Певица Юлдуз Усманова

Юлдуз Усмонова йилнинг энг яхши "эстрада хонандаси" бўлди

1141
(Янгиланган 11:18 09.01.2018)
Йилнинг энг яхши эркак хонандаси сифатида Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров эътироф этилди

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова "Йил эстрада хонанда"лари бўлишди, деб хабар қилди "Хабар" ахборот-таҳлилий портали.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги "Эҳтиром" мукофоти 34 нафар ижодкорга топширилди.

Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова "Йил эстрада хонандаси" номинацияси ғолиби деб топилган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева "Йил анъанавий қўшиқ ижрочиси" номинацияси совриндори бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева "Саҳнамиз фариштаси", Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Баҳодир Йўлдошев "Йил режиссёри" номинациялари ғолиби бўлди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича санъат ва маданият соҳасида самарали ва фидокорона меҳнат қилаётган жами 34 ижодкорга ушбу соврин топширилди.

1141
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

126
Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

126
Концерт в честь Людмилы Гурченко

"Мени тинч қўйинг": Наргиз биринчи эри Руслан Шарипов ҳақида гапирмасликка аҳд қилди

5189
Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова собиқ эри Руслан Шарипов хотирасига бағишлаб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост ёзиб қолдирди.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Таниқли эстрада хонандаси Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида собиқ турмуш ўртоғи Руслан Шариповнинг бевақт вафотидан чуқур қайғудалигини баён этди. Хонанда фурсатдан фойдаланиб, ушбу қайғудан фойдаланиб қолмоқчи бўлган журналистларга мурожаат қилган.

"Қадрдон кузатувчиларим! Бугун биринчи эрим - Руслан оламдан ўтди. Буни англаш мен учун ниҳоятда оғриқли. Мен қайғудаман. Ҳамдардлик билдириб ёзган изоҳларида мени белгилаган инсонларнинг барчасига миннатдорлик билдираман. Қўлимни кўксимга қўйиб, шуни айтмоқчиманки, ушбу постни оммага эълон қилишни истамас эдим, чунки кимнингдир ўлими - пиар учун сабаб эмас! Фожиа ва ўлимлардан шу йўл билан даромад олишга ҳаракат қиладиган одамлардан эса - нафратланаман! Шунинг учун, мендан бирон шарҳ ёки изоҳ кутмаслигингизни ўтиниб илтимос қиламан! Бу, шунингдек, Нью-Йоркда бўлган ва журналистларнинг тўхтовсиз қўнғироқ-ҳуружларига дуч келган онамга ҳам тегишли. Бу бизнинг шахсий қайғуимиз ва уни қандай енгишимиз - оиламизнинг ички ишидир. Тушунаман, ҳозирги кунда таниқли инсонларнинг аксарияти бундан фойдаланиб, умрга татигулик серия ва сюжетлари билан телеканаллар бўйлаб саёҳатни амалга оширган бўлардилар. Мен эса ундайлар сафига кирмайман. Менинг шахсий ҳаётим сотилмайди ва сотиб олинмайди! Албатта, қалбимда асраб келадиган кўплаб қадриятларим бор, улар ҳақида айнан сизнинг хабардор бўлишингиз кўпам шарт эмас. Тушунганингиз учун раҳмат", - деб ёзиб қолдирган хонанда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов куни кеча 54 ёшида оламдан ўтди. 

Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор бўлган: "Болалар", "Сетора", "Байт" каби машҳур гуруҳларга асос солган. Бундан ташқари, таниқли хонанда "Шаҳзод" ва "Хўжа" гуруҳларининг машҳур қўшиқларини басталаган.

5189
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

5
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларни шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги ёғоч тахтада қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Видеони малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уриш бошлаганда қўрқиб кетди ва фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

5