Традиционные узбекские ковры

Ўзбекистон Баку орқали пахта, гилам ва ипак савдосини йўлга қўйиши мумкин

304
(Янгиланган 17:21 16.10.2019)
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (ТТДҲК) Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши унинг Европага юк оқимини сезиларли даражада оширишига замин яратади. Бунинг баробарида юк коридорлари ва маршрутлари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш керак, дейди озарбайжонлик эксперт.

Бакуда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг олий даражадаги еттинчи йиғилиши якунига етди. Ўзбекистон ташкилотнинг янги тўлақонли аъзоси бўлди. “Европа-Кавказ-Осиё” (ТРАСЕКА) Халқаро ҳукуматлараро комиссияси доимий котибиятининг Озарбайжондаги вакили Акиф Мустафаев Sputnik билан суҳбатида Ўзбекистоннинг кенгашга аъзолиги унга халқаро транспорт коридори бўйлаб юк ташишда қандай қўшимча имкониятлар яратиши ҳақида сўзлаб берди.

-          Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзолиги унинг ТРАСЕКА коридори бўйлаб юк ташималарига таъсир кўрсатадими?

-          Ўзбекистоннинг кенгашга аъзолиги унинг коридор бўйлаб юк ташишлари ҳажмини сезиларли даражада оширади, албатта. Даставвал аниқлик киритиб олайлик, Ўзбекистон “Европа-Кавказ-Осиё (ТРАСЕКА) коридорини ривожлантириш бўйича халқаро транспорт тўғрисидаги асосий кўптомонлама шартнома”ни 1998 йилда имзолаган мамлакат. Шундай бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар билан ўзаро савдо айланмаси нақадар паст бўлиб қолаётганига эътибор беринг – биргина жорий йил саккиз ойи якуни бўйича бу рақам бор-йўғи 5 млрд АҚШ долларни ташкил этди.  

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев тамомила ижобий ва илғор етакчи эканлигини намойиш қилди. Унинг мамлакатни ТТДҲКга аъзо қилиш тўғрисидаги қарори, шубҳасиз, мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланиши ва юклар транзити ошишига олиб келади. Илгари ўзбек ва туркманлар бу каби минтақавий тузулмалар хусусида ўта эҳтиёткор эдилар. Янги раҳбарият келиши билан эса ташқи иқтисодий фаолиятни тараққий эттириш юзасидан музокаралар бошланиб кетди ва кўриб турганингиздек, натижаси ўлароқ Ўзбекистон Туркий кенгашга аъзо бўлди.

Транзит йўлида: МДҲдан ЕОИИга қараб

-          Туркманистон бу йўналишда қадамини ҳанузгача босгани йўқ. Сизнингча, унинг ТТДҲКга аъзо бўлиши учун қанча вақт талаб қилинади?

-          Туркманистон ҳам кенгашга яқин орада аъзо бўлади. Биринчидан, ўзимизнинг ҳам бундай истагимиз бор, чунки бу туркий тилли бизнинг қўшни давлат. Умид қиламизки, Туркманистон бу борада ижобий қарор қабул қилади. Минтақадаги бир туркий тилли мамлакат бошқалардан четда қолиб, яккаланиб қолиши мумкин эмас. Таъкидлаш керакки, барча туркий тилли мамлакатлар ТРАСЕКА халқаро ҳукуматлараро шартномасини имзолаган.

-          Сўнгги пайтларда янги коридорларнинг ташкил этилаётганлиги тўғрисида мулоҳазаларни тез-тез эшитиб турибмиз. Улар ТРАСЕКАга рақобат ҳосил қила оладими?

-          Ҳеч қандай янги коридорлар ҳақида сўз бораётгани йўқ. Бу янглиш мулоҳаза.

Аслида, Европа-Кавказ-Осиё халқаро транспорт коридори доирасидаги маршрутлар назарада тутилган эди. Яъни гап Афғонистон, Туркманистон орқали Озарбайжонга, бу ердан Туркияга ва сўнгра Европага ўтувчи Транскаспий халқаро транспорт маршрути ёки Lapis Lazuli маршрути ҳақида кетаётган эди. Зотан, коридор ичида яна коридор очиш мумкин эмас. Яъни нутқларда кўпинча “янги маршрутлар” ибораси ўрнига “коридорлар” тушунчаси қўлланилмоқда ва натижада, тушунмовчилик юзага келмоқда. 

Минтақада янги маршрутларни ҳосил қилиш фақат рағбатлантирилади, чунки бу юкларни юбориш йўлларини диверсификациялашга ва умуман олганда, ТРАСЕКА коридори бўйлаб юк ташималари ҳажмини оширишга имкон яратади. Масалан, Баку-Тбилиси-Карс темир йўллар маршрутини олайлик. Илгари Европага Қора денгиз ва Грузия орқалигина чиқишимиз бор эди, эндиликда эса Грузия ва Туркия темир йўллари орқали янги йўлимиз ҳам пайдо бўлди.

Қолаверса, 12 давлат раҳбари томонидан имзоланган ТРАСЕКА коридори тўғрисидаги шартномамиз ҳамда транзит ва чегарадан ўтиш жараёнини соддалаштириш бўйича техник иловаларимиз бор.

-          Ўзбекистондан Европа йўналиши бўйича қандай товар ва юклар қатнаши мумкин бўлади?

-          Бугунги кунга келиб, ТРАСЕКА бўйлаб Ўзбекистоннинг транзит оқими деярли йўқлигини ҳисобга олганда, коридор бўйлаб юк оқими бир неча маротабагача ошиши мумкин. Бунга қизиқиш энди, ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келиши билан пайдо бўлди. Озарбайжон орқали Европа йўналишлари бўйича бу мамлакатдан хусусан, пахта, гиламлар, ипак ва шу каби анъанавий бўлиб қолган маҳсулотлар оқимини йўлга қўйиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, табиийки, Европа мамлакатларидан ҳам Ўзбекистон йўналишида товарлар ҳаракатлана бошлайди.

1998 йил сентябрда Озарбайжон пойтахтида ТРАСЕКАнинг 12 мамлакати иштирокида тарихий саммит бўлиб ўтганди. Унда давлатлар ўз геосиёсий ва иқтисодий имкониятларини тўлиқ равишда татбиқ этиш мақсадида “Европа-Кавказ-Осиё коридорини ривожлантириш бўйича халқаро транспорт тўғрисидаги асосий кўптомонлама шартнома”сини имзолаган эдилар.

ТРАСЕКА аъзо-мамлакатлари Европа-Кавказ-Осиё халқаро транспорт коридорини ривожлантириш бобида ТРАСЕКА ҳукуматлараро комиссияси стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. Ҳозирга келиб, коридорни Трансевропа транспорт тармоқларига аста-секинлик билан интеграция қилиш орқали мультимодал юк ташималарининг барқарор инфраструктуравий тармоғини ташкил топтиришга бутун диққат-эътибор қаратилмоқда.

304
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

139
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
139
Вагоноремонтный завод

Темир йўл компонентларини синовдан ўтказувчи миллий марказ ишга тушади

39
(Янгиланган 12:06 07.07.2020)
Ўзбекистон Испаниядан  "Аfrosiyob" тезюрар поездларига хизмат кўрсатувчи замонавий синов лабораторияси сотиб олди.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik.  Ўзбекистонда яқинда "Темир йўл компонентларини синовдан ўтказувчи миллий технологик марказ ишга тушади" деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари. 

Янги синов лабораторияси "Аfrosiyob" тезюрар поездларига хизмат кўрсатувчи махсус цехга олиб келинади. 

"Локомотив-вагон хўжалигининг таъмирлаш базасини янгилаш, мантиқан ва жисмонан эскирган ускуналарни замонавий ва энергия тежамкор ускуналар билан алмаштириш мақсадида, ФИЕМ фонди кредитлари ҳисобидан ушбу "Темир йўл компонентларини синовдан ўтказувчи миллий технологик марказни" ишга туширилмоқда, - дейилган хабарда. 

Ушбу келишувга Ўзбекистон Республикаси ва Испания қироллиги орасида имзоланган навбатдаги шартнома бўлиб унга 6 июл куни "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ раиси в.б. Ҳасилов Х.Н. ва Испаниянинг "IBERTEST" компанияси директори Хосе Гарсия иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция давомида эришилди. 

Олдинроқ "Ўзбекистон темир йуллари" мутахассислари Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси иштирокида "IBERTEST Advanced Testing Solutions" компаниясининг синов лабораторияларида бўлиб янги технологияларни ўрганишган эди. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ЎТЙ ва Испаниянинг Talgo компанияси иштирокида 2та Тальго-250 тезюрар поездлари ва 4та эконом-класс вагонларни сотиб олиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 57,5 млн евро бўлиб, у ФИЕМ фондининг 30 йиллик  кредити ҳисобидан амалга оширилмоқда. 

 

39