ВОЗ заинтересовалась российской вакциной от СOVID-19

Ғарб "путин синов чўчқачалари"дан хавотир олмоқда

701
(Янгиланган 00:27 14.08.2020)
COVID-19 вакцинасини яратиш фармацевтика корпорациялари ва барча мамлакатлар жалб қилинган пойгага айланди.

Россияда ва жаҳонда биринчи коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинди. У Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилди ва унга “Спутник V” номи берилди.

Вакцина рўйхатга олинганини Владимир Путин маълум қилди қилди ва унинг қизларидан бири вакцинани олиб иккала босқични ҳам муваффақиятли ўтганини қўшимча қилди.

Бу янгилик, шубҳасиз, Россия тарихидаги яна бир машҳур воқеани эслатди, унга мувофиқ 1768 йил кузида Екатерина II ва тахтнинг 14 ёшли ворисига чечакка қарши эмлаш амалга оширилган эди. Аммо, Россия президентининг ушбу маълумотни ошкор қилиши сабаблари унинг буюк аждоди сабабларидан фарқ қилади.

Икки ярим аср олдин, императрица Россия жамиятидаги янги тиббий муолажалар ҳақидаги нотўғри тушунча ва қўрқувни енгишга ҳаракат қилди. 2020 йилда, доим бундан четланишга ҳаракат қилган президент, шахсий маълумотларни ошкор қилишга мажбур бўлди, чунки мамлакат ахборот урушининг навбатдаги ва жуда ифлос босқичига жалб қилинди.

Юзага келган жирканчлик даражасига бахо беришингиз учун биттагина сарлавҳа кифоя: "Филиппин Дутертеси Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси синови учун Путиннинг (синов) свинкаси бўлишига рози бўлди". Айнан шундай сарлавҳа билан “Немис тўлқини” Филиппин президенти мамлакатда биринчи бўлиб ўзида Россия вакцинасини синаб кўришга тайёрлигини билдиргани ҳақидаги хабарни чиқарди.

COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш пойгасига нафақат фармацевтика корпорациялари, балки бутун бошли мамлакатлар ҳам киришиб кетди. Ушбу жараён билан шуғулланишни Хитой, АҚШ ва Буюк Британиядан бироз кейинроқ бошлаган Россиянинг тўсатдан ўзиб кетиши энди Ғарбдаги ҳамкорларимиз учун оғир азобларни келтириб чиқармоқда. Бунинг сабаблари жуда кўп ва хилма-хилдир.

Биринчидан, энг илғор ғояларга қарама-қаршилиги. Авторитар, қолоқ Россия илмий ва технологик жиҳатдан илғор соҳада ғоят катта натижаларга эришишда Ғарбдан устун келишига ақл бовар қилиб бўлмайди. Бизнинг мамлакатимиз активлари қаторида эски эпидемиологик мактаб, тўпланган тажриба ва вакциналарни ишлаб чиқиш соҳасида катта ютуқлар бўлиши эса муҳим эмас.

Иккинчидан, Ғарбнинг геосиёсий таъсирига таҳдид. Ахир, агар Россия бошқа мамлакатлар билан уларнинг аҳолисини COVID-19 га қарши эмлаш бўйича фаол ҳамкорлик қилса, у ерда ўз обрўсини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятларга эга бўлади. Бунга эса, албатта, йўл қўйиб бўлмайди.

Учинчидан эса - пул. Бунга жуда катта маблағлар тикилган, ва албатта бунга дунёнинг етакчи фармацевтика компаниялари кўз тикишмоқда. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриевнинг маълум қилишича, унинг ташкилотига 20 дан ортиқ мамлакатдан бир миллиард доза вакцина сотиб олиш учун буюртмалар тушган. Бу фармацевтик компаниялар учун қанчалик астрономик фойдани келтиришини тасаввур қилиш қийин, айниқса нархни бир неча бор кўтариб юборса.

Кеча Клиник тадқиқот ташкилотлари уюшмаси (АОКИ) Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигини синовларнинг учинчи босқичи якунланмагунча коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказмасликка чақиргани бежиз эмас, бу уюшмага дунёдаги энг йирик фармацевтика гигантлари киради: Pfizer, Bayer, Novartis ва бошқа шу каби таниқли брендлар. Уларнинг ҳис-туйғуларини ва оғриқларини тушунса бўлади, ахир улар улкан фойдани бой беришмоқда, ва уларда бунинг борасида ўз ҳисоб-китоблари ва режалари бор эди.

Уларнинг важлари Россия расмий тузилмалари ва эпидемиолог-олимлари томонидан рад этилгани муҳим эмас. Фармлоббистлар бу жараённи секинлаштиришга жиддий умид қилишгани даргумон.

Уларнинг асосий мақсади Россия ишланмасини мамлакат ичида эмас, балки четда обрўсизлантиришдир. Ахир, АОКИ-нинг ушбу мурожаати Ғарб оммавий ахборот воситаларига ўзининг хавфли эканлиги ҳақида баланд овоз билан жар солиш имкониятини беради.

Аммо энди улар "путин синов чўчқачалари" рўйхатига Россия президентининг қизи киритилганини ҳам ёзишга мажбур бўлади. Бу эса "Кремлнинг янги жинояти" фош этилишининг таъсирини сезиларли даражада пасайтиради.

Манба: РИА Новости

701

Рус вакцинасини йўқ қилиш: катта сиёсатнинг кичик ўлжаси

1286
(Янгиланган 16:13 18.09.2020)
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришда етакчилик Ғарб учун нафақат ёқимсиз сюрприз, балки ҳам сиёсий, ҳам молиявий сабабларга кўра ғазабни келтирадиган чақирувга айланди.

Бир томондан, тубдан ортда қолган, нодемократик Россиянинг мураккаб илмий ва  технологик соҳаларда бундай ютуқларни амалга оширишга ҳаққи йўқ эди. Бошқа томондан эса – астрономик катталикдаги мўмай ютуқ турибди, у Ғарб фармацевтика концернлари ёнидан сузиб ўтиб кетиши деган фикрнинг ўзи, у ерда жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Масалан, Ҳиндистонга 100 миллион дозани етказиб бериш тўғрисидаги келишувнинг ўзи эътиборга лойиқ.

Россия рус олимларининг илмий иш натижаларини обрўсизлантириш учун кўплаб уринишларга дуч келганлиги ажабланарли эмас: катта сиёсат, катта пул.

Бироқ, акулалар ёнида, хўжайин столидан қандайдир егулик олиб турадиган - ёпишқоқ-балиқлар учун ҳар доим жой топилади.

Дунёдаги энг қадимий ва нуфузли тиббиёт журналларидан бири The Lancet да “Спутник- V” вакцинасининг синов натижалари тўғрисида нашр этилган мақола атрофида шунга ўхшаш воқеа пайдо бўлди.

Мақола яшин тезлигида танқидга учради.

Жаҳон ОАВлари томонидан тарқатилган катта янгилик – бу очиқ мактуб бўлди, унда Америка Темпл университети биология профессори Энрико Бусси "эҳтимол, рус тадқиқотчилар йўл қўйган хатолар” борасидаги қўрқувлар юзасидан фикр билдирган. Уни 25 га яқин Ғарб олимлари қўллаб-қувватлади.

The Lancet россиялик тадқиқотчиларга берилган саволларга жавоб беришни таклиф қилди, бу ўз навбатида бажарилди.

Гамалея маркази нашрга “Спутник-V” вакцинасини ўрганиш бўйича тўлиқ клиник протоколни тақдим этди. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев мақола чоп этди, унда танқидчиларнинг асосий даъволари юзасидан батафсил изоҳ берган.

Шу ўринда муаммо нафақат маҳаллий тадқиқотчилари эътибор қаратган илмий ишларда эмас.  

Гап шундаки, жанжал кўтарган мактубнинг муаллифи ўзи жуда диққатга сазовор одам. Би-би-си материалида Энрико М. Буччи "сохта фанга қарши таниқли курашувчи" деб номланган. Бироқ, "илмдан ишбилармон" характеристикасини қўллаш тўғри бўлар эди.

2016 йилда Буччи илмий ишларни текшириш, тўғрилик ва ҳаққонийликни ўрганишга ихтисослашган Resis Srl компаниясига асос солган.

Бу замонавий илм-фаннинг жуда долзарб мавзуси. Сўнгги йилларда тадқиқотчилар нашр этган мақолаларда кўп хатолар,  шу жумладан қўпол хатолар устида ушланмоқда. Гап фақат суиистеъмол ёки фирибгарлик тўғрисида эмас, кўпинча ҳаққоний камчиликлар мавжуд бўлиб, улар фош этилганда, олимларнинг, ҳатто бутун илмий муассасаларнинг обрўсига таъсир қилади.

Айнан мана шундай муаммоларнинг олдини олиш учун, муаллифлар ва тадқиқот тузилмалар тез-тез ўзларининг матнларини мустақил равишда текшириб кўриш мақсадида – чоп этишдан аввал - бу каби ишларга ихтисослашган фирмаларга мурожаат қилишади.

Хусусан, мазкур фаолият учун Германиянинг Фриц Липманн институти Буччи компаниясини ёллаган, бу ерда бир мунча вақт олдин нашр этилган ишлардаги хунук хатолар туфайли катта жанжал кўтарилди.  Nature журнали бир йил олдин ушбу воқеа батафсил маълумот берган.

Бундай бизнес маълум ахлоқий чекловларни келтириб чиқаради, буни профессор Буччи яхши англаб етади. 2019 йил декабрда Nature журнали ўзида илмий ишнинг софлиги ва ҳаққонийлигига бағишланган материал нашр этилди, у ерда Буччи ҳаммуаллифлик қилган. У ерда ҳам Энрико Н. Буччининг манфаатлар тўқнашуви борлиги очиқ ойдин қилиб кўрсатилган.

Оддий қилиб айтганда, тижорат компанияси эгаси у ихтисослашаётган фаолият тўғрисида омма олдида гапирганда, бу аслида ўз компаниясининг рекламасига айланади.

Аммо, албатта, Россия вакцинасини "фош қилиш" ҳақида гап кетганда, бундай майда-чуйда нарсалар аҳамият касб этмайди.

Ғарб Россия ишланмаларининг етакчилигига путур етказиш ёки ҳеч бўлмаганда уларни  заифлаштириш умидида яна бир зарба бериш мақсадида Буччининг очиқ (ва маъноси бўйича ўзини ўзи реклама қилиш) мактубидан фойдаланди.

Профессорнинг ўзи эса шундай катта миқёсда, орзу ҳам қилмаган даражада пиарни олди. Аслида, бу "хайпга жиловлаш" деб номланади, бу тамойил бўйича юзлаб ва минглаб медиа-шахслар ҳаракат қилади.

Шубҳасиз, бу жуда жозибадор янги тижорат шартномалар шаклида унга натижа беради. Катта сиёсатнинг лойқа сувида хайпни овлаш жуда фойдали бўлиши мумкин.

Аммо бу умуман фанга, хусусан тиббиётга ва дунё бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

1286
Алексей Навальный

Германия Алексей Навальнийни жим туришга мажбур қилади

571
(Янгиланган 18:24 16.09.2020)
Алексей Навальний комадан ўзига келганидан сўнг олинган биринчи суратини ижтимоий тармоқларда жойлаштирди, у ижобий динамикага қарамасдан соғлиғида ҳамон муаммолар сақланиб тургани маълум қилган.

Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас блогер “Новичок” билан заҳарлангани ҳақида хулосалар борасидаги танқидларни тўхтатишни талаб қилди, чунки Франция ва Швеция айрим мустақил лабораториялари бундесвер мутахассисларининг хулосаларини тасдиқлашди.

“Айрим” – лабораториялар, чунки улар ҳақида маълумот ҳам махфийлаштирилган. Идора раҳбарининг истаги ижобат бўлиши эҳтимолдан йироқ. Аммо тескари натижа эҳтимоли катта, чунки ҳозирда Алексей Навальний ўзи Германия ҳукуматига катта зарар етказди.

New York Times нашри Германия хавфсизлик хизмати юқори лавозимли вакилига таянган ҳолда, у соғайгандан кейин “ўз фаолиятини давом эттириш учун” Россияга қайтишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Агар газетанинг инсайди ҳақиқатга яқин бўлса, унда Навальний учун фақат хурсанд бўлиш мумкин, чунки бундай истак унда шубҳасиз когнитив функциялар сақланиб қолганидан далолат бермоқда – чунки шифокорларнинг изоҳларига кўра, унинг оғир аҳволда бўлганида бунга кафолат йўқ эди.

Сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида аввал таниқли бўлган кўплаб ижтимоий ва сиёсий арбоблар Россияни тарк этиб, баланд овоз билан эшикни ёпдилар. Натижа ҳар доим бир хил эди: улар ижтимоий қудратни тезда йўқотиб, ҳеч ким қизиқмайдиган умумий эмигрантлар массасига қўшилишди. Кремлга қарши муросасиз курашчилар позицияси билан бир қаторда улар бу мақом билан боғлиқ молиявий имкониятларни ҳам йўқотишди - рус мухолифатчилар орасида Михаил Ходорковскийга ўхшаган чинакам бой одамлар кам.

Натижада, энди улар фақат Прага, Рига ёки Лондондаги камтарона квартиралардан ижтимоий тармоқларга заҳрини сочиш билан шуғулланиш тўғри келади. Ахир энг ачинарли ҳолатларда эса, Пётр Павленский билан содир бўлганидек, янги келган мамлакатда "қонли гебни" (режим) ва "жазолаш психиатрияси" тош тегирмонига тушиш мумкин.

Айтганча, дарсни ўзлаштиришди. Ҳар йили "Мен Россияни абадий тарк этаман, у менсиз нобуд бўлсин" мавзуси камроқ ва секинроқ эшитилмоқда.

Алексей Навалний учун эса бундай ёндашув айниқса ачинарли бўларди. У нафақат Россиядаги энг таниқли мухолифат етакчисига айланди, балки ўз тарафдорларидан маблағ ундириш учун жуда самарали тизимни ҳам яратди. Ўтган йиллар давомида бу унга кўплаб ёқимли бонусларни ва умуман олганда жуда юқори турмуш даражасини таъминлади - қиммат хорижий курортларда оилавий таътилдан тортиб, қизининг Стэнфорд университетида таҳсил олишигача.

Блогерда "ортиқча меҳнат билан орттирилганлар"дан заррача ҳам воз кечиш ва дунёнинг чеккасида қадимги Солсберида шинам ҳаёт ўрнига, гўёки Британия махсус хизматлари томонидан заҳарланган иккинчи Скрипалга айланиш истаги йўқлиги ажабланарли эмас - барчаси ГРУ қотилларидан мўъжизавий равишда қочиш афсонасини қўллаб-қувватлаш учун.

Аммо бу ерда Алексей Навальнийнинг шахсий манфаатлари билан унинг касаллик ҳақида Ғарб томонидан тасвирланган сурати ўртасида принципиал қарама-қаршилик пайдо бўлади. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан немислар томонидан қўйилган ташхис уни ватанга қайтишига йўл қўймайди. Аммо блогер ўжарлик билан ортга қайтмоқчи, тўғри уни ўлдиришга оз қолган аждарнинг оғзига бориб тушиш, ҳеч қандай “Новичок” билан заҳарланиш ва Россия ҳукумати томонидан ҳаётига таҳдид солинишига ишонмаслигини англатади.

Энг ёмони, Навальний ватанга эпикриз билан қайтиши керак бўлади. Германия томони эса, Москвага унинг ташхисини тасдиқловчи ҳар қандай маълумотни беришдан бош тортмоқда. Россия Бош прокуратураси немис ҳамкасбларига блогернинг касаллиги ҳақидаги барча воқеаларни текшириш учун яна бир сўров юборди, аммо Берлин ёрдамига умид қилиб бўлмайди. Блогер ўзи билан бирга олиб келадиган “Шаритэ” клиникасидан кўчирма, Россиянинг ваколатли органларига жуда кўп қизиқарли маълумотларни бериши мумкин.

Умуман олганда, Алексей Навальнийнинг Россияга қайтиш истаги немисларни ниҳоятда ёқимсиз ва қийин аҳволга солиб қўймоқда, чунки шу ҳафтада қалаштириб ташланган уйдирмани ниҳоят ағдариш билан таҳдид қилмоқда.

Айтганча, британияликларда бу ҳолат янада бежиримроқ ишланганди. Скрипал заҳарланиш шоуси нафақат унинг кўлами ва тафсилотлари, шу жумладан уйларнинг бузилиши билан ҳайратга солди, "жабрланувчи"ни ҳам жуда тўғри танладилар: кураторлар айтганини тўлиқ бажарадиган ҳеч кимга қизиғи йўқ ва кераксиз собиқ жосус. Аммо шуниси аҳамиятлики, ҳатто Лондон Скрипалга ҳеч бўлмаганда минимал ҳаракат эркинлигини беришга журъат этмади ва унга журналист ёки дипломатлар билан суҳбатлашишга бирор марта имкон бермади.

Алексей Навальнийни бутун оиласи билан асосий россиялик мухолифачисининг ширин ҳаётидан ихтиёрий равишда воз кечишга ишонтириш немислар учун жуда мураккаб вазифа бўлиб чиқиши мумкин.

Блогер учун ёмон янгилик шундаки, унинг Россияга қайтиши бу “бўтқани дамлаган” Берлин учун жуда ёқимсиз оқибатлар билан хавф солмоқда, чунки у ерда бу масалани ҳал қилиш учун улар "ишонтириш" ва "ихтиёрий" сўзларини ишлатишни ўз ичига олмайди услубларга мурожаат қилишлари мумкин.

571
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

11
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

11