Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Мирзиёев оддий халқ учун ҳамёнбоп машиналар ишлаб чиқаришни буюрди

1808
(Янгиланган 18:09 19.07.2019)
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқаришни топширди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқаришни топширди.

Шавкат Мирзиёев имзолаган “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожланиш бўйича қўшича чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорида  2019–2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгилаб берилган.

Хусусан:

  • енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;
  • енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;
  • юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;
  • автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;
  • корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, “ЕRP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;

Шунингдек, қарор билан аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича UzAutoMotors АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилиниши ҳақида хабар қилган эдик. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастури ишга туширилади. Унга кўра эски автомобилни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш мумкин бўлади.

1808