Заправка машины на одной из автозаправочных станций

Ўзбекистонда 91-бензин нархи яна бироз кўтарилди

271
(Янгиланган 10:40 27.08.2019)
Бугун 27 августдан бошлаб АИ-91 бензин нархи на 200 сўмга қимматлади.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Бугун 27 августдан бошлаб Uzbekneftegaz ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи 200 сўмга оширилди, деб хабар қилмоқда Uznews.

"1 литр Аи-91 бензини 5300 сўмдан 5500 сўмгача қимматлади. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб Аи-91 бензинининг нархи биржа савдолари орқали аниқланмоқда. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.

271