Смартфон Huawei Mate 20 Pro

Ҳар томонлама сиқувга олинди. АҚШ Huawei блокадасини кучайтирмоқда

180
АҚШ Huawei'га нисбатан босимни сустлаштирмоқчи эмас. Хитой технологик гигантига қарши санкциялар кенгайтирилди ва компанияларга АҚШдан лицензия олмасдан, у учун америкалик ишлаб чиқарувчилардан бутловчи қисмлар сотиб олиш тақиқланди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши халқаро меҳнат тақсимотини бутунлай чалкаштириб юбориши мумкин бўлган технологик урушга айланаётганга ўхшайди. АҚШнинг Huawei'га қарши санкцияларидан олдин, глобал мобил саноат аниқ тузилмага ва кучли алоқаларга эга эди. Яъни, Google Android'ни, Британиянинг ARM компанияси процессор архитектурасини ривожлантирган, Huawei ва бошқа ишлаб чиқарувчилар смартфонлар ишлаб чиқарган ва шу тариқа занжир давом этган.

Энди эса Хитой компанияси ўзини Америка санкцияларидан ҳимоя қилиш учун мустақил равишда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланишга мажбур бўлади. Вашингтон Huawei'га нисбатан нафақат чекловларни кенгайтирди, балки хорижий компанияларга АҚШ ҳукуматининг махсус лицензиясига эга бўлмай Хитойнинг телекоммуникацион гиганти учун АҚШда ишлаб чиқарилган компонентлар ва бутловчи қисмларини сотиб олишни тақиқлади.

Яъни, хитойликларга маълум бир чипларни етказиб бериши учун, таъминотчилар АҚШда лицензияси олишлари керак. Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, "Трамп маъмурияти Huawei аслида нима эканлигини - Хитой Коммунистик партиясининг кузатув бўлинмаси эканлигини кўргани учун муносиб ҳаракат қилмоқда".

Давлат департаменти раҳбари ушбу чоралар АҚШ миллий хавфсизлигини, америкаликларнинг шахсий ҳаёти махфийлигини ва 5G тармоғининг дахлсизлигини Пекиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилганлигини қўшимча қилди. Аввалроқ, худди шу Помпео Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни худди шу мақталган миллий хавфсизликни рўкач қилиб, Huawei хизматларидан воз кечишга кўндирган эди. Бунгача эса ҳаммага шартномалар энди Хитой компаниясининг чўнтагида деб кўринган эди. Кейин, бунга жавобан Huawei Британия ҳукуматини ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди ва Лондон Вашингтоннинг босимига дуч келганини ва бунда гап Буюк Британиянинг хавфсизлиги ҳақида эмас, балки АҚШнинг савдо сиёсати ҳақида кетаётгани таъкидланди, аммо Лондон 5G нинг ишга туширилишини кейинга қолдирди.

Бари гап шундаки, Huawei Америка технологияларисиз фаолиятини давом эттириши мумкинми? Ахир, смартфонларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг бутун занжири қайта қуриб чиқиш  керак бўлади ва бунга бир неча ойдан кўпроқ вақт кетади. Бироқ, россиялик мутахассислар бу вазиятга ижобий қарашмоқда. Уларнинг фикрига кўра, Huawei'нинг бардошлилик даражаси жуда катта.

Америкаликлар хитойликларни ўз компонентларисиз қолдиришни ўтган йилдан бериёқ қўрқитиб келишган ва ҳаттоки ўша пайтнинг ўзидан компания ўз мобил операцион тизимини яратишга тайёрлана бошлади. Эҳтимол, бу ишлар энди якунланиш босқичидадир. Хитойликлар доим олдинга интилиб, эҳтимолий оқибатларни ҳисоблаб чиқадилар.

Бундан ташқари, Дональд Трамп яна АҚШ учун фойдали савдо битими тузиш учун Пекин билан музокаралар шароитида ставкалар билан ўйнашга қарор қилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ёки бу Байденнинг ҳийла-найрангларидир эҳтимол.

Америка ОАВлари ёзишича, агар АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден, эҳтимол, президент сайловларида ғалаба қозонса, смартфон ишлаб чиқарувчисининг асосий қутқарувчиси бўлиб қолиши мумкин. АҚШда қанча Хитой фуқаролари яшаётганини тасаввур қилинг ҳамда хитой диаспораси қанчалик катталигини ва Трампнинг рақиби қанча овоз тўплаши мумкинлигини.

Асосийси ғалаба қозонишдир, ундан кейин компанияга нисбатан сиёсат ўзгаради – деб сингдиришади АҚШ фуқароларига. Ва компонентларни Америкалик ишлаб чиқарувчилари ва таъминтчилари хам эркин нафас олишади. Айтганча, улар ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга. Имкониятлар мана шундай кўп. Аммо ўйин ютуққа арзийди.

Муаллиф Ольга Гаврилова, Sputnik радиоси

180
Автомобили проезжают мимо плаката с изображением ученого-ядерщика Мохсена Фахризаде в Тегеране, Иран

Эрон уруш бошламайди, лекин Исроил барибир мағлуб бўлади

156
(Янгиланган 17:07 01.12.2020)
Бугунги дунёда терорчи давлат ким? Нега ҳеч ким уни террорчилар рўйхатига қўшмайди ёки санкциялар киритмайди?

Агар бирор давлат бошқа давлатлар ҳудудида терактлар уюштирса, унга маъқул бўлмаган кишиларни ўлдирса, унинг армияси кутилмаганда бошқа давлат ҳудудига бостириб кирса, у ким деб аталади? Терорчи давлат, албатта. Агар унинг қўлида атом бомбаси бўлса-чи? Атом бомбаси бор террорчи давлат. Бундай давлатга жазо бериш керакми? Албатта – тўғридан-тўғри жавоб беришнинг иложи бўлмаса, халқаро санкциялар билан, террорчилар рўйхатига қўшиш билан. Ахир террорчилик инсониятнинг асосий душмани-ку. Нима бўлганда ҳам бизга салкам 20 йилдан буён (АҚШ 09.11 воқеаларидан сўнг) шундай деб келишмоқда.

Лекин бирор ким Исроил ёки АҚШни террорчи деб кўрсинчи, дарҳол унга “америкафоб ва антисемит” тамғаси босилади. Чунки сиз Исроилнинг “ўз душманларини қаерда бўлмасин ва қачон бўлмасин ўлдириш ҳуқиқига” қарши чиқмоқдасиз.

Церемония прощания с иранским ученым-ядерщиком Мохсеном Фахризаде в Тегеране
REUTERS / WANA/Khodabakhsh Malmir
Ядро-физикаси олими Мохсен Фахризоданинг дафн маросими

Ҳа. Гап ўтган ҳафтада эрон ядрочи олими Муҳсин Фаризоданинг ўлими ҳақида кетмоқда. Уни Теҳрон яқинида теракт оқибатида ўлдиришди. Исроил ушбу воқеага изоҳ беришдан бош тортган бўлса-да, дунёда ушбу қотиллик ортида Исроил махсус хизматлари турганига шубҳа қилмайди, чунки ушбу давлат Эроннинг бир неча ядровий физика олимларини ўлдирган ва Фахризодага ҳам бир неча бор суиқасд уюштирган эди.

Лекин Эрон ушбу қотиллик учун қасос олишига ҳеч ким ишонмайди. Чунки йил бошида америкаликлар Боғдод яқинида генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришганида ҳам Эроннинг қасоси унчалик кучли бўлмаган эди. Улар Ироқдаги АҚШ базасига ҳужум қилишди, лекин ҳарбийлар уни тарк этишган эди. Буни тушуниш учун Эронга яхшироқ назар ташлаш керак.

Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года
© AFP 2018 / TAUSEEF MUSTAFA
Қосим Сулаймони ўлдирилишига қарши намойиш

Бир неча ўнлаб йиллар давомида Эрон Ғарб ва Исроилга қарши маънавий кураш олиб бормоқда. Ислом революциясидан сўнг Эронда – сайлов демократиясига асосланган теократия тузими ўрнатилган эди. (теократия – дунёвий ва диний ҳукумат мужассамлашган давлат тузими).

СССР ва коммунизм тизими қулаганидан сўнг, дунёда ғарб ҳаёт тарзи ва истеъмолчилик роли кескин ошди. 1990 йиллардан сўнг Ғарбий глобализм ва технократияга қарши ягона альтернатив мафкура – Эроннинг исломий давлат ва жамият модели бўлиб қолди. Албатта. Ҳар қандай буюк қадимий халқларда бўлгани каби, эронликларда инсониятни қутқариб қолувчи “халаскорлик” ҳисси бор.

Эронликлар мусулмонликнинг кам сонли ҳисобланган шиа мазҳабига мансуб бўлсада – уларнинг барча мақсадлари умумисломийдир. Ислом дини бугунги кунда дунёда 1,5 – 2 миллиард мусулмонларни бирлаштирган.

Атлантика давлатлари глобалистлари учун исломий жамиятлар жуда ноқулай, чунки улар анъанавий қадриятларга асосланган бўлиб, уларни “фақат истеъмол ва ҳаёт завқларига” йўналтиришнинг иложи йўқ.

Албатта, ислом дунёси кўплаб бўлакларга бўлинган, сиёсий жиҳатдан исломнинг ички мазҳаблари жиҳатидан ҳам. Уларни ўзаро уриштириб ёки улар орасида бошқариш мумкин бўлган кучлар тарбиялаш йўли билан уларни бошқариш мумкин. Ғарб сўнгги бир неча йиллар давомида айнан шу иш билан шуғулланиб келмоқда, уларнинг асосий мақсади исломий давлатлар орасида барчани ўз ортидан бошлаши мумкин бўлган ягона лидер пайдо бўлишига йўл қўймаслик.  

Эрон бўлса, нафақат ўз мустақиллиги учун, балким исломга қарши уюштирилаётган фитналарга қарши туриш учун барча мусулмонларни бирлаштириш учун ҳаракат қилмоқда. Эроннинг Ғарбга қарши кураш тимсоли бу – Иерусалим шаҳри учун курашдир. Ғарб ва Исроил бир неча йил олдин уни мусулмонлардан тортиб олган эди. Марҳум генерал Сулаймоний қўмондонлик қилган ҳарбий бўлинма бекорга "Аль-Қудс" (Қуддус) дейилмаган. Бу Иерусалимнинг олдинги арабча номидир.

Мана 50 йилдан ортиқ вақт давомида Исроил Шарқий Фаластинни эгаллаб олган ва уни БМТнинг ҳар қандай санкцияларига қарамасдан уни бўшатишдан воз кечмоқда. Агар Исроил “куч кимда бўлса ўша ҳақ” дегани бўлса, унда Исроил рақибнинг қаршилигига ва ҳайрон бўлмаслиги керак.

Англосакс ОАВлари Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаб қувватламоқда, деб жар солса, уларша бир нарсани тайин айтиш керак. Ҳизбуллоҳ –  бу қуролланган террорчилар гуруҳи, ёки партия эмас. Бу қўшни Ливан давлатининг шиа мусулмонларидан иборат кўнгиллилар ташкилоти. Унга мамлакатнинг аксарият аҳолиси аъзо бўлган. Фақат давлат бошқарувида уларнинг вакиллари йўқ. Эрон нафақат Ҳизбуллоҳдаги шиаларни балким Фаластиндаги суннийларни ҳам қўллаб қувватламоқда. Исроилнинг босқинчилигига бундан бошқа яна қандай жавоб бериш керак? Мусулмонлар Ал-Қуддус ва Ал-Ақсо масжидларини шундай беришади деб ўйлаш хато бўлади.

Бунга жавобан АҚШ ва Исроил ҳар қадамда Эронни ёмонлаб, уни террорчига чиқаришмоқда. Уни террорчиларни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига қўшиб қўйишган, унга қарши халқаро санкциялар киритишмоқда. Нима сабабдан халқаро дейсизми? Чунки улар “Эрон атом бомбаси ясамоқда”  деб бутун дунёни қўрқитиб олишган. Исроил бўлса, 2003 йилда АҚШ Ироққа ҳужум қилганидан сўнг бир неча баробар АҚШ-Эрон урушини бошлашга, ҳеч бўлмаса АҚШ кучлари Эронга зарба бериши учун турли иғволар ташкил қилишда чарчамаяпти.

Эрон бўлса бир неча йилдан буён бутун дунёга атом бомбаси яратиш ниятида эмаслигини айтиб келмоқда. Аятолла Ҳомайни 2013 йилда “ядровий қурол исломга мувофиқ эмас”, деб фатво чиқарган эди.  

Лекин Эрон барибир санкциялар остида яшашга мажбу бўлмоқда. Улар нафақат қурол-яроғ балким нефт савдоси ва иқтисоднинг бошқа соҳаларига ҳам таалуқли бўлиб қолмоқда. Лекин чекловларга қарамасдан Эрон қўшни Ливанда ўз позицияларини кучайтириб, Сурияга ёрдам бериш учун қўшинлар юборди.

2015 йилда Россия ёрдами билан Эрон ядровий дастури имзоланган эди. Эрон санкциялардан озод бўлишига бир баҳя қолганди, Ироил Трампни гиж-гижлаб АҚШни ушбу шартномадан чиқаришга муваффақ бўлди. Январда эра Трамп Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берди. Ушбу қотиллик – аслида бутун дунёга жуда қимматга тушиши мумкин бўлган провокация эди.

Эрон АҚШ ва Исроил каби ўзини “беақл” тутганида, генрерал ўлими учун қасос олишга киришарди ва янги жаҳон уруши бошланиши мумкин эди. Лекин Эронда юқориджаги икки давлат каби “жазосизлик” ҳисси йўқ ва асосийси, унда – узоқ муддатли стратегия бор: Эрон келажакда ислом дунёнинг етакчисига айланиши мумкин.

Нега деганда, Ғарб – Яқин Шарқдан барибир кетади. Уларга дўст тутинган бадавлат араб давлатлари раҳбарлари эса ўзларнинг ҳаёт тарзи, америкаликлар “ноғораси остида ўйнаши”  билан – ўз халқлари ва бошқа мусулмонлар орасида ҳурматини йўқотиб бўлган. Улардан ҳеч бири Ал-Қуддус учун курашаётгани йўқ.

Эрондан бошқа фақат Туркия президенти бугунги кунда умумисломий қадриятлар ҳақида гапирмоқда. Лекин Америка ва Ғарб Туркияни осонгина енгиш мумкин деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича у ерда президентни алмаштирса – иш битади. Шу сабабли улар Туркияда давлат тўнтариш ва сайлов уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Эрон эса – ўнта президент алмашса ҳам ўз йўлидан қайтмайди. Шу сабаб у ерда Сулаймони ва Фахризаде каби кишиларни ўлдиришмоқда.

Лекин Фахризоданинг ўлдирилиши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унинг ўрнига бошқаси келади ва унинг ишини давом эттиради. Эрон ракета дастурларини ривожлантиришда давом этади. Демак Эронда бир кун келиб атом бомбаси барибир яратилади.

Ундан ушбу қотилликдан қандай фойда? Аслида бу ҳақиқий провокация. Исроил Эрон ушбуга жавобан бирор ҳужум уюштиришини жуда ҳам хоҳламоқда. Агар шундай бўлса АҚШнинг Эронга жавоб зарбаси оқланган бўлади. Нетаньяху мана 15 йилдан буён АҚШни ана шундай зарбага гиж-гижлаб келмоқда. Лекин бу сафар ҳам унинг режалари амалга ошмайди.

Биринчидан, Эрон бу иғво эканини жуда яхши тушуниб турибди. Иккинчидан, Трамп Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга ва умуман АҚШ аралаш бўлган ҳарбий можаролар сонини камайтиришни ваъда берган. Ундан ташқари АҚШнинг бошқа йирик сиёсатчилари, масалан, собиқ вице-президент Дик Чейни, ҳам Эронга зарба бериш – Армагеддон бошланиши эканини яхши тушунишади.

Эронга ҳужум – Яқин Шарқда катта уруш бошланишига олиб келади ва ушбу урушда барча, жумладан унинг бошланишига сабабчи бўлганлар ҳам куйиб кул бўлиши аниқ.

Эрон эса ўз йўлидан тўғри кетишда – ислом дунёсида Фаластин ва Ал-Қуддус учун курашаётган кучларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Эртами кечми Исроил океан ортидаги дўстидан маҳрум бўлади ва бу жанг унинг мағлубияти билан тугайди.

Уни атом бомбаси эмас – ноҳақлик ўлдиради.

156
Американский бомбардировщик Б-52

Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

706
(Янгиланган 16:26 30.11.2020)
Дональд Трамп Эронга зарба беришни буюриши мумкин. Шу сабабли Исроил армияси ҳам тайёр туриши керак. Яқин Шарқдаги вазият таҳлилчилари нима дейди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя —Sputnik. Дональд Трамп, агар сайловчилар коллегияси Жо Байден ғалабасини тан олса, ҳукуматни топширишга тайёр эканини билдирди. Лекин баъзи ОАВлар хулосаисга кўра, Трамп кетишидан олдин Эронга уруш очиши мумкин. Баҳона – Эроннинг “ядровий дастури”.  Теҳронга босим ўтказишда америкаликлар Тель-Авив ёрдамидан ҳам фойдаланишмоқчи. Буларнинг ҳаммаси Яқин Шарқдаги вазятга қандай таъсир қилади, РИА Новости таҳлил қилди.

Трамнинг ортиқча қизиққонлиги

Дональд Трамп Эронга зарба беришни буюриши мумкин. Шу сабабли Исроил армияси ҳам тайёр туриши керак. Исроил ҳукумати Жо Байден Оқ уйга келганига қадар вазият мураккаблигини тушуниши керак. Трамп бир неча бор Натанзедаги уранни бойитиш заводини йўқ қилиш масаласини кўтарган эди, деб ёзади АҚШнинг Axios нашри.

МАГАТЭнинг Эрон ядровий дастури ривожланаётгани тўғрисидаги ҳисоботидан сўнг, Трамп Теҳронга зарба беришга қарор қилган эди. Эрон СВПД (Ядровий қурол тўғрисидаги шартнома) шартномасидан воз кечганидан сўнг, мамлакатда юқори бойитилган (қурол учун) уран миқдори ошган. АҚШ президенти бундан жуда ғазабга келган, лекин Майк Пенс ва Майк Помпео президентни “ҳовуридан туширишган” деб ёзади The New York Times газетаси. Эронга зарба бериш ортиқча зўравонликка олиб келади.

Бу борада американинг аниқ режалари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, лекин Исроил эҳтимолий қарама-қаршилик тайёр туриш ҳақида кўрсатма олганини тасдиқлади. “Жавоб тўридан-тўғри бўлмасдан Эроннинг Сурия ҳудудидаги қўшинлари томонидан “Ғазо секторида ёки Ливанда амалга оширилиши мумкин”, - дейилган хабарда.  

Уруш ҳақидаги хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини муҳокама қилиб турган бир вақтда, Эронда физик-олим Мохсен Фахризадега суиқасд уюштирилди. Ғарбда уни Эрон атом бомбасининг отаси дейишарди. Айрим маълумотларга кўра айнан ушбу олим Эрон ядровий дастурини бошқарган.  Теҳрон ушбу ўлимда дарҳол Исроилни айблади ва қасос олишни ваъда берди. Биньямин Нетаньяху эронликлар баёнотига муносабат билдирмади.

Урушдан олдинги югур-югур

Эронга зарба бериш ҳақида маълумотлар тарқалишига ҳеч ким эътибор бермаган бўларди, лекин бундан олдин содир бўлган воқеалар барчанинг вазиятга жиддий қарашга чорлади. АҚШ Яқин Шарқ ҳудудига B-52H Stratofortress стратегик бомбардимончиларни олиб келди. АҚШ Марказий қўмондонлиги CENTCOM баёнотига кўра, улар ушбу ҳудудга агрессияни жиловлаш ва иттифоқдошларни қўллаб-қувватлаш учун олиб келинган.

© Sputnik / Владимир Астапкович

Неча бомбардимончи самолёт олиб келингани ва улар қаерда жойлаштирилгани ҳақида Вашингтон ҳеч нарса хабар қилмаган. Айрим хабарларга кўра, самолётлар Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия авиабазасида жойлаштирилган.

Ҳарбий базада Эрон билан эҳтимолий урушда фойдаланиш учун 6та бомбардимончи жойлаштирилган. Бир неча ой олдин, эронлик генерал Қосим Сулаймон ўлдирилганда ҳам АҚШ худди шундай қилган эди.

Ўша қотилликдан кейин йил давомида ҳудуддаги америка объектларига ҳужум уюштирилди, лекин АҚШ ва Эрон орасида тўғридан тўғри тўқнашув содир бўлмади. Америкаликлар ҳатто ўз қўшинлари сонини камайтира бошлашди. Лекин  айрим Эронга қўшни бўлган давлатлар бундан хавотирга тушди. Уларнинг фикрича АҚШ кучлари ҳудудда хавфсизликни сақлаб туришган эди.

Музокаралар – очиқ ва яширин  

Эроннинг Яқин Шарқда ўсиб бораётган нуфузи биринчи нафбатда Исроилни хавотирга солмоқда. Қишдаги АҚШ-Эрон можаросидан сўнг Исроилни ваҳима босди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху хулосасига кўра, Теҳрон нафақат Америкадан балким Исроилдан ҳам қасос олмоқчи. Бундай вазиятда у олдиндан зарба беришини маълум қилди.

Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирини камайтиришга Араб давлатлари подшоҳлари ҳам ҳаракат қилишмоқда. Саддам Хусайиннинг ўлимидан сўнг Эрон ҳудудда  етакчиликни қўлга киритишга ҳаракат қилди. Араблар бундан хавотирга тушиб қолишди, шиялар режими суннийлар анъаналарига мос келмас эди.

Эроннинг ҳуддудаги мавқеини ушлаб туриш учун араблар 2000 йиллар ўртасида Исроил билан норасмий келишувлар олиб боришди. Фаластин муаммоси халал берсада, томонлар Эронга нисбатан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олишди.

Бундай келишув мавжудлигини Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Иордания Исроил самолётлари учун ўз осмонини очишга тайёрлигидан билиб олса бўлади.

Дональд Трамп  ва унинг Эронга қарши бўлган сиёсати араб-исроил алоқаларини кучайтирган. Трамп ҳукумат тепасига келганда Яқин Шарқнинг барча муаммоларини “Аср битими” ёрдамида ҳал қилишини ваъда берган эди. Битим асосида “икки халқ учун икки алоҳида давлат ташкил қилиш” ғояси ётарди. Дунё хариталарида Исроил билан бирга Фаластин давлати ҳам пайдо бўларди.

Бу ташаббус араб дунёсида кўпчиллик томонидан қўллаб-қувватланмади, лекин форс кўрфази ҳукумдорлари ҳулосасига кўра, “Яқин Шарқни” қайта юклаш имконини берди. Сентябр ойида БАА ва Баҳрайн АҚШ кўмагида Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга муваффақ бўлишди. Бунда ушбу ҳамкорлик Эронга қарши қаратилганини ҳеч ким яшириб ҳам ўтирмади.

Саудия Арабистони ўзини араб дунёсининг етакчиси сифатида намойиш қилиб Исроил билан масофа сақлаб келарди. Икки давлат орасида норасмий муносабатлар борлиги ҳақида барча биларди, лекин олий даражадаги мулоқотни ҳеч ким кутмаган эди. Ар-Риёд ҳар доимгидек Фаластин муаммоси ҳал бўлмагунича Тель-Авив билан муносабатлар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас деб баёнот бериб келарди. Лекин бу сафар бошқача бўлди.

Яқинда Нетаньяху Саудиянинг Неом шаҳрига хуфия сафар амалга ошириб ворис шаҳзода Мухаммад бин Салман билан музокаралар ўтказгани маълум бўлди. Янгилик бир зумда сенсацияга айланди, лекин музокара мавзулари ҳақида ҳеч нарса эълон қилинмади.  Экспертлар Эрон – марказий мавзу бўлганини хулоса қилишди.

Ар-Риёд дастлаб ушбу суҳбатни тўлиқ инкор қилиб келди. Лекин Тель-Авива ҳам изоҳ беришдан бош тортганидан сўнг, - аксарият учун учрашув аслида бўлиб ўтгани аниқ бўлди. Кузатувчилар, шунингдек, музокаралар айнан АҚШ давлат котиби турнесидан сўнг бўлиб ўтганига ҳам эътибор қаратишди. Бу Майк Помпеонинг ҳудуддаги ҳамкорларини бирлаштириш ва Эрон хавфига биргаликда қарши туришга бўлган навбатдаги уриниши эди.

“Ўзингиздан кейин альянс қолдиринг”

Исроил Эрон билан тўғридан-тўғри тўқнашувни истамайди. Лекин яширин душманлик икки тарафдан ҳам давом этмоқда. Ислом Республикаси Сурияда, Исроил чегараси атрофида ўз кучлари сонини ошириб бораётган бир вақтда, яна бир қўшни – Ливан – деярли Эроннинг  вассалига айланган. Теҳрон Ғазо секторига жиддий таъсир ўтказмоқда. ХАМАСни молиялаштирмоқда. Хуллас, Эрон Исроилнинг барча мухолифатларида иштирок этмоқда, дейди Исроил кнессети собиқ депутати Ксения Светлова.

Нетаньяхунинг Саудия Арабистонига бўлган ташрифини АҚШда ҳукумат алмашиши негизида ҳам таҳлил қилиш мумкин.

“Америкада ҳукумат бошига келаётган ҳар қандай янги маъмурият Яқин Шарққа муносабатини корректировка қилади. Нетаньяху ва бин Салман, эҳтимол, АҚШ Байден даврида Эронга қарши ҳаракатлар мувофиқлигини қандай сақлаб қолиш масласини муҳокама қилишгандир. Демократ-президент бундай ҳамкорликка қарши бўлмайди, албатта. АҚШ Обама давридан бошлаб ҳудуддан кетишга тараддуд кўрмоқда. Улар ўзларидан сўнг Эронга қарши ҳеч бўлмаса араб-исроил альянсини қолдириб кетишмоқчи", — дейди Светлова.

Трамп хатосининг белгилари

МГИМО Халқаро изланишлар институти таҳлилчиси Адлан Маргоев фикрича, Теҳрон араб-исроил ҳамкорлигидан хабардор ва бу Фаластиннинг сотқинлиги сабабли  содир бўлган. Эрон ҳукумати бир томондан Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайннинг Исроил билан алоқаларини қораласа-да, лекин қарама-қаршиликни кескинлаштиришдан манфаатдор эмас.

Маргоев хулосасига кўра, Теҳрон АҚШда ҳукумат ўзгарганидан сўнг, Эронга қарши муносабати  юмашишдан умидвор. “Эрон ҳукумати Байдендан Трамп хатоларини тан олишни ва СВПДни қайта жонлантиришни сўрамоқда. Демократлар буни экспертлар даражасида муҳокама қилшмоқда, лекин амалда бу жуда мушкул. Буни қандай амалга оширишни ҳеч ким билмайди.

Масалан, Эрон санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда, лекин у ҳолда Теҳрон СВПД шартларига амал қилаётганини тасдиқлаш керак бўлади. Теҳрон таъкидлашишга кўра – АҚШ ундан чиққани туфайли ядровий битим тўлиқ бажарилаётгани йўқ. У паралел равишда ишлаши учун СВПДни қандайдир йўл билан амалга қайтариш керак – ҳозирча бу очиқ масала”, - дейди эксперт.

Магоев хулосасига кўра, Байденга Трамп қарорларини бекор қилиш осон бўлмайди. Кетаётган маъмурият Эрон сиёсатини фақат қоралаб, тузилган ядровий битимни чипакка чиқарган эди, лекин вазият қуролли тўқнашувга қадар етиб бормаслигига – экспертнинг ишончи комил.

706
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

9
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

9