Лазерное шоу на площади Регистан в Самарканде

Ўзбекистонда 2020 йил учун маданий тадбирларнинг ягона тақвими чоп қилинди

209
Ягона тақвимда Ўзбекистонда ўтказиладиган маҳаллий ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашган жойи, санаси ҳамда ташкилотчилари кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йилда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини тузди.

Ягона тақвимда Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган маҳаллий ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашган жойи, санаси ҳамда ташкилотчилари кўрсатилган.  Мазкур тақвимни яратишдан асосий мақсад хорижий сайёҳларни мамлакатга  жалб қилиш ва Ўзбекистон брендини халқаро туризм бозорида кенг тарғиб қилишдан иборатдир.  

Тақвим қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • халқаро конференциялар, семинарлар;
  • халқаро ва миллий кўргазма ва ярмаркалар;
  • миллий чолғу асбоблари концертлари;
  • спорт мусобақалари ва тадбирлари;
  • миллий ҳунармандчилик соҳасидаги тадбирлар;
  • театр ва кўнгилочар томошалар ва миллий ўйинлар;
  • туристик ва маданий мерос объектларида тадбирлар ва бошқалар.  

Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг тегишли медиа-контентли ягона тақвими www.uzbektourism.uz, uzbekistan.travel, www.uzevent.com веб-сайтларига уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилда жойлаштирилган. 

209