Празднование Навруза в Узбекистане

“Баҳор” рақс ансамбли фаолияти қайта тикланади

321
(Янгиланган 19:24 14.08.2019)
Маданият соҳасида тижоратлашув кучайиб бораётгани оқибатида “Баҳор” ансамблининг ижодий фаолияти тўхтаб қолди – дейилган ҳужжатда.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. “Ўзбек миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

“Таъкидлаш жоизки, нафақат мамлакатимизда, балки дунёда машҳур бўлган Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” ансамблининг рақсларидаги ҳаракатлар бир-бирига мослиги, уйғунлиги ва бетакрорлиги билан инсон руҳиятига маънавий мазмун бахш этиб, ўзбек миллий рақс санъати ривожланиш тарихида янги саҳифани очиб берган эди. Бироқ сўнгги йилларда адабий-бадиий жараёнларда салбий тенденцияларнинг пайдо бўлгани, хусусан, маданият соҳасида тижоратлашув кучайиб бораётгани оқибатида “Баҳор” ансамблининг ижодий фаолияти тўхтаб қолди”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада Маданият вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг давлат муассасаси шаклида Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллаш таклиф этилган.

Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли фаолиятини ташкил этишга доир “йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби, “йўл харитаси” ва “Баҳор” давлат рақс ансамблининг  таркибий тузилмаси ҳужжатга илова қилинган.

Қарор лойиҳасида давлат рақс ансамбли 2025 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этиш, ансамблга 4 та енгил автомобиль, 2 та катта сиғимли автобус ва 1 та юк автомашинасини харид қилиш учун маблағлар ажратиш вазифалари баён этилган.

321