Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Ўзбекистонда 2 йиллик облигациялар муомалага чиқарилмоқда

588
(Янгиланган 15:36 07.06.2019)
Облигацияларни чиқарилиш ҳажми - юз миллиард сўм.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ўзбекистонда ички бозор учун 2 йиллик облигациялар муомалага чиқарилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика валюта биржаси матбуот хизмати хабар қилди.

ЎзРВБ 2019 йил 12 июнь тизимида давлат қимматли қоғозлари шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилди.

Облигацияларни чиқарилиш ҳажми - юз миллиард сўм. Бу облигацияларнинг сўндирилиши 2021 йил 9 июнь. Қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси – йиллик 15%. Фоизли даромад тўлаш даври - 3 ой.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш амалиётини қайта йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. 

Қимматли қоғозлар бир миллион сўмлик номинал қийматида 6 ойлик, 1 йиллик ҳамда 3 йиллик муддатлар учун муомалага чиқариши айтилганди.

588