Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали кўриниши

Жанубий кореяликлар Тошкент аэропорти қандай кўринишда бўлишини кўрсатишди

782
"Тошкент-4" терминалининг майдони 87 минг квадрат метр бўлиб, унда йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатилади

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали дизайнини намойиш этишди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Южнокорейцы показали, как будет выглядеть новый ташкентский аэропорт
Фото стрингера
Южнокорейцы показали, как будет выглядеть новый ташкентский аэропорт

Жанубий Кореянинг EDCF Фонди томонидан молиялаштирилаётган, қиймати 430 миллион доллардан кўпроқни ташкил этувчи "Тошкент-4" терминали 2019 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.

"Тошкент-4"нинг майдони 87 минг квадрат метр бўлиб, унда йилига 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатилади.

Дизайн экстерьера и интерьера нового международного терминала в аэропорту Ташкента
Фото стрингера
Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали кўриниши.

Терминал 4 қаватдан иборат бўлиб, 36 самолётни сиғдира оладиган перрон, шунингек, автомобиллар тураргоҳига ҳам эга бўлади.

Қурилиш ишларига 3 йил вақт сарфланади ҳамда қурилиш-монтаж ишлари жорий йилда бошланади.

782
Теглар:
аэропорт, Хумо, халқаро терминал, Тошкент-4
Монеты России

Давлат бюджети харажатлари яна қисқартирилади

283
Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, республика бюджети қарийб 706 млрд сўмга оптималлаштирилади. Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади. Бунда 296 млрд сўм тежалади.

Иккинчидан, бюджет ташкилотларида асосий воситалар сотиб олиш учун 55,4 млрд, хизмат сафарлари учун 15,9 млрд ва бошқа харажатларни молиялаштириш тўхтатилади.

Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг 326 млрд сўмлик харажатлари оптималлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар бўйича лимитлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Натижада 130 млрд сўмча маблағ иқтисод қилинади.

Тўртинчидан, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

283

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

771
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

771
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

168
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

168