Ўзбекистон импорти ҳажми экспортдан 25%га ошди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи савдосида МДҲ мамлакатлари улуши 38,5%ни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. 2018 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон импорти ҳажми экспортдан 25 %га ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.  

Республиканинг умумий ташқи обороти ҳажми 17,8 миллиардни ташкил қилиб ўтган йилга нисбатан 24,2 %га ошди. Шундан экспорт ҳажми 7,6 миллиард ва импорт ҳажми 10,2 миллиардни ташкил қилди.

“МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожланишга қаратилган чоралар натижасида, 2018 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдосида МДҲ мамлакатлари улуши 38,5%ни ташкил қилди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистоннинг энг йирик хорижий ҳамкорлари Хитой ва Россиялигича қолмоқда. Охирги йил давомида айниқса Россия билан ҳамкорлик миқдори ошгани яққол кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0