Денежные купюры

Ўзбекистонда евро кескин кўтарилди

424
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik.  Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,11 сўмга кўтарилиб, 8 518,68 сўм ташкил қилди.

Евро эса 145,42 сўмга кўтарилди ва 9 652,52 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,92 сўмга ошди ва 131,33 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

424