Памятник Бабуру в Аллее литераторов в Ташкенте

Тошкентда Бобур таваллуд куни қандай кутиб олинди

76
Буюк давлат арбоби ва Шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги бутун Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди. 

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Кеча 14 феврал куни Тошкентдаги "Адиблар хиёбонида" Бобур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Миллий Гвардиянинг ҳарбий-техник институти томонидан ташкил қилиди.

Нацгвардейцы в исторических костюмах в день рождения Бабура
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Нацгвардейцы в исторических костюмах в день рождения Бабура

Унда Ички ишлар академияси, ФВВнинг юзлаб курсант ва зобитлари,  Тошкент юридик  университети талабалари,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва драматик театр актёрлари иштирок этишди.

Маросимда ўзбек аскарларнинг ўрта асрларга хос ҳарбий кийимлари кийган театрлаштирилган томоша, "Бобоурнома"нинг дунё адабиётидаги ўрни, "Заковат" интеллектуал танлови ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Мероприятия в Аллее литераторов в честь 538-летия со дня рождения Бабура
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Мероприятия в Аллее литераторов в честь 538-летия со дня рождения Бабура

Ундан ташқари, Бобурнинг навбатдаги туғилган куни арафасида Миллий Гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда "Ўзбеккино" иштирокида суратга олинган "Йўлбарснинг туғилиши" деб номланган тарихий-адабий ва "Йўлбарс изидан" деб номланган тарихий-ҳужжатли фильмлари тақдим этилди. 

76
Съемка

“Рангсиз тушлар” фильми Марказий Осиё кинофестивалида иштирок этади

111
Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган "Рангсиз тушлар” фильми жорий йилнинг 19 март - 3 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг баҳорги фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фестиваль ташкилотчиси  Корея ва Марказий Осиё ҳамкорлик форуми KF котибияти ҳисобланади. Фестивалда Наврўз ҳақидаги қисқа метражли  ҳужжатли фильмларга бағишланган тадбирлар, Марказий Осиё киноҳафталиги, K-pop танлови ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Рангсиз тушлар” фильми  Анападаги "Киношок", Қозоннинг мусулмон кинолари фестивали, шунингдек, Арманистондаги "Фреска" ва Италиянинг "Лукания" ва "Asiatica Film Festival XXI", Индонезиянинг XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF ) фестивалларида ҳам иштирок этган.

111
Алишер Навои возвышается над алеей

Шарқшунослик университетида Алишер Навоий меросига бағишлаб халқаро анжуман ўтказилди

202
(Янгиланган 23:29 06.02.2021)
Маърузачилар орасида Туркия, Миср, Қозоғистондан навоийшунос мутахассислар иштирок этдилар. Улар адиб асарларидаги тил ўзгачаликлари, луғат бойлиги, услуб масалалари билан боғлиқ маърузалари билан қатнашдилар. Маърузалар ўзбек, турк, рус ва инглиз тилларида тингланди

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университетида 5-6 февраль кунлари "Алишер Навоий мероси дунё шарқшунослари нигоҳида" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Ушбу конференцияда қатнашиш учун дунёнинг 14 мамлакатидан 130 дан ошиқ мурожаатлар бўлди.

Конференция таҳрир ҳайъати томонидан конференция мавзуси, ахборот хатида келтирилган йўналишлар доирасида, ҳар томонлама талабларга жавоб берадиган мақолалар сараланиб, кенгашларга ажратилди.

Конференциянинг биринчи очилиш куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби ўринбосари, Турксой ташкилоти бош котиби ўринбосари; Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон давлатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари, Анқара, Мармара, Анқара Хожи Байрам Вали, Аллома Таботабоий университетлари ректорлари; Қозоғистон Миллий Фанлар академияси Р.Б.Сулаймонов номидаги шарқшунослик институти директори; Қозон Федерал университети, Кобул Давлат университети проректорлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг иккинчи куни 6-февралда конференция беш кенгашида ўз ишини давом эттирди. Конференция пандемия шароитида ўтказилаётгани учун асосий иштирокчилар ZOOM орқали иштирок этдилар.

Конференцияда Афғонистон, Миср, Тожикистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг турли олийгоҳларидан профессор ва тадқиқотчилар ўз маърузалари билан қатнашдилар. Тадбир давомида Навоий ижодининг хорижда ва Ўзбекистонда ўрганилаётган турли жиҳатлари кўриб чиқилди. Хусусан, Мисрда Навоийнинг қарашлари, Хитойнинг Шинжон Автоном Республикасида босилиб чиққан Навоий бўйича асарлари, Туркияда Навоийнинг Усмонли адабиётга қўшган ҳиссаси, Тожикистонда Навоий шеърий жанрлари, Хиндистонда Навоий асарларининг тадқиқ этилиши шулар жумласидандир.

Маърузачилар орасида Туркия, Миср, Қозоғистондан навоийшунос мутахассислар иштирок этдилар. Улар адиб асарларидаги тил ўзгачаликлари, луғат бойлиги, услуб масалалари билан боғлиқ маърузалари билан қатнашдилар. Маърузалар ўзбек, турк рус ва инглиз тиллари тингланди.

Маърузачилар Навоий асарларининг манбалари, матнлари устида тадқиқот олиб бориш, уларни илмий муомалага киритиш бўйича маърузалар тингланди. Жумладан, профессор Р.Баҳодиров Англияда сақланаётган Навоий қаламига мансуб қўлёзмалар тўғрисида маъруза ўқиб берди. Ушбу қўлёзмалар электрон нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш, уларни илмий тадқиқот институтлари мутахассислари орқали илмий нашрга тайёрлаш бўйича қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашдилар.

Профессор А.Мадраимов эса қўлёзмаларга ишланган миниатюралар ва уларнинг ўз даври ижтимоий ва маданий муҳитини ўрганишдаги аҳамияти тўғрисида маъруза қилдилар. Фалсафа доктори (PhD) С.Болтабоев эса қўлёзма манбаларнинг илмий транскрипцияга ўгиришнинг муаммоли ўринлари ва ечимлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Доцент А.Алимбеков Навоийнинг туркларга таъсири масаласи тўғрисида “Бир турк достони”ни гапириб ўтди. Тадқиқотчи О.Мадалиева эса Навоий девонлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қимматли маълумотларни айтиб ўтдилар. Тингланган барча маърузалар бир-биридан қизиқ бўлиб, савол-жавобда бу фикрлар ўз тасдиғини топди.

В Душанбе открыты памятники Алишеру Навои и Абдурахману Джами
© Пресс-служба президента Узбекистана

Кенгаш мажлисида ТДШУ профессори М.С.Имомназаровнинг "Маънавий камолот эҳтиёжи ёхуд инсоният маънавий такомилида Алишер Навоий назарий қарашларининг аҳамияти", ЎзР ФА Механика институти доценти М.Сафарбоевнинг "Ваҳдат ул-вужуд" Навоий ва Огаҳий мисолида", ТДШУ доценти Р.Ҳ.Шариповнинг "Бадиий тафаккур сир-синоатлари" мавзусидаги маърузалари иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шўъба мажлиси муҳокамаларида қатнашган ф.ф.д. проф. Б.Каримов Алишер Навоий асарларини англашда ўрта туркча муҳим аҳамият касб этиши, туркий тилларда ҳозирги кунда 300 млн.га яқин киши сўзлашаётгани, туркий тилнинг араб тили сингари дунё тилига айланиши учун ўрта туркчага эҳтиёж борлигини таъкидлади.

202
Девушка легкого поведения

Бухорода "ижтимоий ётоқхона"га жойлаштирилган аёл хонадонни фоҳишахонага айлантирди

0
(Янгиланган 08:58 06.03.2021)
Бухоролик аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таянган ҳолда.

Хабарда айтилишича, доимий турар жойига эга бўлмаган, ажрашган, 3 нафар фарзанди бўлган аёл Қоракўл туманида ташкил этилган "ижтимоий ётоқхона"да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган.

2021 йилнинг 18 февраль куни аёл мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

0