Доллары США

“Хуфёна иқтисодиёт” қисқартирилади президент фармони

572
“Хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича Дастур ҳамда янги таҳрирдаги “Мулк тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистонда таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида “Хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича Дастур ҳамда янги таҳрирдаги “Мулк тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

“Йўл ҳаритаси”ни амалга ошириш бўйича Бош вазир бошчилигидаги Иқтисодий кенгаш ҳамда Халқаро экспертлар гуруҳи ташкил этилди.

Иқтисодий кенгаш томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади ҳамда президент администрациясига киритилади:

Стратегиялар:

- давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича – 2019 йил 1 июнгача;

- миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон – 2030) бўйича – 2019 йил 1 декабргача;

- таълимни ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 мартгача;

- сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.

Концепциялар:

-  Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;

- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;

- монетар сиёсатни кучайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича – 2019 йил 1 октябргача;

- давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича – 2020 йил 1 январгача;

- молиявий секторни янада ривожлантириш бўйича – 2020 йил 1 июнгача.

“Йўл хариталари”:

- инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича – 2019 йил 1 апрелгача;

- ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш бўйича – 2019 йил 1 ноябргача;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича – 2020 йил 1 сентябргача.

572
Американский доллар

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн $ ажратади

87
(Янгиланган 15:03 04.07.2020)
Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга ажратилади

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади.

Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

Сал олдин Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

87
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Бундестаг энергетикада кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қонун қабул қилди

96
Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Бундестаг жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда 2038 йилга келиб энергетика соҳасида қазилма кўмирдан фойдаланишни таъқиқлашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда овоз бериш натижалари кўрсатмоқда.

Депутатлар иккита қонун лойиҳаси бўйича овоз берганлар: биттаси кўмир энергетикаси энергия қувватининг асосий манбаи бўлган минтақаларни тузилмавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ҳужжат ислоҳотлар туфайли Шимолий Рейн-Вестфалия, Саксония-Анхальт, Саксония ва Бранденбургда иш ўринларини йўқотадиган ёшларга молиявий кўмак кўрсатишни назарда тутади.

Иккинчи қонун лойиҳаси - қазилма кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги асосий ҳужжатдир.

Ушбу қонун 2038 йилга келиб кўмир энергетикасидан чиқишни назарда тутади. Шу тариқа, ҳукумат комиссияси томонидан тузилган "кўмир комиссияси" деб ном олган "Ўсиш, тузилмавий ўзгаришлар ва ишга жойлашиш" тавсияларини амалга ошириш режалаштирилган.

2022 йилга келиб қазилма кўмирдан олиданидан энергия 15 гигаваттга, 2030 йилга году - яна 16 гигаваттга камайтирилади.

Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда кўмирдан ишлаб чиқариладиган электр манбаи 42 гигаваттни ташкил этган.

Май ойида эълон қилинган Федерал статистика идораси маълумотларига кўра, биринчи кварталда умумий ишлаб чиқарилган кўмир энергетикаси улуши 22,3%ни, шамол электростанциялари эса худди шу даврда илк бор биринчи ўринга чиққан. Қонунлойиҳаси кўпчилик томонидан маъқулланган.

Жами 354 киши овоз берган, 314 нафар депутат қонунни маъқуллаган, 37 нафари қарши овоз берган, 3 нафари бетарафликни сақлаб қолган.

Ушбу қонунга Германия экология фаоллари қарши чиқишмоқда. Уларга кўра, 2038 2038 йил кўмирдан воз кечиш учун жуда кечиктирилган муддатдир, уларнинг бир қисми ТЭСларни 2025 йилга келиб ёпиш кераклигини таъкидласа, айримлари 2030 йилгача амалга ошириш кераклигини қайд этмоқда.

Фаоллар ушбу масалада норозилик акцияларини амалга оширмоқда, хусусан, куни кеча Extinction Rebellion ва Jugendrat ҳаракатлари фаоллари Бундестаг коридорида шовқинли акцияни уюштириб, ўзларидан бир неча метр нарида турган канцлер Ангела Меркелни шошириб қўйдилар.

Видеода ҳукумат раҳбари ёш экологларнинг кескин шовқини ва фаоллигидан сесканиб кетганлиги аниқ акс этган. Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

96
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

24
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

24