Европа Россия билан муносабатларини қутқаришга уринмоқда ўз келажагини ҳам

750
Куни кеча Италия Алексей Навальний туфайли Россияга қарши киритилган санкцияларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Ундан сал илгарироқ Москвага қарши “амалий санкциялар” ғоясини Франция, Польша, Чехия ва ҳоказолар қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, чехлар ТИВ Прагадаги Россия элчисини чақиртиришди.

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши якунига кўра янги Россияга қарши чоралар тўғрисида аниқ таклифлар келиб тушмаганини маълум қилганда, илҳомланган ғайрат ҳеч нарса бўлиб қолди. Рўй берган таажжубли воқеани Словакия ТИВ раҳбари тушунтиришга уриниб кўрди. Унинг сўзларига кўра, “Европа Иттифоқи беҳад фақатгина санкциялар сиёсатига суянишни истамаслигини исботламоқчи”. Шунингдек, Иван Корчок 10 кундан кейин, 5 февраль куни, Жозеп Боррель Москвага Сергей Лавров билан учрашгани кетаётганини эслатди. У ерда Жозеп учун, Словакия сиёсатчисининг таъкидлашича, ушбу мавзу асосий бўлади.

Умуман олганда, оддий қилиб айтадиган бўлсак, Европа Иттифоқи Москва билан муносабатларни янада кескинлаштиришдан орқага тисланди.

Аммо ушбу қадам фойдасига келтирилган далиллар, юмшоқ қилиб айтганда, ишонарсиз кўринади. Етти йили ичида – аллақачон етти (!) – Европа Россия билан курашда ҳеч қачон бундай очиқчасига тормозланмаганди. Санкцияларнинг ўзи ҳам аллақачон қуруқ анъанага айланиб бўлди. Эскилари узайтирилади, янгилари киритилади – бу икки томонлама муносабатлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларга унчалик таъсир кўрсатмайди.

Ўз ўзидан савол туғилади: ЕИнинг кутилмаган қадами ортида аслида нима турибди?

Жавобни Москванинг Европага нисбатан сустлашмаган позициясидан қидириш лозим.

Навальний билан боғлиқ лўттибозликнинг асосий хусусияти уни Германия Евроиттифоқнинг фаол кўмагида бошлаб ўйнаганидир.

2016-2017 йиллардан бошлаб Россияга қарши сиёсат масаласи бўйича ғарб бирлиги кўп жиҳатдан расмиятчиликка айланди. Унда ЕИ АҚШ ва Буюк Британия кўрсатган йўлдан кетаётганди. Айнан Вашингтон ва Лондон мамлакатимизга қарши энг жирканч операциялар ташкилотчилари бўлишган.

Берлин блогерни “Новичок” билан заҳарлаш ҳақидаги қойилмақом сафсатани тарқатиб, айнан қайси мақсадларга интилганини муҳокама қилиш ва тортишиш мумкин. Аммо аллақачон равшанки, улар орасида Москва билан ҳамкорликка қарши ҳаракат қилиш қилиш нияти бўлмаган. ГФР Брюссель кўмагида “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказиб ва ишга тушириш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётгани бундан далолат беради.

Ҳойнаҳой, немислар бирор бир ҳозирги ташқи сиёсий масалаларини ҳал этиш учун инглизлар ва америкаликлар томонидан Скрипаль ишидаги, Суриядаги “кимёвий ҳужум” ва бошқа “Кремлнинг жиноятларида” тайёрланган усуллардан фойдаланишга аҳд қилган. Афтидан, ўз хатти-ҳаракатларининг кенг кўламли оқибатларини ҳақиқатдан кутишмаган.

Ва улар учун Москванинг кескин муносабати сюрприз бўлган. Бундай бўлиши олдиндан маълум эди.

АҚШ ва Британия Россиянинг гиёсиёсий ғанимидир. Россияни улар билан стратегик ҳамкорлик боғламайди. Айнан шунинг учун Вашингтон ва Лондон ўзларининг русофобида хаёллар парвози билан чекланган.

Бироқ Европа учун – Германия учун эса айниқса – Россия билан ҳамкорлик ўта муҳим, устига устак, унинг аҳамиятлилиги кун сайин эмас, соат сайин ўсиб бормоқда. Шундай кўринишда улар Навальний атрофида блек-жек ва енгилтак қизлар билан ўзларининг кўнгилочар боғини уюштиришди. Кўринишидан, улар Москва бундан ўта ғазабланганидан ҳайратланишди.

Вазият Оқ уйга янги маъмурият келиши билан Ғарбий Европа океан ортидаги назоратдан халос бўлишнинг қийин ва хавфли босқичига қадам қўйгани билан чуқурлашмоқда. Мана энди илгари уни ҳам оғизда ва амалда ЕИнинг геосиёсий мустақиллигини ўзгармасдан қўллаб келаётган Россия билан муносабатларда Навальний билан боғлиқ воқеа туфайли жиддий муаммолари пайдо бўлди. Москва ёрдамисиз бу муваффақиятга бўлган йўл жозибасиз бўлиб кўринади, жараён эса қийин ва қиммат бўлишга ваъда бермоқда.

ЕИ локомотиви сифатида Ғарбий Европа учун энг долзарб мавзу Россия билан муносатларни тиклаш бўлгани ажабланарли эмас.

Брюсселнинг сўнгги қарорлари айнан шу масалаларни ҳал қилишга қаратилган: янги санкциялар мавзуси қулай баҳона билан номуайян муддатга қолдирилди, Европанинг бош дипломати эса Москвага муаммоларни ҳал қилиш ва келишиб олиш умидида йўл олган.

Бироқ ёдда тутиш керакки, биринчи навбатда Берлин ишни чалкаштирди. Шундай экан у ҳам бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишга ҳозирланиши даркор.

Манба.

750
Теглар:
Россия, Европа Иттифоқи
Флаги  России и Евросоюза

Янги санкциялари билан Ғарб “темир парда”ни қайта туширмоқда

682
(Янгиланган 17:41 04.03.2021)
Россия - тез оёққа тураётган ва улкан потенциалга бўлган кучли давлат эканини англаб етган Ғарб давлатлари, совуқ уруш йилларида бўлган "темир парда"ни қайта туширишни истаб қолишди.

Ғарбнинг Россияга қарши киритган янги санкциялари устидан ҳазил қилиш жуда осон – чунки Алексей Навальний туфайли қабул қилинаётган қарорларда қарама-қаршилик ва мантиқсизликлар жуда кўп.  

АҚШ ва Европа тутаётган йўлни тушуниш, улар етишни кўзлаган мақсадни тушуниш – жуда амримаҳол. Улар қилётган ишлар диққат билан кузатилганда эса, кузатилаётган барча парадокс ва абсурдларга қарамасдан, ушбу ҳаракатларнинг барчаси негизида – тамомила рационал ниятлар ётганини англаш мумкин.

Эътибор берган бўлсангиз, 2010 йилларнинг ўртасидан бери европаликлар ва америкаликларнинг Россияга қарши ҳаракатларида олдингидек якдиллик ва иштиёқ кузатилмаётган эди. Бу сафар санкциялар Атлантик океанининг икки томонидан бир кунда эмас бир дақиқада эълон қилинди, демак бу – сўзсиз келишилган қадам бўлган. Россияга қарши қиритилган санкциялар олдидан – “артподготовка” (жанг олдидан рақибни замбараклардан ўққа тутиш) ҳам драматургия жанрининг барча қонунларига мувофиқ амалга оширилди: финалда улкан сенсация ваъда қилинган ҳолда  томошабинлар бир неча ҳафта давомида “хавфли кутиш ҳолатида” ушлаб турилди.

Оқибатда эса - “ваҳима катта бўлди-ю натижа бир тийинлик”. Улар санкция рўйхатига киритган Россия куч тизимлари раҳбарларига бу чоралар “чивин чаққандек” бўмайди. “Биологик ва кимёвий” қурол ишлаб чиқарувчи ташкилотлар борасида ҳам вазият хунди шундай. АҚШнинг Россияга ёрдам кўрсатишни расман тўхтатиши эса – умуман кулгули. Назаримда “ҳамкорларимиз” ҳалиям 1999 йилда яшаётгандек.

Алексей Навальнийнинг ўзи эса бир неча ой олдин “полковник ва генераллар” дунё бўйлаб саёҳат қилмаслигини ва уларга қарши санкциялар киритиш бефойда эканини ва айтган эди. Ўшанда у ЕИга асосий эътиборни россиялик олигархлар маблағларига қаратиш кераклигини маслаҳат берган эди.

Айтиш жоизки, йирик бизнесменларга зарба берилса, натижа ҳақиқатдан ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Улар учун ҳам миллий иқтисодиёт учун ҳам. “Шимолий оқим-2” каби стратегик лойиҳаларни ёпиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Лекин Ғарб, ўзининг балар русофоб гапларига қарамасдан, бу сафар ҳам фақатгина юзаки самара берувчи фойдасиз чоралар билан кифояланди холос.

Америка ва Европанинг гўёки “жон жаҳди” билан ҳимоя қилаётган россиялик мухолифатчи борасида ҳам фикрлари турлича. Бир томондан Ғарб Навальнийга турли илтифотлар кўрсатиб, уни  Кремлнинг бош душмани ва асосий “қурбон”ига айлантирди. ЕИ тарида илк бор инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида санкцияларни қўллади ва ҳатто ана шундай ҳуқуқлар бузилишига оид глобал санкциялар тартибини жорий этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди эса – таажубли қарор қабул қилди – улар Россиядан Навальнийни дарҳол озод қилишни талаб қилишди.

Иккинчи томондан эса, АҚШ ҳам Европа ҳам Навальний шахси ҳақида ҳеч қандай баландпарвоз иллюзияларга эга эмас. Чунки улар Навальний бир неча йил олдин товламачиликда айбланиб қамоқ жазосига маҳкум этилган “Ив Роше” ишида ҳеч қандай сиёсий сабаб топа олмаган.

Amnesty International эса, ҳарчанд эгилувчан ва сиёсий конъюнктураларга боғлиқ бўлишига қарамасдан, Навальнийни фақатгина сиёсий ва виждоний қарашлари учун қамоққа олинган – “виждон маҳбуси” деб тан олмади. Уларни тушуниш мумкин, ўтган йиллар давомида Навальний ўзининг ирқпараст ва ксенофоб қарашлари билан яхши танилган эди.

Дастлаб, Европа Иттифоқи ўз янги режимини Алексей Навальний номидаги санкциялар деб атамоқчи эди, лекин кейинчалик, қаҳрамоннинг “таржимаи ҳолини” яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг – бундай ғоядан воз кечишган.

Оқибатда, Ғарбнинг бугунги ҳаракатлари – қўл остига тушган унчалик мос келмайдиган сабабларни рўкач қилган ҳолда Москва билан муносабатларни мураккаблаштираётганини ва унчалик мантиққа мос келмайдиган ҳаракатларни амалга ошираётганини кўриш мумкин.

Лекин ушбу воқеаларда яна бир нарсани – Европанинг ваҳима остида - ўзини қаттиқ ҳимоя қилишга тайёрланаётганини ҳам пайқаш мумкин. Айни дамда Россия, АҚШ ва Европа муносабатлари навбатдаги трансформацияни бошидан кечирмоқда.

Ўтган декада ўртасида содир бўлган катта тўс-тўполон ва ундан сўнг Россияга қарши киритилган санкциялар - Ғарб томонидан Россияни иқтисодий,  сиёсий, геосиёсий жиҳатлдан тўлиқ мағлуб қилиш учун уюштирилган ҳаракат эди. Воқеа бошида улар “озгина куч” билан ғалаба ғозонишига ишонлари мутлақ комил эди.

Лекин Россия яна бир маротаба Ғарбга “сюрприз” намойиш қилди. Россия бир неча йил давомида санкцияларни пучга чиқаришга, Европа билан эса асосли ҳамкорликни қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Ўтган йил воқеалари эса Ғарбни яна бир бор Россияга бошқача назар билан қарашга, у ҳақида ўз тасаввурларини ўзгартиришга мажбур қилди. Ғарб ваниҳоят Россия тасодифан муваффақият қозонган қандайдир “ёвуз империя” эмас, балким тез оёққа тураётган, улкан потенциалга ва енг ичига яширинган бир неча “туз”лар эга бўлган кучли давлат эканини тушуниб етди.

Кучли Россия эса – Европани ҳар доим қўрқувга эмас ростакам даҳшатга солган. Улар бугун Москва ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий ҳам мафкуравий ва медиа томонидан ҳужумга ўтганини кўришмоқда.   

Лекин уларда ўз кучига ишонч йўқ, шу сабабли улар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида тезлаштирилган тартибда темир пардани тушириш ва муносабатлардаги кескинликни чуқурлаштириш билан шуғулланишмоқда.  

Хуллас Ғарб ҳозир совуқ уруш вақтидаги тартиб-қоидаларга қайтишни истаб қолди. У вақтлар Совет Иттифоқи ва Ғарб орасида  фақат бир неча каналлар бўйича алоқа йўлга қўйилган эди, қолган соҳалар эса мутлақ ёпиб ташланган эди.

Лекин у вақтлар Ғарбнинг ёмон таъсирини камайтириш бўйича асосий чоралар чегаранинг биз томонида қабул қилинар эди. Энди бўлса Ғарб СССРнинг самарасиз тажрибасидан ўрнак олмоқчига ўхшайди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Алексей Навальний номидан фойдаланиш муваффақиятли бўлди деса ҳам бўлади. Лекин АҚШ ва Европанинг СССР хатоларини такрорлаётгани – кишини ҳайратга солади, холос.

682
Люди в защитных масках на улице Брюсселя

Европа ўз муаммоларидаги айбдорни топди

750
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Европарламент махсус қўмитасининг ЕИ демократик жараёнларига хорижлик аралашув бўйича эшитувларида нуқт сўзлаётиб, Россияни ёлғон хабар тарқатиш кампаниясида айблади.

Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.

Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.

Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.

Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.

Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.

Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.

Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.

Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.

Кўрсатишди.

Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.

Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.

Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.

Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда.  Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.

Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.

Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.

Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.

750
Теглар:
Европа
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

21
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21