Америка янги президентини Google ва Facebook тайинлади

510
(Янгиланган 12:32 12.11.2020)
Бу сафар Америка сайловларида “рус хакерлари” четда қолди, АҚШда ҳукуматни ахборот технологиялари соҳасидаги йирик трансмиллий корпорациялар эгаллаб олди.

Бу сафар Америка президент сайловлари машҳур “рус хакерларисиз” бўлиб ўтди. Ҳаммаси йирик трансмиллий компаниялар қўли остида бўлди. Американинг янги президентини Google ва Facebook тайинлади. Билл Гейтснинг Амазон директори Жефф Безосга тегишлди бўлган Washington Post нашридаги мақолалари эса сайловчилар учун  ҳақиқий “йўриқномага” айланди.

“Менга яқинда - сени йирик технологик гигантлар қўллаб қувватламаса сайловда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ деб айтишди. Келинг буни иложи борлигини биргалашиб уларга  кўрсатиб қўяйлик”, - деган эди Дональд Трамп сайловдан бироз олдин.

Лекин у адашган эди.  Шундан бир кун ўтиб улкан маъмурий қувватга  эга бўлган ахборот технология компаниялари унга қарши ишлай бошлади.

Бугунги кунда йирк ОАВ ва интернет-платформалари бирлашган ҳолда Жо Байденни АҚШ президенти деб эълон қилишди. Ҳали сайлов натижалари расман эълон қилинмасдан туриб, сайловда йўл қўйилган кўплаб  қонунбузарликлар ва қалбакилаштиришларга қарамасдан.

Сўнгги ойларда IT-корпорациялар раҳбарларини  доимий равишда АҚШ Сенати ва Конгрессига чақириб турли масалалар бўйича ҳисобот беришлари талаб қилинмоқда. Мантиқий нуқтаи назардан қараганда ижтимоий тармоқ эгалари - Цукерберг (Facebook), Дорси (Twitter), Пичаи (Google)га  - асосан республикачилар ҳужум қилишлари керак. Ахир ушбу тармоқлар айнан Трампни ёмонлашган эди.   

Лекин аслида бошқача бўлиб чиқди. Иккала партия вакиллари ҳам IT гигантларга қарши чиқишди. Республикачилар ушбу компанияларни цензурада айблашган бўлса, демократ конгрессменлар BigTech компанияларини монополияда айблашди. 

Республикачилар Телекоммуникациялар тўғрисидаги қонуннинг 230-бўлимини бекор қилиш билан пўписа қилишди. Бу опраторларни ўз платформасида чоп этилган ҳар қандай контент учун жавоб беришга мажбур қилади. Яъни ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблайдиган ҳар қандай шахс ёки компания уларни судга бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уларнинг банкрот бўлишига олиб келиши аниқ.

Демократлар эса IT компанияларга қарши монополияга қарши қонунни қўллашмоқчи. Бу қонун бозорнинг улкан улушини эгаллаб олган корпорацияларни бўлак бўлак қилиб ташлаш имконини беради. Ўз вақтида ушбу қонун Рокфеллернинг нефт бизнесини ва IBM корпорациясини бўлак-бўлак қилган эди.

Вазиятдан хулоса қилганда қизиқ манзара пайдо бўлади. Бир бирига қарши қақшатқич кураш олиб бораётган икки партия IT-корпорацияларга қарши курашда гўёки бирлашгандек. Нега бундай бўлди?

Ўтган йил АҚШда ҳукумат тизими қандай ўзгариб келаётганини яққол намойиш қилди десак хато бўлмайди. Президент Трамп бутун дунё кўз олдида ҳукуматни қўлидан бой бериб келди. Шу билан бир вақтда бутун америка ва бутун дунё янгиликлар трендини ҳам IT гигантлари яратишди, десак хато бўлмайди. Ижтимоий тармоқлар Трампни ёвузлаштиришди, унинг тарафдорларига ҳужум қилишдт, Black Lives Matter ҳаракатини дунё миқёсига кўтаришди.

Гейтс, Безос ва Цукерберг “кўрсатмалари” жойларда Демократик партияга мансуб маҳаллий мэр ва губернаторлар томонидан аниқ бажарилди. Президент бошқарув жараёнидан деярли чиқариб ташланди, десак ҳам бўлади.

Масалан Нью Йорк мэри Трампнинг тўғридан-тўғри буйруқларини бажаришдан бош тортиб ўз шаҳрида тартибсизликларга йўл очиб берди.

Сиэтл шаҳри мэри эса, Twitterда президентга жавобан сурбетларча “Ўз бункерингда ўтиравер!”, деб ёзди.

Ноябрда бўлиб ўтган президент сайловлари ҳам ҳеч нарса ўзгартира олмади. Жо Байден – ўзининг қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, ҳукумат бошқарув дастакларидан узоқ бўлган марионетка президент ролига кўпроқ мос келишини кўрсатди.   

Жойларда ўз куч имкониятларидан келиб чиққан ҳолда— мэр ва губернаторлар бошқарувни олиб боради. Уларнинг устидан эса – трансмиллий компания эгалари, мультимиллиардерлар бошқарувни  олиб боради. Ёки уларанинг ортида турган, кенг оммага янада нотаниш бўлган қандайдир мавҳум шахслар.  

Ушбу икки қаватли бошқарув тизимида АҚШ президенти ёки бир қатор сиёсатчиларига умуман ўрин йўқ. Америка конгрессменларини, қайси партиядан бўлишидан қатъий назар – айнан мана шу нарса қўрқитмоқда. Улар ўзларини бир зумда кераксиз бўғиндек ҳис қилиб қолишди.

Америкаликлар бир зумда “рус хакераларини” унутганлари ҳам бежиз эмас. Дастур кодини кирил алифбосида ёзадиган (ха-ха) ўша ёлғондакам ёвузлар – жуда оддий ва тушунарли хавф эди. Турли миллат махсус хизматлари бир-бирининг томорқасига ана шундай тошлар отиб туришини одатий ҳол деса ҳам бўлади.  Лекин IT-корпорацияларнинг таъсир даражасининг кескин ўсиши  — бу ҳар қандай давлат ҳукуматини, уларнинг махсус хизматлари, сиёсатчилари ва ҳатто чарчамас Нэнси Пелоси билан билан бирга қўшиб бир зумда четга суриб қўйиши мумкин экан.

Бир неча йил олдин Россияда ҳам маҳаллий либераллар эркин Интернет ҳақида орзу қилишар эди. Бугун эса биз Америка мисолида мутлақ эркин интернет қандай бўлишини кўриб турибмиз. Улар ўзлари овоз берган эмас мутлақ бошқа президентга эга бўлишди. Бундан хулоса шуки , Интернет назоратисиз давлат суверенитети ҳам йўқ экан.

Хусусий бизнесда идеология бўлиши мумкин эмас, деган гапларга қарамасдан, Интернет-корпорациялар бутун дунёга аниқ ва равшан сиёсий дастурни синглирмоқда. Бугунги кунда унинг маъноси қуйидагилардан иборат: оқ танлилар ҳуқуқларини чеклаш, радикал “яшил” дастурни қўллаб қувватлаш, деиндустриализация, денационализация ва бутун дунё бўйлаб “маданий” урушлар қўзғаш.

Ушбу унчалик мураккаб бўлмаган дастурдан дунёнинг барча давлатларида осонгина нусха кўчирилмоқда. Маслан Black Lives Matter ҳаракатлари ҳатто Япониягача етиб борди.  

Бундан дунёнинг ҳар қандай жойида Америкада бугун ўрнатилган, тепада айтиб ўтилган “икки қаватли ҳукумат” тизимини ўрнатиш мумкин деган хулосага келиш мумкин.

Миллий интернет устидан назорат ўрнатишга қарши бўлганлар, аксарият ҳолларда IT-империялар хусусйи корхона эканига ва ижтимоий тармоқ эгалари ўз “дўкочаларида” исталган қоидаларни ўрнатишлари мумкинлигини айтишмоқда. Лекин ушбу компанияларнинг монополияга хос характери, миллионлар кишилар фикрини цензура остига олиш имконини беради ва шу билан бирга миллиардлаб кишилар орасида ҳар қандай ҳатто одамхўрликкача бўлган ёввойи ғояларни  ҳам тарқатиш имконини беради. Гитлер партиясининг асосий тарғибот нашри бўлган "Фолькишер Беобахтер" ҳам бир вақтлар хусусий нашриёт бўлганини унутмаймиз.

510

Россия қуроли: Су-57 қирувчиси ва “овчи” оғир зарба дрони

851
Декабрь ойида 76 та 5-авлод Су-57 самолётлари Россия Ҳаво-космик кучларини жанговар сафида ўз ўрнини эгаллайди. Сунъий интеллект билан жиҳозланган пилотсиз учар қурилма С-70 "Овчи" (Охотник) ҳам етказиб берилади.

Айни вақтда синов майдончасида ракеталарни тўхтатиш ва йўқ қилиш алгоритмларини муваффақиятли ўзлаштирмоқда.

Илгарироқ РФ Мудофаа вазирлиги ҳаво-космик кучлари йил охирига қадар бешинчи авлод Су-57 қирувчининг биринчи сериясини қабул қилиши ҳақида хабар берган эди, самолёт деярли тайёр. Келгусида ҳар йили 15 та самолёт ишлаб чиқарилади ва 2021 - 2027 йилларда 76 та Су-57 қирувчиси учта авиация полкини жиҳозлаш учун етказиб берилади.

Улардан биринчиси 1-поғонали двигател билан ишлаб чиқарилади ва 2025 йилдан 2-поғонали двигателлар серияси бошланади. Бироқ, бугунги кунда Су-57 дунёдаги энг илғор ва қудратли қирувчилардан бири ҳисобланади.

Россия бешинчи авлод самолёти барча турдаги ҳаво, ер ва сув устидаги нишонларни йўқ қилишга қодир. Маневрлик ва овоздан юқори тезликларнинг комбинацияси, замонавий борт электроникаси Су-57ни юқори жанговар самарадорлик ва рақибга нисбатан устунликни таъминлайди. Military Watch Magazine маълумотига кўра, Су-57 ноёб борт қуролларига, шу жумладан ултра сезгир радарларга, 400 км масофага учадиган “ҳаво-ҳаво” гипертовушли ракеталарига, рақиб ракеталаридан лазер ҳимоя қилиш тизимига ва бошқа юқори технологик афзалликларга эга.

Аввалроқ бешинчи авлод қирувчиси учун кенг кўламли авиация қуроллари (ракеталар) бўйича катта шартнома тузилганлиги, яъни Су-57 "бўш" учмаслиги ҳақида маълум бўлган эди. Оғир дронлар билан боғланганда Су-57 ҳаво қўмондонлиги марказига айланади. Икки юқори технологияли янги инновацияларнинг жанговар хусусиятларига ортиқча баҳо бериш қийин.

Жанговар устунлик

Энг янги қирувчи Суриядаги Россия қўшинлари гуруҳи таркибида синовдан ўтди. Парвозлар самарадорлигини, интеллектуал ахборот-бошқарув комплексини, қурол-яроғ ва барча борт тизимларини текшириш мақсадида 10тадан ортиқ парвоз амалга оширилди.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Су-57 қирувчиларининг айрим технологик устунлиги Американинг бешинчи авлод қирувчилари, хусусан F-22 Raptor учун умуман имконсиздир.

Сунъий интеллект жанговар бошқарув тизимини бирлаштирилган, бу ҳарбий илм-фанидаги инқилобдир. Су-57 қирувчиси автоматик режимда 90% вазифаларни бажаришга қодир ва ҳатто илгари тайёрланган дастур бўйича тўлиқ автоматик равишда ишлай олади. Агар учувчи жангда яраланган (ўлдирилган) бўлса, бошқарув тизими устувор вазифаларни мустақил равишда белгилайди, зарба беради ва транспорт воситаси ва одамнинг базага автоматик равишда қайтишини таъминлайди.

Х-диапазоннинг фазали антенна мажмуаси самолётнинг яхлит радарлари кўриш майдонини кенгайтиради, учувчининг вазиятни англаш қобилиятини оширади ва тактик усулларни бошқа қирувчилардан кўра яхшироқ бажаришга имкон беради. "Ён РЛТ" нишонларни қидириш имкониятини оширади ва Су-57 рақиб радарлари учун кўринмаслигининг сифат жиҳатидан янги даражасини яратади.

Уч ўлчовли вектори узоқ масофага ёки яқин жангларда ақл бовар қилмайдиган манервларни амалга оширишга имкон беради ва юқори жанговар омон қолиш гаровига айланади. Шу билан бирга, "самолёт-компьютер" аэродромларда қийинчиликларсиз техник хизмат кўрсатиш мумкин, ва асфалтланмаган аэродромлар шароитида учиб-қўнишга қодир. Бундай кучли ва технологик жиҳатдан олдиндан айтиб бўлмайдиган машиналар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмайди.

Су-57 улкан экспорт салоҳиятига эга ва серияга чиқишдан олдин ҳам хорижий мижозларнинг "сафини тўплади". Россия бешинчи авлод қирувчисининг биринчи эгаси -Жазоир, у минтақавий қўшниларининг ҳаво кучларини мустаҳкамлаш фонида 14 та самолётга буюртма берди. Шартнома нархи 2 миллиард $ни ташкил этади, етказиб бериш 2025 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Жанговар боғлам

2 декабр куни Ашулук полигонида ракета ҳужумида С-70 "Охотник" ҳужум дрони синовдан ўтказилди. “Ҳаво-ҳаво” ракеталарини қўллаш имитациясида, дроннинг қирувчиси билан биргаликда парвози амалга оширилди. Самолётларнинг электрон тизимларини ракеталарни бошқариш тизимлари ва Су-57 самолётлари билан биргаликда ҳаракати баҳоланди. “Охотник” дунёда биринчи қирувчи-тутувчи пилотсиз учар қурилма бўлиши мумкин. Машғулот босқичида ҳаводаги вазият ва нишонлари ҳақидаги барча маълумотларни ердан ёки бошқарувчи қирувчидан олади. Келажакда автоном жанговар фойдаланиш мумкин.

Оғир пилотсиз учар қурилма ўзининг "ақли" ва олти тоннадан ортиқ ракета ва бомбаларни 5000 км масофага етказиш қобилиятига эга. “Охотник”нинг Су-57 қирувчиси билан ҳарбий шериклиги энг юқори технологик рақибга яхши нарса ваъда қилмайди. “Сухой” яратилган кам кўринадиган “Охотник” Россия ҲКК зарбали функциялари бўлган биринчи оғир дронга айланади. Очиқ манбаларга кўра, машина узунлиги 19 метр, қанотлари 14 метр, парвоз оғирлиги 20 тонна ва максимал тезлиги - соатига 1000 километрга тенг.

“Охотник” нисбатан яқинда, 2019 йилнинг ёзида, тахминан 20 дақиқа давом этган биринчи парвозини амалга оширди. Парвози ишончли, яхши бошқарилди. Ўша йилнинг кузида “Охоник” ва Су-57 самолётларининг биринчи қўшма парвози амалга оширилди. Оғир дроннинг жанговар қобилиятлари доимий равишда такомиллашиб бормоқда; 2020 йилда сезиларли технологик тараққиётга эришилди. Яқин келажакда – “Охотник” турли шароитда ҳаво, ер ва ер усти нишонларига зарба бериш машқлари бажарилади.

Ҳозиргача дунёнинг бирон бир давлати ҳужум дронини “самолёт тўхтатиб қолувчи” сифатида фойдала олмади ва "шериклар" сезиларли даражада асабийлашмоқда.

851

НАТО нима учун Қора денгизга кирмоқчи?

974
(Янгиланган 18:11 03.12.2020)
НАТОнинг Қора денгизга киришдан мақсади - Россиянинг Кавказда роли кучайишига ва Россия-Туркия ҳамкорлигига тўсқинлик қилишми. Экспертлар фикри.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik, Галия Ибрагимова. Жо Байден Оқ уйга келишидан олдин Шимолий Атлантика альянсида ислоҳотлар бошланмоқда. Яқинда аъзо давлатлар ТИВлари иштирокида бўлиб ўтган саммитда ташкилотнинг асосий принциплари ва иш тартиби қайта кўриб чиқилди. Ҳаммаси ўзгарган бўсада альянснинг асосий душманлари – Россия ва Хитой ўзгаришсиз қолди.

НАТОни янги инқирозларга мувофиқлаштириш

Йенс Столтенберг альянс ташқи ишлар вазирлари билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Бу янги йил бошида НАТО давлат раҳбарлари учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган сўнгги ва якуний иш саммити бўлди. Унда иштирокчилар жамланиб қолган саволларга жавоб топиш ва янги иштирокчиларнинг кутилмаган ҳаракатларига тайёр туришни англатади. Бундай “совғалар” бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Масалан, ўтган йилги саммит вақтида Эммануэль Макрон НАТО бош мияси ўлганини таъкилаган эди. Бу мажлисда дискуссиянинг асосий мавзусига айланган ва барча режаларни чалкаштириб юборган эди. Чунки альянс аъзолари дарҳол блок ичида ҳамма ишлар жойида эканини исботлашга киришган эди.

Трансатлантик ҳамкорлигига ишонмаганлардан бири Дональд Трамп эди. Россия ва Хитойга қарши альянсни сақлаб қолиш керак деган таклифларга, Трамп дастлаб альянсга тўланадиган бадалларни оширишни талаб қилган эди. Ташқи хавфга қарши фақат Америка курашаётганини АҚШ президенти самарасиз деб ҳисоблашини айтган эди.

Бўлажак саммитда эса АҚШ номидан Жо Байден иштирок этади. Столтенберг хулосасига кўра Байден НАТОни аввалги нормал ҳолатига қайтаришига ва Америка НАТО билан ҳамкорлиги муҳим эканини қайд этишига умид билдирмоқда.

Саммит олдидан бош котиб таҳлилчиларга мурожаат қилиб, ташкилот ичидаги муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш услубларини таклиф қилиш ва яқин 10 йиллик режа тузишини сўраган. Буларнинг ҳаммаси "НАТО-2030" деб номланган эди.

Альянс муаммоларини ўрганиш билан ТИВ раҳбарлари шуғулланишди. Франция ва барча аъзолар ташкилотнинг “мияси ўлмаганини” лекин ислоҳотлар кераклигини тасдиқлашди.

“Ҳимоя иттифоқини янги халқаро вазиятга мослаштириш керак. Можароли ҳолатларда, бу ҳатто энг асосий принципларга зид бўлса ҳам,  НАТО тезкор ва бирлашган ҳолда ҳаракат қилиши керак”, - дейлиган якуний таҳлилий ҳужжатда.

Ҳисобот муаллифлари таклиф қилган асосий ўзгариш – НАТОдаги вето ҳуқуқини қайта кўриб чиқишдир. Айни дамда ташкилотнинг барча аъзолари ушбу ҳуқуққа эга. “Агар қарорларни ҳамма бир овоздан маъқуллаш талаби чекланса, альянс ичидаги танглик енгиллашади”, - деб хулоса қилишган докладчилар.

Барча вазирлар уларнинг фикрига қўшилишди, лекин  бундай ғояларни новаторлик деб аташди.

Яна “Москва қўли”

Лекин ташқи хавфлар борасида барча иштирокчилар якдиллик билдиришди: трансатлантика иттифоқига энг катта хавф бу - Россия ва Хитой томонидан.

“Москва ўз ядровий арсеналини янгиламоқда ва янги ракеталарни Шимолдан Суриягача ва  Ливиягача жойлаштирмоқда. Тоғли Қорабоғдаги можаро оқибатида ҳам ушбу ҳудудда Россия иштироки кучайди”, - дейди Столтенберг.

“Кремль собиқ Иттифоқ республикалари устидан гегемонияга эришмоқчи ва уларнинг суверенитетига путр етказмоқда. НАТО доимий агрессив бўлган Россия билан рақобат қилиш учун янги муҳитга мослашиши керак”, - дейилган бош котиб ҳисоботида.

“Россия хавфи”ни зарарсизлантириш бўйича ишлаб аллақачон бошлаб юборилган. Бунинг далили сифатида Столтенберг Грузия ва Украинани мисол қилиб келтирди. Ҳозир иккала давлат ҳам Альянснинг кенгайтирилган имкониятли аъзосига айланишган. Бу Ғарбнинг разведка маълумотлари ва илғор технологияларидан фойдаланиш имконини беради, лекин блокнинг тўлақонли аъзосига айланишга имкон бермайди.

Россияни ушлаб туриш мақсадида Альянс Қора денгизда иштирокини ҳам кенгайтирмоқчи. Бу “Россиянинг Қримда куч тўплашига жавоб бўлади”. Тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.

“НАТОнинг Қора денгиздаги ҳаракатлари ОБСЕ мазмунини ўлдирмоқда. Улар ягоналик ва бўлинмаслик принципларига менсимаслиқ қилишмоқда”, - деди Россия Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Константин Косачев.

Қора денгиздаги устувор вазифалар

“Ҳозир НАТОнинг асосий вазифаси – АҚШ президенти алмашишига тайёр бўлишдир. Блокда Байден ташкилот жипслашишига ёрдам беришига ва Трамп туфайли пайдо бўлган муаммолар йўқ бўлишига ишонишади. Лекин янги президент ҳам альян бюджетига барча аъзолар ЯИМининг 2% ини тўлаши керак, деб талаб қилишда давом этиши мумкин”, - дейди Россия халқаро ишлар кенгаши директори Андрей Кортунов.

Сиёсатчи хулосасига кўра, Байден келиши НАТО ва Россия муносабатларидаги тарангликни камайтирмайди, лекин Москва кўплаб халқро можароларга жалб қилинганини ҳисобга олган ҳолда, альянс ўзаро мулоқотни инкор қила олмайди, - ҳеч бўлмаса ҳарбийлар даражасида.

Россиянинг Кавказда таъсири ортиб бориши билан, НАТО Қора денгизга келгиси келиб қолган.

“Тоғли Қорабоғга Россия ҳарбийларининг кириши Ғарбнинг эътиборидан четда қолмади. Бу ҳудуд Қора денгиз яқинида жойлашган, НАТО уни ўз манфаатлари ҳудуди деб ҳисоблайди. У ера Москванинг кучайиши улар учун навбатдаги чақириқ. Шунинг учун ҳам улар Қора денгиз ҳудудига кўпроқ диққат қилишмоқда”, - дейди Кортунов.

Лекин ушбу денгиз ҳудудида Россия НАТОнинг ягона рақиби эмас. Бу ерда уларнинг кучайиши нафақат Москва балким Анқарага ҳам қарши қаратилган бўлиши мумкин. Туркия блок аъзоси бўлишига қарамасдан, кўплаб маслалар бўйича бошқача фикрга эга. Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция, Франция, Германия ва АҚШ билан ҳам қарама-қаршиликлари бор. Уларнинг яна бир мақсади – келажакда Россия ва Туркия яқинлашувини олдини олишдир”.

НАТОиннг Қора денгизга келишини Украина ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бунда улар асосий сабаб қилиб - Россиянинг Қримда ҳарбий жиҳатдан кучайиши кўрсатилган.

“Ярим оролда ҳарбий объектлар қурилишини Киев трансатлантика учун навбатдаги хавф деб талқин қилмоқда. Украина – Қримда Россия жанговар тизимларининг жойлаштирилишини – катта эътибор талаб қиладиган муаммо деб кўрсатишда давом этади”, - дейди Кортунов.

Иллюзиялар билан хайрлашинг

НАТОнинг Қора денгиз ҳудудига бўлган эътиборини Тбилиси ҳам қўллаб қувватлайди, деб ҳисоблайди Грузия жамоат ишлари университети  профессори Торнике Шарашенидзе. Бунга сабаб - Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбийларидир.

“Грузия НАТОга ўрта муддатда ҳам аъзо бўла олишига умид қилмайди. Лекин  блок билан ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоридир”, дейди Шарашенидзе.

Тоғли Қорабоғдаги уруш Россиянинг Кавказдаги ролини кучайтирди. Арманистоннинг иттифоқчиси бор – бу Россия. Озарбайжонда – Туркия бор. Грузияда – эса ҳеч қандай иттифоқчи йўқ, демак у фақат НАТОдан умид қилиши мумкин.

Лекин на Грузия на Қора денгиз ҳудуди НАТО учун ҳозир усувор вазифа эмас. Энг асосий муаммо – Байден билан мулоқотни йўлга қўйиш. Келгуси йил бошида бўлиб ўтиши кутилаётган саммит – биринчи синов бўлади.

974

"Ёрдам керак". Тихановская АҚШдан Минск бўйича янги санкциялар қабул қилишни сўради

94
(Янгиланган 18:36 05.12.2020)
Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг амалдаги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга бормоқчи

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШ ҳукуматига америка етакчисининг Беларусга нисбатан санкциялар киритиш ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Sputnik радиоси.

"Биз гарчи шундай мураккаб ўтиш даврида АҚШдан бўладиган катта ёрдамга муҳтожмиз. Мен АҚШ конгрессини "Беларусда демократия, инсон ҳуқуқлари ва суверенитет" тўғрисидаги қонун лойиҳасини тезкор тартибда қабул қилишни чақираман, – деб таъкидлаган Тихановская Washington Post нашрида жойлаштирилган материалида.

Бундан ташқари у ЕИ ва АҚШга "фаол маънавий ва техник кўмак" ҳамда "яқинда беларус амалдорларига нисбатан санкцияларни кенгайтирган АҚШ жорий маъмуриятининг сайи-ҳаракатлари" учун миннатдорлик билдирган.

Бундан ташқари, Тихановская Вашингтонга боришни режалаштираётганини маълум қилган.

"Мен инаугурация ҳафталигида (АҚШ) жорий маъмуриятига унинг Беларус халқига кўрсатаётган ёрдами учун шахсан миннатдорлик билдириш учун Вашингтонга бориш ниятидаман. Шу билан бир вақтнинг ўзида Беларуснинг демократияга ўтишига кўмак бериши учун янги маъмурият билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатишдан умидворман", - деб қўшимча қилган муҳолифатчи.

Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, АҚШ президенти Белорусия Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатлар учун масъул бўлган давлат амалдори, республикадаги вазият билан боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситаларига ёки инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши ҳаракатларда фаол иштирок этган Иттифоқ давлатининг расмий вакили ёки Россия фуқароси визасини блоклаб қўйиши мумкин. 

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Расмийларнинг таъкидлашича, бу норозилик намойишлари радикаллаштирмоқда ва шаҳар кўчаларидан ҳовлилар томон кўчирилмоқда.

94