Бошқа давлат мухолифатчилари АҚШ ташқи сиёсатининг устунига айланиши керак

315
(Янгиланган 18:03 02.02.2021)
NYT эксперти хулосасига кўра, АҚШ ташқи сиёсати бошқа давлатлардаги норози ва мухолифатчиларга асосланган бўлиши керак.

Америка ташқи сиёсати учун янги доктрина керак. АҚШ янги давлат котиби Энтони Блинкен учун ана шундай доктринани The New York Times таҳлилчиси Брет Стивенс таклиф қилди.

Унинг хулосасига кўра, бошқа давлатлардаги диссидентлар АҚШ ташқи сиёсатининг устунига айланиши керак. Бу услубдан айниқса ҳарбий куч йўли билан енгиш қийин бўлган Россия, Хитой ва Эрон каби кучли давлатлар ҳукуматларини тўнтариш учун фойдаланиш керак. Уларнинг ички “ислоҳотчи кучлари” ёрдамида америкага хос демократия ўрнатилишини кутиб ўтириш бефойда, деб ёзади ушбу “гениал” ғоя муаллифи.

Шу сабабли Россия, Хитой ва Эрон ҳукуматлари билан тузиладиган барча шартномалардан олдин уларнинг ички мухолифатчиларни озод қилишни талаб қилиш керак. Ана шундагина ушбу келишувлар АҚШ учун фойдали бўлади, деб ҳисоблайди Стивенс.

Буларнинг барчаси нима учун керак деган саволга, эксперт Навальнийдан бошлаб ушбу 3 давлатдаги барча мухолифатчиларни санаб ўтган.

Мақсад одатий – АҚШга номақбул бўлган ҳозирги ҳукуматларни тўнтариб Америкага хайрихоҳ бўлган ушбу ички мухолифатчиларни ҳукумат бошига олиб келиш.

АҚШ доктринасининг асл ниятини ошкора айтгани учун муаллифга миннатдорлик билдирамиз, ва Уни АҚШнинг Дональд Трамп давридаги доктринаси билан солиштиришга ҳаракат қиламиз.

Ўз айбини яшириш учун ўзгаларни ёмонлаш – инсоният тарихида жуда кўп маротаба қўлланилган услуб. 

Оқ Уй собиқ маъмурияти 4 йил давомида фақат бир нарсани таъкидлаб келди: Американинг энг катта душмани, бу - Хитой. Хитой компанияларига қарши  улкан санкциялар киритилди, улар Америка бозоридан деярли қувилди, Европада ҳам босим остида 5G технологияларни тадбиқ этиш таъқиқлаб қўйилди. Коронавирус эпидемиясида ҳам Хитойни айблаб, президент Трампдан бошлаб дунёдаги барча АҚШга хайриҳох бўлган ОАВларда уни - “Хитой вируси” деб аташди.

Хуллас, собиқ маъмурият оддий америкаликлар кўз олдида Хитойни коммунизм ва тоталитар режим ҳукм сураётган аллақандай “ёвуз махлуққа” айлантиришга ҳаракат қилишди.

Собиқ  давлат котиби Майкл Помпео муддатининг сўнгги ҳафтасида Хитойга қарши қаратилган 30 та твит ёзган. Президент Трампнинг Твиттерини ёпиб қўйишмаганда балким бундан ҳам кўп ёзган бўларди...

Нима бўлганда ҳам, улар режалаштирган барча аксил-хитой тадбирларини амалга оширишга улгуришмади. АҚШнинг Европадага асл мақсади эса – Хитой компаниялари томонидан ишлаб чиқилган 5G технологияларининг тарқалишини олдини олиш ва умуман Хитой билан ҳамкорлик миқдорини камайтириш эди. Лекин бу ишлар амалга ошмади. Майкл Помпеонинг Европага ташрифи бекор қилинди. Айрим маълумотларга кўра европаликлар ташаббуси билан.

Натижада ЕИ ва ХХР 30 декабр куни бўлажак сармоялар тўрисида битим имзолади. 2020 йил якунларига кўра  ЕИ ва ХХР орасида савдо айланмаси 620 миллиард долларни ташкил қилгани ва бу ўтган йилга нисбатан 4,7 %га кўп экани маълум бўлди. бу эса Хитойни Европанинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринга чиқарди. Бунга ҳатто пандемия ҳам халал бера олмади. Кимдир жон-жаҳди билан барбод қилмоқчи бўлган Хитой иқтисоди эса оғир келган 2020 йил якунида 2,3 %га ўсиш қайд этди.

Бу жангда АҚШ ютқазди. Бировни қоралаш билан ўз камчилигини яшириб бўлмаслик яна бир бор тасдиғини топди.

Хўш, АҚШ янги маъмурияти доктринаси Трамп давридаги доктринадан қанчалик фарқ қилади?

Асли фарқи унча катта эмас. Иккала доктринанинг ҳам мақсади бир хил – АҚШга маъқул бўлмаган ҳукуматларни ички мухолифат кучларига таянган ҳолда йўқ қилиш. Бунинг учун кимгадир қаратилган нафрат, ёлғон хабарлар тарқатиш керак. Хуллас  - ҳаммаси одатдагидек.

315
Флаги  России и Евросоюза

Янги санкциялари билан Ғарб “темир парда”ни қайта туширмоқда

921
(Янгиланган 17:41 04.03.2021)
Россия - тез оёққа тураётган ва улкан потенциалга бўлган кучли давлат эканини англаб етган Ғарб давлатлари, совуқ уруш йилларида бўлган "темир парда"ни қайта туширишни истаб қолишди.

Ғарбнинг Россияга қарши киритган янги санкциялари устидан ҳазил қилиш жуда осон – чунки Алексей Навальний туфайли қабул қилинаётган қарорларда қарама-қаршилик ва мантиқсизликлар жуда кўп.  

АҚШ ва Европа тутаётган йўлни тушуниш, улар етишни кўзлаган мақсадни тушуниш – жуда амримаҳол. Улар қилётган ишлар диққат билан кузатилганда эса, кузатилаётган барча парадокс ва абсурдларга қарамасдан, ушбу ҳаракатларнинг барчаси негизида – тамомила рационал ниятлар ётганини англаш мумкин.

Эътибор берган бўлсангиз, 2010 йилларнинг ўртасидан бери европаликлар ва америкаликларнинг Россияга қарши ҳаракатларида олдингидек якдиллик ва иштиёқ кузатилмаётган эди. Бу сафар санкциялар Атлантик океанининг икки томонидан бир кунда эмас бир дақиқада эълон қилинди, демак бу – сўзсиз келишилган қадам бўлган. Россияга қарши қиритилган санкциялар олдидан – “артподготовка” (жанг олдидан рақибни замбараклардан ўққа тутиш) ҳам драматургия жанрининг барча қонунларига мувофиқ амалга оширилди: финалда улкан сенсация ваъда қилинган ҳолда  томошабинлар бир неча ҳафта давомида “хавфли кутиш ҳолатида” ушлаб турилди.

Оқибатда эса - “ваҳима катта бўлди-ю натижа бир тийинлик”. Улар санкция рўйхатига киритган Россия куч тизимлари раҳбарларига бу чоралар “чивин чаққандек” бўмайди. “Биологик ва кимёвий” қурол ишлаб чиқарувчи ташкилотлар борасида ҳам вазият хунди шундай. АҚШнинг Россияга ёрдам кўрсатишни расман тўхтатиши эса – умуман кулгули. Назаримда “ҳамкорларимиз” ҳалиям 1999 йилда яшаётгандек.

Алексей Навальнийнинг ўзи эса бир неча ой олдин “полковник ва генераллар” дунё бўйлаб саёҳат қилмаслигини ва уларга қарши санкциялар киритиш бефойда эканини ва айтган эди. Ўшанда у ЕИга асосий эътиборни россиялик олигархлар маблағларига қаратиш кераклигини маслаҳат берган эди.

Айтиш жоизки, йирик бизнесменларга зарба берилса, натижа ҳақиқатдан ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Улар учун ҳам миллий иқтисодиёт учун ҳам. “Шимолий оқим-2” каби стратегик лойиҳаларни ёпиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Лекин Ғарб, ўзининг балар русофоб гапларига қарамасдан, бу сафар ҳам фақатгина юзаки самара берувчи фойдасиз чоралар билан кифояланди холос.

Америка ва Европанинг гўёки “жон жаҳди” билан ҳимоя қилаётган россиялик мухолифатчи борасида ҳам фикрлари турлича. Бир томондан Ғарб Навальнийга турли илтифотлар кўрсатиб, уни  Кремлнинг бош душмани ва асосий “қурбон”ига айлантирди. ЕИ тарида илк бор инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида санкцияларни қўллади ва ҳатто ана шундай ҳуқуқлар бузилишига оид глобал санкциялар тартибини жорий этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди эса – таажубли қарор қабул қилди – улар Россиядан Навальнийни дарҳол озод қилишни талаб қилишди.

Иккинчи томондан эса, АҚШ ҳам Европа ҳам Навальний шахси ҳақида ҳеч қандай баландпарвоз иллюзияларга эга эмас. Чунки улар Навальний бир неча йил олдин товламачиликда айбланиб қамоқ жазосига маҳкум этилган “Ив Роше” ишида ҳеч қандай сиёсий сабаб топа олмаган.

Amnesty International эса, ҳарчанд эгилувчан ва сиёсий конъюнктураларга боғлиқ бўлишига қарамасдан, Навальнийни фақатгина сиёсий ва виждоний қарашлари учун қамоққа олинган – “виждон маҳбуси” деб тан олмади. Уларни тушуниш мумкин, ўтган йиллар давомида Навальний ўзининг ирқпараст ва ксенофоб қарашлари билан яхши танилган эди.

Дастлаб, Европа Иттифоқи ўз янги режимини Алексей Навальний номидаги санкциялар деб атамоқчи эди, лекин кейинчалик, қаҳрамоннинг “таржимаи ҳолини” яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг – бундай ғоядан воз кечишган.

Оқибатда, Ғарбнинг бугунги ҳаракатлари – қўл остига тушган унчалик мос келмайдиган сабабларни рўкач қилган ҳолда Москва билан муносабатларни мураккаблаштираётганини ва унчалик мантиққа мос келмайдиган ҳаракатларни амалга ошираётганини кўриш мумкин.

Лекин ушбу воқеаларда яна бир нарсани – Европанинг ваҳима остида - ўзини қаттиқ ҳимоя қилишга тайёрланаётганини ҳам пайқаш мумкин. Айни дамда Россия, АҚШ ва Европа муносабатлари навбатдаги трансформацияни бошидан кечирмоқда.

Ўтган декада ўртасида содир бўлган катта тўс-тўполон ва ундан сўнг Россияга қарши киритилган санкциялар - Ғарб томонидан Россияни иқтисодий,  сиёсий, геосиёсий жиҳатлдан тўлиқ мағлуб қилиш учун уюштирилган ҳаракат эди. Воқеа бошида улар “озгина куч” билан ғалаба ғозонишига ишонлари мутлақ комил эди.

Лекин Россия яна бир маротаба Ғарбга “сюрприз” намойиш қилди. Россия бир неча йил давомида санкцияларни пучга чиқаришга, Европа билан эса асосли ҳамкорликни қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Ўтган йил воқеалари эса Ғарбни яна бир бор Россияга бошқача назар билан қарашга, у ҳақида ўз тасаввурларини ўзгартиришга мажбур қилди. Ғарб ваниҳоят Россия тасодифан муваффақият қозонган қандайдир “ёвуз империя” эмас, балким тез оёққа тураётган, улкан потенциалга ва енг ичига яширинган бир неча “туз”лар эга бўлган кучли давлат эканини тушуниб етди.

Кучли Россия эса – Европани ҳар доим қўрқувга эмас ростакам даҳшатга солган. Улар бугун Москва ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий ҳам мафкуравий ва медиа томонидан ҳужумга ўтганини кўришмоқда.   

Лекин уларда ўз кучига ишонч йўқ, шу сабабли улар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида тезлаштирилган тартибда темир пардани тушириш ва муносабатлардаги кескинликни чуқурлаштириш билан шуғулланишмоқда.  

Хуллас Ғарб ҳозир совуқ уруш вақтидаги тартиб-қоидаларга қайтишни истаб қолди. У вақтлар Совет Иттифоқи ва Ғарб орасида  фақат бир неча каналлар бўйича алоқа йўлга қўйилган эди, қолган соҳалар эса мутлақ ёпиб ташланган эди.

Лекин у вақтлар Ғарбнинг ёмон таъсирини камайтириш бўйича асосий чоралар чегаранинг биз томонида қабул қилинар эди. Энди бўлса Ғарб СССРнинг самарасиз тажрибасидан ўрнак олмоқчига ўхшайди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Алексей Навальний номидан фойдаланиш муваффақиятли бўлди деса ҳам бўлади. Лекин АҚШ ва Европанинг СССР хатоларини такрорлаётгани – кишини ҳайратга солади, холос.

921
Люди в защитных масках на улице Брюсселя

Европа ўз муаммоларидаги айбдорни топди

841
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Европарламент махсус қўмитасининг ЕИ демократик жараёнларига хорижлик аралашув бўйича эшитувларида нуқт сўзлаётиб, Россияни ёлғон хабар тарқатиш кампаниясида айблади.

Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.

Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.

Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.

Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.

Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.

Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.

Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.

Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.

Кўрсатишди.

Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.

Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.

Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.

Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда.  Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.

Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.

Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.

Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.

841
Теглар:
Европа
Купол мечети

Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли вафот этди

172
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансурнинг ўғли Абдулбосит Мансуров вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора Шайх Абдулазиз Мансурнинг фарзанди вафоти муносабати билан унинг барча оила аъзоларига таъзия билдирди.

172