Океандаги қалқон: Россия ҳарбий денгиз-флоти 2020 йилда қандай ўзгарди

911
(Янгиланган 15:23 24.12.2020)
Россия ҳарбий-денгиз флоти 2021 йилни сезиларли даражада мустаҳкамланган, сон ва сифат жиҳатидан ўсган ҳолда кутиб олмоқда.

Энг замонавий қурол-яроғ, қитъалараро логистика ва космик раззведка маълумотларига эга бўлган Россия Ҳарбий-денгиз флотининг (ҲДФ) кемалари, денгиз авиацияси ҳамда қирғоқ қўшинлари мамлакатнинг сув чегараларини ишончли қўриқламоқда.   

Ракеталар билан жиҳозланган сув ости атом крейсерлари Жаҳон океанларининг белгиланган ҳудудларида режага мувофиқ жанговар хизматни олиб бормоқда.

Россия қалқони

Россия ҲДФ 2020 йилда 40га яқин сув усти ва сув ости ҳарбий кемалари, таъминлов кемаларига эга бўлишди. Улар орасида "Булава" номли қитъалараро баллистик ракеталар билан жиҳозланган "Борей-А" лойиҳасига мансуб бош атом сув ости крейсери  "Князь Владимир" ҳам бор.

Американининг Military Watch таҳлилий нашри ёзишига кўра, "Янги сув ости кемалари 4та қўшимча ракета блокларига эга. Шундай қилиб улардаги жами қитъалараро баллистик ракеталар сони 16тага етган. Ҳар бир ракета 6-10 дона ядровий жанговар бошга эга ".

Россия кўплаб кичик кемалардан иборат бўлган “москит флоти” эмас гипертовушли қурол билан жиҳозланган йирик сув ости ва сув усти кемаларидан иборат ядро-ракетали флот қурмоқда. 2020 йилда фойдалнишга 7 та йирик жанговар кема ҳамда 955А ва 885М лойиҳаларига мансуб 2та атом сув ости кемаси фойдаланишга топширилган. Ундан ташқари яна 16та кема қурилиши ва 19 та кема қайта таъмирланиши давом этмоқда. Улар орасида "Борей-А" лойиҳасига мансуб стратегик субмариналар, кўп мақсадли атом сув ости кемалари  ҳамда 636.3. лойиҳага мансуб дизель-электрик кичик кемалар бор.

Айни дамда қурилаётган ва модернизация қилинаётган узоқ масофага юришга мўлжалланган кемалар сони 41тани ташкил қилади. 2021 йилда Россия ҲДФ таркибига яна 4та сув ости кемаси қўшилиши кутилмоқда. Улар орасида "Борей-А" классидаги 2та стратегик ракета-ташувчи – "Князь Олег" ва "Генералиссимус Суворов"лар ҳам бор. Шунингдек 6та сув усти кемалари ва 20дан ортиқ турли катер ва таъминлов кемалари ҳамда ўнлаб янги учувчи аппаратлар бор.

Россия ҲДФ таркибила бир йил ичида янги мотоғўқчи дивизия ва қирғоқ ракета бригадаси ташкил қилинган. Улар қирғоқ ракета мажмуалари "Бал" ва "Бастион" билан жиҳозланган.

Қора денгиз флоти инфратузилмаси ҳам илдам ривожланиб бормоқда. Хусусан у энг янги сув юзасини автоматик ёритиш ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, Каспийскда янги база қуриб топширилди.

Севастополе ва Калининградда “Яхрома” радио локацион станцияларини қуриш бошланган. Янги РЛСлар горизонт ортидаги ҳаво нишонларини ҳам “кўриш” қобилиятига эга бўлади.

Муносиб жавоб

2018-2020 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 551 миллиард рубл бўлган қуролланиш бўйича давлат дастури тўлиқ бажарилди.

Натижада Россия ҲДФда замонавий қуролланиш миқдори 63%дан ошиб кетди, умумқўшин миқёсида эса замонавий қуролланиш даражаси 70,1%.

Айтиш жоизки Россия Қуролланиш пойгасида иштирок этаётгани йўқ. Бу йил РФ ҳарбий харажатлар миқдори бўйича 8 ўриндан 9 ўринга ўтди. Олдинда одатдагидек АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия ва Япония.

Россия ҲДФи янги технологияларни ўзлаштириш борасида ҳам ютуқларга эришмоқда. Хусусан, кемага ўрнатилган  гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи “Циркон” ракетасининг бир неча мувафақиятли синовлари ўтказилди.

21 декабрь куни Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган  мажлисда президент Владимир Путин яқин вақт ичида Россиянинг сув ости ва сув усти кемалари “Циркон” ракеталари билан жиҳозланишини маълум қилди.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу йил якунларига бағишланган нутқида 2020 йил давомида Россия ҳарбий кемалари Дунё океанининг барча стратегик ҳудудларига 140 маротаба сафар, 28 давлатнинг 122 портларига ташриф буюрганини қайд этди.

Қўшинлараро миқёсда бўлиб ўтган “Океан қалқони” ўқув-машғулотлари натижасида ундан иштирок этган барча қўшин турлари 3та океан ва 9та денгиз ҳудудида Россия миллий манфаатларини самарали ҳимоя қилишлари мумкинлигини намойиш қилишди. Жумладан ҲДФ Шимолий денгиз йўлини ҳам ҳимоя қилишга қодир эканини намойиш қилди. Бугунги кунда Росси ҲДФ сунъий онгли кемаларни ўзлаштириш арафасида турибди.

Россия янги ҳарбий кемалар қуриш ва мавжудларини янгилаш билан мажбуран шуғулланмоқда. Россия суверенитети, Россия ва иттифоқдошлар манфаатлари ишончли ва кафолатли ҳимоя талаб қилади.

Сергей Шойгу берган маълумотга кўра, 2020 йилда Россия чегаралари яқинида Америка самолётлари ва кемаларининг разведкачилик фаоллиги 15%га ошган… АҚШ ҳарбий бўлинмаларини Германия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларига кўчиришни бошлади. Арктика ҳудудида ҳам АҚШ кемалари сони ортиб бормоқда.

НАТОнинг Россия ғарбий, жанубий ва шарқий чегаралари яқинида бир вақтда ўтказаётган ўқув-машғулотлари ҳам тизимли тус олди. Август – сентябрнинг ўзида ушбу машқларда 55та жанговар самолётлар, жумладан стратегик бомбардимончилар ва 12та юқори аниқлик қуроли ташувчиси бўлган ҳарбий кемалар иштирок этишди.

“Биз ушбу ҳаракатларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва уларга нисбатан муносиб жавоб чоралари қабул қилмоқдамиз”, - деди Шойгу.

Албатта, 22 декабр куни Тинч океани устида Россия ва Хитойнинг 6та стратегик бомбардимончи самолётлари 10 соат давомида бирга патруллик қилгани ҳам бежиз бўлмаган. Бу океан ортидаги “ҳамкорлар”нинг чегаралар яқинидаги фаоллигига ўзига хос жавоб бўлди.

 

911

Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр

510
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши" айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.

Паст даромадлилик

Декабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.

Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.

Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.

“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.

Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Эллик фоизга

Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.

Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.

Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.

“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.

Ўз қўллари билан

Байден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.

Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.

Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.

“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.

Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига  сигнал деб ҳисобламоқда.

АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.

510

“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди

534
(Янгиланган 18:02 20.01.2021)
Жо Байден ўз инаугурацияга АҚШнинг асосий ҳамкори бўлган Германиядан унчалик ёқимли бўлмаган совғани олди.

Бу янги администрация ҳал қилиниши керак бўлган, эҳтиёткорлик билан ўралган ва лента билан боғланган асосий муаммолар тўпламини акс этади.

АҚШ “Шимолий оқим 2” (ШО-2) қурилишида иштирок этган Россия "Фортуна" қувур ётқизиш кемасига қарши санкциялар жорий қилди. Шунингдек, Германия ОАВларига кўра, Американинг Берлиндаги элчихонаси Германия ҳукуматига янги чеклов чораларини жорий этиш режалари тўғрисида хабар берди.

Германия ҳукумати ўзининг кучсизлигидан, ҳақоратли тарзда "буни афсус билан маълумот учун қабул қилганликлари" ҳақида муносабат билдирди, яъни расмий равишда ташвиш билдирилгани ҳам йўқ.

Бу содир бўлган воқеалар бундан бир неча кун олдин содир бўлган яна бир муҳим воқеанинг давоми эди.

АҚШ собиқ давлат котиби ва Жо Байденнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Николас Бернс сайловда бир вақтнинг ўзида, янги администрация "Германия ҳукумати ва бошқа иштирокчи давлатлар билан ишонч ва оқилоналик билан суҳбат" ўтказиши учун АҚШ газ қувурига қўйилган санкцияларини бир вақтнинг ўзида музлатиб қўйиш ва унинг қурилишини тўхтатиб туриш ғоясини илгари сурди.

Шубҳасиз, Бернс ўз ташаббуси билан ҳаракат қилмаган, аксинча Вашингтоннинг таклифини айтди.

Бироқ, немислар унга қўл силтаб эътиборсизлик билдиришди. Бундестаг Энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст Германия энергетика сиёсатининг АҚШ билан муҳокама қилинишини "умуман ноўрин" деб айтди. Унинг таъкидлашича, "ШО-2"нинг қурилиши - бу фақат Европанинг иши, у барча зарур рухсатномаларга эга ва шу сабабли тезда тугатилиши керак".

Сўнгги ўн йилликда Дональд Трампнинг президентлигида носозлик юз берган ва демократлар уни қайта тикламоқчи бўлган - Американинг ташқи сиёсати кўпинча глобалист сифатида тавсифланади. У иккита асосий ва бир хил даражада муҳим таркибий қисмлардан иборат - процессуал-институционал ва мафкуравий.

Мафкура учун - ЛГБТ-ривожланишидан тортиб, экологик сабабларга кўра, инсониятнинг гўшт истеъмол қилишдан воз кечишгача бўлган   энг либерал ва илғор ғояларнинг катта мажмуа жавоб беради. Бунда тарафдорларнинг радикализми "ягона ҳақиқий таълимот"га риоя қилиш талаблари ва рози бўлмаганларни таъқиб қилиш тобора кучаймоқда.

Институционал қисм жамоатчиликка яхши маълум ва у миллатлараро ташкилотлар, ҳужжатлар ва процедуралар тизимидан иборат. Шу тариқа АҚШ кўп йиллар давомида дунёга мақбул ўйин қоидаларини ўрнатиш ва ўз глобал етакчиликни абадий ўрнатиш деган машҳур фикр бор.

Бир нарса кўнгилдагидек кетмагани анчадан бери аён бўлиб қолди. Кўплаб давлатлар ўзларига нисбатан олдиндан адолатсиз эканлиги маълум бўлган тизимда ўйнашни ва ғалаба қозонишни ўрганди. Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларини ўз фойдасига муваффақиятли татбиқ этиши истиснолардан кўра, аниқ мисол бўлади. Буни Дональд Трамп тўрт йил давомида такрорлаб келди, иккиланмасдан АҚШни кўплаб халқаро шартномалар ва ташкилотлардан чиқишга олиб келди: аслида улар Америка учун аввал ўйлаганидек фойдали эмас.

Шуни англаш қийин эмаски, улардан бири Германия АҚШнинг бир нечта имтиёзли шериклари кўпроқ бонусларга эга - ва аллақачон аниқ бўлиб қолганидек, улардан қандай қилиб яхши фойдаланишни билишади.

Германия ўз суверенитетини аста-секин, жимгина тиклаш ва Америкадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш схемасини барбод қилган, бор ҳақиқатни, шошмашарлик билан айтган Трамп айнан шунинг учун Берлин учун жуда ноқулай эди.

Айнан шунинг учун ҳам ГФР ҳукумати Байденни эйфория билан АҚШ янги президенти сифатида қабул қилди: бу немислар учун муносабатларни анча қулай форматни қайтаришини ваъда қилмоқда - тарғибот риторикасининг тўлиқ мос келиши ва Германия учун қулай кун тартибини зимдан муваффақиятли ўтказиши мумкин.

Бу "Шимолий оқим-2" билан содир бўлмоқда. Сўнгги ойларда қувур линияси қурилишини океанорти санкцияларининг босимидан иложи борича ҳимоя қилиш чоралари кўрилди. Ўша "Фортуна"нинг эгалари ўзгартирилди. Мекленбург-Ворпоммерн парламенти лойиҳанинг операцион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун фонд яратди.

Энг қизиғи шундаки, ушбу тузилма ёрдамида Германия ҳукумати иккита қуённи битта ўқ билан ўлдиришга уринмоқдалар: қурилишни ўзи қўллаб-қувватлашдан ташқари, унинг, чунки янги ташкилот "Мекленбург-Ғарбий Померания" иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фонди "деб номланган ва "Германиянинг иқлим мақсадларига эришиш"ни тарғиб қилиш бўйича ахборот ва мафкуравий таъминотини ҳам амалга оширмоқдалар. Шу тарзда экологик кун тартиби узатилмоқда, чунки мамлакат ичкарисида "ШО-2"га қаршилик қилиш яшиллар фаолроқ ишлатмоқда.

Жо Байден жамоаси жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Улар, Трамп қилганидек - стратегик шеригига қарши қаттиқ чоралар кўриш билан бутун дунёга катта жанжал кўтара  олишмайди. Бу шунчаки Ғарб бирлигини тиклаш бўйича асосларга зид, демократлар улар билан ҳокимиятга қайтмоқда. Бундан ташқари, умуман олганда, Берлин Вашингтонга содиқ ғайрат ва чуқур мафкуравий иттифоқни намойиш этади, бу уларнинг Россияда Алексей Навальний ҳибсга олинишига нисбатан синхрон-ғазабланган реакция билан яна бир бор намоён бўлди.

Пардалар ортидаги “базм”ларда ишлашнинг одатий усуллари ва босимнинг аста-секин ўсиб бориши бир неча ойга чўзилиб кетиши билан таҳдид қилмоқда: немислар халқаро-бюрократик тортиш-туртиш ва сансалорлик бўйича катта усталари ҳисобланади. Ўша вақтга қадар "ШО-2" қуриб битказилади, америкаликларга эса мушт силкитиш учун кеч бўлади.

Натижада Жо Байден президентликнинг илк кунлариданоқ янги администрация ўз ишида қатъиян қабул қилиниши мумкин бўлмаган трампизм ва ғоявий жиҳатдан тўғри, аммо қатъий самарасиз либерал глобализмни танлашга мажбур бўлади.

Бироқ, Германияда ўзига хос қийинчиликлари бор. Кеча “Газпром” сиёсий босим туфайли "ШО-2" газ қувури учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди, бу эса лойиҳанинг тўхтатилиши ёки ҳатто бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Бу биринчи навбатда мустақилликка интилиш ва геосиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиш борасидаги Навальнийни заҳарлаш иши кўринишидаги Россияга қарши картасини ўйнашни яхши фикр деб билган Берлин учун огоҳлантириш - Россиянинг бундай нарсаларга қанчалик оғриқли жавоб қайтариши мумкинлигини яна бир бор унутди.

534
Теглар:
Жо Байден, Дональд Трамп, газ, санкциялар, Навальний, Германия, АҚШ, Россия, Шимолий оқим-2
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни узайтирди
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди
АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

383
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

383
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия