Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте

Мирзиёев АҚШ ва Европага мева-сабзавотларни экспорт қилиш ҳақида топшириқ берди

312
Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари элчилар билан биргаликда хорижий давлатлардаги бозор талаблари ва буюртмаларни аниқлаб, экспорт штабларига мунтазам тақдим этиб боради.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Яшил йўлак” тизимини орқали мева-савбзавотларни АҚШ ва Европа бозорига экспорт қилиш ҳақида топшириқ берди. 

“Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларига енгиллик яратиш мақсадида Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи давлатлари билан “Яшил йўлак” тизимини жорий қилиш, карантин хизматларидан белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон, АҚШ ва Европа бозорига кириш бўйича кўрсатмалар берилди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари элчилар билан биргаликда хорижий давлатлардаги бозор талаблари ва буюртмаларни аниқлаб, экспорт штабларига мунтазам тақдим этиб боради.

Ҳудудларга бириктирилган элчилар ҳокимликларга ташқи бозорларда харидор топиш ҳамда маҳаллий корхоналарни хорижий давлатлардаги кўргазмаларга юборишга кўмаклашади.

312
Олег Буклемишев

“Жуда муҳим қадам”: Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ҳақида

110
Янги ёндашув ёрдамида республика иқтисодиёти янги ўсиш ва ривожланиш нуқталарини топиши мумкин, деб ҳисоблайди Олег Буклемишев, иқтисод фанлари номзоди, МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тижорат банкларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлар маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ва уни давлат тизимидан хусусийга ўтказиш жуда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу, ҳукумат капитални жойлаштириш бўйича аввалги ҳаракатлар натижаларидан қониқмаганлигидан далолат беради.

“Ахир, миллий банк тизимининг асосий моҳияти кредит ресурслари, депозитларни жалб қилиш ва уларни миллий иқтисодиётни ривожлантириш нуқтаи назаридан энг самарали бўлган соҳаларга жойлаштиришдан иборат”, - деди Буклемишев.

Унинг фикрига кўра, хусусий ёндашув ёрдамида иқтисодиёт ўсишнинг ва ривожланишнинг янги нуқталарини топиши, шунингдек, давлат тизими ҳал қила олмаган муаммоларини ҳал қилиши мумкин.

“Ўзбекистонда тадбиркорларнинг келажакдаги ташаббуслари даромадлилиги, самарадорлиги ва тижорат муваффақиятини баҳолашга ўтиш жуда муҳим деб ўйлайман. Биз бошқа мамлакатларда банк тизими миллийлашётганини ёки банк тизими капитал жойлашувини тақсимланишининг бошқа механизмлари билан алмаштирилаётганини кузатмоқдамиз. Ўзбекистонда, бир томондан, эскича усулни қўллаш қарори қабул қилинди, иккинчи томондан эса, хусусий капиталга, у давлат банк тизимига қараганда самаралироқ амалга оширувчи функция ишониб топширилди”, - дейди эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

"Очень важный шаг": Буклемишев о реформировании банковской системы в Узбекистане
110
Аппарат ИВЛ

Россия хорижга 600 та СНО аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

110
Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.

“600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратлари аллақачон Ўзбекистон, Сербия, Италия ва Беларусга юклаб жўнатилган”, - деди Мантуров Федерация кенгашидаги ҳукумат соати давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, у АҚШга ҳароратни ўлчайдиган терминал сотиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.

110
Теглар:
Ўзбекистон, Россия

Ўзбекистонда коронавирус: 8 июль асосий хабарлари

54
(Янгиланган 19:28 08.07.2020)
Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 395 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

Айни пайтда 4 052 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 24 нафар бемор оғир аҳволда, 13 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолати

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан "COVID-19" инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Реанимацион муолажаларга карамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Республикада карантин яна кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади. Автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади. Бу ҳақда тўлиқ.

Шифохоналарда ётоқ ўринлари қолмади

Ўзбекистонда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик”, - деди у.

Оқилов бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статистика йўқлигини айтди.

“Агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ўлади”, - деб қўшимча қилди Оқилов.

Чартер жадвали ўзгарди

Чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига режалаштирилган 19 та парвоздан 13 таси амалга ошириш белгиланди, жумладан Россиядан 9 та парвоздан 5 таси амалга ошириш режалаштирилган. Москвага 6 тадан 3 та, Санкт-Петербургга 2 тадан 1 та парвоз амалга ошириш кўзда тутилди. Владивостокка махсус рейс сақлаб қолинди. Дубайдан эса парвоз бекор қилинган. Янги парвозлар жавдали.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади.

Чегарадаги фуқаролар

Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида ватандошлар тўпланиши юзасидан баёнот берди.

Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна сўралган.

Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларини ташкил этиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам “сариқ” ва “яшил” рейслар қайта ташкил этилишига кўра ватанга қайтадилар.

Шунингдек, ТИВ Қозоғистон билан чегарадаги “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди. Қайд этилишича, техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Тест онлайн бўлмайди

Турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 11,8 миллиондан ошди, 544 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,9 млн), Бразилияда (1,6 млн), Ҳиндистонда (742 минг).

54