Орошение земли

Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни қўллаганларга давлат ёрдам беради

276
Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

- сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилади;

- бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби сув тежовчи технологияларни жорий этиш доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди;

- ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини Давлат бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби бекор қилинади.

Қарорга кўра, шунингдек, 2022 йил 1 январдан:

  • пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи технологияларни жорий этган ишлаб чиқарувчиларга татбиқ этилади;
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан экинларни суғоришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилади.

Шу билан бирга, қарорга мувофиқ, 2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

276
Мясо

Гўшт қимматлашиши сабаблари санаб ўтилди

217
(Янгиланган 13:45 26.10.2020)
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сентябрда кузатилган инфляция даражаси ҳақида маълумотларида гўшт қимматлашига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.

Вазирлик маълумотномасида келтирилган асосий сабаблар қуйидагилар:

  •  ем-хашак базаси учун хом ашё, хусусан, пахта хомашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17, 21 ва 27 фоизга ошишига олиб келди;
  • Қозоғистон томонидан ўрнатилган экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши;
  • 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг, фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши.

“Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, сентябрь ойида ФАО индекси бўйича гўшт нархининг глобал конъюнктураси жорий йилнинг январь ойидан буён кузатилган умумий пасайиш тенденциясини давом эттириб, август ойига нисбатан бироз (0,9 ф.б.га) тушиб, ўртача 7,4%га камайди. Йиллик ҳисобда, индекс ўтган йилнинг мос ойидаги қийматидан 9,5% га камайди.

Вазирлик мамлакатдаги ўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкинлигини қайд этган.

“Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.

217
Доллары США

Эртадан доллар курси пасаяди

211
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,88 сўмга пасаяди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 27 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,88 сўмга пасайиб, 10 359,88 сўм ташкил қилади.

Евро эса 132,15 сўмга пасаяди ва 12 285,78 сўмни ташкил қилади.

Россия рубли 2,92 сўмга кўтарилиб, 136,11 cўмни ташкил қилади.

211
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”: Фергюсон яна Нурмагомедовни ҳақорат қилди

6
(Янгиланган 18:02 26.10.2020)
Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Шу йилларда спортчилар ўртасида беллашув беш маротаба бекор қилинди.

Ўтган шанба куни Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва жангдан сўнг ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”, - деб ёзди Фергюсон Instagram-stories’да.

Тони Фергюсон айни вақтда UFC енгил вазн дивизионида 3-ўриндда. Аввал у ушбу тоифада вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби бўлган.

6