Административное здание в городе Нукус республики Каракалпакстан

“Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

63
(Янгиланган 11:59 05.09.2019)
“Нукус” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йил бўлиб, унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik.  “Нукус” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.

Ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш “Нукус” ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

“Нукус” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йил бўлиб, унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

Шунингдек, фармонга кўра “Нукус-фарм” ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда “Нукус” ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Нукусдаги йиғилишда Қорақалпоғистонни янада тараққий эттириш бўйича бешта устувор йўналишни белгилаб берган эди. Саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, тадбиркорлик гуллаб яшнаши учун кенг йўл очиб бериш ва уни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.

63