Конвейер завода Дженерал Моторс

GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобил экспортини бошлади

444
GM Uzbekistan 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. GM Uzbekistan Қозоғистонга илк партия автомобилларни жўнатди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати. 

“16 март куни GM Uzbekistan автомобилларнинг дастлабки партиясини Қозоғистонга экспорт қилди. Компания Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, 2019 йил давомида GM Uzbekistan Афғонистон ва Тожикистон республикаларига ҳам автомобиллар экспортини амалга оширмоқда. GM Uzbekistan 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, дейилган хабарда.

444