Пункт таможенного оформления на границе

Ўзбекистонда мутлақо янгича божхона назорати тизими жорий этилади

327
(Янгиланган 12:20 13.04.2018)
Импорт товарлари амалда Ўзбекистон божхона ҳудудига етиб келишидан олдин, жумладан, товарларни бевосита чегара ўтказиш пунктларида эркин муомалага чиқариш орқали инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида ушбу товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 июлдан бошлаб умуман янгича божхона назорати тизими йўлга қўйилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири президент фармонига асосланган ҳолда.

На пригранично-таможенном комплексе «Гишт куприк» Ташкентской области сотрудниками таможенной службы пресечен незаконный вывоз крупной партии каракульских шкур
Пресс-служба Государственного таможенного комитета

Жорий йил 12 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Эҳтимол, ишбилармонлик фаолияти учун энг муҳим янгиликлардан бири бу — товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этишидир.

Яъни, импорт товарлари амалда Ўзбекистон божхона ҳудудига етиб келишидан олдин, жумладан, товарларни бевосита чегара ўтказиш пунктларида эркин муомалага чиқариш орқали инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантириш мақсадида ушбу товарларни дастлабки декларациялаш амалиёти жорий этилади.

Ҳозирги вақтда эса товарларни олиб келувчи тадбиркор чегарадаги постдан божхона назорати остида маълум божхона терминалига олиб келиши зарур. Шундан сўнг ҳужжатларни божхона брокерига беради. Брокер уларни кўриб чиқиб, божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. Бу вақт давомида юк божхона омборида сайланади. Буларнинг барчаси ишбилармонлар учун катта қийинчиликларни олиб келади.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари товарларни бевосита чегара ўтказиш пунктларида дастлабки декларациялаш имкониятига эга бўладилар. Шу билан бирга, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар. Буларнинг барчаси ишбилармонларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни жиддий равишда камайтиради.

Таққослаш учун ўтган йилда барча божхона юк декларацияларининг 92 фоизи божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар томонидан тўлдирилган. Ушбу хизматнинг нархи энг кам иш ҳақининг бир баравардан товар қийматининг 0,5 фоизигача бўлган.

Яна бир муҳим жиҳат, бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг божхона расмийлаштируви (жисмоний хусусияти, сифати, ишлаб чиқарувчиси, ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатура коди бўйича) даврий декларацияларни тақдим этиш орқали амалга оширилади. Бундан аввал тадбиркорлар битта шартнома бўйича етказиб берилган товарлар ҳар бир партиясини алоҳида декларация қилишга мажбур эдилар.

Олиб кириладиган маҳсулотлар учун рухсатнома ва сертификатлар олиш муаммоси ҳам ҳал этилади. Ҳозирги вақтда тадбиркорлар зарур ҳужжатларни олиш учун турли идораларга мурожаат қилишлари ва ҳатто битта шартнома доирасида олиб келинадиган товарлар учун ҳам ҳар бир мурожаат учун алоҳида тўлов тўлашлари керак.

Бироқ 1 июлдан буларнинг барчаси ўзгаради. Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.

Бундан ташқари, товарларни божхона режимларига жойлаштиришда, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади.

327