Флаг США

АҚШ савдо вазири илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

300
Ташриф октябр ойида амалга оширилади. Аниқ сана маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари савдо вазири Уилбур Росс илк маротаба Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Таъкидланишича ташриф октябр ойида бўлиб ўтади. 

Бу ҳақда 4-октябр куни Вашингтондаги Миллий пресс-клубда Марказий Осиё ва Кавказ институти томонидан чоп этилган "Ўзбекистоннинг янги юзи" китобининг тақдимотида маълум қилинган.

Уилбур Росс 2017 йилнинг феврал ойида Қўшма Штатлар савдо вазири этиб тайинланган.

79 яшар Росс номзоди учун АҚШ Сенатининг 72 нафар сенаторлари қўллаб-қувватлаган, 27таси қарши овоз берган.

Бизнесмен АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқтисодий дастури тарафдори сифатида машҳур. У савдо келишувларини қайтадан кўриб чиқиш тарафдори, жумладан, Хитой ва Мексика билан ҳам. 

300