Выставка сельхозтехники в Сырдарьинской области

Эски техника, пахта териш машиналари ва янги тажриба: президент қарори лойиҳаси тайёрланди

616
Қишлоқ хўжалигининг техник базасини мустаҳкамлашга доир президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. “Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига етказиб беришни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

“Ўзбекистон Республикаси Молия ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг пахта хом ашёсини пахта териш машиналарида йиғиб териб олишни рағбатлантириш мақсадида Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё
ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига 2019 йилда юқори унумдор пахта териш машиналарини Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли лизинг асосида етказиб бериб, ушбу вилоятлардаги пахта териш машиналари хизмат ҳақининг 30 фоизини 2019 йилда давлат маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича тажриба (эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Қарор лойиҳасида айтилишича, “Ўзагротехсаноатхолдинг”АЖ ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини айланма маблағлари билан таъминлаш мақсадида 400,0 млрд. сўм (40 млн.евро эквивалентида) миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада қарз маблағларини 24 ой муддатга мавсумий қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида ишлаб чиқариш учун бир ой муддатда ажратилиши таъминланади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида 2020 йил 1 январгача пахта-тўқимачилик кластерлари, машина-трактор парклари ҳамда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикамизнинг қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чикарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта териш ва ғалла ўриш техникаларини сотиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан озод этиш топшириғи баён этилган.

616
Олег Буклемишев

“Жуда муҳим қадам”: Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ҳақида

102
Янги ёндашув ёрдамида республика иқтисодиёти янги ўсиш ва ривожланиш нуқталарини топиши мумкин, деб ҳисоблайди Олег Буклемишев, иқтисод фанлари номзоди, МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тижорат банкларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлар маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ва уни давлат тизимидан хусусийга ўтказиш жуда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу, ҳукумат капитални жойлаштириш бўйича аввалги ҳаракатлар натижаларидан қониқмаганлигидан далолат беради.

“Ахир, миллий банк тизимининг асосий моҳияти кредит ресурслари, депозитларни жалб қилиш ва уларни миллий иқтисодиётни ривожлантириш нуқтаи назаридан энг самарали бўлган соҳаларга жойлаштиришдан иборат”, - деди Буклемишев.

Унинг фикрига кўра, хусусий ёндашув ёрдамида иқтисодиёт ўсишнинг ва ривожланишнинг янги нуқталарини топиши, шунингдек, давлат тизими ҳал қила олмаган муаммоларини ҳал қилиши мумкин.

“Ўзбекистонда тадбиркорларнинг келажакдаги ташаббуслари даромадлилиги, самарадорлиги ва тижорат муваффақиятини баҳолашга ўтиш жуда муҳим деб ўйлайман. Биз бошқа мамлакатларда банк тизими миллийлашётганини ёки банк тизими капитал жойлашувини тақсимланишининг бошқа механизмлари билан алмаштирилаётганини кузатмоқдамиз. Ўзбекистонда, бир томондан, эскича усулни қўллаш қарори қабул қилинди, иккинчи томондан эса, хусусий капиталга, у давлат банк тизимига қараганда самаралироқ амалга оширувчи функция ишониб топширилди”, - дейди эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

"Очень важный шаг": Буклемишев о реформировании банковской системы в Узбекистане
102
Аппарат ИВЛ

Россия хорижга 600 та СНО аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

100
Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.

“600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратлари аллақачон Ўзбекистон, Сербия, Италия ва Беларусга юклаб жўнатилган”, - деди Мантуров Федерация кенгашидаги ҳукумат соати давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, у АҚШга ҳароратни ўлчайдиган терминал сотиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.

100
Теглар:
Ўзбекистон, Россия
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади

0
Ўзбекистон ва Эрон футбол бўйича терма жамоалари 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик ўйинини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилмоқда.

“Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади. Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик ўйини режалаштирилгани хабар қилинган эди.

0