Россия бир неча миллион долларлик земснаряд ва экскаваторлар етказиб беради

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоторный ковшовый земснаряд
Роторный ковшовый земснаряд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг октябрида Россия экспорт центри директори Петр Фрадков Ўзбекистондаги лойиҳаларга миллиард долларгача кредит ажратиш мумкинлигини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда бошланган Expo-Russia Uzbekistan 2018 саноат ярмаркасида Ўзбекистон ва Россия бир қатор шартнома ва лойиҳаларни муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда Sputnik  мухбири.

“Россия экспорт маркази” ва Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга земснаряд сотиб олишни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Россия экспорт марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко хабар қилди.

“Биз вазирлик билан Челябинскдаги ностандарт машиналар заводидан асбоб-ускуна ва бир неча земснарядлар етказиб беришни муҳокама қилдик. Буюртманинг умумий қиймати 23-25 миллион долларни ташкил қилади”, — деди Прохоренко.

Земснаряд – бу махсус ясалган кичик кема (баржа) бўлиб улар сув ҳавзалари тубини чуқураштириш, сув остидан ер ва қум қазиб олишга мўлжалланган. Ўзбекистонда земснарядлардан каналлар ва дарёлар тубини чуқурлаштириш учун фойдаланиш режалаштирилшган.

Эмблема Росатома, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Росатом Ўзбекистон билан атом станциясини қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

Прохоренко айтишига қараганда, Россия экскаваторларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича яна бир шартнома якуний босқичда кўриб чиқилмоқда.

“Катта ҳажмдаги техника Ивановодаги КРАНЭКС гуруҳи томонидан етказиб берилади. Ҳозир бир ушбу лойиҳа учун кредит ажратилишини кутиб турибмиз”, — деди суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Россия экспорт центри директори Петр Фрадков Ўзбекистондаги лойиҳаларга миллиард долларгача кредит ажратиш режалдаштирилганини хабар қилган эди.

Айни дамда Россия томонидан ва Россия кредити ҳисобидан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши масаласи ҳамда Тошкентда умумий қиймати 141 миллион доллар бўлган металлургия заводи қурилиши режалаштирилаётганини хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0