлади.

"Известия" газетасининг РФ Мудофаа вазирлигидаги манбасига кўра, "Искандер-М" тезкор-тактик ракета тизимлари (ОТРК) рақиб десанти ва кемаларига зарба бериш учун ишлатилади. Қуруқликдаги қўшинларнинг ракета бригадалари денгиз жанги тактикасини ўзлаштира бошладилар ва мажмуа душманнинг десантини қайтаришга технологик жиҳатдан тайёр. "Искандер-М" ОТРК нишонга уришнинг масофаси ва аниқлиги жиҳатидан жуда яхши хусусиятларга эга, дунёда унинг аналоглари йўқ.

Искандернинг денгиздаги отувлари 20 июл куни РФ Қуролли кучлари Жанубий ҳарбий округи ракета қисмларининг кутилмаган текширилиши вақтида амалга оширилди. ОТРК шартли равишда декант кемаларидан қуруқликка жанговар техника туширилиши пайтида йўқ қилди ва "душман" денгиз десанти томонидан Қора денгиз соҳилини эгаллаб олишини олдини олди.

Қўшинларни автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграцияланган “Искандер-М” қирғоқ мудофааси ичкарисида авиация, флот, разведка ва дронлардан нишон маълумотларини олиб, реал вақт режимида денгизда ҳаракатланаётган нишонларга (душман кемаларининг йўналиши ва тезлигини ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда) зарба бериш қобилиятига эга.

“Искандер-М” ОТРК ракеталари мавжуд ва келажакдаги ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун даҳлсиз бўлиб, 4 дақиқада 500 км масофани босиб ўта олади, шу билан бирга 9М728 ёки Р-500 каллачалари нишондан 1 метргача масофага узоқлашади ҳолос. “Бал” ва “Бастион” соҳил ракета тизимлари (мос равишда денгизда 260 км ва 350 км масофага эга) билан жанговар ҳамжиҳатликда, янада қудратли “Искандер” эшелонланган мудофаани кучайтиришга ва Россия денгиз чегараларини ҳақиқатан ҳам даҳлсиз қилишга қодир.

Аввалроқ, РФ Мудофаа вазирлиги "Искандер-М" ОТРК-нинг барча ўнта ракета бригадаларини қайта қуроллантирилиши ва яна учтасини тузиш ҳақида хабар берган эди. Россия мудофаа саноати ҳар йили иккита бригада тўпламларини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, жанговар самарадорлигини ошириш мақсадида “Искандер”нинг модернизация амалга оширилмоқда.

Кемаларга қарата зарбалар

Одатда Россия қирғоқларининг мудофаасига Балтика, Шимолий, Тинч океани, Қора денгиз флотлари ва Каспий флотилиясининг жанговар кемалари, денгиз авиацияси ва қирғоқ қўшинлари маъсулдир. Бунда “Бал” ва “Бастион” мобил кемаларга қарши ракета тизимлари муҳим рол ўйнайди. Вақт ўтиши билан қирғоқдаги жанговар гуруҳлар "зичланиб" бормоқда.

Шундай қилиб, Балтика флоти 2019 йилда десантга қарши йўналтирилган ўз танк полкига эга бўлди, Қора денгиз флоти эса Қримдаги учинчи ҳаво-десант полки билан кучайтирилди. “Искандер-М” тизимлари билан қуролланган (Қуруқликдаги кучларнинг) ракета бригадаларини  қирғоқ мудофаасига ноодатий жалб қилиниши Россиянинг денгиз ҳудудларида оператив тарзда юқори аниқликдаги қуролларнинг зарба бериш потенциалини оширишга имкон беради.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, Россия ракета бригадасининг тўлиқ тўплами 51 та машинадан иборат, улардан 12таси учириш мосламаси, 12 та юк ташувчи-ўрнатувчи, 11 та қўмондонлик ва 14 та ҳаётни қўллаб-қувватловчи машиналар. Яъни, икки дақиқа ичида бригада 24 та ракета билан зарба беришга қодир (қайта юклашгача). Кучайтирилган бригада зарбаси - 32 та ракета. “Искандер” денгизда қанчалик кўп нишонга зарба берса, рус ҳарбийлари қирғоқда шунча камроқ жанг қилишларига тўғри келади.

Бу ҳаракатлар ортиқча эмас, чунки эҳтимолий душманнинг замонавий ҳужум тактикаси денгиздан десантлашнинг турли хил вариантларини назарда тутади (Балтика НАТОнинг бундай машқларига жуда бой). Десант жиҳозланмаган қирғоқларга туширилиши ва тезюрувчи катер ва вертолётлардан, зарба кемалари ва авиация ёрдамида уфқорти тушурилиши ҳам машқ қилинмоқда. “Искандер”нинг 500 кмгача бўлган масофада кенг ҳудудли зарбаси душманнинг бундай операциясига бошиданоқ тўсқинлик қилиши мумкин. Бундан ташқари, ОТРК сафлари ҳудди шундай самарадорликда зарбалари билан Россия денгиз пиёдаларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлай олади.

Машғулотларда "Искандер-М" комплексларининг мавжудлиги ҳар доим ҳам НАТО қўмондонини ғазаблантириши бежиз эмас, чунки уларда бунга қарши ҳеч нарса йўқ. Ва бунда альянсга яна бир денгиз саломи. “Искандернинг” модернизация қилинган мажмуалари ва денгиз нишонларини уришга мослаштирилган ракеталари (“Ростех” ваъда берган) НАТО денгиз флотининг провокацион фаоллигини сезиларли даражада камайтиришга имкон беради ва Россия чегаралари атрофидаги халқаро хавфсизликни кучайтиради.

Бу ерда бир нарсани таъкидлаш муҳим: Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди, у фақат Ғарбнинг душманлигига нисбатан асимметрик жавоб беради, Болтикбўйи ва Қора денгиз минтақаларида Ғарб ҳарбий блокининг ўсиб бораётган зарба потенциалига етарли даражада муносабат билдиради. Агар альянс Россия чегараларига яқин жойда ракетага қарши мудофаа позицияларини ва янги ҳарбий базаларни жойлаштиришни тўхтатса, “Искандер”лар ўзларининг ноёб қобилиятларини фақат ўқув полигонларида намойиш этадилар.

Қайтариб бўлмас квазибаллистика

"Искандер-М" ракета тизими 500 кмгача бўлган масофада кичик ўлчамдаги ва катта майдонли нишонларга (бир неча турдаги қуролли каллачалар, шу жумладан термоядровийлари билан) юқори аниқликдаги зарбалар беришга мўлжалланган. Мўлжалга олиш учун инерциал навигация тизими ва ГЛОНАСС йўлдошларидан сигналдан фойдаланилади. Якуний босқичда ақлли ўзи нишонга олувчи каллача ишга туширилади, у бир неча метрларгача аниқликни таъминлайди. Ракеталар йўналишини парвоз пайтида ўзгартириш мумкин, бу эса ҳаракатланаётган нишонларга, шу жумладан душман ҳарбий денгиз кучлари кемаларига ҳам ҳужум қилиш имкониятини беради.

Мажмуа икки хил ракетага эга: аэробаллистик 9М723 - квазибаллистик траекториялар бўйлаб 50 км баландликда учади, қанотли 9М728 ёки Р-500 – нишонга паст баландликда учади. Юқори аниқликдаги "Искандер" ракеталари кичик акс бериш сиртига, мураккаб парвоз йўналишларига (газ-динамик ва аэродинамик рўл ёрдамида бошқарилади) эга ва барча мавжуд ҳаво мудофаа-ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун даҳлсиздир. Ракеталар учирилгандан кейин ва нишонга яқинлашганида, улар 20 дан 30g гача бўлган ортиқча юкланиш билан ҳаракат қилади. Ракетанинг учирилишидаги массаси 3,8 тонна, узунлиги 7,2 метр, тезлиги секундига 2 км дан ошиқ, учиришлар орасидаги интервал бир дақиқани ташкил этади.

“Соҳилда”ги асосий зарба нишонлари - ракета мажмуалари ва позициялардаги кўп зарбли реактив тизимлари, аэродромларда жанговар авиация, душман қўмондонлик пунктлари ва алоқа боғланмалари, шу жумладан ҳимояланганлари. "Искандер-М" ОТРК энг яхши хориж аналогларидан (Lance, ATACMS, Pluton) аниқлилиги, ракеталарни учиришга тайёрлаш тезлиги ва бошқа хусусиятлари бўйича устундир.

Мажмуанинг асосий афзалликлари: стратегик ҳаракатчанлик, жанговар навбатчиликни ва ракета ҳужумларини яширинча амалга ошириш қобилияти, парвоз вазифасини автоматик ҳисоблаш ва киритиш, ёнғин ва радиоэлектрон кураш чоралар шароитида жанговар топшириқни бажаришнинг юқори эҳтимоллиги. Эслатиб ўтаман, Россия “Искандер”лари Сурия Араб Республикаси ҳудудида жанговар шароитларда муваффақиятли синовдан ўтдилар. Таққослаш учун, АҚШ ўзининг "Искандер" аналогидан воз кечди, чунки Raytheon компанияси Пентагон учун янги юқори технологияли оператив тактик ракета мажмуасини ишлаб чиқара олмади.

876
Первый полет новейшего беспилотника «Охотник»

"Кўринмас" қотил: Россиянинг пилотсиз аппарати АҚШ ва НАТОни ташвишга солмоқда

536
(Янгиланган 17:05 12.08.2020)
Россия Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг оғир дронлари биринчи навбатда, "учинчи дунё" мамлакатларида исёнчиларга қарши курашиш учун мўлжалланган, Россия эса Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

Ғарблик "шериклар"ни Россиянинг юқори технологияли қурол-яроғлар соҳасидаги ютуқлари шу даражада ҳавотирга солмоқдаки, ҳатто 7 август куни нуфузли молиявий-иқтисодий журнал ҳисобланган Forbes асосий мавзудан чекиниб, Россиянинг оғир S-70 "Okhotnik" (Hunter) русумли учувчисиз қурилмасини АҚШнинг муқобил дронлари билан таққослашга киришди.

АҚШ ҲҲКнинг MQ-9 Reaper "ишчи тулпоридан" фарқли ўлароқ, Россиянинг разведка-зарба дрони (ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларисиз) исёнчиларга қарши курашиш учун эмас, балки кенг кўламли ҳарбий можаролар учун мўлжалланган, дея таъкидлаган Америка нашри.

Қурилма 5000 километр масофага разведка воситалари ва 6 тоннадан ортиқ бомба ёки "ер-ҳаво" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини олиб бориши мумкин. Олис масофа ва қуроллар хилма-хиллиги нуқтаи-назаридан "овчи" "мисли кўрилмаган имкониятларга" эга. Ташқи тузилиши X-47B Northrop Grumman лойиҳасига ўхшаш, лекин бошқа йўналишда кетган.

Кўпам кўз илғамайдиган зарба берувчи "Овчи" дронининг ишлаб чиқарилишини тезлаштириш режалари эълон қилинган, серияли ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланади.

АҚШда ўхшаш лойиҳа жойидан жилгани йўқ. Американинг оғир учувчисиз учиш аппарати - X-47B нинг илк парвози 2011 йилда амалга оширилди (бу вақтда "Сухой" корпорацияси "Овчи"ни энди ишлаб чиқара бошлаган эди). Пентагон 2020 йилга келиб машинанинг тезкор тайёрлигига эришиш  мақсадида ҳарбий-денгиз кучлари учун 2013 йилда истиқболли учувчисиз учиш мосламаларини мослаштириш дастури – UCLASSни ишга туширди (4та компания ҳар бири 15 миллион доллардан олди).

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

2015 йилдаёқ ҲДК мутахассислари кема зарба дронига бўлган эҳтиёж (самарадорлиги борасида) шубҳага боришганди. Кейинчалик эса ишлар янада ёмонлашди. UCLASS дастури доирасида дрон мақоми секин-аста зарба беришдан разведкага ва ундан сўнг шунчаки учар ёқилғи қуйиш аппаратигача пасайди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бугунги кунда "эргашувчи аппарат" (loyal wingman) сифатида бошқа, нисбатан кичик XQ-28 Valkyrie аппаратини эҳтиёткорлик билан синаб кўрмоқда, у атиги 450 кило фойдали юк (бир ёки иккита бомба ёки ракета)ни кўтаришга қодир ва "стелс" хусусиятларига эга эмас.

Forbes: "АҚШ дронлар йўналишида эрта старт қилган ҳолда финишга Россиянинг ортидан келиши мумкин", дея таъкидлашга мажбур. Юқори технологияли қурол-яроғ соҳасида бу аллақачон тенденцияга айланган.

Жанговар интеллект

Бундан аввал Американинг The Drive нашри ҳам Россиянинг оғир учувчисиз қурилмасига қатор мақолаларни бағишлаган эди: "Овчи" ("Охотник") қирувчига ўхшайди ва "жуда ҳайбатли кўринади" - узунлиги тахминан 38 фут, қаноти билан қўшиб 62 фут" (яъни 11 ва 19 метр), ўлчамлари - ичида қуроллар жойлаштиришга, конструкцияси эса "содиқ шерик" сифатида энг янги бошқариладиган қирувчи Су-57 билан биргаликда юқори тезликда учишга имкон беради.

Шу боис унга бўлган қизиқиш табиийдир. Кўринмас-оғир разведка-зарба хусусиятига эга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарадиган давлатлар рўйхати жуда тор. Зарба дронларини 5-авлод қирувчи самолётлари билан интеграллаштириш технологиясини эса ҳали ҳеч ким ўзлаштирмаган. Эҳтимол, Россия биринчи бўлади.

"Овчи" нинг аниқ хусусиятлари, жанговар вазифаси, жиҳозланиши ва қурол-яроғлари узоқ вақт махфийлигича қолади. Шуниси маълумки, учувчисиз қурилма рақиб радарлари (стелс) учун қурилма кўринишини камайтирадиган композит материаллардан фойдаланган ҳолда "учувчи қанот" схемаси бўйича тайёрланган.

Бошқарув мосламаси векторли реактив двигател билан жиҳозланган ва соатига 1000 километр тезликда уча олади. У 5-6 тонна жанговар юкни кўтаришга қодир. Учиш массаси - 20 тоннагача. Ҳаводан мудофаага қарши муҳим ҳаракатлар шароитида ишлаши мумкин. Иккинчи йилдирки синов парвозлари йил давом этмоқда.

Бундан ташқари, "Овчи" сунъий интеллектга эга. Оғир Су-57 қирувчилар занжирида (РФ Мудофаа вазирлигининг биринчи босқичида 76 самолётга буюртма берилган) "ақлли" “Овчи "нинг жанговар қобилияти сезиларли даражада ошади. Ахир, Су-57 ҳаво ва ердаги нишонларни 400 километргача аниқлай олади, 62 та объектни кузатиб боради ва пилотсиз аппаратларни нишонларга йўналтирилиши мумкин.

Су-57 нинг Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларидан яққол устунлигини инобатга олган ҳолда (пилотаж хусусиятлари, бортдаги 10 тонна арсенал (шу жумладан гипертовушли қурол), асосий радар ва оптик -электрон нишонларни аниқлаш тизимлари), "Овчи" учувчи ва жанговар роботлар ўртасида самарали ўзаро таъсир ўтказиш учун катта имкониятлар очилмоқда.

Оғир разведка-зарба пилотсиз қурилмалар Россиянинг Ҳаво-космик кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилишга қодир. Шу билан бирга, истиқболда "Овчи" Су-57 билан бирга самолёт ташувчи кемаларга жойлаштирилиши ва жанговар вазифаларни бажариши мумкин. Ўйлайманки, келажакда Россиянинг оғир пилотсиз аппаратида осмонда жуда кўп жанговар иш - юқори технологияли "овга" эга бўлади.

Биринчи ўқ узишгача - учишади

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 7 августда Невада штатида кўп сонли F-22 Raptors ва F-35A Joint Strike Fighter стелс-қирувчилари, шунингдек F-15E Strike Eagle “кўринмас” қирувчилари ва EA-18G Growler радиоэлектрон кураш самолёти иштирокида 3 кунлик ҳарбий машқ якунланганилигини эълон қилди.

1,4 миллион долларлик ушбу тадбир АҚШда Шимолий ва Жанубий Америкада бўлмаган юқори технологияли рақибнинг тажовузига қарши жиддий тайёргарлик каби кўринади.

Маневрлар давомида самолётлар ҳаво зарбасидан мудофаа тизимлари зоналарига яширин кириб бориш, шартли душманнинг мудофаа воситалари ва тизимларини радиоэлектрон бостириш ва ишдан чиқариш машқ қилинди. Улар нимага тайёргарлик кўришгани аниқлаш қийин эмас.

Ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШнинг Европадаги Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Харриган Пентагон Калининград вилоятининг ҳаво мудофааси тизимини бузиш, октябр ойида эса Польша ва АҚШ томонидан Калининград вилоятини босиб олиш режаларини эълон қилганди.

Пентагон тобора фаол ва ўйламай тарзда Россияни унинг чегаралари яқинида "тийиб турмоқда". Болтиқбўйи ва Қора денгиз устидаги ҳаво бўшлиғида Америка разведка самолётларини шунчаки ўққа тутиб беришмоқда. Бу концептуал можарони қуролли ҳолатга айлантириш мақсадида очиқ ва масъулиятсиз провокациялардир. Шу билан бирга, 2020 йилда Америка Қўшма Штатлари разведка самолётларининг Россия чегаралари яқинида тўхтатиб қолиш ҳолатларининг кўпайиши фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Американинг The National Interest  журнали экспертлари бу ҳолатлар учун айб тўлиқ Вашингтон зиммасида деб таъкидлашмоқда, чунки НАТО қўшинлари Россия Федерациясининг чегараларини бузмоқда, аксинча эмас. Россия ҳарбий ҳаракатларнинг барча шароитларида - ерда, денгизда, ҳавода зарба ва мудофаа воситаларини кучайтиришга мажбур. "Овчи" оғир зарба пилотсиз аппарат пайдо бўлиш ўз вақтида мантиқан тўғри бўлиб кўринмоқда.

Global Firepower маълумотларига кўра, АҚШда 2 мингга яқин ҳужум самолётлари мавжуд. Пентагонда 5 мингдан ортиқ учар аппаратлари бор, бу НАТО иттифоқчилари жанговар авиациясини ҳисобга олинмаганда. Таққослаш учун: Россия мудофаа вазирлигида 870 дона қирувчилар, бомбардимончилар ва ҳужум самолётлари, жами 4 минг дона учар аппаратлар.

Эҳтимол, Россия самолётлари Вашингтонни Мексика ёки Куба ҳудудидан гипотетик "тийиб туриш" учун етарли эмас, ахир Москва ўз олдига бундай мақсадни қўймайди. Евросиё қитъасида Россия Федерациясининг Ҳаво-космик кучлари фақат мудофаа вазифаларини ҳал қилмоқдалар ва қирувчи (зарба) авиациясининг имкониятлари асосан Россия чегараларининг периметри бўйлаб жойлашган ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимларини сезиларли даражада тўлдиради.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Невададаги "кўринмас" қирувчиларнинг тайёргарлиги ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини синаб кўриш режалари тактик жиҳатдан фойдасиз ва "воқеликдан учиб чиқаётган " америкалик ҳарбий хизматчилар учун ўта хавфлидир.

“Овчи" пилотсиз аппарат – келажакка сакраш, у ҳаво устунлигига эришиш йўлидаги эзгу юзлаб истиқболли Россиянинг воситаларидан биридир. Ортиб бораётган таҳдидларга Россиянинг юқори технологияли мудофаа қобилияти жавоб беради, Ғарб "шериклари"нинг энг ёмон умидларига мос келади, Пентагон ва НАТОнинг қуролли кучлари ва оддий қуролларнинг алоҳида қисмларидаги миқдорий устунлигини том маънода тенглаштиради.

536
Флаг России

Россиянинг тажовузкордан ўч олиш кафолати: сув тубидан учириладиган "Скиф" ракеталари

800
(Янгиланган 16:47 11.08.2020)
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко, эҳтимолий тажовузга жавоб қайтариш зарурати туғилган тақдирда, РФнинг қуролларидан фойдаланиши ҳақида гапириб берди. Бундай ҳолатларга мамлакатнинг сув тубидан учириладиган "Скиф" ракеталари бор.

Россия ўз ҳудуди томон ҳар қандай ракета зарбаси содир бўлган тақдирда ядровий потенциалидан фойдаланади, чунки учиб турган жанговар каллачи таркибини билиб бўлмайди. Бу ҳақда яқинда "Красная Звезда" газетасида чоп этилган Қуролли кучлар Бош штабининг "Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" мақоласида айтилган.

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

Бундай вазиятда душманнинг мақсади Россияни йўқ қилиш деб тушунилиб, "жавоб ўта ҳалокатли" бўлади. Жавобнинг вариантларидан бири сув тубида жойлаштирилган “Скиф” қитъалараро баллистик ракеталарнинг (МБР) залпли зарбаси бўлиши мумкин, уларнинг сони, жойлаштирилиши нуқталари, зарб қуввати ва парвоз траекторияси фақат мутахассисларнинг тор доирасига маълум.

Назарий жиҳатдан душман жанговор қўриқлаш ҳудудида 955 лойиҳасининг "Борей" стратегик ракета сув ости кемаларини кузатиб, уларга ҳужум амалга ошириши мумкин, 150та индивидиал нишонга олувчи блоклари билан жиҳозланган гипертовуш “Ярс” мажмуаларига превентив зарбаларини бериши мумкин, зарба бериш чегараларига яқинлашаётган Россия стратегик ракета ташувчи-бомбардимончиларнинг маълум бир сонини уриб тушуриши мумкин.

Ва бу ҳолатда (агар омади ақл бовар қилмайдиганча чопса), Дунё океани тубидан жавоб зарби амалга оширилида. “Скиф”га қарши қуролсизлантирувчи (олдини олувчи) зарба бериш технологик жиҳатдан имконсиздир.

Россиянинг стратегик ядровий кучларининг кўринмас таркибий қисми бўлган сув тубида жойлашган “Скиф” баллистик ракеталари йиллар давомида денгиз тубида жанговар навбатчиликда туриб (кутиш ҳолатида), буйруқ билан қуруқлик ва денгиз нишонларига зарба беришга қодир.

Ракетанинг ахборот маконида маҳфийлиги билан ажралиб туради, бу эса “Рубин” Марказий конструкторлик бюроси ва Макеев номидаги Давлат ракета марказининг ишланмасининг юқори самарадорлигидан далолат беради.

Тахминларга кўра, "Скиф" - бу денгизда жойлаштирилган машҳур "Синева" МБРнинг ривожланиши бўлиб, у такомиллаштирилган парвоз хусусиятлари ва сўнгги сунъий интеллектга эга. “Скиф”нинг энг муҳим хусусиятларидан бири юқори жанговар чидамлилиги ва фойдаланишнинг нисбатан паст нархи.

Контейнердаги сир

Сув тубида жойлаштириладиган "Скиф" МБР сув ости кемаларининг узоқ масофага учадиган ракеталар туркумига тегишли бўлиб, денгиз тубида улкан босим ва тажовузкор муҳитдан ишончли ҳимоя қилувчи ҳамда денгиз флотининг қўмондонлик пункти билан алоқани таъминлайдиган учирувчи контейнерда жойлаштирилган.

Ракетани кўп йиллар давомида шўр сувнинг сизиб киришидан ҳимоя қила оладиган зич ёпилган ва зангламайдиган "ўрам"ини яратиш лойиҳанинг асосий техник муаммоси эди. Ва бугунги кунда денгиздаги “Скиф”ни топишдан кўра пичанда игнани топиш осонроқ.

Юқори яширинганлик ва ноёб жанговар чидамлиликка эҳтимолий душман торпедалари учун даҳлсиз бўлган, денгиз тубида катта чуқурликда МБРнинг ҳатто ядровий зарбани самарали равишда заифлаштирадиган учириш контейнерини ўрнатиш орқали эришиш мумкин. Махсус сув ости кемаси “Скиф” ракетасини жойлашув нуқтасига етказади. Жойлашув нуқтасини мавжуд ва истиқболли разведка воситалари билан кузатиб бўлмайди.

Жанговар вазиятда, контейнер келган сигналга асосан баластни дамлаб (сув ости кемаси каби) керакли чуқурликка кўтарилиб, ракетани ўз дастури бўйича нишонга учирилади. Агар “Синева” МБР масофаси 8000 км дан ортиқ бўлган бўлса, янада мукаммалроқ  “Скиф” ундан ҳам узоқроққа учади, деб тахмин қилиш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Россиянинг ички сув ҳудудларида жанговар навбатчилик, (1970 йилнинг) “Денгиз туби ҳақида шартнома”га зид эмас, унга мувофиқ қирғоққа туташган 12 миллик ҳудуддан ташқарига денгиз тубига ядро қуролини жойлаштириш тақиқланган.

Масалан, Арктика шельфида ва Тинч океанининг қирғоқбўйи сувларида сув тубида МБРларни ўрнатиш учун жуда кўп қулай жойлар мавжуд - улар эҳтимолий душман ҳудудидаги нишонларга имкон қадар яқин.

Ва бу "Россия таҳдиди" эмас, балки Ғарбнинг тажовузкор интилишларини, Шимолий денгиз йўли ва Россия Арктикасининг, Узоқ Шарқ ва Курил оролларининг  табиий бойликларига даъволарни тўхтатишга жиддий омил.

“Скиф” МБРнинг иқтисодий теккисликдаги афзалликлари шубҳасиз. Ракета ташувчи атом сув ости кемаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш жуда қиммат, экипажни тайёрлаш ҳам қимматга тушади.

Сув тубида жойлаштирилган ракета фойдаланиш муддуатлари ва шу билан бирга ўзининг дастлабки жанговар салоҳиятини сақлаган ҳолда, учишга шайлиги ва аниқ зарба бериш қобилиятини сақлаб қолиши бўйича ҳар қандай сув ости кемаси афзаллироқдир. Бу Россиянинг коллектив Ғарб томонидан эълон қилинган янги қуроллар пойгасига жавобидир.

Скифнинг биринчи синови 2008 йилда амалга ошгани, завод синовлари 2013 йил ёзида Оқ денгизда бошлангани маълум, 2017 йилда эса Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмита раҳбари Виктор Бондарев, сув тубида жойлаштирилган МБР аллақачон Россия Қуролли кучлар арсенали таркибида эканлигини маълум қилган. Демак, янги ракета вақт синовидан ўтди ва бизнинг эътиборимизга лойиқдир.

Ҳом-хаёллар қурбонлари

Россия президенти Владимир Путин 2-чи июн куни “Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари”ни тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, эҳтимолий душман тажовуз учун қасос муқаррарлигини билиши керак. Нима бўлмасин, Россия ядровий қуролни фақат тўхтатиб турувчи восита сифатида кўради.

Эслатиб ўтаман, 1970-чи йилларда АҚШ ракеталарни денгиз тубига жойлаштириш ғоясидан воз кечди ва Европада ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришга киришди. АҚШ ядровий стратегиясининг ҳужжатларида учиб бориш вақти бўйича ютуққа эришиш ва Ғарбий Европада илғор жойлаштириш тизими ҳисобига ғалабага эришишнинг агрессив доктринаси пайдо бўлди.

Вашингтон режаларига кўра 570 дан ортиқ қаттиқ ёқилғили Pershing-2 ракеталари СССРдаги нишонларга 1800 км (Москвагача - 8 дақиқа ичида) масофага сиғими 80 килотон бўлган ядро моноблокларини етказиб бериши керак эди.

Яъни, бугунги кунда ушбу тарих бошқа технологик даражада такрорланмоқда ва илғор жойлашув тизими (Forward Based System) бизнинг кўз ўнгимизда энди Германиядан Польшага кўчмоқда. АҚШнинг стратегик қуроллар соҳасидаги ҳаракатлари ядровий қуролдан фойдаланган ҳолда "глобал зарба" концепциясини амалга оширишга қаратилган.

АҚШ ва НАТО фаоллари Россиянинг иқтисодий ривожланиши ва халқаро таъсирининг ўсишини ҳарбий воситалар билан “тўхтатиб туришга” ҳаракат қилмоқдалар, чунки у коллектив Ғарбни гипертовуш ракеталар, ядро сув ости кемалари, 5-авлод қирувчи самолётлари, “Посейдон” туркумидаги учувчисиз сув ости кемалари ва бошқа ҳар қандай тажовузкорни мағлуб этишни кафолатлайдиган юқори технологияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ортда қолдирди.

Ҳарбий маслаҳатчилар Американинг ақлдан озган сиёсатчиларига бирон бир маслаҳат беришдан қўрқаётган ақл бовар қилмайдиган ҳолат вужудга келмоқда, чунки улар доктрина ва воқелик ўртасидаги фарқни кўришмоқда.

Деярли йигирма йил давомида Пентагон ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда унча қуролланмаган "Толибон"* террорчилик ташкилотини мағлуб этиш учун жуда қиммат ҳарбий операцияларни ўтказдилар.

Натижада АҚШ рақиб билан Америка армияси учун шармандали бўлган тинчлик шартномасини тузиб, кучсиз давлат - Афғонистон Ислом Республикасини ўз тақдирига ташлаб кетмоқда.

Афсуски, Вашингтонда тўғри хулосалар чиқарилмади-да ва ғайрат билан Россиянинг уйдирма таҳдидидан "Европани қутқариш"га қарор қилишди. Бироқ, "Скиф"лар ва РФ хавфсизлигининг бошқа кафолатлари хушёр турмоқда.

* Россия Федерацияси ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

800
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

45
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

45