ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлий Сенати 2017 йилги давлат бюджетини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.
Тасдиқланган давлат бюджети даромади ва харажатлари орасида 1%, яъни 750 млн $ дефецит бор. 2017 йилда бюджет даромади ЯИМнинг 19,2%ини, яъни 44,5 триллиона сўмни (~14 млрд $) ташкил қилади, харажатлар эса ЯИМнинг— 20,2%ни ёки 46,9 триллион сўмни (14,7 млрд $) ташкил қилади.
Олий Мажлиснинг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган бюджетни Рустам Азимов тақдим этди. Азимов айтишига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодига солиқ босими камайишига қарамасдан, ЯИМ ҳажми ўсиши кутилмоқда.
Давлат бюджетини ҳисоблашда келаси йил иқтисодда кутилаётган 7,8%га ўсиш ҳам ҳисобга олинган. 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодининг саноат соҳасида – 8% ўсиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 6,2%, капитал сармоялар соҳасида – 9,6% ўсиш кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги давлат бюджети ҳам 1% дефцит билан ҳисобланган эди.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган.
Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.
"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.
Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.
ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.
ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди.
Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.
"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.
"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.
"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.