Линии электропередач, архивное фото

Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергия етказиб берди

235
Тожикистон қўшни республика экспорт қилинган электр энергия миқдорини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тожикистон Ўзбекистонга шу йил апрель-сентябрь ойлари давомида қарийиб 1,4 миллиард кВт/с электр энергия етказиб берди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергия бир киловаттини икки АҚШ центи нархида олди.

Бироқ, сентябрь ойида Тожикистон ички эҳтиёжи туфайли Ўзбекистонга энергияни экспорт қилиш тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2018 йил апрель ойида Ўзбекистонга электр энергияни етказиб беришни бошланганди.

Илгарироқ, Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш соҳасидаги ютуқлар тўғрисида сўзлаб берганди. Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ёз мавсумида Сурхондарё вилоятини тўлиқ электр энергия билан таъминлай олди.

235