Шавкат Мирзиёев, архив сурат

Ўзбек телеканалларида Мирзиёев ҳақида фильм намойиш этилди

1403
(Янгиланган 13:06 18.11.2016)
Фильмлар Мирзиёевнинг болалик ва ўсмирликдаги даврларига бағишланган бўлиб, шунингдек, мактабдаги мураббийлари билан ҳам интервьюларни ўз ичига олган

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон" Миллий телерадиокомпанияси ва "Ёшлар" телеканалида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳақида фильм намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" нашри.

Хабарда айтилишича, фильм икки қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмнинг давомийлиги — 20 дақиқани ташкил этади. Фильмлар Мирзиёевнинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган бўлиб, мактабдаги мураббийлари билан интервьюларни ўз ичига мужассам қилган.

Фильмда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев қандай қилиб олийгоҳнинг оддий ўқитувчисидан проректорликкача, ва кейинчалик, Ўзбекистон Бош вазири лавозимигача бўлган йўлларни қандай босиб ўтганлиги ҳақида сўз боради. Картинада Мирзиёевнинг болалик ва ўсмирлик давридаги оқ-қора суратлардан ҳам фойдаланилган.

Фильм ўзбек тилида суратга олинган бўлиб, унда сурдотаржима ҳам келтирилган.

Шу кунларда эса у YouTube даги видеохостингда ҳам пайдо бўлди.

1403