Сцена битвы войска Амира Темура

ЮНЕСКО миниатюра санъатини номоддий маданий мерос рўйхатига киритди

43
(Янгиланган 11:46 17.12.2020)
Таъкидланишича, миниатюра санъатининг ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

“Миниатюра санъатининг ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани узоқ тарихга эга ва Ўзбекистонда ўзининг энг юқори чўққисига етган ушбу санъат турининг халқаро эътирофидир”, - дея ёзган у Facebook᾽даги саҳифасида.

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XV сессиясида  Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби кўп асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва энг таниқли мактаблардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.

ЮНЕСКО Фарғонани дунёнинг аҳолиси энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритди

Ушбу сессияда номоддий маданий мероснинг 42 миллий ва кўп миллатли элементи бўйича номзодлар кўриб чиқилади.

43
Теглар:
миниатюра санъати, ЮНЕСКО, Азиз Абдуҳакимов

Насафий жаримага тортилди

569
(Янгиланган 16:26 12.01.2021)
Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.

Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади. 

569

"Саҳродаги Лувр" асосчиси - Савицкий ҳақида туркум китоблар нашр этилади - Саида Мирзиёева

190
2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Нукусда — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриёти томонидан амалга оширилмоқда.

"Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. "Саҳродаги Лувр"
номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим", - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилгани ва у 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришиши ҳақида хабар берган эдик.

190
Теглар:
Нукусдаги музей, музей, Қорақалпоғистон, Нукус, Савицкий номидаги музей, Игорь Савицкий
узбекский региональный аэропорт

Эрон авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога парвозларни йўлга қўймоқчи

40
Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи.

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ва “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди. 

40