"Ғарб уни асосий таҳдид деб билади". Россия энг катта атом кемасини янгиламоқда

1331
(Янгиланган 17:52 15.01.2021)
“Буюк Пётр” кемаси ўрнига "1144" лойиҳаси "Орлан Адмирал Нахимов" оғир ядровий ракета крейсери Россия денгиз флотида энг катта - флагмани сифатида эгаллайди.

Андрей Коц. Янги ракеталар, замонавий борт ускуналари, ўзига хос жанговар қобилиятлар - “Буюк Пётр” кемаси ўрнига - "1144" лойиҳаси "Орлан Адмирал Нахимов" оғир ядровий ракета крейсери Россия денгиз флотида энг катта - флагмани сифатида эгаллайди. Бу 2022 йилда содир бўлиши кутилмоқда. Модернизация қилинган кема флотни қандай кучайтиради - РИА Новости материалида.

Биринчи даража

1144 лойиҳаси “Орлан” крейсерлари - самолёт ташувчи кемалардан кейин дунёдаги энг йирик ҳарбий кемаси ҳисобланади. Оғирлиги - 25,8 минг тонна, узунлиги - 250 метр, кенглиги - 28,5 метр, экипаж - 760 киши.

Россияда ушбу турдаги иккита вимпел бор - иккинчиси - "Буюк Пётр", Шимолий флот таркибида ҳаракат қилади, аммо "Нахимов" ишга тушиши биланоқ модернизация қилинади. Стандарт тўплам - 20 та П-700 "Гранит" кемаларга қарши ракеталари, "Оса-М", "Ханжар" ва узоқ масофали С-300Ф "Форт" зенит-ракета тизимлари, "Метель" ва "Шаршара" сувости ракета-торпедалари, реактив бомбаметлар ва АК-130 автомат икки ўқли пушка.

Атом энергия қурилмаси - икки ой, тезлиги - 31. Масофа амалда чекланмаган. Крейсерлар Узоқ Шимол шароитида ишлай олади ва кўплаб таҳлилчилар буни яқин келажакда табиий ресурслар учун жанг майдони деб ҳисоблайдиган - Россиянинг Арктика минтақасида ҳарбий иштирокини таъминлашга қодир.

Бироқ, барча кемалар аста-секин эскирмоқда. Агар 80-йиллар охири - 90-йиллар бошларида "Орланлар" ҳар қандай рақибга қарши тура олса, бугун вазият ўзгарди. Россияда биринчи даражадаги катта ҳарбий кемаларни қуриш ҳали ҳам қийин бўлганлиги сабабли, Мудофаа вазирлиги мавжудларини модернизация қилишга ва биринчи навбатда уларга янги қуролларни беришга қарор қилди.

ҲҲМ платформаси

"Адмирал Нахимов" 1999 йилда таъмирлашга жўнатилганди, аммо аслида крейсерда созлаш ишлаши фақат 2013 йилда, ниҳоят мудофаа саноатига катта пул тушганда бошланди. 2015 йилда Северодвинскдаги "Севмаш" корхонасида кемадан эски жиҳозлар олиб ташланди ва корпус “дефектовка” ўтказилди.

Модернизацияни 2018 йилгача якунлаш режалаштирилганди, аммо муддат бир неча марта ўнг томонга сурилди. Таъмирлаш давомида бортдаги ускуналар ва қуролларга тобора кўпроқ янги маҳсулотлар киритилди.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг май ойида Мудофаа вазирининг ўринбосари Алексей Криворучко оғир крейсер биринчилардан бўлиб "Циркон" гипертовушли ракеталарини қабул қилишини эълон қилди. Улар нишонларга овоз тезлигидан тўққиз марта тезроқ етиб боради, бу эса уларни ҳар қандай ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизимига ўқ тегмайдиган қилади. Яксон қилиш масофаси тахминан 1000 километрни ташкил қилади. “Циркон америкалик “Гарпун кемаларга қарши ракеталаридан устун (улар 130 километр).

"Орлан"лар ҳар доим кучли денгиз ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига эга бўлиши билан ажралиб турган. Модернизация қилинишидан олдин “Нахимов узоқ масофага мўлжалланган С-300Ф “Форт” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига эга эди, энди у янада ривожланган С-400нинг денгиз версиясини олади. Ҳар хил турдаги зенит-ўқ-дориларни отиб ташлайдиган ушбу комплекс “кўрилмас” самолётларни ва бошқа, шу жумладан қанотли ва баллистик нишонларни ушлашга қодир. 40Н6 тизим ракетаси 400 километргача бўлган масофадаги объектларни яксон қилади. Тахминларга кўра, "Адмирал Нахимов" С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракета тизимлари учун 96 та учириш шахталари жойлаштирилади, бу эса дунёдаги энг хавфли ҳаво ҳужумлари ҳимояланган кемалардан бирига айлантиради.

80та ячейка

Бундан ташқари, “Кортик” ҲҲМ тизими замонавий “Панцир-МЕ”, “Оса-М” зенит-ракеталари эса - янги “Редут” тизимига алмаштирилади.

Бироқ, энг катта даражадаги модернизация зарба мажмуаларига таъсир қилади. “Циркон”лардан ташқари “Адмирал Нахимов” П-800 "Оникс" кемаларга қарши ракеталари ва 2500 километргача учадиган "Калибр" қанотли ракеталари билан қуролланади. Уларнинг барчаси 80та ячекча учун вертикал ЗС14 ракеталаридан учирилади, уларни ўрнатиш учун кемадан П-700 "Гранит" комплексини олиб ташлашга тўғри келди.

"Гранитлар" ўз вақти ажойиб қурол бўлган - 3 Мах тезлиги, масофаси - 625 километр. Беш юз килотонлик ядровий ракета, ҳатто самолёт ташувчи кемасини битта зарба билан йўқ қилиши мумкин. Аммо ўлчамлари катта - 10 метр узунликда ва оғирлиги 7 тоннани ташкил этади. Янги кемага қарши ракеталар унчалик кучли бўлмаган ракета эга, аммо улар тезроқ ва аниқроқ.

Крейсернинг денгиз ости кемаларига қарши қуролланиши ҳам янгиланади. "Адмирал Нахимов" яқин масофада торпеда ва сувости кемаларидан ҳимоя қилувчи "Пакет-НК" мажмуасини олади.  Ушбу тизим икки турдаги ўқ-дориларга эга: МТТ торпедалари ва М-15 реактив ракеталарга қарши торпедалари.

Биринчиси, 600 метрдан  чуқурликдаги 20 километргача масофадаги сувости кемаларига зарба беради. Иккинчиси кемага 1,4 километр масофада ва 800 метр чуқурликда ҳужум қилаётган торпедаларни ушлаб қолади. "Пакет-НК" максимал автоматлаштирилган, нишонни мустақил равишда аниқлайди, Иккала ракета тезлиги 50 узел (соатига 92 километр).

Ўз-ўзидан крейсернинг электрон "масаллиғи" энг замонавийлари билан алмаштирилади, бу эса кема экипажининг вазиятни хабардорлигини жиддий равишда оширади ва борт қуролларидан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Бундан ташқари, крейсерга замонавий алоқа ва навигация тизимлари, радиоэлектрон уруш тизими ва 3та модернизация қилинган Ка-27М  вертолётларидан иборат ҳаво гуруҳи тақдим этилади. Ушбу вертолётлар экипажнинг потенциал рақиб сув ости кемаларини аниқлашга катта ёрдам беради.

1331
Теглар:
самолёт, ҳарбий техника, ҳарбий, АҚШ, ядро қуроли, қурол-яроғ, Россия
Flagi USA i UE w Brukseli

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

769
(Янгиланган 18:59 25.02.2021)
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.

Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.

Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.

Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?

Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.

Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.

Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.

Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.

Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.

Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.

Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?

Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.

Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.

769
Теглар:
санкциялар, Ғарб, Россия, Европа

Кўринмас ҳимоячилар - Россия яширин ракета ташувчилар қурмоқда

666
(Янгиланган 14:36 25.02.2021)
Энг сўнгги синовларда маълум бўлишича 677-лойиҳа сув ости кемалари яширинлик даражаси олдинги дизел-электрик сув ости кемаларидан ҳам юқорироқ.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Келажак қуроллари, шовқинсиз ва яширин – 2022 йилда Россия денгиз флоти 677 “Лада” лойиҳасига мансуб биринчи дизель-электрик сув ости кемаларини олади. Уларни ишлаб чиқариш учун 20 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Ушбу субмарина юқори аниқликда зарба берувчи қурол ташиши мумкин, унинг йўналишини аниқлш эса – жуда мураккаб.

"Қийин фарзанд"

"Кронштадт" ва "Великие Луки" сув ости кемалари денгизчиларга 2021 йилда етказиб берилиши керак эди. Лекин "Адмиралтейские верфи" корхонаси бош директори Александр Бузаков айтишига қараганда, контрагентлар туфайли топшириш санаси орқага сурилган.

Сентябр ойида Бирлашган кема қурувчи коропорация раҳбари Алексей Рахманов, етказиб берувчи корхоналардан бири кечикаётгани туфайли иккита серияли кемабуюртмачига бироз кечикиб топширилишини хабар қилган эди.

Умуман, кемасозлик соҳасида кечикиш одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Масалан, "Санкт-Петербург" бош кемасини қуриш 1990 йилларда бошланган эди ва 2004 йилда битказилиши керак эди. Лекин Шимолий флот уни фақат 2010 йилда олди.

“Лада” сув ости кемалари анчагина эскириб қолган 877 лойиҳага мансуб "Палтус" сув ости кемалари ўрнига келиши керак эди. Янги кемалар кичикроқ ва гидролокаторлар учун кам сезиларли. Россия кемасозлиги учун янги бўлган, бир корпусли схема ҳам сув ости кемасининг акустик яширинлигини таъминлайди.

Ундан ташқари янги кемалар ҳаво керак бўлмайдиган (анаэроб) турдаги двигатель билан жиҳозланади.

Кема қуриб битказиў муддати кечиктирилишига ҳам ана шундай янги ечимлар кўплиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Масалан бош кема қуриш ва синаш вақтида ҳам гидроакустик мажмуа билан жиддий муаммолар содир бўлган эди. Электр двигателининг қуввати кам бўлгани туфайли сув остида керакли тезликка эриша олмас эди.

ҲДФ янги дизел электрик сув ости кемларига муҳтож бўлгани туфайли, улар “Лада” ўрнига 6та вақт билан текширилган 636 лойиҳага мансуб "Варшавянка" сув ости кемаларига буюртма берган эди.

Хавфли “кичкинтойлар”

Мутахассислар фикрига кўра “Лада” – бу энг замонавий ва келажаги порлоқатомсиз субмариналардир.

Кичик ўлчамга эга бўлишига қарамасдан, ушбу кемалар ўзларнинг универсаллиги ва куп функциялиги билан ажралиб туради. Сув ости ва сув усти кемаларига қарши курашиши, денгиз қирғоғидаги объектларга зарба бериши, миналар ўрнатиши ва қирғоқларни десантдан ҳимоя қилиши, бўлинмалар ёки махсус юкларни ташиш мумкин.

Лекин уларнинг асосий ютуғи – юқори автоматлашгани ва кам шовқин чиқариши. Шунингдек уларнинг мобиллиги ва юқори манёврлилиги диверсион ва разведка операцияларида қўл келиши мумкин. Кеча кучли гидроаккумулятор ва 3та антенналар билан жиҳозланган. Бири – олдида, иккитаси – ён томонида.   

Сув сиғими 1,8 минг тонна булган кеманинг тезлиги соатига 20 узелга етади. Ҳаракатланиш тезлиги 350 метргача, экипаж сони – 30 кишигача етади.

“Лада” ўз бортида 533 миллиметрли 18та торпедо ва 20та мина олиб юриши мумкин. Албатта унинг бортида тез ҳаракатланувчи (300км/с) “Шквал” торпедо-ракеталари ва “Калибр” ракетларига эга.

Дастлабки икки субмарина оддий энергетик қурилма билан жиҳозланади, чунки анаэроб қурилмалар ҳали яратилгани йўқ. Лекин лойиҳанинг қолган кемалари ана шундай қурилма билан жиҳозланади.

Кўринмас қўриқчилар

"Лада" — сув ости кемаларининг мутлақ янги класси бўлиб, у олдинги сув ости кемалари асосида қурилган, лекин сўнгги 15-20 йил ичида ушбу кемаларда 150 дан ортиқ тажриба-конструкторлик ишлари ўзлаштириб олинган.

“Олдин ҳеч қандай лойиҳада бундай бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда бу катта сув ости лабораториясидир”, - дейди флотни қўллаб-қувватлаш Жамоат ҳаракати раиси, биринчи ранг капитани Михаил Ненашев.

Эксперт хулосасига кўра, “Лада” - турли тактик ва стратегик вазифаларни бажариши мумкин. Хусусан, унинг бортига олдинги кемаларга қараганда кўпроқ торпедолар ёки ракета мажмуалари жойлаштирилиши мумкин.

 Дизель-электрик сув ости кемалари шовқини денгиз шовқини билан тенг деса ҳам бўлади. Янги гидроакустика жуда узоқ масофадаги шовқинларни тинглаши мумкин.

“Бу жуда муҳим, чунки “Лада” кемалари Арктикада навбатчилик қилади. Унинг яна бир устуворлиги – кичик ҳажми, демак кема ҳам чуқур ҳам саёз сувларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Рақибнинг атом сув ости кемалари ҳамма жойда ҳам ҳаракатлана олмайди, лекин “Лада” – жуда самарали ҳимоя қурили бўлиши мумкин”, - дейди Ненашев.  

Россиянинг дизел сув ости кемалари ўз тоифасида дунёда энг яхши деб тан олинган. 636.3 лойиҳасига мансуб 6та дизел-электрик кемалар яқинда Қора денгиз флотида хизмат қилмоқда. Яна олтита кема яқинда Тинч океани флотига етказиб берилади. Яширинлиги ва шовқинсизлиги учун ушбу сув ости кемаларини НАТОда – “қора туйнуклар” деб ном беришган.

Лекин янги “Лада” кемалари янада тинчроқ. "Санкт-Петербурга" кемаси синовида маълум бўлишича 677-лойиҳа кемалари яширинлиги олдинги серия дизел-электрик кемаларидан ҳам юқорироқ.

666

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

30
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

30