Генеральный директор Государственной корпорации по атомной энергии Росатом Алексей Лихачев.

Ўзбекистон АЭСи Росатом учун энг устувор хорижий лойиҳа бўлади

186
"Росатом" Ўзбекистонда АЭС қурилишини имкон қадр кўпроқ "маҳаллийлаштирига" ҳаракат қилмоқда.   

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. “Росатом” Ўзбекистонда АЭС қурилишига энг устувор  хорижий лойиҳа сифатида қарайди, деди, Россия корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Тошкентда Энергетика форуми очилишида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Шунингдек, “Росатом” раҳбари Энергетика форумида илк бор атом энергетикасига алоҳида эътибор берилганини мамнунлик билан қайд этди ва бўлажак атом электр станцияси қурилишида анча ишлар аллақачон бажарилганини хабар қилди.

“Бўлажак АЭС учун кўп ишлар аллақачон бажарилган. АЭС қурилиш майдони танланди, керакли кадрларни тайёрлаш жараёни бошлади. Энди эса олдимизда АЭС қурилиш ишларини маҳаллийлаштириш учун имкон қадр кўпроқ Ўзбекистон корхоналарини жалб этиш вазифаси турибди”, - деди Лихачев.   

Эслатиб ўтамиз айни дамда, Тошкентда иккита йирик халқаро тадбирлар бўлиб ўтмоқда: Ўзбекистон Энергетика форуми - "Power Uzbekistan 2019" ва Ўзбекистон нефт ва газ кўргазмаси - "Нефть и газ Узбекистана - OGU 2019".

186