Продажа лекарств в аптеке

Дорилар устига қўйиладиган устамалар камайтирилди

590
(Янгиланган 10:24 02.11.2016)
2017 йилнинг 1 январидан дорилар устига қўйиб сотиладиган устамалар 25%дан 20% га туширилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қабул қилган қарорга  асосан, 2017 йилда дорилар устига қўйиб сотиладиган устамалар миқдори камайтирилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган янги қарорга биноан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, дорилар устига қўйиб сотиладиган устамалар миқдори қуйидаги тартибда белгиланди: сотиб олинган нархдан энг кўпи 15% — улгуржи савдо корхоналари учун ва 20 % — чакана савдо корхоналари учун. Бугунги кунда ушбу устамалар миқдори 10 % ва 25% ни ташкил қилади.

Ундан ташқари 1 январдан бошлаб энг керакли ва ижтимоий муҳим бўлган 167 хил дори ва 22 хил тиббий маҳсулотлар нархлари давлат томонидан белгиланади.



590