Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа

Беларус ва Ўзбекистон дўстлиги рамзи: Тошкентда Якуб Колас бюсти ўрнатилди

337
Уруш йилларида Тошкент совет зиёлиларининг каттагина қисмини қабул қилган. Улар орасида Якуб Колас ҳам бўлган. У Тошкентда 1941 йил 14 августдан 1943 йил 1 ноябргача бўлган оралиқда яшаган

ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik, Шаҳноза Тўрабекова. Тошкентда беларус ёзувчиси, шоир ва жамоат арбоби Якуб Колас бюстининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Колас 1941-1943 йилларда Ўзбекистон пойтахтида яшаган ва ижод қилган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.  

 Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа

Бюст Ўзбекистон Давлат санъати музейи биноси орқасида, Шаҳрисабз ва Тарас Шевченко кўчалари кесишмаси ёнида ўрнатилган. Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ва Беларус Бош вазири ўринбосари Михали Русыйлар иштирок этишди.

 Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа

"Мамлакатимизда беларус арбобининг ижодини ҳамиша ҳурмат қилишган, Якуб Колас Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдириш билан бир қаторда, ўзбек-беларус халқлари ўртасидаги дўстона ва қардошлик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига улкан ҳисса қўшган. Якуб Колас бюстининг очилиши Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги дўстликнинг энг ёрқин рамзи саналади",  деб таъкидлади Нодир Отажонов.

 Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Церемония открытия бюста и улицы имени народного поэта Беларуси Якуба Коласа

Ўз навбатида Михаил Русый буюк Беларус ёзувчиси ва шоири Якуб Коласнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилинган қарор учун Ўзбекистон раҳбари ва Тошкент шаҳри маъмуриятига ўз миннатдорлигини билдирди.

"Бизнинг халқларимизни узоқ тарихга эга ва мустаҳкам дўстлик ришталари боғлайди, Беларусни озод этишда Ўзбекистондан кўплаб одамлар ҳалок бўлганлар. Улар бизнинг хотирамизда, Улуғ ватан уруши тарихи музейида ҳар бир фамилия алоҳида сатрда ёзиб қўйилган", - дея қайд этди Беларус Бош вазири ўринбосари Михаил Русый.  

Уруш йилларида Тошкент совет зиёлиларининг каттагина қисмини қабул қилган. Улар орасида Якуб Колас ҳам бўлган. У Тошкентда 1941 йил 14 августдан 1943 йил 1 ноябргача бўлган оралиқда яшаган.

"Бугунги кунда Якуб Колас уруш даврида истиқомат қилган уй сақланиб қолган. Унда бутун бошли Беларус ССР Фанлар академияси яшаган, чунки Якуб Колас унинг биринчи ва мутассил бошқарган вице-президенти бўлган.

2017 йилнинг май ойида Мустақиллик проспектида, №88 рақамли уйда у бу ерда яшагани ва меҳнат қилганини билдирувчи хотира лавҳаси ўрнатилган", - деб ҳикоя қилди Sputnik мухбирига "Свитанак" Беларус маданий маркази раиси Светлана Дудюк.  

Дудюкнинг сўзларига кўра, совет Ўзбекистони ҳукумати Якуб Коласга катта эътибор билан қараган, ёзувчига иккита квартира ажратиб берилган. Биттаси оиласи учун, Колас у ерда рафиқаси ва ўғиллари билан яшаган, иккинчиси - унга ишчи кабинет вазифасини ўтаган.

"Нима учун ёдгорлик Тошкентнинг айнан мана шу қисмида очилмоқда? Нега деганда, бизга яқин жойда, собиқ Рус драматургия театри ўрнида "Ўзбекистон" меҳмонхонаси жойлашган бўлиб, у Тошкентга келган Колас учун илк бошпана вазифасини ўтаган, шу боис биз у бу ерларда юрган, деб айта оламиз, бу рамзий жой", - деди Дудюк.

Ёзувчи Ўзбекистонда бошқа бўлмаган, урушдан кейин у қаттиқ бетоб бўлган. Якуб Колас ўз ишчи столи устида 1956 йилнинг 13 август санасида вафот этган.

Унинг Тошкентдаги энг яқин дўстлари ўзбек шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфиялар бўлишган. Улар Колас яшайдиган уй яқинида истиқомат қилишган. Колас, шунингдек, Тошкентдаги Салар каналини жуда ёқтирган ва унга шеърларидан бирини бағишлаган.

337
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

60
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

60
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

552
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

552

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0