Ўзбекистонда яна бир телеканал иш бошлади

820
(Янгиланган 18:27 01.09.2019)
Бугун 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда яна бир HD форматда, 24 соат ишлайдиган янги телеканал ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Бугун соат 12:00дан “Ўзбекистон тарихи” телеканали ўз эфирларини узатишни бошлади, деб хабар қилди ЎзА.

Янги телеканал “UzHD” телеканали негизида ташкил қилинди ва у 5 йўналишда фаолият юритади. Ҳар бир йўналиш 5 таҳририят томонидан амалга оширилади: “Ўзбекистон тарихи“, “Жаҳон тарихи ва цивилизация“, “Археология ва музейлар“, “Илмий-оммабоп фильмлар“ таҳририятлари ҳамда “Тезкор дубляж“ студияси, дейилган хабарда.  

Ҳар бир таркибий бўлинма қошида ФА билан Меморандум доирасидаги келишувга асосан Экспертлар кенгаши фаолият юритади. Шунингдек, штат асосида илмий котиб ва маслаҳатчи ишлайди.

Қарор билан юкланган устувор вазифа - мунозара майдончаси ташкил қилинган, яъни тўғридан-тўғри эфирда баҳс имконини берувчи юқори тиниқликда ишловчи студия ажратилган.

Шунингдек, давра суҳбати, интервьюларга мўлжалланган кичик студия ҳамда академик дарс учун замонавий жиҳозланган синф хонаси ташкил қилинган. Дастурлар HD форматда, 24 соат узлуксиз эфирга узатилади.

820
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

145
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

145
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

135
Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

135
Выпускники медицинских вузов

ОТМ битирувчилари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин шартлар

10
Ўзбекистонда кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

10