Renault Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

316
(Янгиланган 10:46 28.06.2019)
Renault Group вакиллари Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш борасидаги таклифга қизиқиш билдирган.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси делегацияси Франциянинг машҳур Groupe Renault автомобилсозлик корпорацияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Маълум қилинишича, учрашувда Renault Group вакиллари Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш борасидаги таклифга қизиқиш билдирган.

Хусусан, Renault машҳур KWID моделини ишлаб чиқаришга, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонга экспорт қилишга тайёр.

Автоконцерн раҳбарияти биринчи босқичда “А” синфига оид автомобилларни йиғишни йўлга қўйишни, кейинчалик бошқа сегментларга ўтиш билан бир қаторда ишлаб чиқаришни босқичма-босқич локализация қилишга тайёр эканликларини тасдиқлаган.

Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини кўздан кечириш мақсадида француз компаниясининг делегацияси яқин кунлар ичида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.

316