Офис компании Pfizer в Нью-Йорке

Нега Ғарб аҳолиси ўз вакциналарига ишонмай қўйган?

434
(Янгиланган 17:27 22.12.2020)
Ғарбдаги йирик вакцина ишлаб чиқарувчи фармацевтика компаниялари ўз тарихи давомида йўл қўйилган ноқонуний ҳаракатлар туфайли аҳоли ишончини йўқотган.

Ғарб аҳолиси ўз фармасаноати ишлаб чиққан вакциналардан ваҳимага тушиб қолган. Бир биридан қўрқинчли миш-мишлар яшин тезлигида тарқалмоқда. Фуқаролар оммавий равишда вакцина олишдан бош тортмоқда. Аҳоли асосан вакцинанинг мудҳиш оқибатлари ва оммавий чиплаштиришдан қўрқмоқда.

Умуман, ҳайрон қолишга ўрин йўқ деса ҳам бўлади. Европада бу биринчи маротаба эмас. Англияда 18  асрда, чечак касалига қарши биринчи вакцинани ўзига укол қилган фермер ва унинг оиласини қўшнилари ҳайдаб солган экан. Улар ўшанда вакцина оқибатида дум ва шохлари ўсиб чиқишидан қўрқишган экан...

Бугун қадимий қўрқувлар яна авж олган кўринади. Энг катта қўрқув эса Британиянинг энг бадавлат ҳудудларида кузатилмоқда. Аслида эса, ҳақиқатдан ҳам хавфли бўлган “Билл Гейтс” компанияси томонидан яратилган вакцина эса – Британиянинг камбағал ҳудудларида тарқатилмоқда.

Британияда ўтказилган сўровга кўра, 86 % ота-оналар коронавирус вакцинаси “мудҳиш оқибатларга” олиб келишиш мумкин деб ҳисоблайди. Сўровда иштирок этганларнинг 50% - ўз болаларини эмлашдан мутлақ воз кечишган.

Фрациялик журналистлар аниқлашига кўра, аксарият аҳоли - коронавирусга қарши вакцина олишга қарши. Чунки улар – ишонишмайди. Улар на хорижий, на ўз вакциналарига, на Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва на ОАВларга ишонишмайди.

Германияда вакцинацияга қарши бўлганлар эса митинглар уюштиришмоқда. Нью-Йорқ ва Лос-Анжелесда эса фуқаролар норозилик намойишларига чиқмоқда. Американинг оммавий ОАВларидан бири бўлган Fox News муаллифи Такер Карлсон “коронавирус вакцинаси ижтимоий назорат воситасига айланиши”ни башорат қилди.

Хўш, вакцинациялашга қарши бундай жазавали муносабат бўлишига сабаб нимада? Ўзларининг қулай ҳаёт тарзидан бирдан чиқиб кетган, оммавий тушкунликка тушган ва эртанги кунга ишончини йўқотган одамларда бу кутилган ҳолат бўлиши мумкин. Лекин Асосий сабаб – тиббиётнинг ҳаддар ортиқ тижоратлашишидадир.

Россия ва Хитойда вакциналар кўп йиллик анъанага эга бўлган давлат илмий институтларида, лабораторияларида яратилади. Ушбу давлаталарда эпидемиология ва вирусология соҳалари учун фақатгина ҳукумат жавобгардир.

СССР ва ХХР ўз тарихи давомида вабо, холера, полеиомиелит каби хавфли эпидемияларни енгиб ўтиб, ўз тиббий илмий тизими ва пандемияларга қарши кураш анъаналарига эга бўлиб ва аҳоли орасида ишонч қозониб улгурган.

Ғарбда эса вазият бошқача. Асосий мақсади даромад олиш бўлган фармацевтика компанияларига аҳоли ҳар доим шубҳа билан қараган. Масалан Pfizer 1990 йилларда ўз янги препаратини Нигериялик болаларда ноқонуний синовдан ўтказишда айбланган эди. Синовда бир неча бола вафот этган. Ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида Жон Ле Карренинг “Фидокор боғбон” романидан билиб олса бўлади.

Ўшанда Нигерия ҳукумати корпорацияга 6,9 миллиар долларлик товон тўлашни талаб қилган, суд жараёнида эса воқеанинг турли хунук тафсилотлари ҳам очиқланган эди. Хусусан, Pfizer томонидан бош прокурорни “сотиб олишга” уриниш, беморлар тиббий карталарининг йўқолиб қолиши – ва бошқа ҳолатлар компанияга бўлган ишончни мутлақ тушириб юборган эди.

2015-2016 йилларда юзлаб америкаликлар Pfizer компаниясига қарши судга мурожаат қилган эди. Уларнинг фикрига кўра, компания ишлаб чиққан антидепрессант - чақалоқларнинг мажруҳ бўлиб туғилишига олиб келган. Компания ушбу арзлардан ўзини ҳимоя қила олган, лекин ишонч барибир дарз кетган эди.

2019 йилда эса Pfizer устидан яна аризалар ёзилди. Даъвогарлар айтишига кўра, компания  дориларидан бири инсон организмига канцироген таъсир кўрсатар ва саратон пайдо бўлишига олиб келар экан.

Яна бир вакцина ишлаб чиқарувчи - Moderna компаниясининг эса бундай тарихи йўқ. Бу хусусий биотехнологик компания 2011 йилда АҚШда ташкил қилинган. Компания фаолиятининг энг бошида номаълум инвестор унга 2 миллиард инвестиция киритган. Компания кимга тегишли экани ва бирор иш нотўғри кетса ким жавоб бериши ҳам - ҳалигача номаълум.

Одатда етакчи фармцевтика компаниялар ўз изланишлари ва фаолияти ҳақида тез-тез илмий ишлар ва турли мақолалар чоп этиб боради. Уларнинг натижасида компания инвесторларини аниқлаш мумкин. Лекин Moderna бутун фаолияти давомида ҳеч қандай маълумот чоп этмаган.

Америка ОАВлари уни биотех оламида “энг сирли” компания деб аташмоқда. Компания топ менеджерлари хабар беришига кўра, улар атайлаб стелс технологиялари асосида фаолият юритишмоқда. Журналистлар ва оддий фуқаролар Moderna ҳудудига қадам боса олмайди. У ер ҳарбий базадан ҳам қаттиқроқ қўриқланади.  

Ишончга сазовор бўлган илмий ОАВда Moderna ҳақида фақат битта ишончли мақола бор эди. У ҳам Science Mаgazineда 2017 йилда пайдо бўлган. Ушбу мақола 2020 йилда деярли тўлиқ қайта тўғрилаб чиқилган. У ердаги ҳамма танқидий нуқталар олиб ташланган. Мана шуларнинг брачаси ишонч пайдо бўлишига халал бермоқда.

Энг қизиғи Moderna компанияси ўзининг 9 йилллик фаолияти давомида бирорта ҳам вакцина кашф этмаган, умуман ҳеч қандай дори ёки бошқа нарса сотувга чиқармаган. Шу ўринда ўз ўзидан савол туғилади: бу йигитлар ўзи ким? Улар ўз лабораторияларда нима билан шуғулланишмоқда? Нима учун “олтин миллиард” аҳолиси улар яратган биринчи маҳсулот – коронавирусга қарши вакцинани ўзларида синаб кўриши керак?

The New York Times  2014 йилда фармацевтика соҳасига давлат сармоялари миқдори деярли тўхтатилганини ва озод бўлган бўшлиққа хусусий корхоналар ўзини ўраётгани ҳақида хабар қилган эди. Хусусий сармоядорлар ҳар қандай “стартап”ларга молия киритишга тайёр эдилар, олимлар эса уларнинг истагини бажаришга. “Америка илмини улкан маблағли миллиардерлар хусусийлаштирди”, - деб ёзган эди ўшанда газета.

Энг хавторлиси шундаки, ўша изланишларда олимлар қандай буюртмалар олишган, миллардерлар биотехнология соҳасидан нималарга эришишни истагани ҳалигача номаълум.

Ана шундай вазиятда Калифорния ҳукумати барча фуқароларни мажбурий вакцинация қилиш ҳақида қонун қабул қилмоқчи бўлаётгани – кўплаб кишиларни ваҳимага тушишига ва намойишларга чиқишига сабаб бўлмоқда. Чунки синовдан ўтмаган компания томонидан ишлаб чиқилган вакцина бирор салбий хусусиятга эга бўлса – ҳеч ким жавоб бермайди.

Фармакомпаниялар эса жавобгарликдан қочишни жуда яхши билишади. Бу яқинда АҚШда Саклерлар оиласи яққол намойиш қилди. Улар 1990 йилларда маҳаллий амалдорлар ва шифокорларни ўзига оғдириш оқибатида миллионлаб америкаликларни ўз дориларига ўргатиб олишган. Дорилар таркибида опиум бўлгани ва  беморлар наркотикларга ўрганиб қолиши кейин аниқланган. АҚШдаги “опиум эпидемияси” юз минглар кишиларни ўзлимига олиб келганидан сўнг ҳам Саклерларга ҳеч нарса бўлмади.

Улар ўз фирмаси бошқарувидан чиқишди. Массачусетс суди Purdue Pharmaни 8,3 миллиард жарима тўлашга маҳкум қилди, лекин шу вақтнинг ўзида компания банкротлик эълон қилди. Оқибатда таъсисчи жавобгарликдан, корхона эса жарима тўлашдан қутилиб қолди.

Россияда ҳам бир вақтлар фармацевтика соҳаси ҳаддан ортиқ тижоратлашиб кетган эди. Истеъмолчилар тиббиёт корхоналарини ашаддий душман деб билиб, уларнинг маҳсулот ва хизматларидан ва ҳатто вакциналардан кескин воз кеча бошлашган эди. кейинчалик, давлат миқёсида ушбу йўналиш жамиятнинг кескин норозилигига олиб келишини тушуниб етишди. Ахир тин вақтда бу унчалик сезилмаса-да, эпидемиологик шароитда бундай кескинликнинг оқибати жуда ёмон бўлиши мумкин.

434

“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди

462
(Янгиланган 18:02 20.01.2021)
Жо Байден ўз инаугурацияга АҚШнинг асосий ҳамкори бўлган Германиядан унчалик ёқимли бўлмаган совғани олди.

Бу янги администрация ҳал қилиниши керак бўлган, эҳтиёткорлик билан ўралган ва лента билан боғланган асосий муаммолар тўпламини акс этади.

АҚШ “Шимолий оқим 2” (ШО-2) қурилишида иштирок этган Россия "Фортуна" қувур ётқизиш кемасига қарши санкциялар жорий қилди. Шунингдек, Германия ОАВларига кўра, Американинг Берлиндаги элчихонаси Германия ҳукуматига янги чеклов чораларини жорий этиш режалари тўғрисида хабар берди.

Германия ҳукумати ўзининг кучсизлигидан, ҳақоратли тарзда "буни афсус билан маълумот учун қабул қилганликлари" ҳақида муносабат билдирди, яъни расмий равишда ташвиш билдирилгани ҳам йўқ.

Бу содир бўлган воқеалар бундан бир неча кун олдин содир бўлган яна бир муҳим воқеанинг давоми эди.

АҚШ собиқ давлат котиби ва Жо Байденнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Николас Бернс сайловда бир вақтнинг ўзида, янги администрация "Германия ҳукумати ва бошқа иштирокчи давлатлар билан ишонч ва оқилоналик билан суҳбат" ўтказиши учун АҚШ газ қувурига қўйилган санкцияларини бир вақтнинг ўзида музлатиб қўйиш ва унинг қурилишини тўхтатиб туриш ғоясини илгари сурди.

Шубҳасиз, Бернс ўз ташаббуси билан ҳаракат қилмаган, аксинча Вашингтоннинг таклифини айтди.

Бироқ, немислар унга қўл силтаб эътиборсизлик билдиришди. Бундестаг Энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст Германия энергетика сиёсатининг АҚШ билан муҳокама қилинишини "умуман ноўрин" деб айтди. Унинг таъкидлашича, "ШО-2"нинг қурилиши - бу фақат Европанинг иши, у барча зарур рухсатномаларга эга ва шу сабабли тезда тугатилиши керак".

Сўнгги ўн йилликда Дональд Трампнинг президентлигида носозлик юз берган ва демократлар уни қайта тикламоқчи бўлган - Американинг ташқи сиёсати кўпинча глобалист сифатида тавсифланади. У иккита асосий ва бир хил даражада муҳим таркибий қисмлардан иборат - процессуал-институционал ва мафкуравий.

Мафкура учун - ЛГБТ-ривожланишидан тортиб, экологик сабабларга кўра, инсониятнинг гўшт истеъмол қилишдан воз кечишгача бўлган   энг либерал ва илғор ғояларнинг катта мажмуа жавоб беради. Бунда тарафдорларнинг радикализми "ягона ҳақиқий таълимот"га риоя қилиш талаблари ва рози бўлмаганларни таъқиб қилиш тобора кучаймоқда.

Институционал қисм жамоатчиликка яхши маълум ва у миллатлараро ташкилотлар, ҳужжатлар ва процедуралар тизимидан иборат. Шу тариқа АҚШ кўп йиллар давомида дунёга мақбул ўйин қоидаларини ўрнатиш ва ўз глобал етакчиликни абадий ўрнатиш деган машҳур фикр бор.

Бир нарса кўнгилдагидек кетмагани анчадан бери аён бўлиб қолди. Кўплаб давлатлар ўзларига нисбатан олдиндан адолатсиз эканлиги маълум бўлган тизимда ўйнашни ва ғалаба қозонишни ўрганди. Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларини ўз фойдасига муваффақиятли татбиқ этиши истиснолардан кўра, аниқ мисол бўлади. Буни Дональд Трамп тўрт йил давомида такрорлаб келди, иккиланмасдан АҚШни кўплаб халқаро шартномалар ва ташкилотлардан чиқишга олиб келди: аслида улар Америка учун аввал ўйлаганидек фойдали эмас.

Шуни англаш қийин эмаски, улардан бири Германия АҚШнинг бир нечта имтиёзли шериклари кўпроқ бонусларга эга - ва аллақачон аниқ бўлиб қолганидек, улардан қандай қилиб яхши фойдаланишни билишади.

Германия ўз суверенитетини аста-секин, жимгина тиклаш ва Америкадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш схемасини барбод қилган, бор ҳақиқатни, шошмашарлик билан айтган Трамп айнан шунинг учун Берлин учун жуда ноқулай эди.

Айнан шунинг учун ҳам ГФР ҳукумати Байденни эйфория билан АҚШ янги президенти сифатида қабул қилди: бу немислар учун муносабатларни анча қулай форматни қайтаришини ваъда қилмоқда - тарғибот риторикасининг тўлиқ мос келиши ва Германия учун қулай кун тартибини зимдан муваффақиятли ўтказиши мумкин.

Бу "Шимолий оқим-2" билан содир бўлмоқда. Сўнгги ойларда қувур линияси қурилишини океанорти санкцияларининг босимидан иложи борича ҳимоя қилиш чоралари кўрилди. Ўша "Фортуна"нинг эгалари ўзгартирилди. Мекленбург-Ворпоммерн парламенти лойиҳанинг операцион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун фонд яратди.

Энг қизиғи шундаки, ушбу тузилма ёрдамида Германия ҳукумати иккита қуённи битта ўқ билан ўлдиришга уринмоқдалар: қурилишни ўзи қўллаб-қувватлашдан ташқари, унинг, чунки янги ташкилот "Мекленбург-Ғарбий Померания" иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фонди "деб номланган ва "Германиянинг иқлим мақсадларига эришиш"ни тарғиб қилиш бўйича ахборот ва мафкуравий таъминотини ҳам амалга оширмоқдалар. Шу тарзда экологик кун тартиби узатилмоқда, чунки мамлакат ичкарисида "ШО-2"га қаршилик қилиш яшиллар фаолроқ ишлатмоқда.

Жо Байден жамоаси жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Улар, Трамп қилганидек - стратегик шеригига қарши қаттиқ чоралар кўриш билан бутун дунёга катта жанжал кўтара  олишмайди. Бу шунчаки Ғарб бирлигини тиклаш бўйича асосларга зид, демократлар улар билан ҳокимиятга қайтмоқда. Бундан ташқари, умуман олганда, Берлин Вашингтонга содиқ ғайрат ва чуқур мафкуравий иттифоқни намойиш этади, бу уларнинг Россияда Алексей Навальний ҳибсга олинишига нисбатан синхрон-ғазабланган реакция билан яна бир бор намоён бўлди.

Пардалар ортидаги “базм”ларда ишлашнинг одатий усуллари ва босимнинг аста-секин ўсиб бориши бир неча ойга чўзилиб кетиши билан таҳдид қилмоқда: немислар халқаро-бюрократик тортиш-туртиш ва сансалорлик бўйича катта усталари ҳисобланади. Ўша вақтга қадар "ШО-2" қуриб битказилади, америкаликларга эса мушт силкитиш учун кеч бўлади.

Натижада Жо Байден президентликнинг илк кунлариданоқ янги администрация ўз ишида қатъиян қабул қилиниши мумкин бўлмаган трампизм ва ғоявий жиҳатдан тўғри, аммо қатъий самарасиз либерал глобализмни танлашга мажбур бўлади.

Бироқ, Германияда ўзига хос қийинчиликлари бор. Кеча “Газпром” сиёсий босим туфайли "ШО-2" газ қувури учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди, бу эса лойиҳанинг тўхтатилиши ёки ҳатто бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Бу биринчи навбатда мустақилликка интилиш ва геосиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиш борасидаги Навальнийни заҳарлаш иши кўринишидаги Россияга қарши картасини ўйнашни яхши фикр деб билган Берлин учун огоҳлантириш - Россиянинг бундай нарсаларга қанчалик оғриқли жавоб қайтариши мумкинлигини яна бир бор унутди.

462
Теглар:
Жо Байден, Дональд Трамп, газ, санкциялар, Навальний, Германия, АҚШ, Россия, Шимолий оқим-2
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни узайтирди
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди
АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Атомная подводная лодка ВМФ России. Архивное фото

Путин “матрёшкаси” ёки Россиянинг янги сув ости кемаси ҳақида нималар маълум бўлди

1327
(Янгиланган 09:44 20.01.2021)
Россиянинг ядровий энергия ёрдамида ҳаракатланувчи, континентлараро стратегик торпедоси АҚШ мудофаа тизимини чил-парчин қилди. Энди уларни икки океан ҳам "ҳимоя гумбазлари" ҳам ҳимоя қила олмайди.

Россияда махсус атом сув ости кемаси қурилиши якунига етмоқда. Қисқа вақт ичида унинг гидравлик синовлари бошланиши керак. Россия ҳарбий-денгиз флотига (ҲДФ) ушбу кема 2027 йилга қадар фойдаланишга топширилиши керак.

“Ульяновск” (09853 проект) туридаги субмариналарини қуриши Севмаш заводида 2017 йилда бошланган эди. Лекин кейинчалик кема конструкцияси замонавий тизим ва механизмлар билан тўлдирилган. Military Watch Magazine нашрига кўра, ушбу кемалар совет даврида қурилган “Борей” стратегик атом сув ости крейсерларининг кичрайтирилган нусхасидир.

"Ульяновск" сув ости кемаси "Хабаровск" ва "Белгород"дан фарқли ўлароқ, "Посейдон"  - термоядровий торпедолар билан жиҳозлангандир. Яқин келажакда Россия шимолий флот таркибида камида иккита ана шундай торпедолар ташувчи кемалар бўлишини режалаштирган.

Денгиз худоси 

"Посейдон"  - кўп мақсадли океан системаси бўлиб, у НАТОнинг Шарқий Европа ҳудудига кенгайиши ва Пентагоннинг зарба бериш потенциалини оширишга қарши жавобдир.

"Посейдон"  - Россиянинг энг махфий лойиҳаларидан бири бўлиб, eшбу тизим ҳақида аниқ маълумот жуда кам тарқалган. У ҳақида бироз олдин чоп этилган эҳтимолий хусусиятлари ҳам мутахассисларга Россиянинг у ядровий ушлаб туриш тизими ҳақида тасаввур бериши мумкин.

Океанская многоцелевая система Посейдон
Пресс-служба Минобороны РФ
Полигонные испытания комплекса "Посейдон"

"Ульяновск" — серияли субмарина бўлиб,  "Хабаровск" концепциясининг давомчисидир. “Ульяновск” икки корпусли компоновкага эга бўлиши мумкин. Сув ости кемасининг узунлиги 113 метрга етиши, тўлиқ сув сиғими— ўртача 10 минг тоннани ташкил қилиши, сувга шўнғиш хусусияти 500 метргача бўлиши, сув остида ҳаракатланиш тезлиги 30 узелгача бўлиши мумкин. Кема 120 сутка давомида чекланмаган масофага автоном сузишда бўлиши мумкин. Экипаж – 100 киши.

Ульяновск 6та “Посейдон” торпедолари, “Калибр-ПЛ" қанотли ракеталари, "Циркон" гипертовуш ракеталар  ва "Пакет-ПЛ" ўз-ўзини ҳимоя қилиш мажмуаси билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Россиянинг кўп мақсадли океан тизими душманнинг аваташувчи гуруҳларини, қирғоқдани нишонларни, ҳарбий базаларини ва қирғоқбўйидаги бошқа стратегик объектларини йўқ қилиши мумкин.

Путин “матрешка”си

09851 ва 09853 лойиҳаларига мансуб сув ости торпедолари ташувчилари – яширин ва жуда қудратли бўлиши мумкин. Улар жаҳон океанининг  исталган қисмида 4 ой давомида сув остида яширин жанговар хизмат олиб бориши мумкин. Ўз навбатида “Посейдон” аппаратлари - янада яширин ва янада автоном, жанговар вазиятда эса – умуман  йўқ қилиб бўлмайдиган даражада ҳимояланган.

Россиянинг кўп мақсадли океан сув ости жанговар тизими – атом сув ости кемаси ва континентлараро термоядровий торпедолар, қандайдир маънода рус матрешкасини эслатади. Душманлар уни безовта қилмагани  маъқул, жиддий сабаб бўлмаса - у ишга тушмайди.  

"Посейдон" – ядровий двигателга эга бўлган сув ости аппаратининг узунлиги 20 метр, диаметри 1,8 м ва оғирлиги 100 тоннани ташкил қилади. У чекланмаган масофадаги нишонга зарба бериши, сув остига 1км чуқурликкача яшириниши, 100 узел (185 км/соат) тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Ундан ташқари сув ости аппаратининг ўз сунъий онги бўлади ва ўз ташувчисидан бир неча минг км узоқликда мустақил ҳаракат қилиши мумкин. Қандай тезлик ва чуқурликда ҳаракатланишни аппаратнинг ўзи вазиятга қараб ҳал қилади. Унинг максимал тезлиги ҳар қандай хавфдан қочиб  қаолиш имконини беради. Унинг турган жойини  гидроакустик воситалар ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ.

“Посейдон” 10 км масофагача денгиз туби релльефига мувофиқ ҳаракат йўналишини белгилаши, нишонга етиб борганидан сўнг ҳам жанговар боши ишга туширилишини ойлаб кутиши ёки базага қайтиши мумкин.  "Посейдон" жанговар қисмининг қуввати  — 100 мегатонна тротилни ташкил қилади. Унинг “жанговар бошидаги” кобальт секция – душман ҳудудини максимал даражада радиоактив ифлослантириш учун мўлжалланган.

Бундай тафсилотлар Россияга билан “куч нуқтаи назаридан” гаплашишни режалаштирган “ҳамкорлар” учун атайлаб хабар қилинмоқда. Атом субмариналари ва стратегик торпедоларининг ушбу хусусиятлари, душман сувда ва қуруқликда мустаҳкам “ҳимоя гумбази” яратган ҳолда ҳам жавоб зарбаси бериш имконятини сақлаб қолиш учун яратилган.

Режалаштирилаётган 4та субмариналар – бу жаҳон океанида 24та “Посейдон” дегани. Forbes баҳо беришига кўра ушбу торпедолар ҳар қандай рақибнинг қирғоқ мудофаасини нольга тенглаштириши, авиаташувчи гуруҳларини йўқ қилиши мумкин. Ушбу тизим АҚШнинг ғарбий ёки шарқий қирғоғига мисли кўрилмаган миқдорида зарар етказиши мумкин. Бундай хусусиятга эга бўлган ҲДФ дунёда бошқа йўқ.

ҲДФ стратегиясида рус революцияси

Вашингтон ўзининг ҲДФ ва хорижий ҳарбий базалар тармоғига ишонган ҳолда тажовузкор ташқи сиёсати олиб бормоқда ва бутун дунёни назорат қилишни режалаштирган.

Россия стратегик кўп мақсадли субмариналари яратишига сабаб, АҚШ ўз сув ости кемаларида 2,5 км масофага зарба бера оладиган “Томогавк”  ракеталарини жойлаштириши сабаб бўлган, деб ҳисоблайди экспертлар.

 “Посейдон”лар пайдо бўлиши Американи жиддий уйловга солган. Уларни ҳозир - жанг вақтида ушбу қуроллардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузмайдими, деган савол қийнамоқда. Бу жавобсиз саволдир.

Россия “Посейдон”лари АҚШ олдин эга бўлган, икки океан ҳимоясидан маҳрум қилади. Термоядровий заряд билан жиҳозланган ақлли сув ости дронларининг борлигини ўзи америкаликларни тинчликка мажбурлайди, келишувчанлигини оширади. Бунга жавобан эса Вашингтон, улкан молиявий харажатлар қилиши, “қиёмат куни торпедоларига” қарши мутлақ янги ҳимоя тизими яратиши керак бўлади. Лекин бунга америкаликларнинг технологик қолоқлиги халал беради.

Келажакда эса, ядровий торпедолар йирик ҳарбий кемаларга, ёки гидрографик ва савдо кемалари кўринишидаги яширин кемаларда ҳам ўрнатилиши мумкин.

"Посейдон" тизими бугунг кунда мавжуд бўлган ҳеч қандай қуролланишни чекловчи тизимлар остига тушмайди ва улкан экспорт потенциалига эга. Халқаро қурол бозорида унга келишилган “жанговар бош” ўрнатган ҳолда ҳаридорларга етказиб бериш мумкин.

Ҳиндистон ва Хитой ушбу қуролни кўп ўйлаб ўтирмасдан сотиб олган бўларди. Хитой мутахассслари ана шундай технологиялар сув остида катта чуқурликда изланишлар ўтказиш учун идеал восита бўлиши мумкинлигини маълум қилишди. Дарҳақиқат “Посейдон” корпуси уни 14 кмгача денгиз тубига тушириш имконини беради.

Нима бўлгандан ҳам, Россиянинг ядровий энергия ёрдамида ҳаракатланувчи, стратегик континентлараро  аппаратининг келажаги порлоқдир. Москва эса - ҳар қандай ноқулай ҳамкорлар билан “инсонпарварлик кучи” нуқтаи назаридан музокаралар олиб боришга тайёр.

1327
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

43
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

43