Директор музея имени Савицкого Тигран Мкртычев

Аввало - ревизия: Тигран Мкртычев Нукусдаги Савицкий музейи келажаги ҳақида

404
(Янгиланган 14:25 25.12.2020)
Sputnik мухбири тез кунларда Қорақалпоғистондаги Игорь Савицкий номидаги санъат музейига раҳбарликни ўз зиммасига оладиган Тигран Мкртычев билан суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik, Мария Науменко. Очиқ тартибда ўтказилган халқаро танлов натижасига кўра Нукусдаги Савицкий номли музей раҳбари этиб тайинланган Тигран Мкртычев 2 январ куни ўз вазифаларини бажаришга киришади. Шартнома тўрт йилга мўлжалланган.

Янги раҳбар Қорақалпоғистон пойтахтига эртага, шанба куни йўл олади.

— Тигран Константинович, сиз Калинин шаҳрида туғилгансиз (ҳозирги Тверь. - таҳр.), Тошкентда таҳсил олгансиз, сўнгра эса Москвага кўчиб ўтгансиз. Энди тақдир тақазоси билан яна Ўзбекистонга йўл оляпсиз. Тошкентга кетишингиз қандай содир бўлган ўзи?

— Бу жуда адабий ҳикоя. Мактабда археолог бўлишни орзу қилардим. Талабалик йилларимда Калинин педагогика институти билан (Эндиликда у Тверь давлат университети - таҳр.) археологик экспедицияларга чиқиб турардим. Мактабни тамомлагач, олийгоҳларга кирувчилар учун маълумотномани очиб, археология мутахассислиги бўйича фақатгина учта шаҳар: Москва, Киев ва Тошкентда таҳсил олиш мумкинлигини кўриб қолдим. Москва ҳақида ҳаммаси менга аён эди, Киев ҳақида ҳам тасаввурга эга эдим - у ерда қариндошларим истиқомат қилади. Тошкент ҳақида эса ҳеч нарса билмасдим.

Поезга ўтирдим ва Тошкентга келдим. Университетга кирдим, уни аъло баҳоларга тамомладим, кейин аспирантурада ўқидим. Москвага қайтгач Шарқ Музейига ишга кирдим. Ва 1985 йилдан 22 декабрга қадар у ерда фаолият юритдим.

— Айтингчи, Савицкий номидаги музей раҳбарлигига танлов қандай ўтди. Қандай критерийларга энг биринчи галда эътибор берилди?

— Оёқлар узунлиги, сочлар ранги ва соқолга...

Энди эса жиддий жавобга ўтсам. Нукусдаги музей - региондаги энг яхшиларидан бири. Ўзбекистон учун бу жуда муҳим муассаса, ва мамлакат раҳбари буни тушунади. Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошида параллел тузилма сифатида Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси мавжуд. Биз ҳаммамиз, вазирлик - оғир вазнга эга ва турли ечимларни талаб этадиган воқеалигини яхши биламиз, жамғарма эса ўз фаолиятида анча эркин. Фонддагилар эса, музей аҳамиятини тушунган ҳолда умумжаҳон амалиётига монанд равишда очиқ халқаро танлов ўтказишга қарор қилишди. Мамлакат учун миллатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, асосийси - иш тажрибаси, спецификани яхши англаш, холос.

Тигран Мкртычев
Sputnik
Тигран Мкртычев

Танлов бир ярим йил аввал ўтказилган эди. Мен ҳужжатларни топширдим, дастур ишлаб чиқдим ва қатор тавсияларни олдим. Танловнинг очиқ қисмида Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев, Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси раҳбарияти, ЮНEСКО ва Европа музейлари вакиллари, Третьяков галереяси бош директори Зелфира Исмоиловна Трегуловалар қатнашишди.

Жюри менинг чиқишимни энг қизиқ, деб эътироф этди.

— Сиз бу музейда олдин бўлганмисиз?

— Албатта, кўп маротаба. Музей асосчиси - Игорь Витальевич Савицкий ҳаётлиги вақтларидан бошланган бу ташрифлар. Бундан ташқари, мен музейга 2015 йилга қадар раҳбарлик қилиб келган Мариника Маратовна Бабаназарова билан дўстман. Умид қиламанки, у кишини музейдаги ишга жалб қила оламан.

— Савицкий номидаги музей сизни нимаси билан мафтун қилади?

— Музейлар мен учун - профессионаллик. Унинг XX асра оид тасвирий санъат тўплами, ўз аҳамияти жиҳатдан, эҳтимол, Россия музейи коллекциясидан кейин иккинчи ўринда туради. Ва мен халқаро мутахассисларни, авваламбор рус мутахассисларини ушбу коллекцияни ўрганиш учун жалб қилишни ўз вазифам сифатида кўряпман.

— Ўзбекистонга қандай туйғулар билан учяпсиз? Ахир менталитет, иқлим ва овқати бошқа...

— Мен у ерга жуда кўп маротаба борганман: анжуманларга, экспедицияларга, иш билан. Нимадир ноодатий бўлиши борасида ҳеч қандай хатарлар йўқ. Мен биринчи касбим бўйича археологман, шу боис турли шароитларга мослаша оламан.

— Сиз республикада мунтазам бўласизми ёки қандайдир масалаларни Москвадан туриб ҳал этасизми?

— Мен эгаллаб турган амал масофавий бошқарувни назарда тутмайди, шанба куни узоқ муддатга Нукусга йўл оламан. Албатта, Москвага ҳам келиб тураман, аммо иш бўйича фақат.

— Ишни аввало нимадан бошлайсиз?

— Муаммо ва масалалар кўплиги туфайли, асосийси бу, дея ажратиб кўрсатиш ҳозирча жуда қийин. Аммо тўлақонли иш учун энг аввало фонддаги нарсалар сверкасини ўтказиш муҳим, бу бутун бошли коллекцияни кўриш ва ҳаммаси жойидами-йўқми, аниқлаш имконини беради. Бу музейлар учун жуда муҳим. Иккинчидан эса, тезкор-таҳлил ўтказиб, нима биринчи ўринда реставрацияга муҳтожлигини аниқлаш лозим.

— Келгуси бир-уч йилга режаларингиз?

— Ҳозирда 2021 йилга Третьяковка галереяси билан музокаралар бошлаб юборилган. 2022-йилга ҳам режалар бор, аммо бу ҳақда гапирмасликни маъқул кўрардим: ваъдалар беришдан олдин, масала устида яхшилаб ишлаш керак.

Директор музея имени Савицкого Тигран Мкртычев
© Sputnik / Виталий Белоусов
Директор музея имени Савицкого Тигран Мкртычев

— Музейнинг глобал вазифалари, унинг устуворликларини нимада кўрасиз?

— Игорь Витальевич Савицкий Нукусда шундай нарсаларни тўплаганки, уларни ўрганиш, мени наздимда, совет санъати тарихини сезиларли тўлдиради.

— Музейда қандайдир Россия ишланмаларини жорий қилиш режангиз борми?

— Менинг вазифам - Нукус музейи ҳаётига умумдунёвий музей амалиётини жорий қилиш. Россия амалиёти ҳам бундан кўпам фарқ қилмайди.

— Россиялик мутахассислардан ким сиз билан Ўзбекистонда ишлайди?

— Мен фақат битта исмни очиқлай оламан, бу инсон билан яқин дўстона ва ижодий ҳамкорлигим бор: Михаил Александрович Каменский.

Шунингдек, санъатшунослик давлат институти директори Наталия Владимировна Сиповская, Зельфира Исмоиловна Трегулова ва реставрация институти раҳбари Дмитрий Борисович Антонов билан мутахассисларни жалб қилиш борасида мулоқот қилган эдим.

Аммо қайси мутахассисларга ва қанча миқдорда эҳтиёж борлигини тушуниш учун биз биринчи навбатда фонддаги бор нарсалар сверкасини ўтказишимиз шарт.

— 2017 йилда Пушкин номидаги музейда бўлгани каби чет элда кўргазмалар ўтказиш режангиз борми?

— Албатта! Музейлар рўйхатини айтишга ҳали эрта, аммо улар - Россия, АҚШ, Европа мамлакатларида бор. Мен 2 январда раҳбарликка киришаман ва музокараларни расмий даражага олиб чиқишни бошлайман. Ҳозирча машҳур номларни айтишга эрта, деб ҳисоблайман.

— 2018 йил кузида музейда Александр Шевченконинг ёнғин хавфсизлиги тизими ўз-ўзидан ишлаб кетиши оқибатида сув тегиши натижасида  шикастланган "Пақир кўтарган аёл" асари реставрацияси бошланди. Унинг тақдири нима кечди?

— Санъат асари реставрацияси — жуда узоқ давом этадиган жараён, иш ҳали бормоқда. У қанча давом этиши - реставраторларга боғлиқ. Ўйлашимча, бу воқеани назоратга олдираман.

— Ёнғинни ўчириш тизимини реконструкция қилиш режалаштириляптими?

— Мен бутун бошли музейни айланиб чиқдим, бу тизимни ўз кўзим билан кўрганман. Аммо лавозимга киришмагунга қадар уни алмаштириш бўйича музокаралар ўтказишга менда асос бўлмаган.

— Нукус музейи бутун бошли Қорақалпоғистоннинг тараққиётига хизмат қилиши мумкинми?

— Шубҳасиз. Қорақалпоғистон — мураккаб регион, энг аввало - экологик катастрофа минтақасидир. У ерда қорақалпоқ халқи истиқомат қилади. Фикримча, регион раҳбарияти минтақа тараққиётида музей аҳамиятини жуда яхши тушунади.

— Музей минтақани ривожлантирувчи механизм сифатида ишлаб кетиши учун нима қилмоқ керак?

— Бундан манфаатдор бўлган инсонларнинг барчаси: республика ҳукумати, камина ва жамоамиз ўз сайи-ҳаракатларимизни бирлаштирмоғимиз лозим. Бизнинг - яъни музейда ишлайдиганлар ва ишламоқчи бўлганлар олдида — улкан ва масъулиятли ишни амалга ошириш режаси турибди ва мен, медиатор сифатида, бу нарсани ходимларга етказа олишим керак. Ҳукумат эса, ўз навбатида, одамларни мотивациялаш кераклигини тушунмоғи лозим. Музейда меҳнат қилиш — бу унчалик кўп бўлмаган маблағ эвазига анча сезиларли ва қайсидир маънода турғун ишларни амалга ошириш демакдир. Нукус музейи ишчилари республика юзи, Нукус юзига айланмоқлари керак. Мен ҳукумат бундан манфаатдорлигини кўрдим.

— Ёшларни музейларга кўпроқ жалб қилиш учун нима қилиш керак сизнигча?

— Музейлар вазифаси - санъат асарларини сақлаш. Улар абадийлик институтларидир. Бугунги ва эртанги ёшлар эса бир хил бўлмайди. Улар ёппасига музейларга боришлари шарт эмас, одамлар бу муассасалар ва улар эга бўлган коллекциялар аҳамиятини тушунишлари муҳим. Бугун бой бўлиш урфда, бизнинг вазифамиз эса, ўқимишлиликни урфга киритишдан иборат. Одамлар билимли бўлиш қандай имкониятларни очишини тушуниб етсаларгина, уларнинг ўзлари музейларга йўл олади. Музей ходимлари эса, ташриф буюрувчилардан: Сизларга қатимиз йўқ, биз абадийликни асраяпмиз", дея улардан юз ўгирмайдилар. Улар ёшлар билан мулоқотга вақт топишади. Мана шундай бир ҳолатда ҳаммаси яхши бўлади ва анъана ўлмайди.

404
Теглар:
Нукусдаги музей, "Баба с ведром", Нукус, Савицкий номидаги музей, Игорь Савицкий

Насафий жаримага тортилди

566
(Янгиланган 16:26 12.01.2021)
Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.

Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади. 

566

"Саҳродаги Лувр" асосчиси - Савицкий ҳақида туркум китоблар нашр этилади - Саида Мирзиёева

190
2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Нукусда — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриёти томонидан амалга оширилмоқда.

"Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. "Саҳродаги Лувр"
номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим", - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилгани ва у 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришиши ҳақида хабар берган эдик.

190
Теглар:
Нукусдаги музей, музей, Қорақалпоғистон, Нукус, Савицкий номидаги музей, Игорь Савицкий
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

68
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

68