Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев. Архив сурат

Манба: Мустақиллик байрамида Ўзбекистон халқини Шавкат Мирзиёев табриклайди

6472
(Янгиланган 18:40 30.08.2016)
Ўзбекистонда Республика Мустақиллигининг 25 йиллигига тайёргарлик кўрилмоқда. Президентнинг бетоблиги туфайли тадбир ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда, аммо байрамнинг бекор қилингани ҳақида расман эълон қилингани йўқ.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти билан боғлиқ сўнгги нохуш хабарларга қарамай, Ўзбекистон мамлакат Мустақиллигининг юбилейини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда. Тошкент ҳокимлиги барча байрамона тадбирлар режа бўйича бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилди.

Спутник Ўзбекистон нашрига ишончли манба асосий тадбирлар 1 сентябр куни ўтказилиши ҳақида хабар қилди. Аммо бу галги тантаналарда халққа президент эмас, балки мамлакат Бош вазири мурожаат этиши қўшимча қилинмоқда.

"Байрам тадбири 1 сентябрда бўлиб ўтиши эълон қилинган. Бу хабарни ҳозирча ҳеч ким расман рад этгани йўқ. Катта тадбирда бу йил Ўзбекистон Бош вазири сўзга чиқиб, халқни табриклаши айтилмоқда", — деб хабар қилди Спутник Ўзбекистонга вазият яхши таниш бўлган манба.

6472
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)