Аналитик финансовой группы Калита-финанс Дмитрий Голубовский

“Иштаҳани тийган яхши”. Эксперт Ўзбекистонни қарзларга ботмасликка чақирди

1371
(Янгиланган 16:11 17.10.2019)
Ўзбекистондаги солиқ ислоҳотларига баҳо берар экан, молиявий таҳлилчи Дмитрий Голубовский солиқларнинг пасайтирилиши баробарида, республика ўзини ноқулай вазиятга қўйиши мумкинлигини тахмин қилди.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистонда қўшимча қўшилган қиймат солиқ ставкаси 1 октябрдан 20% дан 15%га туширилди. Бу орада жорий йил биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича республиканинг ташқи қарз ҳажми 13,09 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМнинг 23,5% ини ташкил этди.

“ҚҚСнинг 20% дан 15% га туширилиши – иқтисодиёт ривожланиши тезлигини ошириш йўлида тўғри қарор. Солиқларни тушириш керак. Бироқ, ҳозирда мамлакат диққат-эътибори остида бўлиши керак бўлган йўналиш бу давлатнинг ташқи қарз юкидир. Ўзбекистонда, билишимча, суверен қарз ўсиш суръатлари ниҳоятда баланд”, - дейди молиявий таҳлилчи.  

 Шунинг баробарида солиқларни пасайтиришни бошлаб юборган давлат, эксперт фикрича, ноқулай вазиятга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Чунки бюджетнинг катта қисми қарзларни қайтариш билан оввора бўлиб қолади. Ушбу маънода, иштаҳани тийган яхши. Зотан, яқин 2 йилда глобал рецессия кутилмоқда, дея тахмин қилди у. 

Д.Голубовскийнинг сўзларига қараганда, солиқларни ташқи қарзни қайтаришга етарли бўладиган суръатда йиғиб олиш талаб қилинади. У мисол тариқасида Россия тажрибасига тўхталар экан, бу ерда солиқ тизими соддалаштирилиши натижасида солиқларни йиғиб олиш кескин ўсганлигини қайд этиб ўтди.

Солиқ экспериментлари охири нима билан тугайди? 

“РФда маъмурий бошқарилиши ва ҳисобга олиниши мураккаб бўлган кўплаб турли солиқлар соддароқ йиғимлар комплекси билан алмаштирилди. Улар жумласида, ҚҚС, жисмоний шахслар учун даромад солиғи, фойдали қазилмалар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кабилар. Бу солиқлар йиғилишини кескин оширди. Гарчи, бизнесга солиқ юки пасайтирилган бўлса-да, давлат хазинасига солиқ йиғимлари ҳажми анча ошганини кузатиш мумкин, - деди эксперт.– Қолаверса, Россияда солиқ солиш устидан назоратнинг самарали тизими ўрнатилган”.

"Надо умерить аппетиты": эксперт посоветовал Узбекистану не залезать в долги
1371
Логотип ВТО

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди

188
(Янгиланган 18:20 01.07.2020)
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди, деб хабар қилди ЎзА.

Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

188

"Палов индекси": Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида ош қимматлади?

212
(Янгиланган 16:44 01.07.2020)
Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида июнь ойи учун тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Кузатувларга кўра, июнь ойида Тошкент шаҳрида 1 порция палов нархи 16 600 сўм (май ойига нисбатан арзонлашган), Қорақалпоғистон Республикаси (13 333) ва Бухоро вилоятида (16 333) 333 сўмга, Хоразмда 200 сўмга (14 200) қимматлашган. Самарқанд (16 000) ва Сирдарёда (14 167) эса палов нархи арзонлашган.

Қолган ҳудудларда 1 порция палов нархи ўзгаришсиз қолган: Андижон вилоятида 14 800 сўм, Қашқадарёда 16 250 сўм, Жиззахда 15 166 сўм, Навоийда 13 минг сўм, Наманганда 11 571 сўм, Сурхондарёда 11 800 сўм, Тошкент вилоятида 14 333 сўм, Фарғонада 15 250 сўм.

Шундан келиб чиқиб, апрель ойида Тошкент шаҳрида бир килограмм (етти порция) ош 116 200 сўм, Қорақалпоғистонда 93 331 сўм, Андижонда 103 600 сўм, Бухорода 114 331 сўм, Жиззахда 106 162 сўм, Қашқадарёда 113 750 сўм, Навоийда 91 минг сўм, Самарқандда 112 00 сўм, Сурхондарёда 82 600 сўм, Сирдарёда 102 669 сўм ва Хоразмда 99 400 сўм, Тошкент вилоятида 100 331 сўм, Фарғона вилоятида 106 750 сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

"Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган", — дейилади хабарда.

212
Здание Капитолия в Вашингтоне

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

14
АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

14