Камола Акилова,  заместитель министра культуры Узбекистана

Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди Маданият вазири ўринбосари

409
(Янгиланган 15:29 18.07.2019)
Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган сувенирлар шаҳарларни безатишда ишлатилаётганига доир фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш - бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради, дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова.

"Биз шаҳарларимизнинг ўзига хос хусусиятларини билишимиз лозим. Нима сабабдан Самарқанддаги хиёбонни ўзгартиришга уринишмоқда. Ўзгартириш керак эмас. Самарқандни Самарқанд, Бухорони Бухоро қилувчи нарсаларни асраб қолишимиз керак. Ҳар бир замонавий ўзгариш эса миллий анъаналаримиз асосида амалга оширилиши керак”, - дея ҳисоблайди Акилова.

Эркин Турдимов: "Университет бульвари" бизнинг юзимиз, лекин одамлар у ерга бормай қўйган

Аёл таъкидига кўра, ҳар бир шаҳарнинг бош режаси бўлиши керак. Режада шаҳарнинг тарихий қисми ва янги бинолар қурилиши мумкин бўлган қисмлари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт ва зарур.

Вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган эсдалик совғалар сотилишига доир ҳам ўз фикрларини билдирди.

"Ҳаттоки Венецияда Хитой товарлари муайян масофагача яқинлаштирилмайди. Ўйлашимча, биз, албатта, тартиб ўрнатишимиз даркор. Ҳинд шарфлари, Хитой лаш-лушлари жуда кўпайиб кетди. Ўзимизнинг ҳунармандларимизнинг товарлари бўлса – марҳамат”, - деди Акилова.

409