Микрофон на сцене. Архивное фото

"Ўзбекконцерт" Жаҳонгир Отажоновни тўйларда лицензиясиз куйлаш хатари ҳақида огоҳлантирди

564
(Янгиланган 23:16 15.10.2019)
"Ўзбекконцерт" хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси нега олиб қўйилганини батафсил тушунтириб, хонандани концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонанда Жаҳонгир Отажонов атрофида ижтимоий тармоқларда авж олган қизғин муҳокамалардан сўнг хонанда лицензияси нега олиб қўйилгани хусусида кенгроқ тўхталишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни "Ўзбекконцерт" хонанда Жаҳонгир Отажоновни лицензиядан маҳрум қилган эди. ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, хонанданинг лицензиядан маҳрум этилишига унинг доллар ёмғирида "чўмилгани" сабаб бўлган. Отажонов билан боғлиқ бу хабар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир хонанда қўшиқларни жонли ижро этишини таъкидлаб, унинг лицензияси олиб қўйилганидан афсусдалигини билдирган бўлса, яна кимдир санъаткорнинг хулқига муносиб иш бўлганини айтган ва "Ўзбекконцерт" қарори тўғрилигини қўшимча қилган эди.

"Ўзбекконцерт" расмий баёнотига кўра, сўнгги пайтларда айрим санъаткорларнинг юриш-туриши, кийиниш ва муомала маданиятида миллий менталитетга ёт бўлган ҳолатлар яққол кўзга ташланмоқда.

"Хонандаларда хулқ одоби бирламчи бўлмас экан, ҳар қандай истеъдод ва маҳоратли ижро ҳам иккинчи даражали бўлиб қолаверади. Хонандалар халқ назаридаги инсон, уларга ёшлар эргашади, андоза олади. ... Cўнгги вақтларда Жахонгир Отажонов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди", - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, 2019 йил 9 октябрь куни "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилган "Муносабат" ток-шоусининг оилавий тадбирларни тартибга солиш тўғрисидаги қарор ижросига бағишланган сонида студия мониторида тўйлардан олинган лавҳалар кўрсатилган ва муҳокама қилинган.

Лавҳаларнинг бирида хонанда Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ тасвирлар ҳам акс этган бўлиб, иштирокчилар бунга салбий муносабат билдиришган. Кўрсатувдан сўнг ОАВларда "Жамоатчилик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти" мавзусида мақола эълон қилинган. Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

"...хонанда Жаҳонгир Отажонов жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариш ўрнига, ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилди ва "Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг, агар шу билан маданиятли бўлсаларинг. Ман хурсанд бўламан... халқ маданиятли бўлиб кетиб қолса шу билан..." қабилида фикрларни билдирди. Хонанданинг ушбу чиқиши ижтимоий тармоқ орқали ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади. Хонанда ўзининг маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган бу каби номуносиб ҳаракатлари орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини мунтазам равишда бузиб келмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб,  <...> Ж.Отажоновнинг лицензияси 2019 йил 14 октябрь кунидан тугатилди. Шу ўринда хонанда Ж. Отажоновга концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз", - дейилади "Ўзбекконцерт" баёнотида.

Муассаса барча санъат аҳлини ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига зид турли хил бемаъни сўзларни тарқатмаслик, жамоатчилик ўртасида санъаткорларга нисбатан ноўрин муносабат шакллантирилишига йўл қўймасликлари борасида огоҳлантирган.

564
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков

Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди

268
(Янгиланган 11:14 29.06.2020)
Икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Озодбек Назарбековга Туркманистонда юксак унвон берилди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида РИА Новости Туркманистон телевидениесига асосан хабар қилмоқда.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Озодбек Наазарбековга ушбу шарафли унвон - унинг икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва профессионал усталиги учун берилган.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Туркманистонда бир неча бор саҳналарга чиққан эди. Ушбу концертларда президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам бўлган, дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Туркманистон президенти озарбайжонлик хонанда Полад Бюльбюль оглига ҳам Туркманистон ва Озарбайжон халқари қўшничилиги ва мусиқа санъатига қўшган ҳиссаси учун “Туркманистон халқ артисти” унвонини тақдим этган эди.

268

Дисней студияси бугун ўз мультфильмларидаги ирқчилик учун уялмоқда

480
(Янгиланган 11:12 18.06.2020)
Бугун Америка ирқчилик туфайли улкан муаммоларга дуч келмоқда, балким бунга уларга болаликдан сингдирилган ғоялар сабаб бўлаётгандир?

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Германия ва бошқа давлатда яшовчи томошабинлар Голливуднинг “Дисней” ва бошқа студияларининг машҳур мультфильмларини томоша қилмоқчи бўлишганда, улар “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган огоҳлантиришга дуч келишди, деб ёзади Биринчи канал.

Юмшоққина қилиб айтилган “маданий эскирган тасаввурлар”  ибораси остида ирқчилик ва фашизм ғоялари назарда тутилган. Гап Микки Маус,  Том ва Жерри, Филча Дамбо, Жунгли китоби, Фантазия ва бошқа хаммага таниш ленталари ҳақида кетмоқда.    

Ахир булар болаликда севиб томоша қилган мультфильмларимиз-ку, у ерда қандай ирқчилик бўлиши мумкин - дейишингиз мумкин. Бугун кўплаб ОАВлар ушбу ҳақида мана бундай ёзмоқда

Дисней студиясида суратга олинган “Фантазия” номли мана бу мультфильм кадрига бир назар ташланг. Унинг яратувчилари нимага шама қилаётганини ортиқча сўзсиз ҳам англаш мумкин. Айнан шу сабабли ҳозир ушбу мультфильмнинг қайта ишланган версияси кўрсатилмоқда. Унда Саунфлауэр номли қора тойчоқ образи олиб ташланган.

Уолт Дисней студиясининг "Фантазия" мультфильмидан саҳна

Филча Дамбо мультфильмида эса учишни орзу қилган содда очиқкўнгил филчага бир тўда қора қарғалар турли ёмонликлар қилади. Қарғалар нафақат қора рангли, балким жуда хунук кийимлар кийган ва энг асосийси америкада “джайв” деб ном олган – одатда қора танлилар гапирадиган слэнгда гаплашади. Бундан фильм яратувчилари қайси ирқ вакилларига шама қилаётганини хатосиз англаш мумкин.

Уолт Дисней студиясининг "Филча Дамбо" мультфильмидан саҳна

Барчамиз болаликда севиб томоша қилган 1967 йилда суратга олинган “Жунгли китоби” (Маугли) мультфильмига назар солайлик. Мультфильмнинг салбий қаҳрамонлари бу – маймунлар ва уларнинг қироли. Маймунлар қироли мультфильмдаги энг ёқимсиз образ: у хунук кийнади, жуда дангаса ва ахмоқ. Мультфилмда Ҳиндистон акс этган ва барча қаҳрамонлар чиройли инглиз акценти билан гапиради, фақат Луи исмли маймунлар қироли америкалик қора танлилар слэнг тили – джайвда гапиради. Энг қизиғи – ушбу образ Редъярд Киплингнинг “Маугли” китобида умуман йўқ. Уни мультфильм яратувчилари атайлаб қўшган. Мақсад?

Уолт Дисней студиясининг "Жунгли китоби" мультфильмидан саҳна

Умуман Дисней мультфильмларида ва Голливуд фильмларида нафақат қора танлилар камситилган. Ундан ташқари осиё ирқига мансуб кишиларни ҳам устидан кулиш ва камситиб кўрсатиш ҳолатлари кўп учрайди.   

Ушбу номақбул камситиш ва кинояларни пайқаш ва танқид қилиш учун инсониятга 30, 40 ва ҳатто 70 йил вақт керак бўлди. Ваниҳоят Дисней студияси ушбу фильмлар учун “уят” ҳис қила бошлади ва кейинчалик яққол расизм акс этган саҳналарни кесиб ташлашга ёки ушбу мультфильмларни тўлиқ прокатдан чиқаришга мажбур бўлди.

Ирқчилик муаммолари американи титратаётган бугунги, кунда эса ҳеч бўлмаса судда ўзини оқлашга асос бўлиши учун контентда “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган ибора билан томошабинни огоҳлантирмоқда.

480
Аждар Куртов. Архивное фото

Афғонистоннинг ва Марказий Осиё билан яқинлашув эҳтимоли кам - Куртов

0
Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган. Айниқса совет даврида МО республикалари ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан илдам ривожланиб кетган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. "Миллий стратегия муаммолари" журналининг бош муҳаррири ва сиёсатчи Аждар Куртов Sputnik мухбирига Ғарб давлатлари Афғонистонни Марказий Осиё билан ягона ҳудуд сифатида ҳисоблашга ҳаракат қилаётганига қарамасдан МО ва Афғонистон орасида иқтисодиё муносабатлар ривожланиши эҳтимолллиги кам деди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин "С5+1" форматидаги "Марказий Осиё - АҚШ" конференцияси бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон  ташқи ишлар вазирлари иштирок этган эди. 

Ушбу анжуманда муҳокама қилинган мавзулардан бири - халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон муаммоларини ҳал қилишдаги роли бўлган эди. 

Куртов айтишига қарагандан Афғонистон кўплаб халқаро экспертлар томонидан Марказий Осиёнинг бир қисми деб баҳоланади.

"Хусусан, АҚШда "Катта Марказий Осиё" деган термин бор ва у Афғонистонни ҳам ўз ичига олади. Бундай қилишдан мақсад - Марказий Осиё республикаларига бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишдир. Собиқ Иттифоқнинг бешта республикасига бўлган муносабатни Афғонистон билан боғлаш ва шундай йўл билан Россия ролини кичрайтириб кўрсатишдир", - дейди эксперт. 

Лекин Марказий Осиё ва Афғонистон ҳеч қачон яхлит бўлмаган ва бунга бир неча сабаблар бор, деб ҳисоблайди эксперт. 

"Афғонистоннинг ва Марказий Осиё республикаларининг тарихий ривожланишида жиддий фарқ бўлган. Айниқса совет даврида. Ушбу ҳудудларнинг иқтисодий ва ижэтимоий ривожланишига назар солсак, Марказий Осиё республикалари Россия ёрдамида жуда илгарилаб кетганини кўрамиз", - дейди Куртов. 

Эксперт фикрига кўра, АҚШ ушбу ҳудудга кириб келишидан мақсади, биринчи навбатда ўз фойдаси йўлида амалга оширмоқда. 

- Вашингтоннинг Афғонистон бўйича режаси чипакка чиқди. Энди америкаликлар бобсқичма-босқич қўшинларни олиб чиқишни режалаштирмоқда. Энди америкаликлар "чиқиш юмошоқроқ" бўлиши учун қўшни давлатларни ҳам ушбу  жараёнга жалб қилмоқчи, - дейди эксперт. 

"С5+1" форматида таклиф қилинаётган лойиҳаларнинг ҳеч бири ҳудуддаги реал геополитик вазиятни ҳисобга олмайди. Лекин тан олиш керакки айрим муваффақиятли лойиҳалар ҳам бўлган. Хусусан, АҚШ иштирокида Панж дарёси устидан Афғонистон ва Тожикистон орасида кўприк қуриш, Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда темирйўл қурилиши. 

Ушбу лойиҳалар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ижобий рол ўйнади, лекин Афғонистон муаммосини ҳал қилишда жиддий ёрдам бермайди, деб хулоса қилади Куртов.

Эспертнинг тўлиқ нутқини аудиоподкастимизда тингланг.

0