Ўзбекистонда Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилади

© Sputnik / Григорий СысоевОткрытие скульптуры в память о знаменитых выпускниках ВГИКа
Открытие скульптуры в память о знаменитых выпускниках ВГИКа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассислар, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчилари жалб этилади.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилади. Бу Ўзбекистон президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган.

Красная дорожка Каннского кинофестиваля: поцелуи, наряды и Вуди Аллен - Sputnik Ўзбекистон
Канн кинофестивалида илк бор Ўзбекистон Миллий павильони очилди

Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли битирувчиларини ҳамда институтда “Ижро этувчи продюсер” ва “Кинорежиссура ва кинодраматургия” йўналишлари бўйича дастлабки саралашдан ўтган бакалавр даражасига эга миллий кинематография соҳасининг мутахассислари Бутунроссия кинематография давлат институти (БКДИ) қошидаги “Кино ва телевидение”нинг олий курсларига ўқишга юборилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатининг ихтисослашган йўналишлари иқтидорли битирувчилари учун БКДИ ассистентура-стажировкасида “Ижро этувчи продюсер”, “Драматургия” ва “Аудиовизуал санъат режиссураси” мутахассисликлари бўйича ўқишлар ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича БКДИ филиали (қўшма факультети) очилади.

Ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассислар, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчилари жалб этилади.

 

Янгиликлар лентаси
0