ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. 2018 йил 2 май куни Тошкент давлат шарқшунослик институти Маданият саройида "Чингиз Айтматов — жаҳон адабиётининг буюк намояндаси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ТошДШИ ректори профессор Абдураҳим Маннонов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.
Профессор ўз нутқи аввалида жорий йил апрель ойида буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон президентининг алоҳида қарори қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
"Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди", деб қайд этган Ўзбекистон президенти ушбу қарорда.
Давра суҳбатида ЎзМУ қошидаги Чингиз Айтматов номидаги марказ раҳбари Аҳмаджон Мелибоев "Чингиз Айтматов ижодий меросини ўрганиш" мавзусида нутқ сўзлади. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуров Чингиз Айтматов маҳорати, унинг коинот кўламидаги ёзувчилиги тўғрисида қизиқарли фикрлари билан ўртоқлашди.
Журналист, маҳоратли таржимон Тўланбой Қурбонов — Чингиз Айтматовнинг дипломат ва жамоат арбоби сифатида қирралари ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирда Чингиз Айтматов Марказий Осиёнинг тинчлиги ва барқарорлиги, порлоқ келажаги, халқлар ўртасида мустаҳкам дўстликнинг қарор топиши йўлида кўп қиррали мардона фаолият олиб борганлиги эътироф этилди.
Шунингдек, ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган "ўзбек иши", "пахта иши" каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида ўзбек халқи шаънини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилгани ёдга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари кўрсатмаси билан йил давомида "Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон" номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш, адиб хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номини бериш, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш кўзда тутилган.
2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган "Рангсиз тушлар” фильми жорий йилнинг 19 март - 3 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг баҳорги фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Фестиваль ташкилотчиси Корея ва Марказий Осиё ҳамкорлик форуми KF котибияти ҳисобланади. Фестивалда Наврўз ҳақидаги қисқа метражли ҳужжатли фильмларга бағишланган тадбирлар, Марказий Осиё киноҳафталиги, K-pop танлови ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Рангсиз тушлар” фильми Анападаги "Киношок", Қозоннинг мусулмон кинолари фестивали, шунингдек, Арманистондаги "Фреска" ва Италиянинг "Лукания" ва "Asiatica Film Festival XXI", Индонезиянинг XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF ) фестивалларида ҳам иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Кеча 14 феврал куни Тошкентдаги "Адиблар хиёбонида" Бобур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Миллий Гвардиянинг ҳарбий-техник институти томонидан ташкил қилиди.
Унда Ички ишлар академияси, ФВВнинг юзлаб курсант ва зобитлари, Тошкент юридик университети талабалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва драматик театр актёрлари иштирок этишди.
Маросимда ўзбек аскарларнинг ўрта асрларга хос ҳарбий кийимлари кийган театрлаштирилган томоша, "Бобоурнома"нинг дунё адабиётидаги ўрни, "Заковат" интеллектуал танлови ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Ундан ташқари, Бобурнинг навбатдаги туғилган куни арафасида Миллий Гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда "Ўзбеккино" иштирокида суратга олинган "Йўлбарснинг туғилиши" деб номланган тарихий-адабий ва "Йўлбарс изидан" деб номланган тарихий-ҳужжатли фильмлари тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Индонезиялик балиқчи Роти ороли соҳилида ғайриоддий акула овлади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилмоқда.
Абдулла Нурен исмли балиқчининг тўрига тасодифан катта акула илинган ва у овни уйига олиб келган.
Эркак уни сотиш учун майдалаётган вақтда акула ичида унинг уч боласини борлигини кўрган. Уларнинг иккитаси оддий акулага ўхшарди, учинчисининг эса турқи қийшайган эди ва бу уни одамга ўхшатарди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
“Иккитаси онасига ўхшарди, учинчисининг эса одам қиёфаси бор эди”, - деган Нурен.
Балиқни қўшнилар унинг балиғини сотиб олиш истагини билдиришгани, лекин у рад жавобини берганини қўшимча қилган.
“Уйим акулани кўрмоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетди. Мен балиқни ўзимда сақлайман. Ўйлайманки, у менга бахт олиб келади”, - деди балиқчи.